Abdulloh Salafiy   12-11-2013, 12:41 PM
#1
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, араб ва ислом давлатлари шариат билан фақатгина шахсий (хос) ҳолатдагина ҳукм қиладилар, деган сўзни умумий ҳаммага ишлатадиганларга раддия бериб айтдилар: «Бу умумлаштириш тўрғи эмас. Саудия давлати, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, халқни орасида шариат билан ҳукм қилади, шариат ҳадларини (жазоларини) қўллайди, мамлакатнинг (турли) тарафларида шаръий маҳкамалар барпо қилинди. Бу мамлакат ҳам бундан бошқаси ҳам маъсум (хатодан ҳоли) эмас. Менга етиб келишича, Бруней мамлакатининг Султони ҳамма ерда шариат билан ҳукм қилишни буюрибди. Нима бўлганда ҳам, бундай (умумий) иборадан тийилиш лозим ва Саудия Арабистони Мамлакати ва Қувайтнинг маҳаллий газеталарида буни эълон қилмаслик лозим. Агар аксар юртларда дейилса, шунда муносиб бўлади. Чунки бу кўпчилик юртларнинг ҳолати шундайдир. Аллоҳдан ўзимизга ва сенга ҳидоят сўраймиз» (Фатволар 8/243).

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Риёз шаҳрида портлатишни амалга оширганлар ҳақидаги ҳукмга қўшимча қилиб айтдилар: «Мен шу муносабат билан, ҳукм қилинганлар ҳақида тиллари билан турли сўзларни айтаётган қавмлардан ажабланаман. Ҳукм эса ҳукм қилишнинг энг кучли йўли орқали амалга оширилди, инсонларнинг қонлари, моллари ва номусларини сақлаш топширилган, маҳкаманинг бир неча қозилари тамонидан амалга оширилди. Текширув ҳайъати тамонидан қўллаб-қувватланди, сўнгра қозиларнинг юқори мажлиси тамонидан тасдиқланди. Сўнгра Валийюл Амр тамонидан ижро қилинди. Ҳар бир ёлғизга ва оммага маълумки, бизнинг юртимиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликда оламдаги энг кучли давлатдир. Бунга ҳар бир қози ва оддий инсон гувоҳлик беради» (Ал-Фатава аш-Шаръия фил Қозоя ал-Асрия, 84 саҳифа).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   08-01-2014, 03:52 PM
#2
Ироқ ва Шом Ислом Давлати – террорчи ташкилот!
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ




Юклаб олиш

Бу фириб. Бу, фарзандларимиз ва ёшларимизни алдаш. Хато сабаблар олинади-да, айримлари даҳшатли ўрин ва урушлар сари (боришни) истайди. У ерда нима бўлаётганини эса Аллоҳ билувчироқ. Йўқ, бундан ҳам кўпроғи… Ушбу жамоатларни айни ўзи билан ўзлари қирпичоқ. ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) ИШИДга қарши урушади. ИШИД ал-Қоидага қарши урушади. Ал-Қоида кимга қарши уршади?! Жангу жадал. Мана шу, уларнинг аҳволи. Биз ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Яъни, биз саҳнада нималар юз бераётганидан ғойиб-(яшириниб олган) эмасмиз.
Даъват қилинаётган ислом қаерда? Даъват қилинаётган жиҳод қаерда? Аллоҳ жиҳод сабабли ушбу умматни шарафли қилди. (Бу), жиҳод уммати, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати. Бироқ жиҳод ўз ўлчов-(меъёр), шарт ва қоидаларига эга. Уни шаръий жиҳатдан баён қилиб беришга лойиқ одамлари бор. Уни бошқарув жиҳатидан буйруқ берадиган ўз эгалари бор. Ана ўшаларга қулоқ солиб, итоат қилинади.
Анавиларга келсак, улар фитна даъватчилари холос. Улар жиҳод деб атаётган бу (нарса) – фитнадир. Хоҳ хоҳлашсин ёки бош тортишсин, биз бор овозимиз билан буни фитна деймиз. Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг фарзандларини ундан қутқаришини сўраймиз.
Барча мақтовлар ушбу ўлка ҳукмдорларини ана шу нарсани баён қилиб беришга муваффақ айлаган Аллоҳга хосдир. Улар биринчи кунданоқ жиҳод билан террор ўртасидаги фарқни баён қилиб бердилар. Афғонистондан Тунисгача, Туркия ҳудудигача, араб оламидан иборат ислом уммати бошига солинаётган “жиҳод” дея аталмиш офатлар, у ҳақиқатда жиҳод эмас. Балки у фитна ва бузғунчилик қилишдир.
Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Эй Аллоҳ! Саломат қил, саломат қил! Эй Аллоҳ! Бизга ва мусулмонларга лутф қил! Аллоҳ жалла ва аъладан мусулмонларнинг адашганларини Ўзига гўзал тарзда қайтаришини, бизни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, бизнинг юртимиз ҳамда ислом ва мусулмонларнинг юртларидан ҳар қандай ёмонликни узоқ қилишини ҳамда мусулмонлардан ёмонликнинг ҳар қандай турини нари қилишини сўрайман. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саховатлидир.

Abdulloh Salafiy   08-07-2014, 02:37 PM
#3
Ушбу фирқанинг (яъни ИШИД) қағиллаши ортидан бўйсунган ушбу ёшларга ўзларига бир назар солишлари, эс-ҳушларини йиғиб олишлари, улардан бирортаси унга (у фирқага) қўшилиш ҳақида ўйламаслиги вожиб бўлади. Акс ҳолда уларга кийдириладиган портлатувчи-(«шаҳидлик») белбоғи ёки ушбу фирқанинг ажралиб турадиган жиҳати бўлмиш пичоқ билан сўйиш ила ҳаётдан чиқадилар. Ўзлари ва ота-боболари унинг бошқаруви остида амну омонликда ҳаёт кечиришган ушбу Саудия давлатига қулоқ солиб, итоат қилишни лозим тутишлари вожибдир. У (Саудия давлати) ҳақиқатда оламдаги давлатларнинг энг аълоси. Шу билан бирга унда камчиликлар ҳам бор. Бунинг энг улкан сабабларидан бири, зарарли бўлган ҳар бир нарсада ғарбга тақлид қилиш ортидан тилларини осилтириб юрадиган ушбу юртдаги ғарбпарастларнинг фитнасидир.
Аллоҳ азза ва жалладан барча ердаги мусулмонларнинг ҳолатини ўнглашини, ўғил ва қизлардан иборат ёшларни барча яхшиликка йўллашини, икки Ҳарам диёрининг ҳукумат ва халқини ҳифзу ҳимоясига олишини, уни барча яхшиликларга муваффақ айлашини, уни ёмонларнинг ёмонлиги ва фожирларнинг макридан сақлашини сўрайман. Албатта, У Эшитувчи, ижобат қилувчидир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.


«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Admin   09-28-2014, 12:04 PM
#4
Шайх Сулаймон ибн Салимуллоҳ Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:
Охирги Рамазонда яҳудлар Ғазога зарба берди. Мусулмонларни қирғин қилди. Улар (яъни ИШИД) эса Ироқ ва Шомда бўлиб, мусулмонлар ҳимояси учун Фаластинга йўналдиларми? Аллоҳга қасамки, йўқ. Бироқ Саудия – тавҳид ва суннат давлати сари жума куни, Рамазоннинг биринчи жумасида, жума намози вақтида йўналдилар-(ҳаракатландилар). Чунки улар саудиялик аскарлар жума намозини ўқишларини биладилар. Оғишиш мавжуд бўлган бир ўринда автоуловни портлатдилар. Шаҳарга киришди ва бузғунчилик қилишга ҳаракат қилишди. Бироқ Аллоҳ уларни ёрдамсиз қўйди.

Admin   10-06-2014, 04:21 PM
#5
Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: Дарҳақиқат, давлат икки ҳарам ходими қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз йўлланмасида айтилганларни (вазифа ўлароқ) юклади, Аллоҳ у кишига барака ато этсин, у кишини барча яхшиликларга йўлласин ҳамда у кишига солиҳ ёрдамчиларни ҳозирлаб берсин. Унинг (қиролнинг) номидан илм аҳлига (ҳаққа) мухолиф жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлашликдан иборат (вазифани) бизга Ички Ишлар Вазирлиги юклади, Аллоҳ унга барака ёғдирсин. Даъватга оид янги чиққан жамоатларнинг бари залолат ва бидъат йўлидадир. Мусулмонларнинг авом ва хослари улардан ҳазир бўлсинлар. Агар ушбу баёнотни ижобат қилмасалар, батаҳқиқ, улар Аллоҳга, Унинг Расулига ҳамда мусулмонларнинг ҳукмдорига итоатсизлик қилганлардир. Бу эса гуноҳи кабиралардан бири. Гарчи таблиғ ёки ихвон ва улардан ўсиб-(униб) чиққан ва (манҳажини) улардан олганлардан иборат (ҳаққа) мухолиф жамоатлар хушламаса-да шундай деймиз. Ҳақ, ҳидоят ва суннат жамоати – салафийлардир. Аллоҳнинг душмани: ИШИД салафий навниҳолидир, деганда дарҳақиқат ёлғон сўзлади.
Эй Аллоҳ! Уни хусуматлашишдан тўхтат, ўзига зарар берадиган нарсалар ўрнига уни ўз нафси ва моли ила машғул қилиб қўй, уларга соғлом сабоқ бер. Уларга ибрат олинадиган соғлом сабоқ бер! Эй Тирик, Қайюм! Эй улуғлик ва мукаррамлик соҳиби!

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.