PDF WORD

Аҳли сунна даъвати тарбия ва тасфия асосига қоим бўлади

Аҳли сунна даъвати тарбия ва тасфия асосига қоим бўлади

 

Фазилатли шайх, аллома Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ

 

 

Суннат ёки суннат тармоқларидан бирини бузишлик авлороқ бобдандир. Яқин келажакда умматимнинг охирида шундай қавмлар бўладики…, ва (бундан бошқа) юқорида ўтган асарлар. Аҳли сунна саҳобалардан бошлаб кейингиларигача, айтяпманки аҳли сунна саҳобалардан бошлаб кейингиларигача, Аллоҳ барчаларини Ўз Раҳматига олсин ва ҳаммаларидан рози бўлсин, одамларга нисбатан икки йўл бўйлаб юрдилар.

Биринчи йўл: Суннатни баён қилиш. Саҳиҳ ақида эса унинг асосидир.

Иккинчиси: Маъсиятлардан ҳазир бўлишга чорлашлик. Бидъат ва (динда) янги пайдо бўлган ишлар ҳам шунга дохил. Ана шу икки (маслак) уммат учун энг етук насиҳатдир.

Аҳли суннанинг даъвати тарбия ва тасфия-(тозалаш) асосига қоим бўлади. Тарбия – одамларга Китоб ва суннатни салаф солиҳга мувофиқ (тушуниш)дан иборат Аллоҳ азза ва жалланинг динини теран тушунишликни таълим беришлик. Ана шу тарбиядир. Асосларнинг асоси эса тавҳид. Сўнг ундан кейин фарз ва мустаҳаблардан иборат бошқа тоатлар. Тасфия-(тозалаш)ликка келсак, у ушбу Аллоҳ азза ва жалла учун холис бўлган динга аралашган-(чапланган) нарсалардан одамлар ҳазир бўлишларига чорлашлик. Хоҳ у ширк ёки ундан қуйи (гуноҳ)лар бўлсин. Ана шу ҳақидаги ҳадислардан бири Аҳмад ва Муслим Абдурраҳмон ибн Абду Роббилкаъбадан, (у киши) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Албатта мендан олдин (ўтган) ҳар бир пайғамбар зиммасида умматини ўзи билган яхшиликка йўллаш ва уларни ўзи билган ёмонликдан огоҳлантириш ҳаққи-(вазифаси) бўлган». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда умматга билдираладиган ва насиҳат қилинадиган яхшилик тавҳиддир. Сўнг ундан кейин фарз ва мустаҳаб бўлган бошқа тоатлар. Умматнинг хос ва авоми ҳазир бўлишга чорланадиган ёмонлик эса ширк ва ундан қуйи маъсиятлардир. Ким ана шу икки маслак бўйлаб юрса, бас, у ҳақ ва онг, ҳамда теран тушунча (асосидаги) даъватчидир. Мусулмонларнинг авом ва хосларига унинг атрофида бўлишлари вожиб бўлади. Унга кўмак ва ёрдам берадилар, унга боғланадилар. Ислом уламолари, талаба ва (уммат) фарзандлари унга боғланадилар. Чунки улар ҳақ имомларидир. Аллоҳ уларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис бўлган динини ҳимоя қилиш билан уларни ушбу уммат ҳимояси учун мустаҳкам қўрғон қилди. Кимки ушбу икки (маслак) асосида бўлмаса, бас, у икки кишидан бири. Даъват майдонига Аллоҳнинг динини тушунишда асосларга эга бўлмаган ҳолда ташаббус кўрсатиб чиққан жоҳил. Унда даъватини унинг устига қурадиган Китоб ва суннат ҳужжатларидан (бирор нарса) йўқ. Ундаги бор нарсаларнинг бари ўзи маъносини тушунмайдиган оятлар ёки маъносини тушунмайдиган саҳиҳ ҳадис. Ёҳуд заиф ёкида уйдирма ҳадис ё ҳикоя ва қиссалар. У худди таблиғ ва ихвон ал-муслимин жамотларининг йўли бўлгани каби. Дарҳақиқат, давлат икки ҳарам ходими қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз йўлланмасида айтилганларни (вазифа ўлароқ) юклади, Аллоҳ у кишига барака ато этсин, у кишини барча яхшиликларга йўлласин ҳамда у кишига солиҳ ёрдамчиларни ҳозирлаб берсин. Унинг (қиролнинг) номидан илм аҳлига (ҳаққа) мухолиф жамоатлардан ҳазир бўлишга чорлашликдан иборат (вазифани) бизга Ички Ишлар Вазирлиги юклади, Аллоҳ унга барака ёғдирсин. Даъватга оид янги чиққан жамоатларнинг бари залолат ва бидъат йўлидадир. Мусулмонларнинг авом ва хослари улардан ҳазир бўлсинлар. Агар ушбу баёнотни ижобат қилмасалар, батаҳқиқ, улар Аллоҳга, Унинг Расулига ҳамда мусулмонларнинг ҳукмдорига итоатсизлик қилганлардир. Бу эса гуноҳи кабиралардан бири. Гарчи таблиғ ёки ихвон ва улардан ўсиб-(униб) чиққан ва (манҳажини) улардан олганлардан иборат (ҳаққа) мухолиф жамоатлар хушламаса-да шундай деймиз. Ҳақ, ҳидоят ва суннат жамоати – салафийлардир. Аллоҳнинг душмани: ИШИД салафий навниҳолидир, деганда дарҳақиқат ёлғон сўзлади.

Эй Аллоҳ! Уни хусуматлашишдан тўхтат, ўзига зарар берадиган нарсалар ўрнига уни ўз нафси ва моли ила машғул қилиб қўй, уларга соғлом сабоқ бер. Уларга ибрат олинадиган соғлом сабоқ бер! Эй Тирик, Қайюм! Эй улуғлик ва мукаррамлик соҳиби!

 

http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=39290

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг