rinat80_09   07-20-2013, 12:27 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Таровех намозида хар 4 ракатдан кейин дам олиб утиришдаги айтиладиган дуога жамоатдагилар хам жур булиб кушилиб айтиши шариатда жоиз ми? ёки бидъат ми?
This post was last modified: 07-21-2013, 11:51 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   07-24-2013, 05:00 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Таровиҳ намози ўртасида жамоавий зикр қилишликнинг ҳукми

Савол: Рамазон кунлари айрим масжидларда одамларни таровиҳ намозининг ҳар икки ракат орасида баланд овозда жўр бўлиб пайғамбар, тўғри йўлдаги халифалар, мўминларнинг оналари ва жаннат билан башорат берилган ўнта (саҳобага) саловат айтаётганларини кўрамиз. Ва бу уларнинг ўзлари биладиган чекланган тартибда бўлади. Бунинг ҳукми нима? Таровиҳ намозининг ракатлари сони қанча ва у қачон ўқилади? Қачон бошланади? Рамазоннинг аввалги кечасими ёки иккинчи куннинг кечасими? Бу ерда кўплаб имомларни таровиҳ намозида ва хоссатан Рамазонда шом намозида ярим оят ёки бир оят ёҳуд жуда қисқа икки оят билан намоз ўқиётганларини кўрамиз. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Фарз ёки нафл намоз сўнгидан ёҳуд таровиҳ намози ўртасида жамоавий зикрлар ёки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш (динда) пайдо қилинган бидъатдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у (ўз эгасига) мардуддир”. (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)).
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила в саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво № 6250-4 (2/529)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Таровиҳ намозида ҳар икки ракат ўртасида жамоавий зикр қилишлик ҳукми

Савол: Қишлоғимизда одамлар Рамазонда таровиҳ намозида бир мартта жўр бўлиб
سبحان الله والحمد لله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بالله العظيم
(Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валлоҳу акбар. Вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил А’зим).
Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир, Аллоҳ Буюкдир. Куч ва қувват фақат Буюк Аллоҳ биландир, дейиш билан бирга навбатма-навбат ихлос сурасини уч мартта ўқишга одатланиб қолишди. Ҳамда бу ҳар икки ракат ўртасида жуда баланд овоз билан айтиладики, бу оҳисталик ва жиддийлик-(салобатлилик)ни кетказиб юборади. Ушбу сўз борасида пок суннатда бирор нарса-(хабар) борми?
Жавоб: Бу амал бидъат ва мункардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан уни қилишлик жоиз эмас: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у (ўз эгасига) мардуддир”. Саҳиҳ эканига иттифоқ қилинган. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас у (ўз эгасига) мардуддир”. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жума хутбасидаги қавлларига биноан: “Сўнг: Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китоби. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир”. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди.
Ушбу амал бидъат бўлиб, на пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на у кишининг саҳобалари розияллоҳу анҳум уни қилишган. Демак, уни тарк қилиш ва бундан аввалда ўтган-(қилинган)ларига Аллоҳ субҳанаҳуга тавба қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”. (Нур: 31). Ва у субҳанаҳунинг ушбу қавли: “Ва мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман”. (Тоҳа: 82). Аллоҳ барчани Ўзи рози бўладиган нарсага муваффақ қилсин.
Фатволар ва турли мақолалар тўплами, ўттизинчи мужаллад.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/4529
Admin   08-30-2013, 06:38 PM
#3
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Unday bo’lsa biz namozdan kegin masjiddan chiqib ketishimiz kerakmi (O’zbekistonda).
http://tavhid.com/fatvolar/solah/namozda...mment-1739
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.