PDF WORD

Таровиҳ намози ўртасида жамоавий зикр қилиш ҳукми

Таровиҳ намози ўртасида жамоавий зикр қилиш ҳукми

Савол: Рамазон кунлари айрим масжидларда одамларни таровиҳ намозининг ҳар икки ракат орасида баланд овозда жўр бўлиб пайғамбар, тўғри йўлдаги халифалар, мўминларнинг оналари ва жаннат билан башорат берилган ўнта (саҳобага) саловат айтаётганларини кўрамиз. Ва бу уларнинг ўзлари биладиган чекланган тартибда бўлади. Бунинг ҳукми нима? Таровиҳ намозининг ракатлари сони қанча ва у қачон ўқилади? Қачон бошланади? Рамазоннинг аввалги кечасими ёки иккинчи куннинг кечасими? Бу ерда кўплаб имомларни таровиҳ намозида ва хоссатан Рамазонда шом намозида ярим оят ёки бир оят ёҳуд жуда қисқа икки оят билан намоз ўқиётганларини кўрамиз. Бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Фарз ёки нафл намоз сўнгидан ёҳуд таровиҳ намози ўртасида жамоавий зикрлар ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш (динда) пайдо қилинган бидъатдир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у (ўз эгасига) мардуддир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)).

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила в саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво № 6250-4 (2/529).

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Абдуллоҳ ибн Қоъуд

 

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. Abu Imron → 30.08.2013 йил

    Unday bo’lsa biz namozdan kegin masjiddan chiqib ketishimiz kerakmi (O’zbekistonda).

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.