Admin   12-31-2011, 12:38 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum hozirgi kunda kopchilik muslima opa singillarimizni moshinalarni minib yurganini koryapmiz ayollar moshina minib yursa boladimi?Ulamolarni fikri qanday. Allohga hamdlar, paygambarimizga,uning oilasiga va ularga yahshilik bilan ergashgan kishilarga salovat va salomlar bo'lsin .
Муслим   12-31-2011, 12:56 PM
#2
Quote:Assalamu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:hozirgi kunda kopchilik muslima opa singillarimizni moshinalarni minib yurganini koryapmiz ayollar moshina minib yursa boladimi?Ulamolarni fikri qanday.
Бу масалада уламолар ўртасида ихтилоф бор.
Эътиборингизга шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг бу масаладаги қавлларини ҳавола қиламиз:

Хотин–қизларнинг машина ҳайдашларининг ҳукми

Савол: Хотин–қизларнинг машина ҳайдашларининг ҳукми ҳақида айтиб берсангиз? Хотин–қизларнинг машина ҳайдашларининг ажнабий ҳайдовчилар билан бирга машинага ўтиришидан кўра зарари енгилроқ,– деб одамлар тарафидан айтилаётган гаплар ҳақида фикрингиз қандай?
Жавоб: Бу саволга берилажак жавоб, уламолар ўртасида машҳур бўлган икки қоида асосида бўлади:
Биринчи қоида: Ҳаром нарсага олиб борган нарса ҳам ҳаромдир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«Аллоҳдан ўзгага сиғинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар» (Анъом: 108). Аллоҳ таоло манфаат бўлишига қарамай мушрикларнинг тангриларини ҳақорат қилишни таъқиқлади. Чунки уларни ҳақорат қилиш, Аллоҳни ҳақорат қилишга олиб боради.
Иккинчи қоида: Агар бирон фасодни йўқ қилиш бирон манфаатга тенг ёки ундан кўра каттароқ бўлса, манфаатларни жалб қилишдан кўра фасодни йўқотиш муқаддам келади. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
«Сиздан ароқ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқдир»» (Бақара: 219). Аллоҳ таоло қимор ва ичкиликни фойдалари бўлсада, уларни истеъмол қилиш оқибатида келадиган зарарлари туфайли таъқиқлади.
Юқоридаги икки қоидага биноан хотин–қизларнинг машина ҳайдашлари ҳақидаги ҳукмни чиқариш мумкин. Хотин–қизларнинг машина ҳайдашлари ортидан талайгина фасод ишлар пайдо бўлади. Шулардан:
– ҳижобни чиқариш
Машинани ҳайдаш учун фитна жойи бўлган юзлар очиқ бўлиши керак ва бу ўз навбатида ҳижобни чиқаришни тақозо этиб, эркаклар нигоҳини ўзига тортади. Хотин–қизларнинг гўзаллиги ёки хунуклиги юзларига қараб белгиланади. Агар бирон аёлни гўзал ёки хунук дейилса, инсоннинг хаёлига унинг юзи келади. Агар бирон бошқа аъзосини қасд қилинса эса, қўли чиройли, сочи чиройли ёки оёқлари чиройли деб айтилади. Хуллас, бирон аёлнинг гўзаллиги тилга олинса унинг юзи тушунилади.
Биров: Хотин–қизлар ахлоқли бўлиб ва кўзларига қора кўзойнак тақиб, ҳижобсиз ҳам машина ҳайдашлари мумкин, деб қолиши мумкин. Бунга жавоб шуки: Бу – машина ҳайдаш ошиқаларининг воқеъий ҳаётларига зиддир. Ишонмасангиз, бошқа давлатлардаги ҳайдовчи аёлларни кўрганлардан сўранг. Бошланишида шундай қилиш мумкинлигини фараз қилганимизда ҳам, унинг узоқ давом этиши маҳол эканини тез кунда кўрамиз. Чунки ҳолат яқин кунлар ичида, бошқа давлатлардагига менгзаган ҳолатнинг ўзгинаси бўлиб қолади. Бинобарин, енгиллик билан бошланган айрим ишлар, рад этилган жиноятларга олиб боради.
– ҳаёнинг кўтарилиши
Машина ҳайдаган хотин–қизларнинг ҳаёси кўтарилади. Ҳаё эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисларида айтганларидек, иймоннинг ажралмас бўлагидир. Ҳаё – хотин–қизларнинг табиати тақозо қилган ва фитна билан юзлашишидан ҳимоя қиладиган гўзал ахлоқдир. Шунинг учун: «Чимилдиқдаги келиндан ҳам ҳаёлироқ» дея зарбулмасал қилинади. Ҳаёси қолмаган аёлнинг ҳолига вой!
– ҳайдовчилик хотин–қизларнинг ташқарига кўп чиқишларига сабаб бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганларидек, ўз уйида ўтириш аёл киши учун яхшироқдир. Ҳайдовчиликка аёлларни рағбатлантираётганлар, хотин–қизларни кўриш билан текинга лаззатланишмоқчи бўлишади. Шунинг учун бундай «ошиқлар» машиналарини ҳайдаш билан, шаҳарнинг у ер бу ерида хотин–қизларни кўриб лаззат олиш учун, сайр қилиб юрадилар.
– ҳайдовчилик туфайли хотин–қизлар меъёрсиз эркинлик соҳибаси бўладилар
Натижада, улар истак туғилгани маҳал хоҳлаган жойига хоҳлаган пайтида: кундузи ёки кечаси демай чиқиб кетаверишади. Ҳатто кечанинг алламаҳалигача кўчада қолиб кетишлари мумкин. Айрим одамлар ёш йигитларнинг бундай ҳолатларидан андишали бўлсалар, шаҳарнинг чор атрофига гоҳида эса ташқарисига хоҳлаган пайтида чиқиб кетаверадиган қизлар ҳақида нима дейиш мумкин?
– ҳайдовчилик хотин кишини оиласи ва эрига итоатсиз бўлишига сабабдир
Машина ҳайдашни билган қиз ёки жувон оддий сабаблар туфайли ҳам ўз уйидан хоҳлаган тарафига қараб чиқиб кетаверади ва ўзини машина ҳайдаш билан «тинчлантиради». Ҳолбуки, бундай ҳолатни хотин–қизлардан кўра бардошлироқ бўлган йигитлар ҳаётида ҳам кўп учратамиз.
– ҳайдовчилик хотин кишининг турли фитналарга тушишига сабабдир
Бунинг мисоли: йўл чироқлар, ёнилғи қуйиш шохобчалари олдида, назорат–текширув жойларида, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ёки авто тўқнашув бўлган пайтларда Давлат Автомобиль Назорати ходимлари олдида, баллонларни дамлаш ёки машиналар бузилган жойларда таъмирчи гуруҳ келгунича кутиб турганида, хотин кишининг ҳоли нима бўлади? Балки ўша жойда хотин шошилиб турган бўлса, шилқим йигит унинг номуси билан ўйнашар!!
– ҳайдовчи хотин–қизлар йўлларда машиналар тиқилинчига сабаб бўлади
Бунинг оқибатида айрим йигитлар машина минишдан маҳрум қоладилар. Ҳолбуки, улар хотин–қизлардан кўра машина минишга ҳақлидирлар.
– ҳайдовчи хотин–қизлар йўл ҳаракати ҳодисаларининг кўпайишига сабаб бўлади
Хотин–қизлар ўз табиатлари билан эркакларга нисбатан кучсиз, эҳтиётсиз ва тажрибасиздирлар. Шу боис, бирон йўл ҳаракати ҳодисаси юз берганида нима қилишларини билмай қоладилар.
– кераксиз нарсалар учун харажат
Хотин–қизларнинг машина ҳайдашлари уларнинг кераксиз харажатларга пул сарфлашларига олиб боради. Чунки улар ўзларига тааллуқли бўлган кийимлари ва бошқа нарсалари тўкис бўлишини хоҳлашади. Шунинг учун ҳам улар модага мафтундирлар. Бирон янги тарз чиқса, ўша тарзда тикилган кийимларни кийишга ошиқадилар ва куни кеча кийган кийимларини «эски»га чиқарадилар. Уларнинг хоналари, хоналарининг деворларидаги зийнатлари ва ойнаванд жовонларидаги нафосат анжомларига бир боқинг! Албатта, миниб юрган машинаси ҳам булардан қолишмайди. Машинанинг янги «марка»си чиқса, уни сотиб олиш учун эскисидан воз кечади!
Аммо савол берган одамнинг: ««Хотин кишининг машина ҳайдашининг ажнабий ҳайдовчи билан танҳо қолишидан кўра зарари енгилроқ» деган гапга нима дейсиз?», дейишига келсак, менимча, бир жиҳатдан олиб қарасак уларнинг ҳар иккиси ҳам бир–биридан кўра зарарлироқдир. Бироқ, бу ерда улардан бирини қилишга мажбурлайдиган зарурат йўқ. Мен бу мавзуда кўпроқ гапирганимни жуда яхши биламан. Чунки, хотин–қизларнинг машина ҳайдашига ижозат бериши учун ўз динини муҳофаза қилиб, унга амал қилаётган Нажд жамиятига турли босимлар ўтказилиши ҳақида катта шов–шувлар бор. Бундай босимларнинг Исломнинг охирги қалъаси бўлган бу ўлкага душманлар тарафидан амалга оширалаётгани бежиз эмас. Чунки Ислом душманлари бу ўлкани йўқ қилиб ташлаш пайидалар. Бироқ ажабланарлиси, хотин–қизларнинг машина ҳайдашини ўз тилимизда гапирадиган ва байроғимиз остида турадиган ўз ватандош ва миллатдошларимизнинг талаб қилишларидир. Улар кофир давлатлардаги моддий тараққиётни кўриб ҳушларини йўқотдилар ва фазилат чегарасидан разолат чегарасига эркин ўтган хотин–қизлар ахлоқларини «севиб қолдилар». Натижада, Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Нунийя» қасидасида айтганидек бўлдилар:
Ўзлари яратилган қулликдан қочиб
Нафсу шайтон қуллигига бўлдилар дучор.
Улар кофир давлатлар моддий тараққиётларига «мана шундай эркинлик» сабабли эришдилар, дея тушундилар. Бу – уларнинг жаҳолати ёки шариат аҳкомлари, унинг осорий ва назарий ҳужжатларини, у ҳужжатлар ўз ичига олган ҳамда бандаларнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳамда зарарларини даф қилишни кафолатлаган ҳикмат ва сирларни билмасликлари туфайлидир. Шундай экан, Аллоҳ таолодан ўзимиз ва улар учун дунё ва охиратда ҳидоятни ҳамда эзгулик ва салоҳият мужассам бўлган муваффақиятни тилаб қоламиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: Китабул фатаава аш–шаръийя фил масааилил асрийя мин фатаава уламаил Баладил Ҳаром, биринчи нашри (1420 ҳ. – 1999 м), 461, 462, 463, 464.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Инсон   07-07-2013, 02:08 PM
#3
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух, бу макола бн танишиб чикдик алхамдулиллах. Энди бу масалага бошкача ендашган уломоларнинг фатвосинин келтирсангизлар, масалан Албоний рахимахуллохнинг. Аллох рози булсин сизлардан.

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
abu Huzayfa   07-07-2013, 03:57 PM
#4
(07-07-2013, 02:08 PM)Инсон Wrote: Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух, бу макола бн танишиб чикдик алхамдулиллах. Энди бу масалага бошкача ендашган уломоларнинг фатвосинин келтирсангизлар, масалан Албоний рахимахуллохнинг. Аллох рози булсин сизлардан.

Ва алейкумус саламу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote: бошкача ендашган
Бу сўзларизи остида нимани назарда тутяпсиз?
Барак Аллоҳу фик!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   07-08-2013, 09:13 AM
#5
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-07-2013, 03:57 PM)abu Huzayfa Wrote: Бу сўзларизи остида нимани назарда тутяпсиз?
Менимча аёл кишининг машина ҳайдашини жоиз санаган уламоларнинг ҳам қавлларини келтирсангиз демоқчилар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   07-08-2013, 01:14 PM
#6
(07-08-2013, 09:13 AM)Муслим Wrote: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-07-2013, 03:57 PM)abu Huzayfa Wrote: Бу сўзларизи остида нимани назарда тутяпсиз?
Менимча аёл кишининг машина ҳайдашини жоиз санаган уламоларнинг ҳам қавлларини келтирсангиз демоқчилар.
Ва алейкумус саламу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳали буни-(аёл кишини машина ҳайдашини) жоиз деган "аҳли-сунна" уламолари бор эканми-а?

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   07-08-2013, 07:33 PM
#7
(07-08-2013, 01:14 PM)abu Huzayfa Wrote: Ҳали буни-(аёл кишини машина ҳайдашини) жоиз деган "аҳли-сунна" уламолари бор эканми-а?
Масалан билганларимдан шайх Албоний, ҳамда шайх Муқбил раҳимаҳумуллоҳлар аёл кишининг машина ҳайдашини жоиз санашган.
Валлоҳу Аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.