Pages (10):    1 2 3 4 5 10   
mutaallim   03-09-2013, 01:13 AM
#21
11-боб:
Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслиги ҳақидаги боб


Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”. (Тавба/108).
Ушбу боб ўзидан олдинги бобга тобедир. Чунки бундан олдинги боб: “Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб” эди. Яъни, у ҳаром ва ширкдир. Ушбу бобда эса Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишга олиб борувчи воситани тўсиш ҳақида гап боради.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг: “Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслиги ҳақидаги боб”-деган сўзларига келсак, чунки ушбу ўринда жонлиқ сўйиш, гарчи Аллоҳ азза ва жалла учун бўлсада, батаҳқиқ, у ширкка (олиб борувчи) воситадир. Шунингдек, ушбу ўринда жонлиқ сўйишлик уни улуғлаш ва мушрикларга ўхшаш бўлишлик демакдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка олиб борувчи воситалардан қайтарганлар. Мисол учун: Гарчи намозхон фақат Аллоҳ азза ва жалла учунгина намоз ўқисада қабрларга юзланиб намоз ўқишликдан қайтаришлари. Дуо қилувчи ёлғиз Аллоҳга дуо қилсада қабрлар олдида дуо қилишдан қайтарув. Бироқ ушбу ўрин Аллоҳга бандалик бажо келтиришликка ярамайди. Чунки у ширкка воситадир. Шунингдек, қуёш ботиш вақти намоз ўқишдан қайтарув. Чунки у қуёшга ибодат қилишга олиб боради. Мушриклар қуёш ботар маҳал унга сажда қилардилар. Қуёш чиқиш вақти намоз ўқишдан қайтарув. Чунки мушриклар ушбу вақтда унга сажда қилардилар. Демак, мушриклар ўз ибодатлари учун белгилаган ҳар бир ўрин ва замонда уларга шерик бўлиб қолишликдан қайтарилиб, сабабларни тўсиш ва мушрикларга ўхшаб қолишликни узишлик бобидан ушбулардан узоқ бўлишга буюрилганмиз. Бу эса ислом динига ундан ўзга ботил динлардаги ҳар бир диндан тўла мустақил бўлишликни беради-(таъминлайди).
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”. (Тавба/108). Яъни, масжиди зирордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу масжидда намоз ўқишликдан қайтарилганлар.
Ушбу қиссага тўхталадиган бўлсак, фосиқ Абу Омир жоҳилиятда аввалги (самовий) Китобларни ўқир эди. Ибодатга киришиб ҳатто роҳиб Абу Омир дейиладиган бўлди. Одамлар унда зоҳир бўлаётган дин-диёнат сабабли уни улуғлашарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач у кишига ҳасад қилиб, куфр келтирди. Ҳамда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёмон кўрди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни фосиқ Абу Омир дея номладилар. Чунки у Аллоҳнинг тоатидан чиқиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтирди.
Сўнг ушбу кофир Шомга бориб, насороларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши гиж-гижлади. Шомда эканлигида Мадинадаги мунофиқлардан иборат жамоага жамланиб, машварат ўтказишимиз учун бир жой қуринглар дея мактуб битди. Ушбу жой Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам душманлари жамланадиган ўрин бўлиб, унда исломга қарши макру-ҳийла маслаҳатлашишни хоҳлардилар. Улар уни жамланадиган бир ўрин сифатида қуришга журъат қилолмасдилар. Натижада уни масжид кўринишида намоён қилиб: уни заиф, касал, ёмғирли кеча ёки қиш(нинг совуқ) туни учун қурдик дедилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ерда намоз ўқишларини сўрадилар. Бу билан ниқобланиш ва алдовни хоҳлардилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ваъда бериб: биз Табук ғазоти учун сафарга отландик. ИншаАллоҳ қайтганимизда у ерда намоз ўқиймиз дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табукдан қайтаётиб Мадинага етишларига бир ёки икки кеча қолганида у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га осмондан ваҳий келди. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”. (Тавба/108). Аллоҳ субҳанаҳу уларнинг ушбу (бинони) қуришдан (кўзлаган) тубан мақсадларини баён қилди.
“(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”. (Тавба/108). Оятда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу масжидда намоз ўқишликдан маън қилинганликлари ва анавиларни умидсизлантириш зикр қилиняпти.
Ушбу оятларда ниятлар макон ва биноларга таъсир ўтказиши, тубан ниятлар ўрин ва жойларга салбий-(ёмон, хунук) таъсир қилиши, солиҳ-(пок) ниятлар эса у ерларга барака ва яхшилик нуқтаи назаридан таъсир ўтказиши баён қилиняпти.
Оятда мақсадларни ўнглашликка тарғиб қилинди ва унда ташқи кўринишга эмас, мақсадларга эътибор беришликка далил бор. Улар зоҳирда бир масжид бино қилишди. Бироқ (асл) мақсадлари масжид эмасди. Бу эса то ҳақиқати маълум бўлмагунча салоҳиятни намоён қилган ҳар бир киши ҳам мақбул эмаслиги-(ишонч билдирилмаслиги)га далолат қилади.
Оятда алдашга уринадиганларнинг алдовидан огоҳлантирув ва мўминлар доимо шубҳали кимсалар ва уларнинг йўлдан оздиришидан ҳазир бўлишлиги зикр қилинди. Улар кўпинча ташқаридан салоҳиятли ва яхши тадбирли бўлиб кўринадилар. Бироқ ўтган ишлари ва тасарруфот-(бошқарув)лари ёлғончи эканликларига гувоҳлик берса, батаҳқиқ, улардан қабул қилинмайди. Ҳамда мақсадларга назар ташламай ташқи қиёфа ва -гарчи чуқур назар ташламагунимизгача- ушбу ташқи кўриниш ортида ётган нарсаларга алданиб қолмаймиз.
Яна ушбу оятда шубҳа остидагиларнинг йўлдан оздиришидан ҳар замон ва маконда ҳазир бўлишлик ҳамда ташқаридан яхшилик, салоҳият ва эзгу тадбирлар билан кўзга ташланган ҳар бир киши солиҳ бўлавермаслигига мусулмонлар огоҳлантирилди. Аввалда жинояти бўлмаган ва у ҳақда фақат яхшилик маълум бўлган киши бундан мустасно. Ушбу кишидан қабул қилинади. Бироқ кимда-ким ёмон из қолдириш ва пасткаш ҳийла-найранглар билан танилган ёки ўзида ёҳуд тили ва гап-сўзларида ножўя нарсалар зоҳир бўлса, албатта, биз ундан ҳазир бўламиз ва алданмаймиз. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла Расулини маъсият учун ҳозирланган ўринда намоз ўқишликдан қайтарди. Бу эса Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслигига далолат қилади. Худди маъсият ва куфр учун ҳозирланган ўринда Аллоҳ учун намоз ўқилмагани каби. Шунингдек, маъсият учун ҳозирланган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмайди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига келсак: “Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ”. (Тавба: 108). У Қубо масжидики, унинг аҳли розияллоҳу аҳнумнинг ниятлари тўғридир.
Оятда Қубо масжидининг фазилати ва унинг аҳли розияллоҳу анҳумларнинг фазли ҳамда ушбу масжиднинг қиёмат кунигача исломдаги фазли боқий қолишига далил борки, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда Мадинада бўлганлар у ерда намоз ўқишни қасд қилиб борадилар.
Собит ибн Доҳҳак розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бир киши “Бувана” (деган жой)да туя сўйишликни назр қилди. Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганди, шундай дедилар: “У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди?". “Йўқ”,-деб айтишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У ерда (жоҳилият аҳлининг) йиғилишиб ўтказадиган бирор маросимлари бормиди?”,-дедилар. Улар: “Йўқ”,-дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Назрингга вафо қил! Чунки Аллоҳга маъсият бўладиган ҳамда одам боласи эга бўлмаган нарсаларда назрга вафо қилишлик йўқдир”,-дедилар”. Абу Довуд ривояти. Исноди иккиларининг шартига кўрадир. (Абу Довуд (3/607), Байҳақий “Сунан” (10/83), Табароний “Кабир” (1341), Ибн Ҳажар “Талхис” (4/180)да саҳиҳ дедилар).
Собит ибн Доҳҳак ал-Ашҳалий розияллоҳу анҳу буюк саҳобийдир.
“Бир киши ...назр қилди”. Назр луғатда ўзи учун бирор нарсани мажбурий деб ҳисобламоқ. Ўзи учун фалон нарсани мажбур қилиб олганда уни назр қилди дейилади. Фалончининг қонини назр қилди. Яъни, уни ўлдиришликни ўзи учун мажбурий деб ҳисоблади. Шаръий маъносига келсак, назрнинг маъноси мукаллаф ўзи учун намоз, рўза, ҳаж, умра, садақа ва бундан бошқалардан иборат шариат аслига кўра унга вожиб бўлмаган нарсани Аллоҳга тоат ўлароқ мажбур қилиб олишидир.
Назр аслида ношаръийдир. Инсонга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қайтарганлари боис назр қилишлиги мустаҳаб бўлмайди. “Назр яхшиликни олиб келмайди. Балки у сабабли бахилдан чиқариб олинади”. (Бухорий (6234), Муслим (1639), Насоий (3803), Абу Довуд (3287), Ибн Можжа (2122), Аҳмад (2/61), Доримий (2340)). Бошқа бир ривоятда эса: “Назр қилманглар” (Бухорий (6316), Муслим (1640), Термизий (1538), Насоий (3805), Абу Довуд (3288), Ибн Можжа (2123) ва Аҳмад (2/412))-дея қайтарув (ворид бўлган). Албатта, назр яхшилик олиб келмайди. Модомики инсон кенгчиликда экан, батаҳқиқ, унга кенгчиликда бўлиши учун назр қилишлиги лойиқ эмас. Агар бандалик бажо қилиш ва тоатни адо этишни хоҳласа уни адо этаверади. Акс ҳолда бу унга мажбурий эмас. Бироқ у назр қилса ўзини оғир аҳволга солиб қўйибди. Ва унга назрга вафо қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) кунидан қўрқурлар”. (Инсон: 7). Аллоҳ таоло деди: “Назрларини (яъни зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар”. (Ҳаж: 29). Аллоҳ таоло деди: “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара: 270). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишликни назр қилса, бас, Унга итоат қилсин”. (Бухорий (6318), Термизий (1526), Насоий (3807), Абу Довуд (3289), Ибн Можжа (2126), Аҳмад (6/36), Молик (1031) ва Доримий (2338)).
“Туя сўйишликни”. “النحر” (“Наҳр”)нинг маъноси: туяни кўкракнинг юқори томонидан сўйишлик. “ذبح” (“Забҳ” бўғизидан сўйиш) эса қўй ва сигир учун (қўлланилади). Наҳр туяга хос. Забҳ эса туядан бошқалар учун бўлади.
“Бувана”. Макка билан Мадина оралиғидаги жой номи. У Яман аҳлининг мийқоти Яламлам бўлмиш Саъдийядаги Маккага яқин (ўриндир) деган қавл ҳам бор. У Янбуъда Мадинага яқин жой деган қавл ҳам мавжуд. Хулоса шуки, у Макка билан Мадина оралиғидаги жой номи.
“Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганди, шундай дедилар”. Ҳадисда илм аҳлига мурожаат қилиш ва инсон то у машруъми ёки номашруъ эканлигини билмай ибодатлардан бирортасига киришмаслигига далил бор.
“Шундай дедилар: “У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди?".”. Яъни, ушбу ўринда -Буванада- ибодат қилинган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди, яъни, ҳозирга келиб йўқ қилинган.
Бут – тош, дарахт, сурат ёки қабрдан иборат Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир. Санамга келсак, у (муайян) суратда бўлган нарсага хосдир.
Бу ўринда жоҳилиятдан мурод исломдан олдинги даврдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилишлари билан, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, у йўқ бўлди. Бироқ айрим одамларда ундан баъзи нарсалар қолган. Мисол учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи саҳобаларига айтган ушбу сўзлари: “Албатта сен жоҳилият (сарқити) бор киши экансан”. (Бухорий (30), Муслим (1661), Абу Довуд (5158) ва Аҳмад (5/161)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига ўхшаш: “Умматимда тўрт нарса борки, у жоҳилият ишидандир. Наслу-насабга таъна етказиш, аждоди билан фахрланиш, юлдузлардан ёмғир сўраш ва маййитга уввос солиб йиғлаш”. (Муслим (934), Ибн Можжа (1581) ва Аҳмад (5/343)). Дарҳақиқат, айрим мусулмонларда жоҳилият ишларидан (маълум) бир нарсалар сақланиб қолган.
Умумий жоҳилиятга келсак, дарҳақиқат, у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жўнатилишлари билан завол топди. Айрим қаламкашлар (қуйидагича) айтганидек эмас: “Йигирманчи аср жоҳилияти” ёки “Замонавий жоҳилият”. Умумийлаштиришлик бўлгани учун (мақсадни) бунга ўхшаш ибора билан ифодалашлик жоиз эмас.
Ушбу ҳадис санам ва бут гарчи бирор ўриндан йўқ қилинган бўлсада ушбу макон тарк этилиб, у ерда жонлиқ сўйилмаслигига далилдир. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “У ерда ...бўлганмиди?”. Яъни, ўтган замонда. Бу эса бут ўрни тарк этилиши вожиб эканига далолат қилади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Бутлардан йироқ бўлинг!”. (Муддасир: 5). Йироқ бўлишлик: уни ва у бўлган ўринни тарк этишликдир.
Сўнг шундай дедилар: “У ерда (жоҳилият аҳлининг) йиғилишиб ўтказадиган бирор маросимлари бормиди?”. Замонга оид маросим: фитр ва қурбон ҳайитларидир. Маконга оид маросим: одамлар у ерда ибодат учун йиғиладиган ўриндир. Мисол учун: Арафа, Муздалифа ва Мино. Ушбулар мусулмонларнинг макон ва замонга оид маросимларидир.
Ушбу ҳадиснинг бобга шоҳид ўрни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзларидир: “У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди? ...У ерда (жоҳилият аҳлининг) йиғилишиб ўтказадиган бирор маросимлари бормиди?”. Ҳадис аввалда Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйилган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслигига далолат қиляпти. Чунки бу қабр олдида намоз ўқиш ва қабр олдида дуо қилиш каби Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси учун жонлиқ сўйишга воситадир. Ширкка олиб борувчи барча воситалар маън қилинган. Қабрларга чироқ илиш каби. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишдан қайтардилар. Чунки у ширкка воситадир. Қабрлар устига бино қилишдан Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтардилар. Чунки у ширкка воситадир.
Ширкка олиб борувчи ҳар бир воситадан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтардилар. Ана шулардан: Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйишлик.
“Назрингга вафо қил!”. Ҳадис агар тоат назри бўладиган бўлса ушбу назрга вафо қилишлик вожиб эканига далилдир. “Чунки Аллоҳга маъсият бўладиган ...назрга вафо қилишлик йўқдир”. Ҳадисда маъсият назрига вафо қилишлик ҳаром экани айтилди. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда жонлиқ сўйишлик шулар жумласидандир.
Ушбу ҳадис улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Жонлиқ сўйиш ибодат бўлиб, у Аллоҳдан ўзгаси учун жоиз бўлмайди.
Иккинчи масала: Илм аҳлига мурожат қилиш ва уларга савол йўллашликнинг машруъ экани. Чунки ушбу киши назрни ижро этишга фақат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганидан кейингина киришди.
Учинчи масала: Ҳадисда муфти фатво беришдан олдин савол йўлловчининг ҳолати ва мақсадлари борасида ишонч ҳосил қилишлигининг машруъ эканига далил бор. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатво беришдан олдин ишонч ҳосил қилдилар. Айрим кимсалар савол берувчи саволини тугатмасидан ёки унинг мақсадини билишдан олдин тўғридан-тўғри фатво беришга шошилади.
Тўртинчи масала: Бу бобга шоҳид ўрни бўлиб, Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмайди. Чунки бу ширк воситаларидандир.
Бешинчи масала: Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишликнинг хатарли экани. Чунки Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмас экан, бас, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишлик қандай бўларкин?
Олтинчи масала: Агар тоат назри бўладиган бўлса ушбу назрга вафо қилишликнинг вожиб эканлиги.
Еттинчи масала: Агар маъсият назри ёки унга вафо қилишлик жоиз бўлмайдиган назр ёҳуд назр қилувчи эга бўлмаган бирор нарса борасидаги назр бўлса, батаҳқиқ, бу унга мажбур бўлмайди. Балки уламолар: унга қасам бузганлик каффороти вожиб бўладими ёки йўқми дея икки қовлга ихтилоф қилдилар. Иккисининг рожиҳроғи унга бирор нарса вожиб бўлмайди.
Саккизинчи масала: Ҳадисда маъсият назрининг ҳаром эканига далил бор. Фалончини ўлдиришликни ёки Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишни ёҳуд Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйишни назр қилган кимса каби. Ҳадисда маъсият назрига вафо қилишнинг ҳаром эканига далил бор.
mutaallim   03-10-2013, 01:13 AM
#22
12-боб:
Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилиш-(аташ)лик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб


Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар”. (Инсон/7). 
Шайх роҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилиш-(аташ)лик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб”-дедилар. Назр луғатда бирор нарса қилишликни ўзи учун мажбурий деб ҳисобламоқдир. Шариатда эса мукаллаф шариат аслида унга вожиб қилмаган бирор тоат-ибодатни адо этишликни ўзи учун мажбурий деб ҳисоблашлик бўлиб, бу инсон ўзини ҳараж-(танглик)ка қўйиш ва унга машаққатли бўлган нарсани гарданига юклаш бўлгани учун қайтарилгандир. Назр қилишидан олдин ўз ишида кенгчиликда эди. Хоҳласа ушбу мустаҳаб бўлган тоат-ибодатни қиларди, хоҳламаса қилмасди. Уни адо этишликни назр қилгач унга мажбурий бўлди.
Тоат назрига вафо қилишлик ибодат эканига далил шуки, Аллоҳ субҳанаҳу аброр-(яхши)ларнинг сифатларини шундай деб ёд этди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар”. (Инсон/7). Ушбу қовли билан унга вафо қилишликка амр қилди: “Назрларини (яъни зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар”. (Ҳаж: 29). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишни назр қилса, бас, Унга итоат этсин”. (Бухорий (6318), Термизий (1526), Насоий (3807), Абу Довуд (3289), Ибн Можжа (2126), Аҳмад (6/36), Молик (1031) ва Доримий (2338)).
Шундай бўлар экан, у ибодат турларидандир. Чунки ибодат Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ таъриф берганларидек: Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний ҳар бир амал ва сўзни ўзида жамловчи номдир. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган тоат турларининг бари. Назрга вафо қилишлик ибодат экани шулар жумласидандир. Кимда-ким ушбу турлардан бирор нарсани Аллоҳдан ўзгаси учун сарф қилса миллатдан чиқариб юборадиган катта ширкка қўл урган мушрикка айланади.
Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу бобларда айрим кимсалар томонидан юз берадиган (ширк) турларини сўзлаб берадилар. Бу билан мусулмонларни ушбу ишлардан огоҳ этишни хоҳлайдилар. Жин, авлиё, солиҳ кишилар ёки қабр эгаларидан иборат Аллоҳдан ўзгаси учун назр аташлик, бу Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси учун ибодат бўлиб, у ширкдир.
Бу эса ушбу умматда сағаналар вужудга келиб, қабрлар устига бинолар қурилган вақтдан бери кўп юз берадиган нарсадир. Одамларнинг кўпи ушбу нарсалар сари юзланиб кетяптилар. Чунки уларга: ушбу қабрларда барака, фойда ва зарарни даф қилишлик бор. Ва бу тажрибадан ўтган. Кимки фалончи қабр ёки фалончи шайхга назр қилса, батаҳқиқ, унга мақсади ҳосил бўлади. Агар касал бўлса шифо топади, ҳомиладор бўлишни хоҳлайдиган аёл бўлса ва фалончи шайх ёки фалончи қабрга назр атаса ҳомиладор бўлади дейилса ҳамда одамларга ёмғир ёғиши кечикиб кетса ушбу қабрларга назр атайдиларда (кейин) ёмғир ёғади. Ва бундан бошқа йўлдан оздирадиган нарсалар.
Гоҳида ушбу ишни қиладилар ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан синов ва имтиҳон ўлароқ ёки ушбу иш қазои-қадарга мос келиб қолиш билан у ҳосил бўлади-(юз беради). Улар эса даъволарига кўра ушбу маййит ёки ушбу қабр ёҳуд ушбу валийга назр аташ сабабли бўлди деб ўйлайдилар.
Мақсад ҳосил бўлиши ушбу ишни жоиз эканига далолат қилмайди. Демак, ушбу шубҳага огоҳ бўлишлик вожиб бўлади. Чунки ушбу шубҳа сабабидан кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. Айтадиларки: фалончи қабр тажрибадан ўтган. Агар инсон унинг олдида назр қилса ёки жонлиқ сўйса мақсади ҳосил бўлади. Шу билан кўплаб авом ва жоҳилларнинг ҳатто тадқиқотчи бўлмаган уламоларнинг айримларини қалби ушбу ишни қилишга бурилиб кетади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деяптилар: “Албатта умматим ҳақида йўлдан оздирувчи пешволардан қўрқаман”. (Термизий (2229), Абу Довуд (3252), Ибн Можжа (3952) Аҳмад (5/284) ва Доримий (209)).
Ушбу ишлардан катта хатар бор. Чунки у сағаналар деб аталадиган ушбу бутлар мавжуд бўлиши сабабли уммат орасида кўпайди. Нафиса она сағанаси, Бадавий сағанаси, фалончи сағана. Уларга назр аташ, Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш, улардан барака ҳосил қилиш, тавоф қилиш, улар олдида дуо қилиш, Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб уларга ўтиниб ёлбориш ва бундан бошқа ибодатлар сарф этилади. Уларга: эй фалончи мадад бер, эй фалончи хўжа мадад беринг ёки эй Росулуллоҳ ёҳуд эй Алий дея қандайдир шахсларга дуо қилиб, нидо қиладилар. Ҳатто аввалги мушриклар оғир дамларда дуони Аллоҳ учун холис қилардилар. Анавилар эса фалокат оғирлашгани сари ширклари зиёда бўлади. Натижада авлиёларга ўтиниб ёлборишга тушадилар. Кема ёки маркаб денгизда ғарқ бўлса ёки ғарқ бўлишга яқинлашса Алий ёки фалончию пистончиларга етиб келдик, эй фалончи мадад бер дея нидо қила кетадилар. Эй Аллоҳ деб айтмайдилар. Ҳолбуки аввалги мушрикларга денгизда зиён етса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга дуо қиладиганлар ғойиб бўлиб, Аллоҳга нидо қилардилар ва динни У учун холис қилардилар. У Зот уларни қуруқликка (чиқариб), нажот берса ширкка қайтардилар. Назр икки турлидир: тоат ва маъсият назри.
Тоат назрига мисол: Масжид ал-Ҳарамда эътикоф ўтиришлик ёҳуд у ерда ёки Масжид ал-Ақсода намоз ўқишлик. Ёкида Масжид ан-Набавий ё ундан бошқа масжидларда намоз ўқишлик. Ушбу уч масжиддан бирида намоз ўқишликни назр қилади. Шу сабабли у ерга сафар уюштиради. Бу тоат назридир. У аслида вожиб эмас. Бироқ уни назр қилгач унга вожиб бўлди. Аввал бошдаёқ назрга киришишликка тарғиб қилинмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам назрдан қайтариб, шундай дедилар: “Назр қилманглар. Чунки назр яхшиликни олиб келмайди. Балки у сабабли бахилдан чиқариб олинади”. (Бухорий (6316), Муслим (1640), Термизий (1538), Насоий (3805), Абу Довуд (3288), Ибн Можжа (2123) ва Аҳмад (2/412)).
Бунинг боиси шуки, инсон вожиб бўлмаган тоат ишларида кенгчиликда эди. Хоҳласа қиларди ва унга ажр бўлади. Хоҳласа тарк этади ва унга ҳараж-(танглик) йўқ. Аллоҳ таоло бизга вожиб қилмаган нарсани ўзимизга юклаб олишимизни суймайди. “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара: 185).
Инсон аслида унга вожиб бўлмаган назрга ўзини олиб киришлиги, гоҳида ундан ожизлик қилади. Гоҳида эса унга оғир келади. Назрларига вафо қиладиганларга мақтов айтилган далиллар шу (маъно)га кўра нозил бўлган. Аллоҳ таоло деди: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (Қиёмат) кунидан қўрқурлар”. (Инсон: 7). Бу назр қилганларидан кейин уларга айтилган мақтовдир. Назрга киришганлари учун айтилган мақтов эмас. Балки у ўзига мажбур қилиб олгандан кейинги (назрга) вафо қилингани учун айтилган мақтов. Демак, инсон Аллоҳ учун бирор тоатни ўзига мажбур қилиб олса унга вафо қилишлиги вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ(нинг ҳаққини) ўтанглар. Аллоҳ (ҳақни) ўташликка энг ҳақлидир”. (Бухорий (1754), Насоий (2633), Аҳмад (1/240) ва Доримий (2332)).
Тоат назри мусулмон зиммасидаги қарз бўлиб, унга вафо қилишлик вожиб бўлади. Шундан келиб чиқиб Аллоҳ таоло уларга мадҳ айтди.
Ояти каримадан Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилишлик ширк эканига далил келтиришлик услуби шундайки: ушбу оят назр ибодат эканига далолат қиляпти. Чунки Аллоҳ таоло унга вафо қилувчиларни мақтади. Демак у ибодат бўлар экан, уни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф этишлик ширкдир.
Ва ушбу қовли: “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара/270).
Иккинчи оят Бақара сурасидаги ушбу оятдир: “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара/270). Оятдан У Зот бунинг учун сизларни мукофотлайди деган маъно келиб чиқади. Бу эса назрга вафо қилишликка тарғиб қилиш бобидандир.
Ояти каримадан далил келтиришлик важҳи икки турли:
Биринчи важҳ: Аллоҳ таоло назрни нафақа билан бир ўринда зикр қилди. Аллоҳ йўлидаги нафақа тоатдир. Бу эса назр ҳам тоат эканига далолат қилади.
Иккинчи важҳи: Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара: 270). Бу инфоқ қилиш ва назрга вафо қилишга тарғиб бобидандир. Албатта бу унинг тоат эканига далолат қилади. Назр тоат бўлар экан, батаҳқиқ, уни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф этишлик ширкдир. Бу мусанниф роҳимаҳуллоҳнинг далил келтириш услубларидир.
Саҳиҳ ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат қилсин. Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга осийлик қилмасин”. (Бухорий (4/229)).
“Саҳиҳ ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади”. Оиша розияллоҳу анҳо мўминларнинг онаси, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизи бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини етти ёшларида ўз никоҳларига олиб, тўққиз ёшларида қовушганлар.
Бу эса кичик ёшдагиларни гарчи изни бўлмасада турмушга беришнинг жоиз эканига далилдир. Чунки унинг етти ёшида изн-(розилиги) бўлмайди. Бироқ валий-(ҳомий)си уни кичик ёшдалигидаёқ турмушга беришда, уни бирор солиҳ киши ёки тақводор олимга узатиш билан бирор фойда бор деб билса, унинг ишини ўз қўлига олади. Чунки у қиз учун бунда фойда бор. Худди Сиддиқ розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етти ёшдаги ушбу гўдакни узатганлари каби. Унинг бу ёшда изни-(розилиги) йўқ. Бироқ валий-(ҳомий)си фойда бор деб билса унинг ишини қўлга олади.
Бу яна катта ёшли кишининг ўспирин қизга уйланишига далилдир. Ҳозирда овозларини баланд кўтариб, ушбу ишдан огоҳлантириб, катта ёшдаги одамни уйлантириб қўйишга қарши нафрат уйғотадилар. Ва бу ишни жиноят ва ваҳшийлик деб биладилар. Ушбу ишни қилган киши ҳақида рўзнома, ойнома ва ахборот воситаларида эзмаланадилар. Балки хутба ва марузаларда (ҳам алжирайдилар). Ушбу халқларнинг саййиди Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳога элликка яқинлашиб қолганларида, у киши эса етти ёшда эканликларида уйландилар. Бу эса ушбуда зарар йўқ эканига, балки ушбу ишда фойда бўлса катта ёшли кишини ўспирин қизга уйлантириб қўйишлик тарғиб қилинганига ҳамда бу пайғамбар суннати эканига далолат қилади. Кимда-ким катта ёшдаги одамни ўспирин қизга уйланишини инкор этса, батаҳқиқ, у пайғамбар суннатини инкор этибди. Бу ушбу ишда фойда бўлгандадир.
Аммо бу ўринда бирор фойда бўлмаса, балки ушбу гўдакнинг валийси томонидан унинг маҳрини ейишлик учун , уни унга фойда бўлмаган ҳолда турмушга бериш билан фойдаланиб қолишлик бўлса, бас, бу жоиз эмас.
Балки: агар ушбу ишда фойда бўлса, бас, катта ёшли кишини ўспирин қизга уйлантиришликда ҳараж йўқ. Агар бунда фойда ва хайр бўлса. Ва бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидир деб айтамиз.
У киши розияллоҳу анҳо Хадича розияллоҳу анҳони ҳисобга олмаганда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг энг афзалидир. Бу ўринда Ҳадича Оишадан (розияллоҳу анҳумо) афзалми ёки аксинчами деган масалада ихтилоф бор.
Уламолар ичида Ҳадича Оишадан (розияллоҳу анҳумо) афзал деганлар ва яна улар орасида Оиша Ҳадичадан (розияллоҳу анҳумо) афзал деганлар бор. Ҳақиқат эса иккиларининг ҳам фазилатлари бўлиб, бирлари бошқаси билан унда шерик бўлмайдилар. Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг шундай фазилатлари борки, ушбуларда Ҳадича (розияллоҳу анҳо) у кишига шерик бўлмайдилар. Ҳадича (розияллоҳу анҳо)нинг ҳам шундай фазилатлари борки, ушбуларда Оиша (розияллоҳу анҳо) у кишига шерик бўлмайдилар. Ижмо қилингани шуки, Ҳадича ва Оиша (розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг афзалидир. Балки ихтилоф иккиларидан қай бири афзал деган масалададир.
Оиша (розияллоҳу анҳо) фақиҳ саҳобалар ичидаги фақиҳадир. У киши Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар. Кибор саҳобалар (розияллоҳу анҳум) ривоят ва тақвода у кишига (розияллоҳу анҳо) мурожат қилардилар. У киши олима, фақиҳа, мўминларнинг онаси, саҳобаларнинг афзали бўлмиш Сиддиқнинг қизи эдилар, розияллоҳу анҳум. У киши ўз фазилат ва имтиёзларига эгадир.
У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликларини ривоят қилдилар: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат қилсин. Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга осийлик қилмасин”. (Бухорий (6318), Термизий (1526), Насоий (3807), Абу Довуд (3289), Ибн Можжа (2126), Аҳмад (6/36), Молик (1031) ва Доримий (2338)). Ҳадис назр ибодат бўлишини очиқ айтяпти. Агар у тоат бўлар экан, бас, у ибодатдир. У ибодат бўлар экан, уни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф этишлик катта ширкдир.
Бу мусанниф роҳимаҳуллоҳнинг ушбу ҳадисдан бобга далил олишлик услубларидир.
“Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишликни назр қилган бўлса”. Намоз, рўза, ҳаж, умра, садақа, эътикоф ёки бундан бошқа тоат турларидан.
“Бас, Унга итоат қилсин”. Ушбу назрни адо этишлик билан.
Бу эса назр ибодат экани ва унга вафо қилишлик вожиб эканига далолат қилади. Чунки у назр қилувчининг зиммасида Аллоҳ азза ва жалланинг қарзидир.
“Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга осийлик қилмасин”. Қариндош, ота-она ёки ака-укалар орасидаги ришталарни узишлик каби. Бу маъсият назри бўлиб, унга вафо қилишлик жоиз эмас. Ёки фалончини ўлдиришликни назр қилиш каби. Унга вафо қилишлик жоиз эмас. Чунки у маъсиятдир. Ноҳақ одам ўлдириш катта гуноҳ. Демак, унга вафо қилишлик жоиз эмас. Ёки намозни ташлаш ёҳуд маст қилувчи ичимлик ичишга назр қилиш каби. Ушбу назрлар маъсиятдир. Хоҳ вожибни тарк этиш, хоҳ ҳаром ишни қилиш билан маъсият қилишлик бўлсин баб-баробардир. Кимда-ким шундай назр қилса, батаҳқиқ, ушбу назрга вафо қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки у маъсиятдир.
Қабрларга назр қилишлик шулар жумласидан, балки (бунданда) авлороқдир. Чунки қабрларга назр қилишлик ширк бўлиб, у маъсиятларнинг энг улкани. Демак, унга вафо қилишлик жоиз эмас. Худди Бадавий учун ёки сағанарлардан бирига ёҳуд жинга ёкида авлиё ва солиҳларга уларнинг фойда етказишлари ёки зарарни даф қилишликларини умид этиб жонлиқ сўйишликни назр қилгани каби. Бу маъсиятнинг энг улкан турларидандир. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари остига дохил бўлади: “Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга осийлик қилмасин”. Чунки маъсият гоҳида ширк, гоҳида эса унда қуйи (гуноҳ) бўлади.
Ҳадис, назр ибодат эканига ва киши ибодатни назр қилар экан унга вафо қилишлик вожиб эканига далилдир. Агар уни Аллоҳдан ўзгасига сарф этса мушрик бўлади. Шунга кўра, агар ширкни қилишга назр қилса, батаҳқиқ, унга вафо қилишлик жоиз бўлмайди. Шунингдек, ширкдан қуйи маъсиятни назр қилса ушбу маъсият назрига вафо қилишлик жоиз бўлмайди. Бу ижмо қилинган бўлиб: маъсият назрига вафо қилишлик жоиз эмас. Бироқ унга қасамни бузганлик каффороти вожиб бўладими ёки йўқми дея ихтилофлашишди. Уламолардан назр ўрнига қасам (бузиш) каффороти вожиб бўлади деб билганлари ва улардан маъсият назри аслида ақд бўлмаган деган нуқтаи назардан унга қасам (бузишлик) каффороти вожиб бўлмайди деб биладиганлари бор. Демак, бу борада қасам (бузганлик) каффороти йўқ. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда уни қилишдан қайтардилар ва каффоротга буюрмадилар.
Қандай бўлганда ҳам бизга ушбу ояти карималар ва ҳадис давоми назр ибодат экани ва агар ибодат бўлса уни Аллоҳдан ўзгага сарф этишлик ширк эканлиги маълум бўлди.
Қабрларга ибодат қилувчи, сўфий ва хурофотга берилганлар қилаётган ишлари бўлмиш қабр, жин, шайтон ёки авлиё ва солиҳларга тақдим қилинаётган назрлар Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага ибодат қилишлик ва У азза ва жаллага ширк келтиришлик бўлиб, бундай қилишлик жоиз эмас ва уни маън қилиш, ундан огоҳ этиш вожиб бўлади. Ушбу назрлар ботил бўлиб, унга вафо қилишлик жоиз эмас. Агар унга вафо қилиб, ижро этса Аллоҳга катта ширк билан ширк келтирган бўлади. Унга тавба қилиб, исломга янгиттан киришлиги вожиб бўлади.
Бу бир дона назр ҳақида эди. Энди умрини (шундай) назрлар билан ўтказган, молини (ширкий) назрларга зое қилган кимса қандай бўларкин? Ҳар сафар бирор нарсани сезса, ёки бирор нарсадан қўрқса авлиё ва солиҳларга назр қилишга тушади. Масала жуда хатарлидир. Бироқ инсон ҳар қанча ширк ва куфрга қўл урмасин, агар тавба қилса Аллоҳ ундан тавбасини қабул қилади. Агар умрини ширк ва куфрда ўтказган бўлса сўнг тўғри тавба ила тавба қилса Аллоҳ таоло ундан тавбасини қабул қилади: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур”. (Зумар: 53). Агар анави қубурийлар Аллоҳга тавба қилсалар, албатта, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилади.
mutaallim   03-13-2013, 07:15 PM
#23
13-боб:
Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб


Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин/6).
Бу ҳам ўзидан олдинги боблар каби турли замонларда айрим кимсалар қўл ураётган ва кўплаб одамлар наздида ҳануз амалда бўлган ширкнинг турларини баён қилишлик ҳақидадир.
Паноҳ сўрашликнинг маъноси: бало ва ёмонликларни даф қилишликда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога илтижо қилиш ва паноҳ-(ҳимоя) сўрашлик.
У ибодат турларидан биридир. Чунки зиён ва ёмонликларни даф қилишга Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўлади. Аллоҳгина қодир бўладиган ҳар бир насани У Зотдан(гина) талаб қилинади. Агар Ундан ўзгасидан талаб этилса бу ширк бўлади. Бу эса Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашликнинг ширк экани важҳидир. Чунки паноҳ сўрашлик ибодатдир. Ибодатни Аллоҳдан ўзгасига сарф этишлик эса ширкдир. Нима учун у ибодат бўлди? Чунки у зарарни даф қилишлик бўлиб, бунга фақат Аллоҳгина қодир бўлади. Аллоҳгина қодир бўладиган нарсани Ундан ўзгасидан талаб этишлик эса ширкдир. Чунки Аллоҳ таоло ўзгасидан эмас, Ўзидан паноҳ сўрашликка амр қилди. Аллоҳ таоло Қуръон оятларида шундай деди: “Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса) у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро У эшитгувчи, билгувчи зотдир”. (Фуссилат: 36). Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан ...паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”. (Фалақ: 1). “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан ...паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”. (Нас: 1). У субҳанаҳу ўзгасидан паноҳ сўрашлик ширк эканини баён қилганидек. Ва бу Жин сурасидадир: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин: 6). Анъом сурасида шундай деди: “(Эй Муҳаммад, эсланг: Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз), дер». Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик ва Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик», деганларида, Аллоҳ айтур: «Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қолурсиз, магар Аллоҳнииг хохиши билангина (чиқишингиз мумкин)». Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат ва билим соҳибидир”. (Анъом: 128). Ушбу оятларда Аллоҳ таоло ёлғиз Ўзидан паноҳ сўрашликка амр қилгани ҳамда ўзгасидан паноҳ сўрашликни маън қилганлиги баён қилиняпти. Бу эса паноҳ сўрашлик ибодат эканига далолат қилиб, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгаси учун сарф этишлик жоиз бўлмайди.
Шайх роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин/6).”. Ушбу оят Қуръонни тинглаб, унга иймон келтирган жинлар танқид қилган танқидий жумладандир. Улар жинлардан бўлган ўз қавмларини танқид қилдилар. Аллоҳ таолонинг сура аввалидаги ушбу қовли каби: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг Қуръон тиловат қилганимни) эшитишиб, (ўз қавмларига қайтиб боришгач, дедилар: «Дарҳақиқат бизлар Ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз». «Албатта буюклиги юксак бўлган Парвардигоримиз бирон жуфт ва ё фарзанд тутган эмасдир”. (Жин: 1-3). Аллоҳ таолони ширкдан пок деб, ундан (ширкдан) безор эканликларини эълон қилишгач, ўз қавмлари ва улар қилаётган тавҳидга хилоф ишларни танқид қила кетдилар. Шунинг учун айтдиларки: “Албатта бизларнинг ичимиздаги аҳмоқ (Иблис) Аллоҳ шаънига («У зотнинг хотини ва боласи бор», деб) ноҳақ сўз айтар эди. Албатта бизлар инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик». Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар». «Албатта улар (яъни инсонларнинг кофирлари) ҳам худди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ ҳаргиз бирон кимсани қайта тирилтирмас, деб гумон қилдилар. (Яъни, сизларнинг гумонларингиз ҳам, уларнинг гумонлари ҳам нотўғридир. Чунки Қуръонда қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб бўлиши ҳақ экани тўғрисида айтилди ва бизлар бунга иймон келтирдик)...”. (Жин: 4-7). Бу шундай (бўлганди), пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоиф аҳлини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлига даъват қилишга чиққанларида у кишини хунук суратда қайтардилар. Қул ва ақли заифларини (у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши) гиж-гижладилар. Улар эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни тошбўрон қилишди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага қайтдилар. Ҳолбуки Маккадан оғир ҳолатда чиққандилар. У кишини ҳимоя қиладиган амакилари ва у кишига кўнглидан жой берган аёллари Ҳадича (розияллоҳу анҳо) вафот этишганди. Ҳадича розияллоҳу анҳо у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга даъватларида қандай ҳам яхши кўмакчи эдилар. Сўнг Тоифга чиққанларида ушбу хунук суратда қайтарилдилар. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатлари жуда оғирлашди. Шундай бўлиб турган бир кезда Аллоҳ таоло у кишига Қуръонга қулоқ тутиб, унга иймон келтирган жинларни муяссар қилди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтиб, Макка ва Тоиф ўртасидаги Нахла водийсига етганларида бомдод намозини ўқиб, Қуръон қироат қилдилар. У кишига жинлар қулоқ солишиб, ушбу (Жин) ва Аҳқоф сурасида зикр қилинганидек Қуръондан таажжубландилар. “(Эй Муҳаммад), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳақ (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни – Қуръонни тингладик. Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад алайҳис-саломнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гунохларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур”. (Аҳқоф: 29-31). Жин сурасида эса: “Дарҳақиқат бизлар Ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга иймон келтирдик”. (Жин: 1-2). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ўз пайғамбарига таскин ва тасалли бериш бўлиб, У Зот у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиб, иймон келтирадиганларни бағш этади. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инс ва жинга юборилгандир... “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб...”. (Жин: 6). Жинлардан мурод ғайб олами бўлиб, улар ерда биз билан яшайдилар. Улар ҳам мукаллаф бўлиб, Аллоҳнинг тоатига маъмур ва Унга маъсият қилишдан қайтарилгандир. Бироқ биз уларни кўрмаймиз. Аллоҳ таоло деди: “Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар”. (Аъроф: 27). Яъни, шайтон ва унинг жинлардан иборат жамоаси. Улар бизни кўрадилар, биз эса уларни кўрмаймиз. Гоҳида турли шаклдаги суратларда, илон, ҳайвон ва одамлар суратида намоён бўладилар. Аллоҳ уларга ушбу ишга қудрат ато этган. Улар оловдан яратилган бир оламдир. Инсон эса лойдан яратилган. Аллоҳ таоло айтганидек: “У зот инсонни (яьни Одам алайҳис-саломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди. Жинларни эса аланга-оловдан яратди”. (Ар-Роҳман: 14-15).
Хулоса шуки, жинлар яширин олам бўлиб, биз уларни кўрмаймиз. Улар биз билан яшайдилар ҳамда бизга буйруқ ва қайтариқлар юклангани каби улар ҳам мукаллафдир.
Уларнинг мавжуд эканига иймон келтиришлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарини тасдиқ этишлик нуқтаи назаридан ғайбга иймон келтиришлик жумласидандир. Жинларнинг мавжуд экани Китоб, суннат ва ижмо билан собит бўлиб, кимда-ким жинларнинг мавжуд эканини инкор этса, бас, у кофирдир. Чунки у Аллоҳ ва Расули ҳамда мусулмонларнинг ижмосини ёлғонга чиқарувчидир. Инсон кўрмайдиган ҳар бир нарсасини инкор этаверадими?
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтганларидек жоҳил табиблардан иборат бир тоифа, шунингдек, айрим мутафаккир ва исломга мансуб қаламкашлар зоҳир бўлиб, жинларнинг мавжуд эканини инкор қиладилар. Чунки улар фақат ақллари қарор қилган нарсагагина иймон келтирадилар. Ақллари эса ушбу ғайбий нарсаларни ўзига сиғдиролмайди. Шунингдек, жинлар инсонларга кириб, улар билан ўралашиб юриб, уларни қўрқитадилар. Бу собит-(аниқ) бир нарсадир. Бироқ одамларнинг жоҳиллари ичида жинларнинг инсонларга шикаст етказишини инкор этадиганлари бор. Бу кимса кофир бўлмайди. Чунки бу махфий-(яширин) масала. Бироқ у хатога йўл қўйди. Жинларнинг инсонларга тегишини инкор этган киимса кофир бўлмайди. Бироқ йўлдан озган кимса деб айтилади. Чунки у собит-(аниқ) нарсани ёлғонга чиқарди. Жинларнинг аслида мавжуд эканини инкор этадиган кимсага келсак, бас, у кофирдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб...”. (Жинлар: 6). Яъни, улардан ёмонликларни даф қилишлари учун илтижо қиладилар.
Жинлар инсонларнинг қўрқувини зиёда қиладилар. Жинлар одамлар улардан паноҳ сўраётганларини кўришгач, улардан устун келиб, қўрқув ва ғамларини зиёда қиладилар. Ўзларига бино қўйиб: биз инсонларни қўрқитдик ва улар биздан паноҳ сўрайдиган бўлдилар, дейишади.
Ушбу оят нозил бўлиш сабаби шундайки, араблар жоҳилиятда бирор манзилга қўнсалар, бирлари: ушбу водий эгасидан (унинг) қавми тентакларининг ёмонлигидан паноҳ беришини сўрайман дерди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб...”. (Жин: 6).
Хавла бинти Ҳаким (розияллоҳу анҳо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким бирор ерга тушиб: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман,- деб айтса то ўша манзилдан жўнаб кетгунича унга бирор нарса зарар беролмайди”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2080)).
Ушбу жоҳилий ақида бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шериксиз, ёлғиз Ўзидан паноҳ сўрашликка амр қилиш билан уни ботилга чиқарди. Бу эса ушбу ҳадисда (яққол намоён бўлиб турибди): Хавла бинти Ҳаким (розияллоҳу анҳо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким бирор ерга тушиб: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман,- деб айтса то ўша манзилдан жўнаб кетгунича унга бирор нарса зарар беролмайди”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2080)).
Бу ширкий паноҳ сўрашлик ўрнига шаръий паноҳ сўрашликдир.
“Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”. Аллоҳнинг калималаридан мурод У субҳанаҳу ва таолонинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган Каломидир. Қуръон билан паноҳ сўрашлик машруъ. Чунки Қуръон Аллоҳнинг Каломи. Қуръон билан паноҳ сўрашлик Аллоҳнинг сифатларидан бири бўлмиш Калом (сифати) билан паноҳ сўрашликдир. Махлуқдан паноҳ сўрашлик эмас.
Аҳли сунна вал жамоа ушбу ҳадисни Қуръон махлуқ эмаслигига далил сифатида ёд этадилар. Чунки махлуқдан паноҳ сўрашлик жоиз эмас. Агар Қуръон махлуқ бўлганида -жаҳмия ва мўътазилалар айтганидек- ушбу иш махлуқдан паноҳ сўрашлик бўлиб қоларди. У эса ширкдир. Яна ушбу ҳадис Аллоҳ азза ва жалладан паноҳ сўрашликнинг машруъ эканига ва У субҳанаҳу ва таолодан ўзгасидан паноҳ сўрашликни тарк этишликка далолат қиляпти.
“Мукаммал”. Яъни, бирор нуқсон ораламайдиган рўй-рост ва адолатли. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи комил. Аллоҳ жалла ва аъла комил, сифатлари комил, Каломи ҳам комил бўлиб, унга бирор нуқсон ораламайди. “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноҳақлик келмас (яъни Қуръони Каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб, уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду-сано эгаси томонидан нозил қилингандир”. (Фуссилат: 42). “Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини ўзгартиргувчи йўқдир. У эшитгувчи, билгувчидир”. (Анъом: 115).
Аллоҳнинг Калималари тўла-тўкист бўлиб, унга бирор бир жиҳатдан нуқсонлик ораламайди. Шунинг учун Қуръони Карим комил бўлиб, унга нуқсон ораламайди. Одамларнинг ҳожат-(истак)лари, ўрталарида ҳукм қилишлик, шак-шубҳа, ширк, куфр ва илҳодни йўқ қилиш ҳамда ҳукмлар ва одамлар ўртасида адолатни баён қилишда (Қуръони Карим) етарлидир. Ушбуларнинг бари Қуръонда бор. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи. Аллоҳнинг Каломини Ундан ўзгасининг каломидан фазилати Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидан афзал экани кабидир.
Хулоса, Китоб ва суннат паноҳ сўрашлик ибодат эканига ва модомики у ибодат бўлар экан, бас, Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашлик соҳибини миллатдан чиқарадиган катта ширк эканига далолат қилади. Жин ёки шайтонлардан паноҳ сўраётган кимса катта куфрга қўл урган кофир, кўзмунчоқ ва туморларга (турли белгилар) ёзадиган, шайтон ва итоатсиз жинлардан паноҳ сўрайдиган, ўз ёзув ва туморларида шайтонларнинг исмини ёзадиганлар каби Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирган бўлади. Шунингдек, оғир ва хавфу-хатар вақтида жинларга нидо қиладиганлар, буларнинг бари катта ширкдир. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасидан паноҳ сўрашликдир. Шу турдан яна бирор киши билан келишолмай қолганда жиндан мадад сўраб: эй жинлар, уни олинглар. Уни шундай-шундай қилинглар деб айтадиган кимса ҳам. Агар бу билан улардан мадад сўрашлик қасд қилинган бўлса, бу Аллоҳга ширк келтиришликдир. Шунингдек, одамларни жинлардан мадад сўрашлик билан ҳамда улардан касаллик ёки беморни сеҳрлаган кимса ҳақида сўрашлик билан даволайдиган кимсалар.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад, эсланг: Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз), дер». Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик...деганларида...”. (Анъом: 128). Уламолар ушбу оят изоҳида шундай дедилар: Инсонларнинг жинлардан фойдаланишлигига келсак, улар (инсонлар) жинлардан ёмон кўрган нарсаларидан паноҳ сўраб, улардан ўз истакларини талаб қиладилар. Шунда жинлар уларга хизмат қилади. Уларга ғоиб ва узоқдаги нарсани ҳозир қилиб, айрим ҳожатларини ўтаб берадилар. Чунки бу ўринда шундай нарсалар борки, уларга инсон қудрати етмайди. Шунда улар жинлардан паноҳ сўрайдилар ва улардан фойдаланадилар. Яъни, инсонлар айрим юмушларида жинлар хизматидан фойдаланадилар. Ана шу инсоннинг жиндан фойдаланишидир.
Жинларниг инсонлардан фойдаланиши эса, инсонлар уларга бўйинсуниб, улуғлаб, кўкларга кўтарадилар. Ана шу жинларнинг инсонлардан фойдаланишидир. Демак, ҳар икки томон бошқасидан фойдаланади. Мана бу (иснон) ўз ҳожатларини ҳосил қилишда фойдаланса, бу (жин) эса инсон уни улуғлаши ва ушбу инсонни иймон ўрнига куфрга буриш билан фойдаланади.
Бу эса жинлардан мадад сўрашлик катта куфр эканига далолат қилади. Гарчи ширкдан ўзга номлар бўлмиш хизматидан фойдаланиш ёки шунга ўхшаш номлар билан аталсада.
Инсонлар жинлар билан шундай ишлар ила машғул бўлишликдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилишликлари вожиб бўлади. Жинлар ҳам одамларни йўлдан оздириш ва адаштиришдан Аллоҳга тавба қилишликлари вожиб бўлади. Чунки барча ҳам Аллоҳнинг бандаларидан биридир. Уларга Аллоҳдан қўрқишликлари, У Зотга интилиб, Унга ва Расулига бўйинсунишликлари ва Аллоҳ ҳаром қилганларини тарк этишликлари вожиб бўлади.
Гоҳида айрим кимсалар инсонларнинг молларини ейиш ва уларга кўзбўямачилик қилиш билан ақидаларини суистеъмол қиладиладр. Айниқса Бадавий ва зикр-(илм) мажлисларида хозир бўлишдан узоқ қишлоқларда. Бу нарса илмсизлик кўпайгани сари кўпайиб боради. Ҳақиқатда ушбу кимса жинга ишлайдиган киши ва у Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирувчидир. Ёмонлиги ўзида чекланмайди. Балки одамларни йўлдан оздириб, уларнинг ақидаларини бузади. Одамлар унинг олдига келиб, савол йўллайдилар. У эса уларга ғайб ишлари ҳақида хабар беради ёки Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишга ёҳуд бундан бошқа ширк турларига амр қилади.
Бу хатарли масала бўлиб, илм аҳли ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлига даъват қилувчиларга одамларга ушбуни баён қилиб беришлари, қишлоқ ва чекка биёбонлардан кўз-қулоқ бўлиб, одамларга ушбу ишни ёритиб беришликлари вожиб бўлади. Чунки улар, Аллоҳга қасамки, талаба ва даъватчилар бўйнидаги омонат бўлиб, ана шу талаб қилингандир.
Одамлар олдида сиёсат ва шунга ўхшаш масалалар ҳақида сўзлашингга келсак, бундан одамларга нима фойда бор? Саҳродаги кўчманчилар ёки қишлоқдаги одамларга нима фойда, ушбу ишлардан уларга нима фойда бор? Улар ширкка ботган ёки намоз рукнларидан бири бўлмиш Фотиҳа (сураси)ни қироат қилишни билмасалар?! Бизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишимиз, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажлари даъват, таълим, иршод, одамларни фойдали бўлган нарсаларга йўллаш ҳамда инсонлар ўз диёр ва жонларида воқеъ бўлган нарса-(муаммо)ларни муолажа қилиш эканини билишлигимиз вожибдир. Уларга узоқдан (туриб олиб,) муаммолар туғдиришингга келсак, улардан Америка, Жазоир ёки Судан масаласини ҳал қилишликни хоҳлашинг... Ахир улар мискин-(бечора) бўлса. Уларнинг қўлида ҳеч нарса-(ҳақ-ҳуқуқ, куч, ваколат) йўқ. Яна улар бунданда хатарлироқ нарсага ботган бўлсалар. У ҳам бўлса илмсизлик ва ақиданинг бузуқлиги. Нима учун ушбу ишни муолажа қилмайсан?.
Мен бу сўзим билан бирор кишининг обрўсини тўкиш мақсадим йўқ. Аллоҳга қасамки ундай эмас. Бироқ менинг мақсадим даъват қилиш учун тўғри йўлни баён қилиш ва одамларга фойда етказишликдир.
Тавҳид китобидаги ушбу боблар одамларнинг воқеълигини ўнглайди. Нима учун уни одамларга изоҳлаб, баён қилиб, ёритиб бермаймиз? Нима учун уларга гарчи фойда олар даражада тушунчаларига мос тарзда қисқа изоҳ билан бўлсада ушбу оят ва ҳадисларни ёд олдириб, шарҳлаб бермаймиз?.
Ана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлига даъват қилишлик ва фойдали илмдир.
Даъватчиларнинг қандай таъсирга эга экани ва даъватлари сабаб қандай яхшилик ҳосил бўлишини биласизлар:
Мана шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватлари мусулмонларни ислоҳ қилиш ва уларга фойда етказишда қандай таъсирга эга бўлди? Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, биз ҳануз ундан фойдаланиб келяпмиз.
Шайх Абдуллоҳ Қоръавий жанубда, мана яқин-яқингача биласизлар. Ҳозирда у кишининг ўқувчи ва талабалари қандай яхши из қолдиришаяпти?.
Шайх Файсал ибн Муборак шимолда. Қандай ҳам яхши тассурот қолдирди. Ҳануз ҳозирга қадар ўқувчилари ҳидоят шамчироқлари бўлиб, одамларга ҳақни баён қилиб беряптилар.
Ташқаридаги муаммоларни одамларга ҳавола қилиб, улани шу билан машғул қилишингга келсак, бу Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш эмас. Балки у одамларни бефойда нарсалар билан машғул қилиш бўлиб, бу уларнинг муаммоларини ҳал қилмайди ва бузуқ ўринларни ислоҳ қилмайди. Балки фаҳмлари оқсайди. Гоҳида эса мусулмонлар ва ҳукмдорларга нисбатан бадгумон қилиш ва бўлинишга сабаб бўлади. Демак, бизга ушбуга огоҳ бўлишлигимиз вожиб бўлади.
Мен буни бирор кишини беҳурмат қилишлик учун айтмаяпман. Йўқ, Аллоҳга қасам. Бироқ мен шу даражага борган айрим даъватчилар воқеълигидан афсусланаман.
Аллоҳ субҳанаҳудан бизни ва уларни салоҳият, нажот, тўғри-устиворлик ҳамда ўзимизга ва одамларга фойдали бўлган нарсаларда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажларидан юришга бошламоғини сўраб қоламиз. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон: 110). “Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон: 104). Ана шу пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам манҳажидир.
Аллоҳ азза ва жалладан барчаларимизни ўзимиз ва умматимизга хайру-салоҳият бўлган нарсаларга муваффақ айламоғини, ҳукмдорларимизни ўнгламоғини, уларни халққа хайру-салоҳият бўлган нарсага бошламоғини сўраб қоламиз.
mutaallim   03-15-2013, 11:58 PM
#24
14-боб:
Аллоҳдан ўзгасига ўтиниб ёлбориш ва Ундан ўзгасига дуо қилишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб


Ушбу боб турли аср ва замонларда айрим одамлар қўл ураётган ширк турларини баён қилаётган боблар оқимида келди.
“Ширкдан эканлиги”, яъни, Аллоҳгина қодир бўладиган нарсаларда Ундан ўзгасига ўтиниб ёлборишлик катта ширк турларидандир.
“الإستغاثة” (ал-Истиғоса) Ўтиниб ёлборишлик – ёрдам талаб қилишлик бўлиб, бу фақат оғир дамларда бўлади.
Дуога келсак, у оғир ва бошқа вақтларда умумий бўлиб, дуони ўтиниб ёлборишликка боғлашлик умумни хосга боғлашликдандир.
Махлуққа ўтиниб ёлборишлик икки қисм:
Биринчи қисми: Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўладиган нарсаларда махлуққа ўтиниб ёлборишлик. Бу катта ширк. Чунки у ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига сарф этишликдир.
Инсон урушда душманига қарши унга кўмак ва ёрдам бериши учун ўзгасига ўтиниб ёлбориши каби махлуқнинг қудрати етадиган нарсаларда махлуққа ўтиниб ёлборишликка келсак, бу жоиздир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ҳақларида айтгани каби: “(Бас Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради”. (Қасос: 15). Ўлик ва ғоибларга ўтиниб ёлбориш каби қудрати етмаган нарсада махлуққа ўтиниб ёлборишлик эса катта ширкдир. Чунки у ҳеч қачон бирор нарсага қодир бўлмайдиганларга ўтиниб ёлборяпти. Сағана, авлиё, солиҳ зотлар, ўликларга ўтиниб ёлбораётган ёки жин ёҳуд шайтонлардан иборат ғоибларга ўтиниб ёлбораётган, буларнинг бари маън қилинганлар туридандир.
Дуога тўхталадиган бўлсак, у юқорида ўтганидек ўтиниб ёлборишликдан умумийроқдир. У (дуо) икки турли: ибодат ва сўров дуоси.
Ибодат дуоси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Унинг исм ва сифатлари билан олқиш айтишлик.
Сўров дуоси эса: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ҳожат-(истак)ларни талаб қилишликдир.
Фотиҳа сурасида ушбу икки тур жамланади. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси Аллоҳ учундир”. (Фотиҳа: 2). Бу ибодат дуоси. Чунки у Аллоҳга ҳамду-сано айтишликдир. Ушбу қовли: “Меҳрибон ва Раҳмли”. (Фотиҳа: 3). Ибодат дуоси. “Жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи”. (Фотиҳа: 4). Ибодат дуоси. “Сенгагина ибодат қиламиз”. (Фотиҳа: 5). Ибодат дуоси. “Ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа: 5). Суранинг охиригача сўров дуосидир.
Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла ҳадис қудсийда айтадики: Намоз-(дуо)ни Ўзим ва бандам ўртасида икки қисмга бўлдим. Яъни, Фотиҳани. У Зот Фотиҳани намоз деб атади. Чунки у дуодир. Чунки унинг аввали Аллоҳга ибодат дуоси, охири эса сўроб дуосидир. Ибодат ва сўров дуоси ўртасидаги алоқа шуки, ибодат дуоси сўров дуосини ўз ичига олган. “Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси, Меҳрибон ва Раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Фотиҳа: 2-3-4)-деган вақтда бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўраётганини ўз ичига олади. Сўров дуоси ибодат дуосини ўз ичига олади. Яъни, ибодат дуоси сўров дуоси остига дохилдир. Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўраётган киши, ушбу сўрашлик билан у Аллоҳга ибодат қилишлигини ўз ичига олади.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва Аллоҳни куйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!”. (Юнус/106).
Ундан кейинги оят: “Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир”. (Юнус: 107). Юнус сурасининг охирги икки ояти.
Аллоҳ жалла ва аъла пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деяпти: илтижо қилманг!. Бу Аллоҳ томонидан пайғамбарига Ундан ўзгасига дуо-илтижо қилишдан қайтарув бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўналтирилган ушбу хитоб у кишининг умматларига ҳам йўналтирилган. Далил ушбуни у кишига хос эканига далолат қилиши бундан мустасно. Ушбу нидо пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг умматларига умумийдир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишдан қайтарилган эканлар, у кишидан бошқаси авлороқ бобдандир. “Ва Аллоҳни қўйиб,...”. (Юнус: 106). Яъни, Аллоҳдан ўзгасига. “Сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг!”. (Юнус: 106). Чунки дуо қилинаётгандан ё яхшиликни жалб қилишлик ёки зарарни даф қилишлик талаб қилинади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хосдир. Чунки зарарни даф қилишлик ва яхшиликни жалб қилишликка қодир бўлган Зот Удир. Ўлик, қабр эгалари, санам, бут, дарахт ва тошларга дуо қилишлик эса яхшиликни жалб қилмайди ва зиённи даф қилмайди. Аллоҳдан ўзга дуо қилинаётганларнинг бари ана шу ўриндадир. Фойда ҳам, зарар ҳам беролмайди. Чунки у ё ҳаракатсиз-(ўлик) тош ёки сурат ва ҳайкал ёҳуд бузилган қабр ёкида дарахт ва бундан бошқалар бўлиб, улар фойдани жалб қилиш ва зарарни даф қилишга қудрати етмайдиган махлуқотлардир. Дуо эса ушбуга қодир бўлган Зотга йўналтирилишга ярайди. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
“Бас, агар шундай қилсангиз”. (Юнус: 106). Яъни, сизга на фойда ва на зарар етказмайдиган нарсалар бўлмиш Аллоҳдан ўзгасига дуо-(илтижо) қилсангиз... Бу фараз қилиш бобидан бўлиб, аслида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай қилишлари маҳолдир. Бироқ фараз қилсакки, у киши шундай қилсалар -ҳолбуки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам халқларнинг энг мукаррами- батаҳқиқ, у киши золимлардан бўлиб қоладилар. Энди у кишидан бошқа Аллоҳдан ўзгасига дуо қиладиганлар ҳақида нима дейиш мумиин? Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ўхшашдир. “Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан!”. (Зумар: 65). Яъни, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа ўтган пайғамбарларга шундай ваҳий қилинганки, агар улардан бири Аллоҳдан ўзгасига дуо қилса ва ширк келтирса дея фараз қилинадиган бўлса -улар бундан йироқ зотлардир алайҳимуссалоту вассалам- амали ҳабата бўлиб, зиёнкорлардан бўлиб қолади. Гарчи пайғамбарлардан бўлсада. Энди улардан бошқалар ҳақида нима дейсиз? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг зурриётларини зикр қилганда шундай деди: “Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир. Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик”. (Анъом: 84-86). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятларда пайғамбарларини ёд этгач шундай деди: “Агар улар мушрик бўлганларида килган амаллари беҳуда кетган бўлур эди”. (Анъом: 88). Агар ушбу пайғамбарлар ширк келтирса, албатта, қилган амаллари беҳуда кетган бўларди. Яъни, барча амаллари ботил бўларди. Бу эса ширк амалларни беҳуда кетказувчи эканига далолат қилади. Гарчи халқларнинг яхшиси бўлмиш пайғамбарлардан содир бўлсада. Энди улардан қуйи бўлганлардан содир бўлса қандай бўларкин? У миллатдан чиқиб, жамийки амаллари беҳуда бўлади. Демак, дуо ибодатдир. Балки у ибодат турларининг энг улканларидандир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дуо – ибодатдир”. (Термизий (2969), Ибн Можжа (3838)). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларидек: “Ҳаж – Арафадир”. (Термизий (889), Насоий (3044), Абу Довуд (1949), Ибн Можжа (3015), Аҳмад (4/335) ва Доримий (1887)). Яъни, ҳаж рукнларининг энг каттаси Арафадир. Шунингдек, ибодат турларининг энг улкани дуодир.
Сўнг субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!”. (Юнус: 106). Яъни, мушриклардан. Чунки ширк зулм турларининг энг каттасидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқмон: 13). Зулм аслида: бир нарсани ўзга бир ўринга қўйишдир. Ширк эса ибодатни мустаҳиқ-(лойиқ) бўлмаган ўринга қўйишлик. Шунинг учун зулм турларининг энг улканига айланди.
“Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур”. (Юнус/107).
“Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса,...”. (Юнус: 107). Бу Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишни ботилга чиқаришликни қарор топтиришдир. “Уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир”. (Юнус: 107). Бу ҳам Аллоҳдан ўзгасига дуо қилишни ботилга чиқаришликдир. Чунки ушбу дуо қилинаётганлар на зиённи кетказиш ва на яхшиликни жалб қилишга қудрати етади. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидагидекдир: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»”. (Зумар: 38). Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат-марҳаматни очиб қўйса, бас уни ушлаб-тўсиб қолгувчи бўлмас ва нени ушлаб қолса, бас У зот (ушлаб қолгани)дан сўнг у (нарсани бандаларга) бирон юборгувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Фотир: 2). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларида ворид бўлганидек: “Билгилки, агар одамлар сенга бирор фойда етказишлик учун йиғилсалар, Аллоҳ сенга ёзган фойданигина етказадилар. Агар сенга бирор зиён етказиш учун тўплансалар, Аллоҳ сенга ёзган зиённигина етказадилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган”. (Термизий (2516), Аҳмад (1/308)).
Фойда ва зарар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. Демак, яхшиликни талаб қилиш ва ёмонликни кўтариш ва зиённи кетказиш учун дуо қилишга лойиқ Зот Удир. Ушбу нарсаларга Молик бўлган Зот У бўлиб, жамийки махлуқотлар унга эга эмас. Шунингдек, Анъом сурасида: “Агар Аллоҳ сизни (камбағаллик, хасталик каби) бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат Ўзигина аритгувчидир. Агар сизни бирон яхшилик билан ушласа, бас, билингки, У ҳамма нарсага қодирдир”. (Анъом: 17). Фойда ва зарар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида бўлиб, бандалар Аллоҳга юзланишлари, ёлғиз Аллоҳга дуо қилиб, У субҳанаҳу ва таоло билан бирга ўзгасига дуо қилмасликлари вожиб бўлади.
Ва ушбу қовли: “Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар”. (Анкабут/17).
Оятнинг тугалланиши: “Аниқки сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу-рўз беришга қодир эмаслар. Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан) сизлар Унгагина қайтарилурсизлар”. (Анкабут: 17). Бу Аллоҳ таоло Ўзининг Халили-(дўсти) Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида, ўз қавмларига хитоб қилганларидан иборат зикр қилганлари жумласидандир. Аллоҳ таоло деди: “Иброҳимни (эсланг) - у ўз қавмига деган эди: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар! Агар билгувчи бўлсангизлар мана шу сизлар учун яхшироқдир. Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни «илоҳлар» деб) ёлғон тўқимоқдасизлар. Аниқки сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу-рўз беришга қодир эмаслар. Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан) сизлар Унгагина қайтарилурсизлар”. (Анкабут: 16-17).
Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу қовли эса: “Аниқки сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу-рўз беришга қодир эмаслар”. (Анкабут: 17). Чунки ризқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бўлиб, У Раззоқдир: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи, куч-қувват соҳиби ва қудратлидир”. (Зориёт: 56-58). “Агар (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким ўзи?!”. (Мулк: 21). Агар Аллоҳ осмондан ризқ сабаби бўлмиш ёмғирни тўсиб қўйса ва одамларнинг бари ёмғирни йўқдан бор қилиш учун жамланса, ҳаргиз (бунга) қодир бўлмайдилар. “Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар”. (Анкабут: 17). Яъни, ризқни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан талаб қилинглар. Албатта Аллоҳ У Зотга дуо қилган кишига яқин ва уни ижобат қилувчидир. Ризқни бирор нарсага эга бўлмаган бутлардан талаб қилманглар. “Унгагина ибодат қилинглар, Унгагина шукр қилинглар, (зотан) сизлар Унгагина қайтарилурсизлар”. (Анкабут: 17). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бандаларини ризқни Ундан ўзгасидан талаб қилмасликлари, Унга ибодат қилиб, ўзгасига ибодат қилмасликларига йўлланмадир. Чунки улар У Зотга ибодат қилсалар, У уларга ризқу-рўз беради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини истамасман. Зеро Аллоҳнинг Ўзигина (барча халойиққа) ризқу рўз бергувчи”. (Зориёт: 56-58). Демак, ризқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилиш билан жалб қилинади. Маъсиятларга келсак, батаҳқиқ, у ризқ тўсилишига сабаб бўлади. Ер юзида ҳосил бўлаётган яхшилик ва ризқу-рўз сабаби тоат ва ибодатдир. Аста-секин ҳалокатга бошлаш нуқтаи назаридан бўлиши бундан мустасно.
Ушбу оят ўзидан олдингиси каби бўлиб, унда дуо, ҳожат-(истак)ларни талаб қилиш, бало-мусибатларни кетказиш ва ризқ талаб қилишлик билан Аллоҳ субҳанаҳуга юзланишликнинг вожиб экани ҳамда Ундан ўзгаси ризққа эга эмаслиги уқтириляпти. “Аниқки сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқу-рўз беришга қодир эмаслар”. (Анкабут: 17). Ахир қандай қилиб ризқ унга молик бўлмагандан талаб қилинади?! Ўзидан йўқ ўзгага беролмайди.
“(Зотан) сизлар Унгагина қайтарилурсизлар”. (Анкабут: 17). Ўлимдан кейин охират диёрида. Шунда У Зот сизларни амалларингизга қараб жазо-(мукофот)лайди.
Бу эса жазо-(мукофот) диёри бор экани ҳамда яхши амаллар қилсангиз яқинда гўзал мукофотга йўлиқишингиз ва агар ёмон амаллар қилсангиз яқинда ёмон жазога йўлиқишингиз, сизлар аҳамиятсиз, зое қилинган ва ташлаб қўйилган эмаслигингизга огоҳлантирувдир. Ҳисоб мавқифида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан ваъдалашилган ўринда бўлишингиз муқаррардир. Шундай экан ўлимдан олдин ўзингизни ўзгартиринг, Аллоҳга юзланинг, ибодатни У Зот учун холис қилиб, амалларни ўнгланглар. Чунки сизлар Аллоҳга қайтарилажаксиз. Ушбу ваъдалашилган ўриндан бирор киши қолиб кетмайди, на кофир ва на мусулмон.
Ва ушбу қовли: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!”. (Аҳқоф/5).
Оятнинг тугалланиши: “Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 5-6). Ҳамда Аҳқоф сурасининг охиригача бўлган оятлар.
Аллоҳдан ўзга “Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган”. (Аҳқоф: )-га дуо қилаётган кимсаданда қаттиқ йўлдан озган бирор киши йўқ. Санамлар бирор кун бўлсада бирор кишига ижобат қилдими? Қабр бирор кун бўлсада кимгадур ижобат қилдими? Аллоҳни қўйиб ибодат қилинаётган дарахт бирор кишига ижобат қилдими? Ҳеч қачон. Агар мушрикнинг мақсади ҳосил бўлди деб фараз қилсакда, бу Аллоҳни қўйиб ибодат қилинаётган нарса томонидан эмас. Балки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан унга имтиҳон ва секит-аста ҳалок қилиш учун жорий қилганики, ҳатто ушбу (ҳосил бўлган мақсадни) қабрдан деб ўйлайди. Натижада ширкда бардавом бўлади, Аллоҳ сақласин.
Дарҳақиқат, Шайхул Ислом рисолаларининг бирида -ёки росилаларининг кўплаб ўрнида- қабрларга ибодат қилувчилар учун ҳосил бўлаётган ҳожат-(истак)ларни ўталиши маслакларининг тўғри эканига далолат қилмайди. Чунки мақсаднинг ҳосил бўлиши Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан синов ва имтиҳон ҳамда аста-секин ҳалок қилишлик учун бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, (эй Муҳаммад), сиз ушбу Сўзни – Қуръонни ёлғон дейдиган кимсаларни Менга қўйиб беринг! Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган – сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)!”. (Қалам: 44). “Куфр йўлини тутган кимсалар уларга берган мухлатимизни зинҳор ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Балки биз уларга фақат гунохларини зиёда қилишлари учунгина мухлат берамиз”. (Оли Имрон: 178). Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу кофир ва мушрик қиёмат куни азобланиши учун гуноҳларни зиёда қилсин дея муҳлат беради ва секин-аста ҳалок қилади. Бу унинг тўғри-салоҳиятли экани учун эмас. Агар қабрларга сиғинадиганлар учун мақсадларидан бирор нарса ҳосил бўлса, бу Аллоҳнинг уларни хор қилиши ва секин-аста ҳалок қилишидандир, деган маънодаги жумлаларни зикр қилганлар.
Шайх яна шайтонлар гоҳида қабрда ётган кишининг суратига кириши ва қабрга ибодат қилаётган кимсалар олдига ушбу қабрда ётган киши суратида чиқиб, уларга хитоб қилиши, биз ҳожат-(истак)ларингни ўтаймиз дейиши мумкинлигини зикр қилганлар. Шайтон гоҳида улар олдига олисдаги нарсаларни олиб келади, гоҳида одамларнинг молларидан бир қанча нарсаларни ўғирлаб, уларга олиб келади. Улар эса бу маййит томонидан (бўлди) деб ўйлайдилар. Маййит ушбу ишлардан бирортасини билмайди. Маййит ўзи билан машғул, қабрида ё неъматда ёки азобда.
Одамлар қиёмат куни йиғилиб, ўша мушрик ва ўликлар қайта тирилганда, уларга ибодат қилган кимсага душман бўладилар ва энг муҳтож бўлиб турганларида дунёда уларга ибодат қилган анави кимсалардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади”. (Бақара: 166). “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Яъни, шайтонларга. Чунки уларни ушбу нарсага чорлаган шайтонлардир. Улар эса ижобат қилдилар. Улар фаришталарга эмас, балки уларни шу ишга буюрган шайтонларга ибодат қилдилар. Хулоса шуки, қиёмат куни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарса-(шахс, жисм) ўзига ибодат қилганлардан пок-(безор) эканини эълон қилади ва ўрталарида, дуо қилувчилар билан дуо қилинганлар ўртасида адоват юз беради.
Ва яна ушбу қовли: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ...”. (Намл/62).
Бу Аллоҳ таоло томонидан мушрикларга савол йўллашлик бўлиб, У Зот: сизлар Аллоҳ азза ва жаллага фаровонлик ҳолатида ширк келтирасизлар. Бироқ оғир ва музтар ҳолатга тушиб қолсангиз Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган ҳолда дуо қиласизлар ва У сизларни қутқаради. Ахир нима учун Унга фаровонлик ҳолатида ширк келтирасизлар?-деяпти. Аллоҳ таоло айтганидек: “Қачон денгизда сизларга бирон мусибат етса, сизлар илтижо қиладиган бутлар ғойиб бўлур, фақат Унинг Ўзигина қолур. Энди қачонқи, У зот сизларга нажот бериб қуруқликка чиқариб қўйгач, сизлар Ундан юз ўгирурсиз. Дарҳақиқат, инсон куфрони неъмат қилгувчидир”. (Исро: 67). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтяптики: сизларни оғир дамлардан ўзингиз эътироф этишингизга кўра фақат Аллоҳ қутқарар экан, ахир қандай қилиб фаровонлик ҳолатида Унга ширк келтирасизлар. Бу ахир ўзаро зиддият эмасми?
“Ва (унинг) мушкулини осон қиладиган”. (Намл: 62). Яъни, Ундан ўзга мушкулни осон қиладиган бирортаси йўқ. Мушриклар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга мушкулни осон қиладиган бирортаси йўқ эканини эътироф этардилар. Унда нима учун Ундан ўзгасига ибодат қилдилар?.
Оятнинг тугалланиши: “Ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар!”. (Намл: 62). Одамлар ўртасида дунёни навбатма-навбат алиштириб турган, бойлик ва камбағаллик, иззат ва хорлик ҳамда мулкни одамлар ўртасида алмаштириб турган Зот ким? Аллоҳ таолонинг ушбу қовли эса: “Ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?!”. (Намл: 62). Мол, кўчмас мулк ва барча нарсада ўзингиздан олдинги авлод ўрнини эгаллайсиз. Бир авлод (бошқа бир) авлод ўрнини босади. Ушбу тадбирни бошқариб турган Зот ким? Ушбу санамларми? Асло ундай эмас. Балки у Аллоҳдир. Улар буни эътироф этадилар.
Сўнг шундай деди: “Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!”. (Намл: 62). Ёки ибодатга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга яна бирортаси лойиқми? Бу эса уларнинг йўли бўлмиш Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишлари ботил эканини бўйинларига қўйишдир.
Шунинг учун айтдики: “Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир!”. (Намл: 63). Яъни, ширкдан пок бўлгандир.
Юқоридаги оятда улкан фойда бор: Аллоҳ таоло дуони ибодат деб атади. “Ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 6). Чунки У Зот оятнинг аввалида шундай деди: “Дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!”. (Аҳқоф: 5). Дуо ибодат бўлар экан, бас, уни Аллоҳдан ўзгасига сарф этишлик ширкдир. Бошқа оятда ворид бўлганидек: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар...”. (Ғофир: 60). Яъни, Менга дуо қилишдан. Дуони ибодат деб атади. Дуо ибодат бўлар экан, уни Аллоҳдан ўзгасига сарф этишлик ширкдир.
Табароний ривояти: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида мўминларга озор берадиган бир мунофиқ бор эди. Шунда баъзи (саҳобалар): “Қани биз билан турингларчи, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу мунофиқнинг (таъзирини бериб қўйсинлар дея) ўтиниб ёлборамиз”,-дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга ўтиниб ёлборилмайди. Балки Аллоҳ таолодан ўтиниб мадад сўралади”,-дедилар”. (Табароний “Мажмаъ Аз-Заваид” (10/159) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
“Бир мунофиқ бор эди”. Бу ўринда унинг исми зикр қилинмади. У Абдуллоҳ ибн Убай мунофиқларнинг бошлиғи экани ворид бўлган.
Мунофиқ – нифоқ(дан олинган бўлиб), у яхшиликни намоён қилиб, ёмонликни яширишдир. У икки турли: эътиқодий нифоқ ва амалий нифоқ.
Эътиқодий мунофиқлик катта куфр бўлиб, унинг соҳиби дўзахнинг энг қуйи даражасидадир. Унинг маъноси иймонни зоҳир қилиб, ичида куфрни яширишликдир.
Мунофиқликнинг сабаби шуки, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилганларидан кейин ислом азиз бўлганда маълум бир кимсалар мусулмонлар билан ҳаёт кечиришни хоҳладилар. Бироқ улар мусулмонлар орасида исломни ошкор қилганларидагина яшашга қодир эдилар. Улар эса исломни хоҳламас ва яхши кўрмасдилар. Шунда мунофиқлик ҳийласига таяндилар. У исломни мусулмонлар билан бирга яшашлик учун ошкор қилиш ва қалб тўрларида эса куфрда қолишликлари эди. Натижада мунофиқлар дея аталдилар. Бу эътиқодий мунофиқликдир.
Амалий мунофиқликнинг маъносига келсак, ақидалари соғлом, ўзлари Аллоҳга иймон келтирган баъзи мусулмонлар бўлиб, бироқ улар мунофиқларнинг айрим сифатлари билан сифатланадилар. Мисол учун: сўзлашганда ёлғон гапириш, аҳд-(битим)ни бузиш, ваъдага хилоф қилиш. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон сўзлайди, ваъда берса бузади, омонат топширилса хиёнат қилади”. (Бухорий (33), Муслим (59), Термизий (2631), Насоий (5021) ва Аҳмад (2/357)). Бу амалий мунофиқлик. Унинг соҳибу мўмин. Бироқ унда мунофиқларнинг хислатларидан бири бор. У жуда хатарлидир. Гоҳида ундан тавба қилинмаса катта мунофиқликка олиб боради.
“Мўминларга озор берадиган”. У ўзининг сўзи ва тасарруфотлари билан мусулмонларга тазйиқ ўткизиб, уларни масхара қилиб, айбларини қидирарди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминларга тил текказиб, хатоларини изларди. Бу эса мусулмонларга озор етказиш мунофиқликдан эканига далолат қилади.
“Шунда баъзи (саҳобалар):...”,-дедилар”. Ушбу сўз айтувчисининг номи зикр қилинмади. Баъзи ривоятларда у киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эканликлари ворид бўлган.
“Қани биз билан турингларчи, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга...ўтиниб ёлборамиз”. Яъни, у кишидан ҳимоя сўраймиз. У киши билан уни биздан тўхтатиб, тийиб қўйишлари учун ҳимояланамиз.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу лафзни инкор этиб, айтдиларки: “Менга ўтиниб ёлборилмайди. Балки Аллоҳ таолодан ўтиниб мадад сўралади”. Ҳолбуки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мунофиқни тўхтатиб қолишга ва мусулмонларни унинг ёмонлигидан қутқаришга қодир эдилар. Албатта шундай эди. Бу жоиз бўлган ёлборишликдир. Чунки у Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қудратлари етадиган нарсада ёлборишлик. Бироқ Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан одоб сақлаш ва мусулмонларга таълим беришлик нуқтаи назаридан Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан беодоблик бўлган ушбу лафзларни тарк этишга йўлладилар. Гарчи у аслида жоиз бўлсада. Айтдиларки: “Менга ўтиниб ёлборилмайди”. Бу таълим беришлик ва жоиз бўлган ёлборишликдан маън қилинган ёлборишликка йўл очилиб қолмаслиги учун баҳоналарни тўсишлик бобидандир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жоиз нарсани ножоиз нарсага олиб боришидан қўрққан ҳолда маън қилдилар. Худди қабр олдида намоз ўқиш ва дуо қилишдан маън қилганлари каби. Гарчи намоз ўқувчи ва дуо қилувчи фақат Аллоҳга дуо қилиб, Унинг учунгина намоз ўқисада. Бироқ бу ширк воситаларидан биридир. Шунингдек, бу ўринда ҳам Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаларни тўсиш ва мусулмонларга таълим бериш нуқтаи назаридан бундай нолойиқ лафзлардан йироқ бўлишлари учун ушбу лафзни инкор этдилар.
Демак, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қодир бўлган нарсаларида ўзларига ёлборишликни инкор қилар эканлар, энди қандай қилиб у кишидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўладиган нарсаларда ўтиниб ёлборилсин? Қандай қилиб ўликларга ўтиниб ёлборилсин. Бу қаттиқ инкор қилинадиган нарсадир.
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик чоғларида Аллоҳга нисбатан одоб сақлаган ҳолда у кишига жоиз бўлган ёлборишликни маън қилар эканлар, энди у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин қандай ёлборилсин? У кишидан қуйи одамларга қандай ёлборилсин ахир?.
Бу маън қилинган ва ҳаром ишдир. Бу мусанниф роҳимаҳуллоҳнинг ушбу ҳадисдан бобга шоҳид ўлароқ келтирган услубларидир.
Демак, Бусирийнинг сўзига тўхталадиган бўлсак:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами, менга не бўлдики (зарари) кенг тарқалган ҳодисотлар тушганда сиздан ўзгага илтижо қиляпман.
Агар қайта борар вақтимда фазлу-марҳамат ўлароқ қўлимдан тутувчи бўлмасангиз, акс ҳолда эй қадами қоқилган деяверинг.
Батаҳқиқ, дунё ва унинг зарраси сизнинг саховатингиз ҳамда лавҳ(ул маҳфуз) ва қалам илми сизнинг илмингиздандир.
Ахир бу катта ширк эмасми?
Қиёмат куни фақат Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қутқарадилар, дўзахдан фақат Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб чиқадилар деяпти. Унда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қайерда?!
Сўнг: албатта, дунё ва охиратнинг бари Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саховатларидандир. Аллоҳнинг амри ила лавҳул маҳфузда битилган ва қалам илми Росул илмининг баъзиси деяпти. Демак, Росул ғайбни биларканда.
Ушбу қасида -афсуслар бўлсинким- гўзал суратда ва катта ҳарфлар билан босмадан чиқарилиб, атрофга тарқатилиб, ўқитилаяпти. Ҳамда унга Аллоҳ жалла ва аъланинг Китобига қаратилаётган аҳамиятдан кўра кўпроқ аҳамият қаратиляпти. Куч ва қувват фақат Олий, Буюк Аллоҳдадир.
Хулоса шуки, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам хос саҳобаларига ушбу сўзни инкор қилиб: “Менга ўтиниб ёлборилмайди”-деган эканлар, бу шу дунёдадир, ҳолбуки у киши уларни ушбу мунофиқдан халос қилишга қодир эдилар. Энди у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга вафотларидан кейин ўтиниб ёлборишлик қандай бўларкин? У кишидан қуйи авлиё ва солиҳларга ўтиниб ёлборишлик қандай бўларкин? Бу ботил ишдир. Аллоҳгагина ўтиниб ёлборишлик жоиз бўлади. Бу эса ушбу бобга шоҳид ўрнидир: “Аллоҳдан ўзгасига ўтиниб ёлбориш ва Ундан ўзгасига дуо қилишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб”. Боғлиқлик очиқ-ойдиндир, барча ҳамду-санолар Аллоҳга хосдир. Буларнинг бари тавҳид дахлсизлиги, ақида мусаффолиги ҳамда гарчи узоқ вақтдан кейин бўлсада ширкка олиб борувчи ҳар бир нарсани маън қилишлик учундир.
Ширк борасида ҳеч қачон енгил ёндашилмайди. Ширкка олиб борувчи йўлларга ҳеч қачон енгил муносабатда бўлинмайди. Нуҳ қавмида нима юз берганини яхши биласизлар. Улар орасида ширк суратларни илиб қўйишлик ва солиҳлар борасида ҳаддан ошишлик сабаб рўй берди. Улар ўз вақтида ширк келтирмагандилар. Бироқ бу кейинчалик ширкка восита бўлди. Ўшалар вафот этгач илм унутилди ёки ўчирилдида ушбу суратларга ибодат қилинди. Демак, воситалар борасида енгил ёндашилар экан, бу ширкка олиб боради. Бизга ширк, унинг восита ва сабабларидан маън қилишлик, ширкий лафзлар ва ширкка олиб борувчи ҳар қандай нарсага йўл қўймаслигимиз вожиб бўлади. Ҳамда ақида ва тавҳид ҳимояси, мусулмонларга залолат, куфр ва илҳоддан хавотир олишлик нуқтаи назаридан шунга ўхшаш ишлардан огоҳ қилишимиз вожиб бўлади. Чунки умматда ушбу ширк ва залолат юз бериши фақат ва фақат одамлар ақида борасида енгил муносабатда бўлиб, уламолар ширкнинг хатарини баён қилиб, унинг сабабларидан огоҳ этишдан сукут сақлаганларида бўлди. Одамларни ширк ва қабрларга ибодат қилаётганларини кўриб, уларни қайтармадилар. Бу уларга чиройли гумон қилганимизда. Улар буни ўзларида инкор қилдилар. Бироқ инкор қилишлик вожиботини адо этмадилар, деймиз. Аммо улар буни жоиз деб билдилар дейдиган бўлсак, бу ширк ва куфрдир. Чунки кимда-ким унга рози бўлса уни қилаётган кимса каби бўлади.
Аллоҳ азза ва жалладан биз учун динимиз ва ақидамизни сақламоғини, бизни Унинг йўлига ҳикмат, гўзал мавъиза ва энг гўзал суратда мужодала қилиш билан даъват қилувчилардан қилмоғини сўраймиз.
mutaallim   03-20-2013, 02:38 PM
#25
15-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?! ...” (Аъроф/191-192), қовли ҳақидаги боб


Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу бобда Китоб ва суннат далилларини келтириш билан ширкнинг ботил экани далилларини баён қилиб беришликни хоҳладилар. Чунки Қуръони Карим тавҳид, шериги йўқ ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишлик бўлмиш ширкдан қайтаришга чорлайди.
“Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?!”. (Аъроф: 191). Бу савол йўллашлик бўлсада, маъноси инкор қилишликдир. “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган”. (Аъроф: 191). Яъни, ушбу ширк ботил. Далил шуки, Аллоҳдан ўзга ушбу ибодат қилинаётганлар бирор нарса яратмайди. Демак, у ожиз. Чунки ибодатга лойиқ бўлган Зот Холиқ-(Яратувчи)дир. Яратишликка қодир бўладиган Зот ибодатга лойиқ бўлади. Яратишга қодир бўлмайдиганга келсак, у ибодатга нолойиқдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Парвардигорингизга ибодат қилингиз. У зот сизлар учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлсин, деб мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 21-22). Аллоҳга шериклар исбот қилманглар. Ҳолбуки сизлар ушбу шериклар на бирор нарса яратишга, на ризқ бериш, на тирилтириш ва на ўлдиришга қодир эмаслигини биласизлар. Демак, у ожиздир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидагидек: “(Эй мушриклар), ахир (барча мавжудотни) яратгувчи зот — Аллоҳ билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бутларингиз) баробарми?! Ўйламайсизларми?!”. (Наҳл: 17).
Ибодатга лойиқ Зот Холиқ-(Яратувчи)дир. Яратишликка қодир бўлмаганга келсак, бас, у ожиз бўлиб, ибодатга лойиқ эмас. Ахир қандай ожиз Қодир билан баробар бўлсин? Қандай қилиб махлуқ Холиқ субҳанаҳу ва таоло билан тенг бўлсин? “(Мушрикларнинг) Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани яратгувчи эмасдир, балки ўзлари яралгувчидирлар. (Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар (ўзларига сиғинаётган мушрикларнинг) қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар”. (Наҳл: 20-21). Аллоҳ таоло мушриклар ва уларнинг олиҳаларини ожиз қолдиришлик ўрнида шундай деди: “Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини (раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. (Ҳаж: 73). Ушбу маъбудотлар, барча турлари билан хоҳ тош ёки дарахт ёҳуд қабр ёкида сағана ё фаришта, пайғамбар ёки мўминлардан иборат солиҳлар бўлсин, бари ушбу сифат остига дохил бўлиб, бирор нарса яратишга қодир эмас. Чунки махлуқ яратишга қодир эмас. Энди қандай Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга маъбуд дея исбот қилинади?
Ушбу оятда Аллоҳ таоло: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган”. (Аъроф: 191)-деяпти. “Ҳеч нарса” инкор оқимида накира-(ноаниқ артикл) бўлиб, умумни ифодалайди. Яъни, бирор бир нарсани ярата олмайдилар, гарчи оз бўлса ва бутун олам, улар орасида моҳир-малака эгалари, ҳунарманд, муҳандис ва табиблар жамланиб, улардан бир дона арпа уруғи яратишлари талаб қилинсада (бунга) қодир бўлмайдилар.
Сўнг шундай деди: “Балки ўзи яратилувчи бўлган”. (Аъроф: 191). Яъни, сизлар ибодат қилаётган ушбу маъбудотлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидир. Улар на ўзларини ва на ўзгаларни яратган. Энди қандай уларни Холиқ субҳанаҳу ва таолога (ибодатда шерик) қиласизлар? Бу фақат кибр ва қайсарликдандир.
Аллоҳга қандай бўлишидан қатъий назар бирор нарсани ширк келтираётган кимса зарарига ушбу маъбудот ожиз деган ҳужжат қоим бўлган. Бироқ фикр юритадиган ақллар қаерда қолди? Ўзларини мутафаккир, қобилият эгалари, маданиятли ва ҳаказо дея даъво қилаётганларни қабрларга эгилиб, ўликларга ибодат қилиб, уларга жонлиқ сўйиб, назр атаб, ўтиниб ёлбораётганларини кўрасиз. Ҳолбуки улар ҳам ушбу Қуръонни эшитадилар.
Сўнг субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Улар учун бирон ёрдам қилишга қодир бўлмайдиган”. (Аъроф: 192). Яъни, ушбу маъбудот ва санамлар ўзларига дуо қилаётганларга ёрдам беришга эга эмас. Агар мушрик ғам-ташвиш, торлик ёки касалга чалинса махлуқотлардан бирортаси уни қутқаришга қодир бўлмайди. Аллоҳнинг изни билан бўлиши бундан мустасно: “Қачон денгизда сизларга бирон мусибат етса, сизлар илтижо қиладиган бутлар ғойиб бўлур, фақат Унинг Ўзигина қолур”. (Исро: 67). “Ёки ерни (барча жонзотлар учун) қароргоҳ қилиб, унинг ўртасида дарёлар пайдо қилган ва унинг учун тутқи-тоғлар барпо қилган ҳамда икки (яъни шўр-чучук) денгиз-дарё ўртасида тўсиқ-тўғон иншо қилган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар! Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Камдан-кам эслатма-ибрат олурсизлар!”. (Намл: 61-62). “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»”. (Зумар: 38). Бу ўринда айтяптики: “Қодир бўлмайдиган”. (Аъроф: 192). Маъбудотларга ибодат қилувчиларга душман ёки йиртқич ҳайвон ёҳуд хавф устун келса, (ушбу маъбудотлар) ибодат қилувчиларига ёрдам беришга эга бўлмайдилар. Батаҳқиқ, ушбу маъбудотлар уларга душманлари устидан нусрат-(ғалаба) беришга қодир бўлмайди. “Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас”. (Оли Имрон: 160). “Аслида ғалаба фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур”. (Оли Имрон: 126).
Демак, ғалаба Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. Агар ушбу маъбудотлар мушриклардан бирор нарсани беҳожат қилганларида улар Бадр, Аҳзоб, Макка фатҳи ва Ҳунайн кунлари мағлубиятга учрамасдилар. Мўминларга келсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга оз бўлишларига қарамай ғалаба ато этди. Бадрда уч юз ўн неча киши эдилар. Мушриклар эса мингдан зиёд эди. Мусулмонларда озгинани ҳисобга олмаганда на тайёргарлик ва на қурол бор эди. Мушриклар эса тиш-тирноғигача қуролланган: “(Эй яҳудийлар), сизлар учун бири Аллоҳ йўлида жанг қилган, иккинчиси кофир бўлган икки гуруҳ орасидаги тўқнашувда ибратли ҳодиса бўлган эди. Улар (мусулмонлар) ўз кўзлари билан (кофирларнинг) икки баробар кўп эканини кўриб турар эдилар. Аллоҳ эса Ўзи истаган кишиларни ғолиб қилиш билан қўллаб-қувватлайди. Албатта бу воқеада фикр эгалари учун ибрат бордир”. (Оли Имрон: 13). Ҳатто шайтон икки жамоат-(қўшин) учрашганда, шундай деди: “Албатта, мен сизлардан безорман. Мен (мусулмонлар орасида) сизлар кўрмаётгани (яъни, фаришталар борлигини) кўрмоқдаман”. (Анфол: 48). Аллоҳ жалла ва аъла Ўзининг дўстлари ва бандалари билан бўлди. Уларга ададлари оз, тайёргарликлари заиф бўлишига қарамай душманлари устидан ғалаба берди. Мушриклар эса уларга ғалаба берадиган кишини тополмадилар. Олиҳалари қаерга кетди? “Ҳатто ўзига ўзи ёрдам қила олмайдиган (нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!)”. (Аъроф: 192). Яъни, ушбу заиф маъбудга офат келадиган бўлса, ўзини ўзи қутқаришга қодир бўлмайди. Энди қандай сизларни қутқарсин?
Ушбу дафн қилинган қабрдаги маййит ўлимдан, қабрдан ва ўзининг ҳозирги ҳолатидан халос бўлишга қудрати етмайди. У сизлар билан эмас, ўзи билан машғул. Ё азобда, ёки неъматда. Дуоларингизни эшитмайди.
Ушбу сизлар ибодат қилаётган дарахт ва тошлар жонсиз жисмлар бўлиб, на сизларга ва на ўзларига ёрдам бера оладилар. Катта санамни гўдак синдирса ўзига ёрдам беришга қодир бўлмайди. Унга пашша қўниб, ифлослантирса, (ушбу санам) ўзидан заиф пашшани ҳайдашга қодир бўлмайди: “Агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар”. (Ҳаж: 73).
Ривоятларга кўра баъзи мушрикларнинг санами бўлиб, тулки келиб, унинг устига бавл қилган экан. Унга ибодат қилувчи ушбу ҳолатни кўргач, фикр юритиб, шундай деган экан:
Тулки унинг бошига бавл қиладиган Раб бўлса-я,
Дарҳақиқат, тулки унинг устига бавл қилган хор бўпти.
Шу дамда фикр юритиб, санамларга ибодат қилишни тарк этган экан.
Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган фаришта, пайғамбар, солиҳлар, дарахт ва тошларларнинг барчаси ушбу оят остига дохилдир. Бари заиф махлуқот бўлиб, ўзига ўзи ёрдам беришга қодир эмас. Энди ўзгасига қандай ёрдам берсин?
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар”. (Фотир/13).
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз”. (Фотир: 13). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа. Бу эса Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган барча нарсани ўз ичига олади. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган одам боласи, тош, дарахт, фаришта ва бундан бошқа барча нарсани ўз ичига олади. Пўстлоқ эса данак устида бўладиган нозик парда-(тўсиқ) бўлиб, у арзимас нарсадир: “Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар”. (Фотир: 14).
Дуо-(илтижо) қилинаётганда уч шарт топилиши лозим:
Биринчиси: Талаб қилинаётган нарсага эга бўлиши.
Иккинчиси: Дуо қилувчини эшитаётган бўлиши.
Учинчиси: Ижобат қилишга қодир бўлиши.
Ушбу ишлар фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолода топилади. Дарҳақиқат, у Молик, Самиъ-(Эшитувчи), ижобат қилишга Қодирдир. Ушбу маъбудотлар эса, авваламбор: фақир-(муҳтож) бўлиб, унинг мулки йўқ. Иккинчидан: унга дуо қилаётган кишини эшитмайди. Учинчидан эса: агар эшитсада, батаҳқиқ, у ижобат қилишга қодир эмас.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида: “Пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар”. (Фотир: 13)- биринчи шарт йўққа чиқди.
Ушбу қовлида эса: “Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар”. (Фотир: 14)-иккинчи шарт йўққа чиқди.
Ушбу қовлида эса: “Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар”. (Фотир: 14)-учинчи шарт чиппакка чиқди.
Демак уларга дуо-(илтижо) қилишлик пучга чиқди.
Сўнг субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар”. (Фотир: 14). Қиёмат куни келганда сизлардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган маъбудотларнинг барчаси қиёмат куни уларга ибодат қилганлардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар. Ҳатто шайтон ҳам пок-(безор) эканини эълон қилади: “Қачонки, иш тугагач (яъни, жаннат яҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон деди: «Албатта, Аллоҳ сизларга хақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман”. (Иброҳим: 22). Яъни, мен сизларга мадад-(кўмак) беришга қодир эмасман. “Сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз”. (Иброҳим: 22). Сизлар ҳам менга мадад-(кўмак) беришга қодир эмассиз. Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу қовли каби: “(Демак ўша бутлардан ҳожатини (раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. (Ҳаж: 73).
Шунингдек, фаришталар ҳам қиёмат куни уларга ибодат қилганлардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар. Аллоҳ таоло деди: “(Эсланг, Аллоҳ) уларнинг (яъни мушрикларнинг) барчаларини тўплаб, сўнгра фаришталарга «Ана у (мушриклар) сизларга ибодат қилгувчи бўлганмидилар?» дейилган кунда. (Фаришталар): «Пок Парвардигор, Сен Ўзинг бизларнинг дўстимиздирсан, улар эмас. Йўқ, улар жинларга ибодат-итоат қилар эдилар. Уларнинг кўплари (жинларга) иймон келтиргувчидирлар», дерлар”. (Сабаъ: 40-41). Яъни, уларни шу ишга чорлаган шайтонларга ибодат қилардилар. Биз эса улардан пок-(безор)миз. Раҳмоннинг фаришталари Аллоҳни қўйиб ибодат қилинишга рози бўлиши асло мумкин эмас. Ушбуга (бандаларни) чорлашликлари ҳақида асти қўяверинг. Балки бу шайтонларнинг қилмишидир.
Ийсо алайҳиссалом. Аллоҳ таоло у кишига қиёмат куни шундай дейди: “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен дилимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан. Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса, Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан”. (Моида: 116-117). Шунингдек, бошқа маъбудотлар ҳам: “У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар”. (Бақара: 166-167). Ушбу санам ва маъбудотлардан тонсак, (дейдилар). Бу иш қандай ҳам амалга ошсин? “Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар”. (Бақара: 167). Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!”. (Аҳқоф: 5). Уларнинг дунёдаги дуо-(илтижо)ларини эшитмайдилар. “(Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 6). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ўша мушрикларнинг қиёмат кунидаги оқибатлари ҳақидаги хабардир. У Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилишлари учун қиёмат куни ишлари нима билан якун топишини хабар беряпти. Бу эса У томондан бандаларига раҳматдир. Шунинг учун айтдики: “(Эй Муҳаммад, дунё-ю, охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас”. (Фотир: 14). Нарсалар ҳақида Хабардор Зот каби сизга (бирортаси) хабар беролмайди. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлиб, барча нарса ва оқибатларни, натижа ва якунини билади. Эй инсонлар У сизларга кимда-ким Аллоҳдан бошқасига ибодат қилса, батаҳқиқ, у (маъбуд) қиёмат куни ундан (ибодат қилган кимсадан) пок-(безор) эканини эълон қилади. Шундай экан чорангизни кўриб қўйинглар. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таол томонидан раҳматки, У Зот ишларнинг оқибат, натижа ва самаралари ҳақида фақат ушбу ишлардан хабардор Зотгина билдириши мумкинлигини хабар беряпти. Жоҳил-(бехабар)га келсак, батаҳақиқ, у сизга бирор нарса ҳақида хабар беришга қодир эмас. Агар хабар берсада, албатта, хабари нотўғри бўлади. Аллоҳ жалла ва аъла эса бирор хабардан бохабар қилганда, батаҳқиқ, у воқеъ бўлади, бундан ўзга чора йўқ. Шунингдек, Унинг элчилари. Чунки улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида хабар берадилар.
Анави одамларни сағана ва қадамжойларга ибодат қилишга чақираётган фолбин, сўфий ва хурофотчиларга келсак, айтадиларки: бу ерларда барака бор... Улар ёлғончилардир. Бас, уларни тасдиқламанглар.
Саҳиҳ (ҳадис)да Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Уҳуд куни бошлари ёрилиб, тишлари синдирилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пайғамбарларининг бошини ёрган қавм қандай нажот топсин?”,-дедилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Оли Имрон/128)”. (Бухорий (3/108), Муслим (3/1417)).
“Саҳиҳ (ҳадис)да”, яъни, саҳиҳайнда.
“Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Уҳуд куни бошлари ёрилиб ...”. Уҳуд Мадинанинг шимоли шарқий қисмида жойлашган тоғ бўлиб, Бадр воқеасидан кейинги йили у ерда Уҳуд воқеаси рўй берди. Мушриклар жамланиб, ўзларини ҳимоя қилишни хоҳладилар. Абу Суфён ибн Ҳарбнинг қўмондонлиги сотида қўшин тўпладилар. Бадр куни уларга мусибат етказган Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларидан ўч олиш илинжида келиб, тоғ атрофига тушдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳожир ва ансорлардан иборат саҳобаи киромлари билан улар олдига чиқдилар. Улар билан ушбу ўринда юз-юз келдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангчиларни тартибга солиб, ортларидаги тоққа мусулмонларни орт томондан ҳимоя қиладиган мерганларни қўйдилар. Жанг бошланди. Мерганлар тоғ устида мусулмонларни қўриқлардилар. Жанг бошида мусулмонлар Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам режалари бўйича юрганларида ғалаба улар томонда эди. Шунда ғанимат-(ўлжа)ларни еғишни бошладилар. Тоғ устидаги мерганлар уларни кўргач, жанг тугади деб ўйлаб: тушиб, ўлжаларни тўплашда биродарларимизга ёрдам берамиз, дедилар. Қўмондонлари Абдуллоҳ ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларга шундай деди: тушманглар! Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга: хоҳ ғалаба қозонамизми ёки мағлубиятга учраймизми тоғни тарк этманглар, деганлар. Бироқ улар қўмондонлари (буйруғига) хилоф чиқиб, (тоғдан) тушдилар. Холид ибн Валид -ўша куни мушрик эдилар- тоғни (мерганлардан) фориғ эканини кўргач -у киши шижоатли ва жанг бошқарувчи-(сиёсатчи)ларидан эдилар- ушбу хато уларга ғалаба олиб келишини билдилар ва ўзлари билан бирга бўлганлар билан (тоғни) айланиб ўтдилар. Ҳамда мусулмонларга орқа томондан ҳамла қилдилар. Мусулмонлар мушриклар уларга орт томондан ҳамла қилаётганларини билмай ҳам қолишди. Ана шу дамда икки жамоат: мусулмон ва кофирлар аралашиб кетди. Жанг янгиттан бошланди. Мусулмонлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига хилоф қилганлари сабабли ушбу уқубатни тотдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу қовли нозил бўлди: “Аллоҳ ўз ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг (устидан ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонта) буриб юборди”. (Оли Имрон: 152). Сизларга жазо тариқасида.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилди. Бошларидаги дубулға синиб, икки ҳалқаси у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг лунжларига кириб кетди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тишлари синиб чоҳга қуладилар. Мушриклар эса Муҳаммад ўлдирилди деган хабарни тарқатдилар. Мушриклар ушбу сўзни тарқатган вақтларида шайтон ҳам шундай деганча қичқирди. Шунда мусулмонларга ўлимданда катта мусибат етди. Буларнинг бари итаотсизлик сабабидан эди.
Қаранглар! Эй Аллоҳнинг бандалари, бир дона маъсият ва (қўшиннинг) барча томонидан эмас. Балки айрим саҳобалар томонидан (бўлиб), у сабабли халқларнинг энг яхшисига ушбу уқубат юз берди. Энди биз ҳақимизда нима дейиш мумкин? Биз кўплаб маъсият ва мухолафат-(динга зид иш)ларга қўл урамиз. Куч ва қувватнинг бари Аллоҳдадир. Бу маъсиятлар ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буйруқларига қарши чиқишнинг хатарли эканидандир.
Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “Энди гуноҳларингизни афв қилди”. (Оли Имрон: 152). Бу У субҳанаҳу ва таоло уларни койигандан кейин ҳотиржам қилишидир. Чунки улар Унинг суюмлилари ва дўстларидир.
Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилди. Бу эса Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на зарар ва на фойдага эга эмасликларига далилдир. Шундай экан, у кишига ибодат қилишлик жоиз бўлмайди.
Бу яна ширкнинг ботил экани далилларидандирки, махлуқ гарчи олий манзилатга етсада, барибир у махлуқ. Ибодатдан бирор нарсага лойиқ эмас. Халқларнинг энг шарафлиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етди, жароҳат олдилар. Демак, бу Аллоҳни қўйиб, у кишига ибодат қилишни жоиз эмаслигига далолат қилади. Шундай бўлар экан, у кишидан бошқаси(га ибодат қилмаслик) лойиқроқ бобдандир. Авлиё, солиҳлар ва булардан бошқаларга ибодат қилишлик жоиз эмас. Чунки махлуқотларнинг барига ибодат қилишлик жоиз бўлмайди. На фаришта, на пайғамбар, на авлиё ва на солиҳлар. Ибодат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи бўлиб, уни Ундан ўзгасига сарф этишлик жоиз эмас. Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огохлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос»”. (Аъроф: 188).
Аллоҳни қўйиб Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ибодат қилишлик жоиз бўлмас экан, энди махлуқотлар ичида у кишидан бошқаси ҳақида нима дейсиз? Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзидан зарарни тўсиб қолишга қодир бўлмади: “Айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (тўғри йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир)». Айтинг: «Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман”. (Жин: 21-22).
Уҳуд куни пайғамбар соллаллаҳу алайҳи ва салламнинг бошлари ёрилганда шундай дедилар: пайғамбарларининг бошини ёрган қавм қандай нажот топсин? Уларнинг нажот топиши ва даъватга лаббай деб ижобат қилишларини узоқ санадилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Чунки улар қайсарлик ва қаршиликнинг шу даражасига етганди. Улар (даъватга) ижобат қилишдан узоқ. Агар (даъватга) ижобат қилмас эканлар, бас, ҳаргиз нажот топмайдилар. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъла келажакни ва нималар бўлишини билади. У Зот у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоб қилиб-(танбеҳ бериб), шундай деди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яьни инон-ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар”. (Оли Имрон: 128). Бу ҳам у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ибодатдан бирор нарсага нолойиқ эканликларига бошқа бир далилдир. Ушбу борлиқдаги барча буйруқ ва тадбир Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учундир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ номидан етказувчидирлар. Буюриш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хосдир. “Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парвардигори — Аллоҳ буюкдир”. (Аъроф: 54). Демак, буюриш Аллоҳга хосдир. “Айтинг (эй Муҳаммад): «Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида)!»”. (Оли Имрон: 154)-субҳанаҳу ва таоло. Элчилар алайҳимуссалоту вассалам фақат Аллоҳ номидан етказувчи ва Унинг йўлига даъват қилувчидирлар. “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яьни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Оли Имрон: 128). На ғалаба бериш, на мағлубиятга учратиш, на тавбаларни қабул қилиш, на нажот бериш ва на ислом ҳамда ҳидоятга киришга буйруқ бериш. Балки ушбуларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Сизнинг зиммангизда эса фақат етказишликдир: “Сизнинг зиммангизда фақат (Биз сизга нозил қилган ваҳийни) етказиш бор холос”. (Шўро: 48). “Албатта, сизнинг зиммангизда (барибир ҳақ динни одамларга тўла) етказиш, Бизнинг зиммамизда эса ҳисоб-китоб қилиш бордир”. (Раъд: 40). Ана шу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вазифалари бўлиб, у киши Аллоҳнинг номидан етказувчи холос. У кишининг фойда, зарар, ғалаба, ризқ, ҳаёт ва ўлимга эга эканликларига келсак, бас, бунга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқа бирортаси эга эмас.
Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “У киши (Ибн Умар розияллоҳу анҳумо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бомдод намозининг охирги ракатида “Аллоҳ таоло Ўзига ҳамд айтган кишини эшитди. Роббимиз барча мақтовлар Сен учундир” (Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббана валакал ҳамд),-дея рукудан бошларини кўтаргач шундай деяётганларини эшитдилар: “Аллоҳим, фалончи ва пистончиларга лаънатинг ёғилсин”. Шунда Аллоҳ таоло (ушбу оятни) нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Бухорий (3/108)).
“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, Муслимнинг саҳиҳларида.
“Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади”. У киши Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо, саҳоба ва обидлардандир.
“У киши (Ибн Умар розияллоҳу анҳумо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бомдод намозининг охирги ракатида “Аллоҳ таоло Ўзига ҳамд айтган кишини эшитди. Роббимиз барча мақтовлар Сен учундир” (Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббана валакал ҳамд),-дея рукудан бошларини кўтаргач шундай деяётганларини эшитдилар: “Аллоҳим, фалончи ва пистончиларга лаънатинг ёғилсин”.”. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам фалончи ва пистончиларни, Аллоҳ уларни Ўз раҳматидан бадарға қилишини сўраб баддуо қилдилар. Бунинг сабаби, улар мушрикларни гиж-гижлагандилар. Ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жанг қилгани келиб, мусулмоларни ушбу мусибатга гирифтор қилдилар.
Ушбу ҳадисда душманнинг кутилмаганда бостириб келиши ёки мусулмонларга хатари бўлган офат юз беришидан иборат бирор корхол юз берган вақтларда бомдод намозида қунут қилиш-(дуо қилиш)нинг машруъ эканига далил бор. Шунда уларга бомдод намозида дуо қилишлари жорий этилган. Яъни, улар ўзлари ёки мусулмон биродарларининг бошига тушган балони кўтаришлик учун бомдод намозида дуо қиладилар. Бирор корҳол юз берганда қунут қилишлик-(намозда дуо қилишлик) Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидандир. Ушбу ҳадисда ворид бўлганидек. Бирор корҳол юз бермаганда давомий суратда бомдод намозида қунут қилишга келсак, бас, бу жумҳур илм аҳли наздида машруъ эмас.
mutaallim   03-20-2013, 02:51 PM
#26
Бир ривоятда (айтилишича): “У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Софван ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва Ҳорис ибн Ҳишомларга баддуо қилдилар. Шунда (ушбу оят) нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Бухорий (3/108), Аҳмад “Муснад” (2/93), Термизий (3004), Ибн Жарир “Тафсир”ларида (4/58)).
“Бир ривоятда (айтилишича): “У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Софван ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва Ҳорис ибн Ҳишомларга баддуо қилдилар”. Бу эса ровийнинг ушбу сўзи изоҳидир: “Аллоҳим, фалончи ва пистончиларга лаънатинг ёғилсин”. Улардан мурод ушбу шахслардир. Чунки улар Уҳуд куни Абу Суфён билан бирга мушрикларнинг қўмондонларидан эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар томондан ушбу иш рўй бергач уларга баддуо қилдилар. Бироқ Аллоҳ таоло уларнинг ҳолати ва ишлари қандай якун топиши борасида Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билмаган нарсаларни билади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди ва исломни қабул қилдилар. Ҳамда исломдаги ҳаётлари гўзал кечди, розияллоҳу анҳум.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач одамлар муртад бўлганда Суҳайл ибн Амр Макка аҳлига хитоб қилган ҳолда уларни исломда сабот билан туришга чақирарди. Уларга: эй Макка аҳли! Охирги бўлиб исломни қабул қилганлар ва биринчи бўлиб муртад бўлганлар бўлиб қолманглар, деди. Натижада Макка аҳли исломда собитқадам бўлди. Аллоҳ таоло унда яхшиликни жо қилган ушбу киши сабаб муртад бўлмадилар. Бу эса инсон ҳар қанча залолат ва куфрга ботмасин, албатта, унинг ҳидоят топишидан умидсиз бўлмаслик (кераклиги)га далилдир. Чунки қалблар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида.
Ушбу ҳадис ғайбни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билишига далилдир. Сиз муайян кишиларга жаҳаннамда дея ҳукм қилмайсиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда ёки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукм қилган кимсалар бундан мустасно.
Шунинг учун аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси шундайки, улар бирор кишига жаннат ёки дўзахий дея гувоҳлик бермайдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ҳақида гувоҳлик берган киши бундан мустасно. Бироқ яхши амал қилувчиларга умид қиладилар ва ёмон амал қилувчилар ҳақида ҳавотир оладилар. Бирор киши ҳақида (жаннатий ёки дўзахий дея) жазм қилмайдилар. Чунки оқибатлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. Инсон ҳар қанча куфр, ширк ва саркашликка ботмасин, эҳтимол Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни ҳидоятга бошлаб, Аллоҳнинг солиҳ авлиёларидан бирига айланиши ҳеч гап эмас.
Ана улар ҳам исломни қабул қилдилар ва исломдаги ҳаётлари гўзал кечди, розияллоҳу анҳум. Ҳолбуки улар Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва мусулмонларга азият етказиб, у кишига қарши жанг қилдилар. Бироқ Аллоҳ таоло уларга ҳидоятни марҳамат қилди.
Хулоса шуки, ушбу ояти карима ва унинг нозил бўлиш сабаби ҳақида ворид бўлганлар ширкнинг ботил эканига далилдир. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у киши билан бирга бўлган муҳожир ва ансорларнинг катталарига Уҳуд воқеасида зарар ва мағлубият юз бергача юз берди. Ҳолбуки улар авлиёларнинг катталаридир. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига қалбни боғлашлик жоиз эмаслигига далолат қилади. Чунки улар ҳам ўзларини мудофа қилишга қодир бўлмадилар. Энди бошқаларни қандай мудофа қилсинлар? Чунки махлуқ ким бўлмасин барибир у махлуқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтождир. Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир”. (Фотир: 15).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”, (Шуъаро/214), ояти нозил бўлгач туриб, шундай дедилар: “Эй Қурайш жамоаси (ёки шунга ўхшаш бир сўз)! Ўзларингизни (азобдан) қутқариб олинглар. Сизларни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Аббос ибн Абдулмутталиб! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Софийя, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аммаси! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Моли-(дунёи)мдан истаганингча сўра. Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. (Бухорий (3/272), Муслим (1/192)).
“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, “Саҳиҳул Бухорий”да.
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади”. У киши кунялари билан машхур бўлганлар. Исмларига келсак, уламолар бу борада кўплаб қовлларига ихтилоф қилишган. Шуларнинг энг саҳиҳи: Абдурроҳман ибн Сохр, машхур Давс қабиласидан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, исломни қабул қилганликларини эълон қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан умуман ажралмай, у кишидан ҳадислар ривоят қилдилар. Ушбу ишга катта аҳамият қаратдилар. Ҳатто саҳобаларнинг энг кўп ҳадис ривоят қилганлардан бирига айландилар. Санад китобларида у кишининг беш мингдан зиёд ҳадислари мавжуд. У киши саҳобаларнинг энг кўп ҳадис ривоят қилганидир. Чунки у киши ушбу ишга қаттиқ киришиб, катта аҳамият қаратдилар. Аллоҳ у кишига бу борада мадад берди. Ушбу уммат учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидан катта қисмни сақлаб кетдилар. У исломни ривоят қилиш демакдир, розияллоҳу анҳу.
Дарҳақиқат, ушбу асрдаги айрим шарқшунос ёки бидъатчиларнинг даъволаридан таъсирланган жоҳиллар таажжубга тушуб, ушбу буюк саҳобий ривоят қилган ҳадисларнинг кўплигидан ҳайратга тушдилар. Натижада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳақларида ҳунук сўзларни гапира бошладилар. Бироқ Аллоҳ таоло ислом уламоларидан иборат ушбу шубҳаларни рад этадиган кишиларни насиб этди. Улар ушбу шубҳаларга раддия бериб, саҳобалар орасидаги ушбу буюк саҳобийнинг манзилати ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига қаратган аҳамиятларини баён қилиб беришди. Бу ўринда ушбу буюк саҳобийнинг ривоятларини мудофа қиладиган, шарқшунос ҳамда шийъа ва бошқалардан иборат бидъатчиларнинг шубҳаларига раддия берадиган кўплаб китоблар бор.
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам...туриб, шундай дедилар”. Бошқа бир ҳадисда эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу оят нозил бўлган вақт Сафода турганликлари ворид бўлган: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”. (Шуаро: 214). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у кишини яқин қариндошларини огоҳлантиришликка амр қилди. Худди бутун инсониятни огоҳлантиришликка амр қилганидек. Чунки у киши барча оламларга пайғамбардирлар: “Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб ...”. (Фурқон: 1). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари жин ва инс учун умумийдир. Дарҳақиқат, (рисолатни) очиқ-ойдин етказдилар. Бироқ у киши Аллоҳнинг шунга амри бўлгани боис ўз яқинларини (ушбу ўринда) хос (даъват қилдилар).
Ҳадисда буйруқларни бажаришга шошилиш-(ошиқиш)ликни вожиб эканига далил бор. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу оят нозил бўлганда: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”. (Шуаро: 214)- ушбу амрни ижро этишга ва етказишга ошиқдилар. Демак, бу Аллоҳнинг буйруқларига бўйинсунишга шошилиш вожиб эканига ҳамда инсонга Аллоҳ ё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидан бири етиб келганда унга ҳафсаласизлик қилмаслигига далилдир. Уни ижро этишга ошиқиб, ортга сурмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб: 36).
Огоҳлантиришликнинг маъноси ёмон иш рўй беришидан хабардор қилиш ва ҳазир бўлишга чақиришликдир. Хушхабар беришга келсак, у яхши иш ҳақида хабардор қилишлик. Аллоҳ жалла ва аъла ушбу пайғамбарни башорат берувчи ва огоҳлантирувчи этиб юборди. Мўминларга яхшилик ва жаннат ҳақида хушхабар берувчи, кофирларни эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолга тавба қилмас эканлар дўзах ва азоб билан огоҳлантирувчи қилиб юборди.
Қариндошларнинг яқинлиги турлича бўлиб, улар орасида ота, она, ака-ука, опа-сингил, амаки ва аммалар каби яқинлари ҳамда амакининг ўғиллари ва амакиваччаларнинг ўғилларига ўхшаш узоқлари бор. Улар қариндошлар, бироқ узоқ қариндошлардир.
Ушбу ҳадисда даъватчи, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчи авваламбор ўз хонадонидан сўнг қўни-қўшни, ўз юрти аҳлидан бошлашлиги сўнг яхшиликни атроф ўлкаларга ёйишлигига далил бор. Аксига келсак, яъни, ўз хонадони, қариндошлари ва юртини ташлаб бегоналар ёки узоқ юртларга кетиши Аллоҳ таоло ушбу оятда амр қилган Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажларига зид бўлиб, яқин қариндош ва хонадон аҳлидан бошлашлик ушбу даъват манҳажидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки...”. (Таҳрим: 6). Авваламбор ўзини сўнг аҳли оилани сақлашликка буюрилди. Чунки қариндошларнинг ҳаққи бўлиб, энг улкан ҳақларидан бири: уларни яхшилик, салоҳият ва нажотга йўллашликдир. Бу уларга олтин, кумуш ва мол-дунё беришингиздан фойдалироқ. Балки уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилишдан бошлайсиз. Чунки уларни сизнинг устингизда ҳаққи бор. Уларнинг ҳақлари нафақа ажратиш ва уларга мол-дунё беришга чекланган эмас.
Иккинчидан эса: намуна бўлишлик учун. Чунки сиз ўз ҳонадон аҳлингизни ташлаб қўйган ҳолда одамларни даъват қилсангиз, албатта, одамлар сизни айбга буюриб, даъват ва кўрсатмаларингизни қабул қилмайдилар. Агар ростгўй бўлганда ўз ҳонадон аҳлидан бошлаган бўларди, дейдилар. Ўз ҳонадонини (шариатга) хилоф ишлар, мункар ва билимсизликка ташлаб қўйиб, одамларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилишликка киришиб кетишлик, бу даъват манҳажидан эмас. Ушбу даъват манҳажи яқин қариндошлардан бошлаб сўнг яхшилик аста секин атрофга тарқала бошлайди. Ана шу тўғри манҳаждир. Ўз уйи ва юртини қўйиб, ўзига узоқ бўлган одамларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилишга боришлик, ҳолбуки уйида билимсизлик, кўплаб хато ва (шариатга) зид ишлар ёки юртида ёҳуд жамоатида кўплаб хато ва (динга) хилоф ишлар бўлишлиги, бу даъват манҳажидан эмас.
Бу ишнинг тагига етишимиз вожиб бўлади. Даъват манҳажи Китоб ва суннатдан олинади. Турли истилоҳот ва раъй-(қараш)лардан эмас. Худди бугунги кунда кўплаб даъватчилар қилаётгани каби. Манҳаж-(дастур)ларини одат, раъй ва турли таклиф-(қарор)лардан оладилар, Китоб ва суннатдан эмас. Ушбу оятга бир разм солинглар: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”. (Шуъаро: 214). Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига бир назар ташланглар: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки...”. (Таҳрим: 6). Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига боқинглар: “Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?”. (Бақара: 44). Бу даъватнинг энг улкан дастурларидандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу оят нозил бўлганда Аллоҳнинг буйруғига бўйинсунишга шошилганча машхур тоғ бўлмиш Сафога кўтарилдилар. Сафога кўтарилишликлари билан хутба қилувчи ёки (бирор хабар) етказувчи одамлар кўриши ҳамда овози ҳозир бўлганлар ва қулоқ тутувчиларга етиши учун баланд ўринда бўлишлиги машруъдир.
“Эй Қурайш жамоаси”. Қурайш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган машхур қабиладир. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Ҳошимдан, Бану Ҳошим эса арабларнинг олийси ва Аллоҳнинг эски уйига қўшни бўлмиш Қурайшдан.
“Ўзларингизни (азобдан) қутқариб олинглар”. Яъни, Аллоҳнинг азобидан ўзингизни фидя тўлаб қутқариб олинглар. Ўзингизни нима билан қутқариб оласизлар? Исломга киришлик, Аллоҳ азза ва жаллани яккалашлик ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни ташлашлик билан ўзингизни қутқариб оласизлар. Ана шу ўзингизни қутқариб оладиган нарсадир. Инсон ўзини дўзахдан Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишлик билан қутултириб олади. Бусиз Аллоҳнинг азобидан нажот топиши мумкин эмас. Гарчи катта-катта молларни тақдим қилсада. Кимда-ким куфр асосида вафот этса, батаҳқиқ, у ўзини дўзахдан қутқариб қолиш учун ер тўла тилло берса ҳам бунинг имконияти йўқдир. Бироқ кимда-ким тавҳид ва соғлом ақида асосида вафот этса, дарҳақиқат, ўзини дўзахдан қутқариб олибди. Дўзахдан нажот фақат Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйинсунишлик, тўла тавҳид ақидаси ва ширкдан саломат ҳолда вафот этишлик билангина бўлади. Кимда-ким Аллоҳдан ўзга бирор тенгдошга дуо қилмаган ҳолда вафот этса жаннатга киради. Кимда-ким Аллоҳ билан бирор тенгдошга дуо қилган ҳолда вафот этса дўзахга киради.
“Сизларни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Яъни, сизларга мени сизлардан эканлигим ва сизлар мени қабилам эканлигингизни фойдаси йўқ. Бунинг сизларга Аллоҳ ҳузурида бирор фойдаси йўқ.
Бу эса шахсларга, авлиё ва солиҳларга боғланишнинг ҳамда улар Аллоҳга озгина бўлсада яқинлаштирадилар деб эътиқод қилишликнинг ботил эканига далилдир. Худди авлиё ва солиҳларга боғланиб қолиб, улар Аллогнинг ҳузурида шафоат қиладилар, бизлар учун Аллоҳнинг ҳузурида воситачилик қилиб берадилар деб эътиқод қиладиган, авлиё ва солиҳларга жонлиқ сўйиш, назр аташ, ўтиниб ёлбориш, паноҳ сўраш ва дуо қилиш билан қурбат ҳосил қиладиган аввалгию ҳозирги мушриклар қилаётгани каби. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Аллоҳ таоло деди: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Бу уларнинг даъволаридир.
Бу ҳозирги кунгача айрим кимсаларда давом этиб келяпти. Ҳозирда қабрларга ибодат қилувчилар, сўфий ва бошқалардан иборат кўплаб тоифалар бўлиб, авлиё ва улуғ зотлар улардан қийинчиликни тўсади дея эътиқоб қилиб, уларнинг сағаналарига бориб, уларга сурканадилар, унинг олдида жонлиқ сўйиб, уларга назр атайдилар. (Оғир дамларда) уларнинг номлари билан ҳайқириб, бу уларга Аллоҳ таоло ҳузурида манфаат беради деб ўйлайдилар. Ушбу ва бундан бошқа ҳадислар ўшандай кимсаларга раддиядир. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам халқларнинг энг шарафлиси, Аллоҳга энг яқини, Аллоҳга энг мукаррами бўла туриб, ўз яқинлари ва қариндошларига: Сизларни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман деяётган эканлар, қандай одамлар махлуқларга боғланадилар?.
Одамлар Раббилари субҳанаҳу ва таолога боғланишлари, Унга тоат-ибодат билан қурбат ҳосил қилишлари, У Зот учун тавҳидни холис қилишликлари вожибдир. Ана шу нажот йўли. Гарчи пайғамбар ёки солиҳлар ёҳуд авлиёлар бўлсаларда махлуқларга боғланишликка келсак, батаҳқиқ, уларга боғланишлик ҳамда уларни ёки обрўлари ёҳуд ҳаққиларини восита қилишликнинг фойдаси йўқ. Бунинг бари ботил бўлиб, фойдасиз тер тўкишлик. Балки у залолатдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ жалла ва аъла Қуръонда пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деганда бу ҳақда очиқ айтди: “Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огохлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос»”. (Аъроф: 188). Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: «Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман. (Мен) фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва У зотнинг элчилик вазифаларигагина (эгадирман)”. (Жин: 22-23).
Бу аниқ-равшан бўлиб, кўп ўйлаб ўтиришга эҳтиёж йўқ. Чунки у Китоб ва суннатда аниқ-тиниқдир. Бироқ шайтон уларга васваса қилди ва ўз буйруғини ўтказди. Удумларга эргашиб, залолат аҳлига тақлид қилдилар, уларнинг йўлларидан юриб, Китоб ва суннатни тарк этдилар. Аллоҳ жалла ва аъла (бандаларига) Яқин, ижобат қилувчидир. Махлуқотлари номидан Унга (уларнинг ҳожат-истакларини) етказадиган бирор кишига муҳтож эмас. У субҳанаҳу ва таоло Яқин, ижобат қилувчидир: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186). Субҳанаҳу ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учинчи қисми қолганда дунё осмонига тушиб, шундай дейди: сўровчи борми?, унга ато қиламан. Мағфират сўровчи борми?, мағфират қиламан. Тавба қилувчи борми?, тавбасини қабул қиламан. Бизга: ҳожат-истакларингизни авлиё ва воситаларга тақдим қилинглар, улар эса Менга тақдим қилади, деб айтгани йўқ. Балки У субҳанаҳу ижобат қилишликни Ўз кафолатига олди. Бандаларидан Унга қурбат ҳосил қилишликлари, Унга дуо қилиб, мағфират сўрашлари ва Ундан (ҳожатларини) сўрашларини талаб қилди. Нима учун ушбу махлуқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига боради? Бу шайтоннинг йўлдан уришидир. Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Ҳақ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, очиқ ойдиндир. Агар одамлар залолат даъватчилари, хурофотга берилган ва ёлғончилардан саломат бўлиб, ақл ва онгларини ишлатиб кўрганларида, Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига юзланганларида ҳақни очиқ-ойдин, яширинмаган ҳолда топардилар.
“Эй Қурайш жамоаси (ёки шунга ўхшаш бир сўз)! Ўзларингизни (азобдан) қутқариб олинглар. Сизларни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшнинг барини, барча қабила ва уруғларини ёппасига огоҳлантирдилар.
Сўнг ўзларига яқин бўлганларни хос айтдилар: “Эй Аббос ибн Абдулмутталиб! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Аббос ибн Абдулмутталиб Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиларидир. У киши амакиларидан бирор азобни тўсиб қололмас эканлар, бошқасидан қандай тўсиб қолсинлар? Абу Лаҳаб Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари бўла туриб, бироқ исломга киришдан бош тортди. Ширкда бардавом бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берди. Аллоҳ таоло у ҳақида қиёмат кунигача ўқиладиган сура нозил қилди: “Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди – ҳалок бўлди!”. (Масад: 1). Қуриди – зиён кўрди. “Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!”. (Масад: 2-5). Мана Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари. Бироқ у кофир эди. Унга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош эканлиги фойда бермади. Шунингдек, Абу Толиб Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош ва у кишини ҳимоя, мудофа қилишига қарамай, исломни қабул қилишдан бош тортиб: Абдулмутталибнинг миллатида дегач ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга мағфират сўрашни истаганларида Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113). Ва ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”. (Қасос: 56).
Сўнг амакилари Аббосга айтгандек шундай дедилар: “Эй Софийя, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аммаси! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”.
Сўнг улардан ҳам яқин кишилари, ўзларининг жигаргўшалари бўлмиш қизларини хос санаб, шундай дедилар: “Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Моли-(дунёи)мдан истаганингча сўра”. Яъни, мен молик бўлган мол-дунёдан бирор нарса сўрасанг-сўра! Дўзахдан нажот беришга келсак, бас, бунга эга эмасман. “Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Охират, дўзахдан нажот топиш ва жаннатга киришга келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан талаб қилинади ҳамда бунга Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйинсунишлик билан эришилади.
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи Қурайшнинг барини омматан, сўнг эса амакилари ва аммаларини сўнг қизларини хос санаганликларига бир разм солинг. Бу очиқ-ойдин баёнки, У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига энг яқин кишилар бўлмиш қабилалари Қурайш, оталарининг туғишганлари бўлмиш амаки ва аммалари, балки ўз фарзандларини ҳам дўзахдан нажот бериб, қутқаришга молик эмаслар. Бу ишда омматан ва хос (огоҳлантирдилар), соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Энди бундай деяётган кимса қаерда қолди:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами, менга не бўлдики (зарари) кенг тарқалган ҳодисотлар тушганда сиздан ўзгага илтижо қиляпман
Бу муҳим бир масалага далилки, пайғамбар ва солиҳларга насаб ва қариндош бўлишга таянишлик жоиз эмас. Чунки у Аллоҳнинг ҳузурида бирор азобни тўсиб қололмайди: “Бас қачон сур чалинганида (яъни қиёмат қойим бўлганида) ана у кунда уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл насаб қолмас ва улар бир-бирлари билан савол-жавоб ҳам қила олмаслар”. (Мўъминун: 101). Бу барча одамлар, пайғамбарларнинг қариндошлари ва бошқалар учун умумийдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимники амали секин бўлса, уни наслу-насаби тезлатмайди”. (Муслим (2699), Термизий (2945), Ибн Можжа (225), Аҳмад (2/252) ва Доримий (344)). Аллоҳ субҳанаҳу деди: “Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларагингиз тақводорроғингиздир”. (Ҳужурот: 13). Демак, эътибор тақво билан бўлиб, насаб билан эмас. Насаб дунёда танишиш, баъзилар бошқаларни таниб олиши учун қўлланилади. Ҳар бир киши ўз қариндош ва қабиласини танийди. Охиратда эса: “Уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл насаб қолмас”. (Мўъминун: 101).
Фақат амаллар қолади: “На молу дунёларингиз ва на болаларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қилгувчи эмасдир. Фақат иймон келтирган ва яхши амал қилган зотлар...”. (Сабаъ: 37). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузурида фақат солиҳ амал фойда беради.
Холил алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: “У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. (Шуъаро: 88-89). Айримлар шундай дейди: мен аҳли байтданман. Ва шунга суяниб қолади. Солиҳ амалларга эътибор бермайди. Аҳли байтдан бўлгани унга етарли деб ўйлайди. Бу шайтоннинг алдовидир. Мана Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қизлари, оламлардаги аёллар саййидасига шундай деяптилар: “Моли-(дунёи)мдан истаганингча сўра. Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Ҳолбуки у киши қизлари. Ахир у киши аҳли байтнинг бошида эмасмилар? Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Энди бирортаси келиб, қай юз билан: мен аҳли байтданман, деб шунга таяниб олади. Одамлар ундан барака ҳосил қилиб, суркаладилар, оёқларини ялайдилар. Бу уларни Аллоҳнинг азобидан нажот беради деб ўйлайдилар. Бу ботил ва сохталикдир. Нажот фақат солиҳ амаллар билан бўлади.
Мана Абу Лаҳаб, Абу Толиб. Улар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари. Иймон келтиришмагач Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош эканликлари фойда бермади.
Булар эса Билол, Аммор ибн Ёсир, Суҳайб, Ҳаббоб қуллар. Муҳожир ва мўминларнинг катталарига айланишди. Уларга қул эканликлари зарар бермади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон ҳақида шундай дедилар: “Салмон биздан, аҳли байтдандир”. Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Бунинг сабаби: иймон, амали солиҳ. Кишининг фақат аҳли байтдан ёки Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош эканига келсак, бу ундан бирор азобни тўсиб қололмайди ва бирор фойда келтирмайди. Худди Абу Толиб, Абу Лаҳаб ва улардан бошқа Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қариндошлари иймон келтиришмагач бирор фойда келтирмаганидек. Баъзи ғулувга кетганлар: Муҳаммад деб номланишликни ўзи етади, дейди. “Бурда” (қасидаси) соҳиби айтадики:
Гарданимда у киши томондан Муҳаммад деб номланишлик зиммаси бор,
У зот халқларнинг зиммаларга (риоя қилишликка) энг ҳақдорроғидир.
Аллоҳнинг ҳузурида фақат солиҳ амалнинг фойдаси бор. Исм, қабила, шарафли насаб, кишининг пайғамбар хонадонидан бўлишлиги эмас. Ушбуларнинг бари фақат солиҳ амал ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динида тўғри-(устивор) бўлишлик билангина фойда келтиради.
Ҳа, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлишлик агар солиҳ амал билан бўлса, шак-шубҳасиз бунинг фазли бор. Аҳли байт солиҳ, Аллоҳнинг динида устивор бўлсалар, уларнинг ҳаққи, шарафи ва мукаррамлиги бор. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат ўлароқ уларнинг ҳақларига вафо қилишлик вожиб бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қариндош ва ҳонадон аҳллари борасида васият қилдилар. Бироқ қариндош ва аҳли байт деганларида Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида устивор бўлганларни ирода қилдилар. Хурофотга берилган, ёлғончи ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош эканига таянадиган кўзбўямачиларга келсак, у амалда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршидир. Буни Аллоҳнинг ҳузурида азобдан бирор нарса тўсиб қололмайди. Агар ушбу (қариндошлик) фойда берганда Абу Лаҳаб, Абу Толиб ва Аллоҳнинг динига кирмаган бошқа (қариндош)ларга фойдаси тегарди. Ҳолбуки улар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қариндошлари. Ушбу нуқтага огоҳ бўлишимиз вожибдир.
Ушбу ҳадис эслаб ўтганимдек улкан масалаларни ўз ичига олган:
Биринчи масала: Аллоҳнинг амрини ижро этишга ошиқишлик ва инсон бу борада ҳафсаласизлик қилмаслиги.
Иккинчи масала: Даъватчи одамларнинг ўзига энг яқинидан, авваламбор ўз ҳонадонидан бошлайди.
Учинчи масала: Шахс, авлиё ва солиҳларга таянишлик ҳамда улар Аллоҳга яқинлаштиради дея эътиқод қилишлик жоиз эмас. Балки инсонга ўзи учун амал қилиши, Аллоҳдан ўзи ҳақида тақво қилиши, бирор киши воситачилигисиз тўғридан-тўғри Аллоҳга қурбат ҳосил қилиши вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ Яқин, ижобат қилувчидир.
Тўртинчи масала: Бу жуда муҳимки, аҳли байтга нисбат бериш ёки Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош бўлиш фақат солиҳ амал билан фойда беради. Бусиз эса Аллоҳнинг ҳузурида бирор фойдаси йўқдир.
Мусулмонлар ушбу ишларга огоҳ бўлишлари вожиб.
mutaallim   04-02-2013, 11:43 PM
#27
16-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач...” (Саба/23), қовли ҳақидаги боб


Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло самода бирор ишни ҳукм қилса-(сўзласа) фаришталар Унинг сўзига бўйинсунишлик учун қанот қоқадилар. Гўёки у силлиқ, ҳарсанг тош устида(н юргазилган) занжир (дан чиққан овоз) кабики, ушбу уларнинг ич-ичларига кириб боради. “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Саба/23). Шунда сўз ўғриси (бўлган шайтон-жин) ушбуни эшитади. Сўз ўғриси (бўлмиш шайтон-жинлар) ана шундай бири-бирининг устида бўлиб, (дея) Суфён ўз қўллари билан уларни сифатлаб, бармоқларини ўзаро жипслаб, ёзиб юбордилар. (Шайтон-жин) сўзни эшитиб олгач, уни ўзидан қуйида турган (шайтон-жин)га хабар қилади. Сўнг ушбу (шайтон-жин) ҳам ўзидан қуйидагига хабар қилиб, то сеҳргар ёки фолбинга хабар берадилар. Гоҳида эса ушбу хабарни етказишидан олдин унга юлдуз етади-(уради). Гоҳида эса уни (ушбу хабарни) юлдуз етиши-(уриши)дан олдин етказади. (Сеҳргар ёки фолбин) эса унга юзта ёлғонни қўшиб-чатади. Натижада: дарҳақиқат бизга (ушбу сеҳргар ёки фолбин) фалон куни шундай-шундай демаганмиди?, деб айтилади. Қарабсизки, самодан эшитиб олинган ушбу сўз-(хабар) сабаб тасдиқ этилади-(рост сўзлади дейилади)”. (Бухорий (3/247)).
Шайх роҳимаҳуллоҳнинг бу бобдан муродлари ушбу оятнинг изоҳини баён қилиб беришдир. Суннатда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ворид бўлганидек. Ушбу оятни суннат шайх роҳимаҳуллоҳ бу бобда зикр қилган ҳадислар билан изоҳлаган. Бундан мақсад юқоридаги ширкни ботил экани ҳақидаги далилларни баён қилиб ўтган бобларни тамомига етказиб қўйишликдир.
Ўтган бобларда шайх роҳимаҳуллоҳ одам болаларидан иборат пайғамбар ва солиҳ кишиларга ибодат қилишликни юқорида ўтган Китоб ва суннат далиллари билан ботил эканини ёритиб бердилар.
Ушбу бобда эса фаришталарга ибодат қилишни ботил эканини баён қиладилар. Чунки фаришталарга Аллоҳни қўйиб ибодат қилинган. Ушбу боб пайғамбар, авлиё, солиҳ зот ва фаришталардан иборат Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган барчаларининг ибодати ботил эканини ёритишда ўзидан олдин ўтган бобларни тўлдирувчидир. Чунки уларнинг мана бу (фаришта)ларга ибодати ботил бўлса, улардан қуйидагиларга қилинган ибодатнинг ботил экани авлороқ. Агар ушбу нарса хилқат нуқтаи назаридан махлуқотларнинг энг кучлиси ва манзилат жиҳатидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога энг яқинлари бўлмиш фаришталар ҳаққида ботил бўлса, жин ва инсондан иборат улардан бошқаларга қилинган ибодатнинг ботил экани авлороқ бобдан. Бу ушбу бобнинг фиқҳидир.
“Аллоҳ таоло...ҳукм қилса-(сўзласа)”. Яъни, Аллоҳ ваҳийни сўзласа. Ушбу боб охиридаги Наввос ибн Самъоннинг ҳадисида мана бу лафз билан ворид бўлганидек: “Аллоҳ таоло бирор ишни ваҳий қилишни ирода қилса, уни сўзлайди”. Ана шу у кишининг ушбу қовллари маъносидир: “Аллоҳ таоло самода бирор ишни ҳукм қилса-(сўзласа)”. Ҳадисда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога калом (сифати)ни исбот қилиняпти. У эшитилдиган сўз бўлиб, фаришталар уни эшитади. Эшитишган вақтларида ҳушдан кетиб, йиқиладилар. Қуйида ворид бўлишига кўра Аллоҳга сажда қилиш ва Аллоҳ азза ва жаллани улуғлашлик учун йиқиладилар.
“Самода”. Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога олийлик исбот қилиняпти. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “(Эй Макка кофирлари,) ё сизлар (кофирлигингизда оёқ тираб тураверсангизлар,) осмондаги зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, баногоҳ (ер) титроққа тушиб, сизларни босиб қолишидан хотиржаммисизлар (қўрқмайсизларми)?! Ёки сизлар осмондаги зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?!”. (Мулк: 16-17). Самодаги Зот – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Яъни, олийдаги. У энг юқоридаги Олий Зотдир: “Унинг ўзи бандалари устида ғолибдир”. (Анъом: 18). “Ўз аршига кўтарилди”. (Аъроф: 54). Арш махлуқотларнинг энг юқоридагиси ва махлуқотларнинг шифти ҳамда энг улканидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорияга: “Аллоҳ қаерда?”-дедилар. У: “Самода”-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳожасига: “Уни озод қил. Чунки у мўминадир”-дедилар. (Муслим (537), Насоий (1218), Абу Довуд (930)). Бунга далиллар кўп бўлиб, дарҳақиқат, ҳофиз Заҳабий роҳимаҳуллоҳ бир китоб тасниф этиб, уни: “Ал-Улув Лилъалиййил Ғоффар” (“Юксак, кўплаб мағфират қилувчининг олийлиги”) деб атадилар. У ерда Аллоҳнинг ўз аршига олий бўлгани ҳақида кўплаб далилларни келтирганлар. Уламолар: Аллоҳнинг ўз аршига олий эканининг далиллари ваҳий, фитрат ва ақлдан иборат минг ёки ундан кўпроқ далилга етади, дедилар. Бу собит бўлиб, шак-шубҳа йўқдир. Уни фақат жаҳмия ва бошқалардан иборат мулҳидларгина инкор қилади.
“Фаришталар қанот қоқадилар”. Фаришталар махлуқотларнинг энг улканларидандир. Фаришталар хилқатининг нақадар улкан эканини фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билади. Ҳолатлари ана шундай улкан бўлишига қарамай Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишлик ярамайди. Улар нақадар кучли ва хилқатлари улкан эканига қарамай Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қўрқадилар. Агар Унинг сўзини эшитсалар қанот қоқадилар. Бу билан фаришталарнинг қаноти бор экани исбот қилиняпти. У Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида ворид бўлганидек Қуръон билан собитдир: “Фаришталарни...қанотли элчилар (воситачилар) қилгувчи”. (Фотир: 1).
“Бўйинсунишлик учун”. Яъни, нима учун қанотларини қоқдилар? Аллоҳга бўйинсуниш, Уни улуғлаш ва У азза ва жалладан қўрққанликлари учун.
Ҳолатлари шундай бўлар экан, бас, уларга Аллоҳ билан бирга ибодат қилиниши жоиз эмас: “Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин қилинган фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар”. (Нисо: 172). Аллоҳ таоло уларнинг ҳаққида шундай деди: “Улар (яъни мушриклар): «Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор», дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир. (Фаришталар) У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар), Улар (Аллоҳнинг) амри фармони билангина амал қилурлар”. (Анбиё: 26-27).
“Унинг сўзига”. Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сўзига. Бу билан Аллоҳга сўз, калом (сифати) исбот қилиняпти. У ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек сўзлайди, субҳанаҳу ва таоло. Каломи эшитилади. Фаришталар, Жаброил уни эшитади. Фаришталар уни эшитишганда уларга Аллоҳдан ушбу қўрқув ва хавф етади.
“Гўёки у”. Яъни, гўёки Аллоҳ таолонинг сўзлаши ва ваҳийни гапириши.
“Силлиқ, ҳарсанг тош устида(н юргазилган) занжир (дан чиққан овоз) кабики”. Фаришталарга келадиган ваҳийнинг овози ёки фариштанинг ўзини овози силлиқ тошдан судралгандаги занжирнинг овозига ўхшатилди.
“Ушбу уларнинг ич-ичларига кириб боради”. Яъни, Аллоҳнинг Каломи қалбларигача етади, натижада қўрқадилар. “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач”. (Сабаъ: 23). Яъни, хавф йўқ қилинганда ўзаро бир-бирларига савол бериб: Раббингиз нима деди?, дейдилар. “Ҳақни (айтди) дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Сабаъ: 23). Яъни, бир-бирларига: Аллоҳ ҳақни айтди, дейдилар. Чунки Унинг сўзи ҳақдир, субҳанаҳу ва таоло.
“Шунда сўз ўғриси (бўлган шайтон-жин) ушбуни эшитади”. Ўғри – бирор нарсани тез ва махфий суратда оладиган кимсадир. Шу сабабли молни бирор киши кўриб қолмайдиган тарзда хуфёна ва тезлик билан оладиган кимса ўғри деб аталади. Сўзга ўғринча қулоқ тутувчи самода фаришталар сўзлаган ваҳийдан иборат бир сўзни илиб оладиган шайтондир. Аллоҳ таоло деди: “Магар (у жинлардан) биронтаси (осмондаги малоикаларнинг бирон сўзини) ўғринча эшитиб олса, бас, уни очиқ (учар) юлдуз қувиб етар (яъни, ҳалок этар)”. (Ҳижр: 18).
“Сўз ўғриси (бўлмиш шайтон-жинлар) ана шундай бири-бирининг устида бўлиб”. Яъни, шайтонлар бир-бирининг устига кўтарилиб ҳатто осмонга етадилар. Сўзга ўғринча қулоқ тутишлик учун ҳар бири бошқасининг устига минади.
“(Дея) Суфён...уларни сифатлаб”. Яъни, ҳадиснинг ровийси Суфён ибн Уяйна. Ишончли, мустаҳкам, машхур муҳаддисларнинг киборларидан биридир, роҳимаҳуллоҳ.
Яъни, уларнинг тўпланиши ва ҳавода бир-бирларининг устига миниб олишларини сифатладилар.
“Ўз қўллари билан уларни сифатлаб, бармоқларини ўзаро жипслаб, ёзиб юбордилар”. Яъни, бармоқларини эгиб, ажратдилар-(ёзиб юбордилар). Шунда бармоқлар бир-бирининг устида бўлади. Бунинг маъноси шуки, Суфён ўз шогирдлари ва у кишидан ривоят қилувчиларга ҳаводаги шайтонларни амалий, кўз билан шоҳид бўладиган мисол билан ёритиб беришни ирода қилдилар. Талабалар тушунишлари учун мисоллар келтиришлик таълим воситаларидандир. Худди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини изоҳлаб беришликни хоҳлаганларида қилганларидек: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр”. (Анъом: 153). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу оятни кўз билан кўринадиган бир мисол билан ёритиб беришни хоҳлаб, ерга тўғри чизиқ чиздилар. Унинг ўнг ва чап томонларига бир қанча чизиқлар чизиб, тўғри чизиқ ҳақида: бу Аллоҳнинг йўлидир, дедилар. Бошқалари ҳақида эса: бу йўллардир. Ҳар бир йўлда шайтон бўлиб, одамларни унга чорлайди, дедилар. Бу маъноларни аниқ-равшан ёритишлик бўлиб, у шаръий ва тушунтиришликда самарали йўлдир. Ана шу Суфён роҳимаҳуллоҳ ҳаводаги шайтонларни ўз қўллари билан амалий сифатлаб беришларидан ирода қилганлари эди. Уларга ёритиб бериш учун бармоқларини ёзган ҳолда бир-бирининг устига қўйдилар.
“(Шайтон-жин) сўзни эшитиб олгач...”. Яъни, фаришталар сўзлаганларидан иборат бир сўзга ўғринча қулоқ солувчи эшитиб, уни остидаги шайтонларга ташлайди. Бирма-бир охиргиси одам болаларидан иборат сеҳргар ёки фолбиннинг тилига ташагунгача тагидагиси бошқасига ташлайди.
Бу эса сеҳргар ва фолбинлар (хабарни) шайтонлардан олишларига далилдир. Ва уларнинг амалини ботилга чиқаришлик зикр қилиняпти. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: «мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб, Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир»”. (Шуъаро: 221-223). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан фолбин ва сеҳргарлар шайтонлардан (маълумот) қабул қилиб олишларидан хабар қилиняпти. Ҳадисда сеҳр ва фолбинликнинг ботил экани ва у иккисининг негизи бир бўлиб, махлуқотларнинг энг кофир ва (бошқа) махлуқотларга энг товламачи бўлган шайтонлардан экани маълум қилиняпти.
Сеҳр маълум нарса бўлиб, у сеҳргар ё (тугун) тугиш ва дам солиш билан бажаради: “Тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан”. (Фалақ: 4). Ёки куфр ва ширк сўзи билан (амалга оширадиган) амалиётдир. У азоимхонлик ва шайтоний руқялар ёҳуд ўзаро таркиб топган ифлос моддалар билан бўлади. Сўнг ундан сеҳр юзага чиқади. Демак, сеҳр шайтоний амалдир. Сеҳр куфр, сеҳргар эса кофир бўлиб, унга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далилдир: “Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар”. (Бақара: 102). Бу эса сеҳрни таълим олган кимса куфр келтиришига далолат қилади. Чунки сеҳр куфрдир.
Фолбинликка келсак, унинг маъноси: фолбин шайтондан қабул қилиб олган (маълумоти) сабабли ғайб ҳақида хабар беришликдир. Чунки шайтон фолбинга одам болаларига ғайб бўлган ишлар ҳақида хабар беради. Шайтонда одам болаларининг қудратидан каттароқ қудрат бўлиб, у ҳавода учиб, булутга етади ва ўғринча қулоқ солиб, тезлик билан узоқ ўринларга учиб кетади. Унда шундай қудрат борки, бу инсонда йўқдир. Инсон шайтонга бўйинсуниб, унга у яхши кўрадиган нарса бўлмиш Аллоҳга куфр келтириш ва Унга ширк келтириш ила қурбат ҳосил қилади. Ҳатто шайтон унга одам болаларидан ғоиб бўлган ишларда истагига биноан хизмат қилади. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад, эсланг: Аллоҳ) уларнинг барчаларини тўплайдиган кунда: «Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз), дер». Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: «Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик ва Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик», деганларида, Аллоҳ айтур: «Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қолурсиз, магар Аллоҳнииг хохиши билангина (чиқишингиз мумкин)». Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат ва билим соҳибидир”. (Анъом: 128). Оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат куни шайтон, фолбин ва шайтон хизматчиларини тўплаганда уларга шундай деб танбеҳ беради: “Эй жинлар жамоаси, инсонлардан жуда кўпини (адаштирдингиз)”. (Анъом: 128). Яъни, инсонларнинг кўпини ҳалок қилдингиз. “Шунда у жинларнинг инсонлардан бўлган дўстлари...деганларида”. (Анъом: 128). Яъни, фолбин, сеҳргар ва шайтонлар билан муомала қилган ҳар бир кимса. “Парвардигоро, бизлар бир-биримиздан фойдаландик”. (Анъом: 128). Дунёда улар бизга, биз эса уларга хизмат қилдик. “Ва Ўзинг биз учун белгилаб қўйган ажалимизга етиб келдик”. (Анъом: 128). Ҳозир ҳузурингда турибмиз, эй Раббимиз! Шунда У Зот айтадики: “Жойингиз дўзахдир! Унда абадий қолурсиз, магар Аллоҳнииг хохиши билангина (чиқишингиз мумкин)”. (Анъом: 128). Бу сеҳргар ва фолбинларнинг шайтонлардан иборат дўстлари билан бўлажак оқибатларидир.
Аллоҳ субҳанаҳу шундай деди: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада қўрқувни зиёда қилур эдилар”. (Жин: 6). Айтардиларки: Ушбу водий саййиди билан унинг қавми тентаклари ёмонлигидан паноҳ сўрайман. “Уларга янада қўрқувни зиёда қилур эдилар”. (Жин: 6). Яъни, хавфни. Агар Аллоҳдан паноҳ сўраганларида, албатта, уларни ўз паноҳига олиб, куч ато этарди. Улардаги қўрқувни кетказарди. Агар Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан паноҳ сўрасалар бирор киши уларга зиён етказмасди. Бироқ махлуқдан паноҳ сўрадилар. Натижада Аллоҳ азза ва жалла уларни хор қилди.
“То сеҳргар ёки фолбинга хабар берадилар”. Бу эса у иккиси бир турдан эканига ва улар (хабарни) шайтонлардан олишларига далолат қилади.
Аллоҳ субҳанаҳу фолбин, сеҳргар ва кўзбўямачиларнинг санадини баён қилган ҳолда шундай деди: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: «мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб, Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир»”. (Шуъаро: 221-223).
“(Сеҳргар ёки фолбин) эса унга юзта ёлғонни қўшиб-чатади”. Бу инсонга хизмат қилишлари, ҳақни ботилга аралаштириб, чалкаштиришлари учун ўғринча қулоқ солишдан кўзланган мақсаддир. Чунки улар тўла, очиқ-ойдин ботилни олиб келсалар бирор киши уларни тасдиқламайди. Бироқ уни ҳақдан иборат бирор нарса билан аралаштирсалар, одамлар уларни тасдиқлайди. Натижада бу иймони ва ақли заифлар учун фитна бўлади. Аралашган озгина ҳақ сабабли кўплаб ботилни оладилар.
Бу одамлар орасида воқеъдир. Ҳозирда кўпчилик залолат пешволарига, адашган оқимлар ва оғишган жамоатларга эргашади. Сабаби, уларда яхшилик ёки ҳақдан иборат бир нарса бор. Улар юриб бораётган кўплаб ботилга қарамайди. Бу одамлар учун бало ва фитнадир. Бу фақат фолбин ва сеҳргарларга хос эмас. Бу ҳақдан иборат бир нарса билан қоришгани сабабли ботилни қабул қилаётган ҳар бир кимса учун умумийдир.
Натижада: дарҳақиқат бизга (ушбу сеҳргар ёки фолбин) фалон куни шундай-шундай демаганмиди?, деб айтилади. Қарабсизки, самодан эшитиб олинган ушбу сўз-(хабар) сабаб тасдиқ этилади-(рост сўзлади дейилади)”. Бу улкан фитнадир: ҳақни ботилга аралаштиришлик. Чунки ботилнинг ўзи очиқ-ойдин, аниқ-равшан бўлса, уни бирор киши қабул қилмайди. Балки унга ҳақдан иборат бирор нарса аралаштирилса ушбу ботил қабул қилинади. Бу улкан фитна бўлиб, ундан огоҳ бўлишимиз вожиб бўлади.
Хулоса шуки: Ушбу ҳадис буюк бир ҳадис бўлиб, унда улкан фойдалар бор:
Биринчи фойда: Пайғамбар суннати Қуръонни изоҳлаб беради. Ушбу ҳадис юқоридаги оятни изоҳлаб берди: “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди),... дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Сабаъ: 23). Ушбу ҳадисда суннатни рад этиб, Қуръонга чекланишни хоҳлайдиган ярамас тоифага раддия бор. Агар Қуръонга чекланиб олинса уни қаердан изоҳлаймиз? Қуръон тўрт ишнинг бири билан изоҳланади:
Биринчи: Қуръон Қуръонни изоҳлайди.
Иккинчи: Агар унда (Қуръонда) Қуръоннинг изоҳи бўлмаса Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан изоҳланади.
Учинчи: Агар унда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан изоҳ бўлмаса саҳобаларнинг сўзлари билан изоҳланади. Чунки улар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шогирдлари, у кишидан таълим олишди. Демак, улар одамларнинг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини энг билувчироқларидир.
Тўртинчи: Агар саҳобалардан изоҳ бўлмаса Қуръон у ила нозил бўлган араб тили талабига кўра изоҳланади. Араб тилидаги ушбу сўзнинг маъносига қаралади ва у билан нозил бўлган араб тилига кўра изоҳланади.
Қуръонни ушбу йўллардан ўзгаси билан изоҳлашга келсак, бу ботилдир. У ё Қуръон билан, ёки суннат билан, ёҳуд саҳобийнинг сўзи билан, ёкида у ила нозил бўлган араб тили билан (изоҳланади). Қуръон ушбу йўллардан бошқаси билан изоҳланмайди.
Ҳа, тобеъиннинг сўзи борасида: У билан Қуръон изоҳланади?, дея ихтилоф қилдилар. Уламолар ўртасида буни тўғри деб билганлари бор. Натижада бу бешинчи йўл бўлади. Чунки тобеъиннинг ўзига хос хусусияти бор. У Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига шогирд бўлган. Демак, унинг саҳобалардан бошқаларга шогирд бўлган ўзгалардан имтиёзи бор.
Қуръонни ушбу йўллардан бошқаси билан изоҳлашга келсак, бас, бу жоиз эмас. Чунки у Аллоҳ ҳақида билимсиз сўзлашликдир. Қуръонни янги назария-(қараш)лар билан изоҳлайдиганлар -ёки уни замонавий илм деб атайдилар- бу хатодир. Бу Аллоҳ ҳақида билимсиз сўзлашлик. Ушбу назариялар инсон амалидир. Тасдиқ этилиши ҳам, ёлғон дейилиши ҳам мумкин. Унинг кўп қисми ёлғонга чиқарилади. Бошқа бир назария келиб, аввалги назарияни ботилга чиқаради. Мисол учун: табибларда, файласуфларда бўлгани каби. Чунки у инсон ишидир. Замонавий назариялар билан оламлар Раббисининг каломи изоҳланмайди. Бу илмий мўжиза деб айтилмайди -улар буни шундай атайдилар-. Бу ҳеч қачон илмий мўжиза бўлмайди. Аллоҳнинг каломи инсон назарияси ва сўзларидан ҳимоя қилинади. Чунки назариялар тўқнаш келиб, бир-бирини ёлғон дейди. Раббимизнинг каломи тўқнаш назариялар билан изоҳланадими? Бу ботил, жоиз эмас. Ушбу изоҳни рад этишлик ва илм аҳли айтиб ўтган тўрт -ёки беш-йўлга чекланишлик вожиб бўлади. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ тафсирнинг аввалида зикр қилганларидек.
Иккинчи фойда: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога сифатларни исбот қилишлик. Дарҳақиқат, ушбу ҳадисда Аллоҳнинг махлуқотларидан олий экани, У субҳанаҳу ва таоло самода экани, Аллоҳ эшитиладиган сўз билан сўзлашлиги исбот қилинди. Малоикалар уни эшитиб, эшитган вақтда титроқ босади.
Учинчи фойда: Ушбу фойда сабабли мусанниф роҳимаҳуллоҳ ана шу бобни очдилар: фаришталарга топинишнинг ботил экани. Бу айнан фаришталарга ибодат қилиб, улар Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қилган жоҳилият аҳлига зид равишдадир. Аллоҳ таоло улар айтаётган сўзлардан ниҳоятда олий бўлган Зотдир.
Ҳадисда ширкнинг ботил экани уқтирилди. Чунки фаришталарга ибодат қилишлик ботил бўлар экан, ҳолбуки улар кучли ва Аллоҳнинг ҳузуридаги даража ва яқинликларига қарамай уларга ибодат қилишлик, топиниш, улардан ҳожатларни талаб қилишлик ботил бўлар экан, бу нарсани улардан бошқалар ҳаққида ботил бўлиши авлороқдир. Қабр, сағана, тош ва дарахтларга топиниб, улардан барака тилаётганлар, ушбуларнинг бари ботилдир. Чунки булар махлуқотлар бўлиб, амр-(бошқарув)дан бирор нарсага молик эмас. Бўйинсундирилган бўлиб, бошқарувдан бирор нарсага эга эмас. Балки топиниш ва таваккул қилишлик Аллоҳ азза ва жаллага бўлади. Чунки фаришталар Аллоҳга муҳтождир. Барча махлуқотлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож. У эса Беҳожат, мақтовга лойиқ Зотдир. У ўзгасидан беҳожат, Ундан бошқалар эса У субҳанаҳу ва таолога муҳтождир.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда ўғринча қулоқ солишни исбот қилишлик зикр қилинди. Шайтонлар дарҳақиқат, ўғринча қулоқ солардилар. Бу жоҳилиятда кўп бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилгач осмон юлдузлар билан қўриқлаб қўйилди. Ўғринча қулоқ солиш камайди. Шунда бир-бирларига айтдилар: “Албатта бизлар (илгари осмондан айрим) жойларга (фаришталарнинг сўзларини ўғринча) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик”. (Жин: 9). Яъни, бу жоҳилиятда эди. “Энди ҳозир (яъни Мухаммад алайҳис-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин) эса ким (яъни, қайси жин ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар. Албатта бизлар ердаги кишиларга (Аллоҳ томонидан) ёмонлик ирода қилинганми ёки Парвардигорлари уларга тўғрилик яхшиликни ирода қилганми, билмасмиз»”. (Жин: 9-10).
Бешинчи фойда: Сеҳр ва фолбинлик ботил экани ҳамда иккисининг манбаи бир эканлиги. У (маълумотларни) шайтонлардан қабул қилишликдир. Сеҳр, фолбинлик ва фолбиннинг хабари қабул қилинмайди. Чунки унинг манбаи ботилдир. Дарҳақиқат, ҳадисда шундай ворид бўлган: “Кимда-ким коҳин ёки фолбинга борса қирқ кун намози қабул қилинмайди”. (Муслим (2230) ва Аҳмад (5/380)). Бошқа бир ҳадисда эса: “Кимда-ким коҳин ёки фолбинга бориб, унинг айтаётганини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. (Термизий (135), Абу Довуд (3904), Ибн Можжа (639), Аҳмад (2/429) ва Доримий (1136)). Ҳадисда сеҳр ва фолбинликнинг ботил экани, на сеҳргар ва на фолбинларни тасдиқлашлик ҳамда уларнинг олдига боришлик жоиз экани зикр қилинди. Бироқ ҳозирга вақтда сеҳргар ва фолбинлар одамлар олдига табиб исми билан чиқиб, иш ўринлари очдилар. У ерда касалларни сеҳр ва фолбинлик билан муолажа қиладилар. Бироқ: бу сеҳр, бу фолбинлик, деб айтмайдилар. Балки одамларни ҳалол нарсалар билан муолажа қилаётган қилиб кўрсатадилар. Одамлар олдида Аллоҳни эслайдилар. Гоҳида чалғитиш учун Қуръондан бирор нарса ўқиб қўядилар. Бироқ касалга махфий тарзда шундай-шундай сифатга эга бўлган қўй сўйиб, ундан ема. Қонидан олгинда, шундай-шундай қил ёки бир хўроз ёҳуд бир товуқ сўй дея маълум бир сифатлар билан сифатлайдилар. Ҳамда унга (касалга): унинг устида Аллоҳнинг номини зикр қилма деб айтади ёки ундан онаси ва отасининг исми ҳақида сўрайди. Ёки ўзининг шайтонлардан бўлган хизматчиларидан сўрашлик учун унинг кийими ва дўпписини олади. Чунки шайтонлар бир-бирларига хабар берадилар. Сўнг сеҳргар ёки фолбин: фалончи сени сеҳр қилган, дейди. Буларнинг бари алдовдир. Мусулмонларга бундай нарсалардан огоҳ бўлишлари, ўша кўзбўямачи ва одамларнинг ақидаларини барбод қилиб, молларини ботил йўл билан еяётган каззоблардан ҳазир бўлишлари вожиб бўлади.
Олтинчи фойда: Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу фойдани мана бу сўзларида зикр қилдилар: Одамлар ботил сўзни қабул қилишликлари! Ахир, қандай қилиб юзта (ёлғон)га эътибор бермай, битта (рост сўз)га лаққа тушадилар?! Одамлар бир ҳақ сўз сабабли юзта ёлғонни қабул қиладилар. Нафс ботилни қабул қилади. Бир ҳақ сўз сабабли юзта ёлғонни қабул қилади. Ҳадисда ҳақни ботилга аралаштиришлик ва бизни чалғитаётганларга алданиб қолмасликдан огоҳлантирилди. Бизга ҳақдан иборат маълум бир нарсаларни олиб келади ва унинг остига кўплаб ботил ва ёлғонни киргазади. Мўминга зийрак, ҳушёр бўлиши вожибдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Мўмин зийрак, ҳушёрдир”. Ва яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мўмин бир тешикдан икки мартта чақтирмайди”. (Бухорий (5782), Муслим (2998), Абу Довуд (4862), Ибн Можжа (3982), Аҳмад (2/379) ва Доримий (2781)). Мўмин то тўла аниқлаштирмагунича турли қавл, маслак ёки манҳажларни қабул қилишга шошилмайди. Уларни қандай аниқлаштиради? Агар билса Китоб ва суннатга кўндаланг қилади. Агар билмаса у ҳақда илм ва басират аҳлидан сўрайди. Тоинки улар унга саҳиҳни сақим-(касал)дан ажратиб берсинлар. Бу барчамизга вожиб бўлиб, биз то уни синаб, агар бунга қодир бўлсак унинг ичида нима бор экани ҳақида хабардор қилинмагунимизча чиройли, (ташқаридан) олиб келинган ва зийнат берувчи бирор нарса билан ғилоф-(муқова)ланган ташвиқотларга алданиб қолмаймиз. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Акс ҳолда ҳақ билан ботил орасини ажратувчи илм ва басират эгаларидан сўраймиз.
mutaallim   04-03-2013, 12:03 AM
#28
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло бирор ишни ваҳий қилишни ирода қилса, уни сўзлайди. Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанлиги учун унинг (ушбу сўзнинг) сабабидан осмонларни титроқ (ёки қаттиқ қалтироқ) тутади. Само аҳли ушбуни (Аллоҳнинг Сўзини) эшитгач хушдан кетиб, Аллоҳга сажда қилган ҳолда йиқиладилар. Бошини биринчи кўтарадиган Жаброил бўлиб, Аллоҳ таоло унга Ўзи ирода қилган ваҳийни сўзлайди. Сўнг Жаброил фаришталар олдидан ўтиб боради. Ҳар сафар бир осмон олдидан ўтиб борар экан унинг (ушбу осмоннинг) фаришталари ундан (Жаброилдан) сўрайдилар: эй Жаброил! Роббимиз нима деди? Шунда у (Жаброил): ҳақни сўзлади. У Юксак ва Буюк Зотдир, деб айтади. Шунда барчалари Жаброил айтган сўзни айтадилар. Шундай қилиб Жаброил ваҳийни Аллоҳ азза ва жалла буюрган ўринга элтиб беради”. (Ибн Абу Осим “Сунна” (515)-рақам остида, Табарий ўз тафсирида (22/63), Ибн Абу Ҳотим “Тафсир Ибн Касир” (3/537), Ибн Хузайма “Тавҳид” (144), Байҳақий “Асмо ва Сифат” (202), Бағавий ўз тафсирида (5/290), ҳадиснинг иснодида заиф ровий бўлмиш Нуъайм ибн Ҳаммод “Таҳзиб Ат-Таҳзиб” (10/458) ҳамда мудаллис Валийд ибн Муслимлар мавжуд. “Тақриб Ат-Таҳзиб” (2/336)га қаранг).
“Аллоҳ таоло бирор ишни ваҳий қилишни ирода қилса”. Ҳадисда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ирода сифати исбот қилиняпти. У Унинг сифатларидан бири бўлиб, унга Қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадислари далолат қилади. Аллоҳ жалла ва аъланинг иродаси бўлиб, у икки турга бўлинади:
Кавний ирода. Бу билан яратади, ризқ беради, ҳидоятга йўллайди, йўлдан оздиради, тирилтиради ва ўлдиради.
Шаръий, диний ирода. У билан бандаларини уларга салоҳиятли бўлган нарсаларга буюриб, уларга зарарли бўлган нарсаларданқ қайтаради. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ўхшаш: “Аллоҳ сизларга шариат ҳукмларини баён қилишни, сизларни илгари ўтган (ҳақ йўлдаги) зотларнинг йўлларига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул қилишни истайди. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгасидир. Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди”. (Нисо: 26-27). “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара: 185). Бу илм аҳли муфассал айтиб ўтишганидек диний иродадир.
“Ваҳий қилишни”. Ваҳий – тез ва яширинча билдиришлик бўлиб, у икки турлидир: илҳом ва рисолат ваҳийси.
Илҳом қилишлик ваҳийси Аллоҳнинг баъзи махлуқотларига айрим ишларни илҳом қилиши билан бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ўхшаш: “Парвардигорингиз асаларига ваҳий қилди”. (Наҳл: 68). Яъни, илҳом қилди. Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин”. (Қасос: 7). Аллоҳ Мусонинг онасига уни туғганда ўз боласига нисбатан ушбу ишни қилишга илҳом қилди. Фиръавн ўғил болаларни ўлдирарди. Шунда Аллоҳ унга Мусо ушбу зўравондан нажот топиши учун шу ишни қилишга илҳом бағш этди.
Рисолат ваҳийсига келсак, уни Жаброил алайҳиссалом пайғамбарларга олиб тушади.
“Бирор ишни”. Борлиқ ва махлуқотларнинг ишларидан бирортаси ёки пайғамбарларга нозил бўладиган ваҳийдан иборат бирор иш. У умумийдир.
Амр-(буйруқ) икки турли: кавний ва шаръий.
“Уни сўзлайди”. Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек сўзлаш билан. Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Калом сифати исбот қилиняпти.
“Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанлиги учун унинг (ушбу сўзнинг) сабабидан осмонларни титроқ (ёки қаттиқ қалтироқ) тутади”. Бу ровий томонидан иккиланишдир. Яъни, Аллоҳнинг Каломини эшитганда унга Аллоҳнинг Каломидан қўрққанидан хавф етади. Бу билан жисмлар Раббисининг буюклигини идрок қилиши, Унга тасбиҳ айтиб, улуғлашига ишора қилиняпти. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳни) поклар”. (Исро: 44). “(Мушрик жамоаларнинг ширк келтиришлари сабабли) устларидаги осмонлар ёрилиб кетишга яқин бўлур”. (Шўро: 5). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидагидек: “Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга кўтарилиб, унга ва ерга: «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!» деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (амрингга бўйинсундир)», дедилар”. (Фуссилат: 11). Ушбу оятда осмонлар ва ер сўзлаши ва тасбиҳ айтиши баён қилиняпти. Аллоҳ таоло айтганидек: “Зеро, шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чиқади, яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди”. (Бақара: 74).
“Само аҳли ушбуни (Аллоҳнинг Сўзини) эшитгач”. Яъни, фаришталар яна Аллоҳнинг Каломини эшитганда.
“Хушдан кетиб”. Аллоҳ таолони улуғлаш ва бандалик бажо келтириш учун юзлари билан сажда қилган ҳолда Аллоҳ учун йиқиладилар.
Гоҳида сажда беҳуш бўлишдан олдин, гоҳида эса беҳуш бўлишдан олдин бўлади. Чунки “Ва” кетма-кетликни талаб этмайди.
Ҳадисда фаришталар Аллоҳнинг бандалари бўлиб, Ундан қўрқиб, ҳайбатланишлари зикр қилиняпти.
Бу ўринда фаришталарга ибодат қилиб, подшоҳларнинг хос одамлари улардан ҳожатларини ўтаб беришликни истаган кишини подшоҳларга яқинлаштирганидек малоикалар уларни Аллоҳга яқинлаштиради деб даъво қиладиган мушрикларга раддия бор. Холиқни махлуқларга қиёслашди. Аллоҳ улар айтаётган сўзлардан олий бўлган Зотдир. Демак, бу ўринда уларга раддия бор. Фаришталар Аллоҳ таоло айтганидек бандалардир: “Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир”. (Анбиё: 26). Аллоҳнинг бандаларидан бўлиб, Ундан қўрқадилар ва Унга сажда қиладилар. Бандага ибодат қилиниши, дуо қилиниши ва ўтиниб ёлборилиши жоиз эмас. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилинади. Шунинг учун ҳам мусанниф роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни келтирдиларки, у Аллоҳгина қодир бўладига ҳожатларни ўташлик ва офатларни кушойишлигида махлуқларга топинадиган мушрикларга раддиядир. Фаришталар улкан, кучли ва ораларида Жаброил алайҳиссалоту вассалам бўлиш билан бирга манзилатлари (олий экани)га қарамай Аллоҳнинг Каломини эшитишганда шу кўйга тушар эканлар, бу уларнинг бошқарувдан бирор нарсага эга эмасликлари, уларга дуо қилиниш ва ўтиниб ёлборишлик жоиз эмаслигига далолат қилади. Фаришталарнинг ҳаққида шундай бўлар экан, улардан бошқаларнинг ҳаққида (шундай бўлишлиги) авлороқдир. Демак, солиҳ кишиларга дуо қилиш, уларга ўтиниб ёлбориш, уларга ибодат қилиш, жонлиқ сўйиш ёки назр аташ ёҳуд бундан бошқалар билан қурбат ҳосил қилиш жоиз эмас. Буларнинг бари ботил: катта ширкдир.
Ҳадисда осмонлар бир неча ададда бўлиб, улар етти қават эканига далил бор. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини...кўрмадингларми?!”. (Нуҳ: 15). Аллоҳ таоло шундай деди: “Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни етти қават ерни) яратган зотдир”. (Талоқ: 12). “(У) етти осмонни устма-уст қилиб яратган зотдирки, сиз у Раҳмоннинг (Меҳрибон зотнинг) яратишида бирон тафовут-нуқсонни кўрмассиз”. (Мулк: 3). Ҳар бир осмонни фаришталардан иборат маскан тутувчилари бор.
“Бошини биринчи кўтарадиган”. Яъни, саждадан.
“Жаброил бўлиб”. У фаришталарнинг энг буюги ва ваҳийга вакил қилинганидир. Худди Микоил ёмғир ва набототга, Исрофил сурни пуфлашга вакил қилингани каби. Фаришталарнинг ҳар бир турини ўз амали бор. Улар орасида ўлим фаришталари ҳам бўлиб, уларнинг бошлиғи ўлим фариштасидир: “Элчиларимиз, сусткашлик қилмаган ҳолларида, унинг жонини олурлар”. (Анъом: 61). “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур”. (Сажда: 11).
Бачадонлардаги ҳомилаларга вакил қилинган фаришталар ҳам бор. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Албатта сизлардан бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун томчи сув ҳолатида жамланади. Сўнг худди шунча лахта қон бўлади. Сўнг худди шунча бир парча гўшт бўлади. Сўнг унга тўртинчи босқичда фаришта юборилиб, ризқи, ажали, амали ва бахтсиз ёки бахтли эканини ёзишга буюрилади”. (Бухорий (3036), Муслим (2643), Термизий (2137), Абу Довуд (4708), Ибн Можжа (76) ва Аҳмад (1/430)). Улар бачадонлардаги ҳомилаларга вакил қилинганлардир.
Одам болаларининг амалларини ёзиб боришга вакил қилинган фаришталар ҳам бор. Одам болаларидан хос ҳолатларни ҳисобга олмаганда ажралмай яхшилик ва ёмонликларини ёзишга вакил қилинганлар. Туну кун доим улар билан бирга бўлиб, улардан содир бўлаётган яхши ёки ёмон сўз ва амалларни ёзиб борадилар. Улар “Ҳафазoҳ” (“Сақлаб борувчилар”) деб аталади.
Бу ўринда яна инсоннинг ўзини сақлашликка вакил қилинган фаришталар бўлиб, инсонни хатар ва азият берувчи нарсалардан сақлаб борадилар: “Унинг (яъни ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида хам таъқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар”. (Раъд: 11).
Яна бир қанча тур фаришталар бўлиб, уларни фақат Аллоҳ таологина билади.
“Сўнг Жаброил фаришталар олдидан ўтиб боради”. Бу ўринда Жаброил алайҳиссаломнинг фазилатлари, Аллоҳ таоло унга ваҳийни ишониб топшириши ила хослагани ва осмон аҳли унга савол йўллашликлари унинг фазилатига далолат қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Шак-шубҳасиз у (Қуръон) бир улуғ, қувватли, Аршнинг соҳиби (бўлмиш Аллоҳ) наздида макон-мартабали, у жойда (яъни осмонларда фаришталар томонидан) итоат этилгувчи, ишончли элчининг (яъни Жаброил фариштанинг Аллоҳ таоло томонидан келтирган) сўзидир”. (Таквир: 19-21). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида ўз ўрнига эга бўлиб, фаришталар унга бўйинсунади. Ваҳийга омонатдор бўлиб, унга зиёдалик киритмайди ва нуқсонлаштирмайди.
“Ҳар сафар бир осмон олдидан ўтиб борар экан”. Бу ўринда юқорида ўтганидек осмонлар бир қанча эканига далил бор. “Унинг (ушбу осмоннинг) фаришталари ундан (Жаброилдан) сўрайдилар”. Бу эса ҳар бир осмоннинг ўзига хос фаришталари бор эканига далилдир.
“Эй Жаброил! Роббимиз нима деди? Шунда у (Жаброил): ҳақни сўзлади. У Юксак ва Буюк Зотдир, деб айтади. Шунда барчалари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони улуғлашлик учун Жаброил айтган сўзни айтадилар”.
Бу Аллоҳнинг Каломи ҳақ бўлиб, унда бирор шак-шубҳа йўқ эканига ва фаришталар ғайбни билмаслигига далилдир. Шунинг учун Жаброилдан сўрайдилар. “У энг юксак”. (Бақара: 255). Бу ўринда Аллоҳ азза ва жаллага олийлик исбот қилиняпти. Олийлик уч қисмдир: Зотни олий экани, қадри олий экани, қаҳр-(бўйинсундириш)и олий экани. Бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолода собитдир.
У Зоти ила махлуқотларидан юқорода Олийдир. У субҳанаҳу ва таолонинг қадри олий ва бўйинсундириши олий Зотдир. “Унинг ўзи бандалари устида ғолибдир”. (Анъом: 18). Олийликнинг барча тури билан.
Аҳли сунна вал жамоа олийликни уч тури билан исбот қиладилар.
Бидъатчиларга келсак, фақат қадри ва қаҳрининг олий эканини исбот қиладилар. Зотининг олий эканини эса нафий қиладилар-(рад этадилар). Олийликни Аллоҳ азза ва жаллага исбот қилмайдилар. Аллоҳ улар айтаётган сўзларидан ниҳоятда олийдир.
У Кабир-(Катта)ки, У субҳанаҳу ва таолодан каттароқ зот йўқ. Махлуқотларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан кичик, ҳеч нарса эмасдир. “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг ўнг қўлига йиғилгандир”. (Зумар: 67). Бу У субҳанаҳу ва таолонинг буюклигидандир.
Ушбу ҳадис улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Калом (сифати)ни исбот қилишлик. Бу аҳли сунна вал жамоанинг ижмоси билан бўлиб, бу борада фақат бидъатчилар хилоф чиқди.
Иккинчи масала: Осмонлар идрок қилиши ва Аллоҳдан қўрқиши ҳамда у жонсиз жисм бўла туриб Аллоҳнинг буюклигини билиб, Ундан қўрқишини исбот қилишлик. Бунга бошқа далиллар далолат қилганидек. Демак, осмонлар Ундан қўрқар экан, мана бу заиф, бечора одам боласи У Зотдан қандай қўрқмайди? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан қандай қўрқмайди ахир?
Учинчи масала: Бу мусанниф роҳимаҳуллоҳ унинг сабабидан ушбу ҳадисни келтириб ўтган масаладирки, фаришталар Аллоҳдан қўрқиб, Унга сажда қиладилар. Ҳадис уларнинг банда, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳожатманд эканликларига далолат қилади. Бу эса Аллоҳни қўйиб, уларга дуо қилиш, уларни восита ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида шафоатчи қилишликнинг ботил эканига далолат қилади. (Тўғри) фаришталар шафоат қилади. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билангина шафоат қилади. “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм: 26). Аллоҳнинг ҳузурида шафоат икки шарт билангина ҳосил бўлади: шафоатга изн беришлик ва шафоат қилинадигандан рози бўлишлиги. Бу шафоат қилинадиган иймон аҳлидан бўлишлиги билан бўлади. Кофирга келсак, Аллоҳ таоло у ҳақда шундай деди: “Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас!”. (Муддасир: 48). “Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас”. (Ғофир: 18). Аллоҳ таоло дунё подшоҳлари каби эмаски, уларнинг ҳузурида изн бермасаларда оқловчилар шафоат қилишади. Ва подшоҳлар бирликни сақлаш ҳамда вазирларга ҳожатлари тушгани учун шафоат-(оқлов)ни қабул қилишга мажбур бўладилар. Аллоҳ жалла ва аълага келсак, батаҳқиқ, У бандаларидан Беҳожатдир. Бирор киши Унинг ҳузурида Унинг изнисиз шафоат билан мурожат қилмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам халқларнинг энг афзали қиёмат куни, маҳшар-(барча халойиқ йиғилган ўрин)да одамлар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, ажрим қилиниши учун шафоат талаб қилганларида Аллоҳ азза ва жаллага сажда қилиб, Унга улуғ мақтовлар ила ҳамд айтиб, дуо қилганларидан кейингина шафоат қиладилар. Сўнг у кишига: эй Муҳаммад, бошингизни кўтаринг, сўранг сизга берилади, шафоат қилинг шафоатингиз қабул этилади, дейилади. Шафоат Аллоҳнинг мулкидир: “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Шафоат Аллоҳдан талаб этилади. Аллоҳим, мен учун пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шафоатчи қил, Аллоҳим мен учун солиҳ бандаларингни шафоатчи қил, деб айтасиз. Уни Аллоҳдан талаб қиласиз. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан кейин: эй Муҳаммад, мени шафоат қилинг! Ёки эй фалончи мени шафоат қил!-деб, уни маййитдан талаб қилишингизга келсак, бас, бу жоиз эмас. Шафоатни қабрлардан талаб қилишлик катта ширкдир. Тирикка келсак, шунга эҳтиёжи бўлган киши учун ундан Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилишини сўрашлик билан шафоат талаб қиласиз. Маййитга келсак, у дуо қилишга қодир эмас. Ундан шафоат талаб қилинмайди.
Ана шу ушбу ҳадисни келтиришликдан кўзланган мақсад эдики, у ҳам бўлса фаришталарни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога нисбатан ҳолатлари, Ундан қўрқишликлари, У субҳанаҳу ва таолонинг ҳайбатидан ва Унинг Каломини эшитиш сабабли беҳуш бўлишликлари ҳамда Аллоҳга сажда қилиш учун йиқилишларини баён қилишлик эди. Бу уларнинг Аллоҳга муҳтож бандалар экани, уларнинг қўлида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларга берган нарса-(куч-қудрат)гина бор эканига далолат қилади. Демак, Аллоҳни қўйиб, уларга дуо қилишлик жоиз эмас. Бу фаришталарнинг ҳаққида бўлар экан, улардан бошқаларнинг ҳаққида (бўлишлиги) авлороқ ва лойиқроқдир.
Тўртинчи масала: Ҳадисда Аллоҳнинг Каломи, Қуръони Каримни улуғлашликка далил бор. Чунки у Аллоҳнинг Каломи ва ваҳийсидир. Демак, уни улуғлашлик, уни эшитганда бўйинсунишлик, ундаги ваъид ва таҳдидлардан қўрқишлик, ундаги олий ваъдалардан умид қилишлик вожиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалланинг Каломи ҳурмат, эҳтиром қилиниб, улуғланади. Махлуқларнинг каломига ўхшаш эмас. Шунингдек, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари кўкларга кўтариб, улуғланади. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла томонидан ваҳийдир. “Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. (Нажм: 3-4). У Аллоҳ томонидан ваҳий ва у Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзидир.
Бешинчи масала: Жаброил алайҳиссаломнинг фазилатлари. У ваҳийга вакил қилинган ва фаришталарнинг бари ундан: Раббимиз нима деди?-деб сўрайдилар. Бу унинг фазилати ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридаги манзилатига далилдир.
Олтинчи масала: Ҳадис биз зикр қилиб ўтганимиздек осмонлар етти қаватли эканига ва ҳар бир осмонда фаришталардан иборат маскан тутувчилари бўлиб, унга тасбиҳ, таҳлил ва Аллоҳ азза ва жаллани улуғлашликдан иборат У азза ва жаллага ибодат қилишлик билан кўрк бахш этиб турадилар.
Еттинчи масала: Ҳадисда яна ҳар бир фаришта ўзининг вакил қилинган ишига эга эканига далил мавжуд. Жаброил ваҳийга вакил қилинган экан, шунингдек, Микоил ҳадисда ворид бўлганидек ёмғир ва ўсимликка вакил қилинган. Исрофил эса сурни пуфлашга вакил қилинган. Қолган фаришталар ҳам худди шундай. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда таҳажжуд ўқиш учун турганларида намозни очиш дуосида шундай дердилар: Аллоҳим! Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Рабби. Нима учун уларни хос-(номма-ном) айтардилар, ваҳоланки Аллоҳ барча нарсанинг Раббисику? Улар ўз ўринларига эга бўлгани учун. Чунки Жаброил қалбларнинг тириклиги бўлмиш ваҳийга вакил қилинган, Микоил ўлгандан кейинги ернинг тириклиги бўлмиш ёмғир ва набототга вакил қилинган, Исрофил эса ўлгандан кейин жисмларнинг тириклиги бўлмиш сурни пуфлашга вакил қилинган. Демак, барчалари ҳаёт-(тириклик)ка вакил қилинган. Буниси ваҳий билан қалблар тириклигига, униси эса сув ва ёмғир билан ернинг тириклигига, ана униси эса қиёмат куни жасадларнинг тириклиги ва уларга руҳ пуфлашга (вакил қилинган).
Саккизинчи масала: Фаришталар ғайбни билмайди. Ва ўзларига махфий бўлган нарсалар ҳақида ўзгалардан сўрайдилар.
mutaallim   05-01-2013, 09:51 AM
#29
17-боб:
Шафоат ҳақидаги боб


Шайх, имом роҳимаҳуллоҳ “Шафоат ҳақидаги боб”-дедилар. Шафоатнинг маъноси: Ҳожат унинг қўлида бўлган киши ҳузурида муҳтожнинг ҳожатини ўташликда воситачилик қилиш. Бундай аталишига сабаб шуки, ҳожат талабидаги киши аввалда ёлғиз эди. Сўнг унга шафоатчи қўшилгач жуфтга айланди. Чунки “الشفع” (“Аш-Шафъ”) “Жуфт” “الوتر” (“Ал-Витр”) “Тоқ”нинг аксидир. Ҳожат талабидаги киши ёлғиз эди. Сўнг унга воситачи қўшилиб, унга талабда жуфт-(шерик) бўлди. Шунинг учун у шафоатчи, ушбу амал эса шафоат деб аталди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Ким (одамлар орасида) чиройли — ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур. Ким ноҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзи учун унинг гуноҳидан бир улуш тегур”. (Нисо: 85). Ҳукмдор ёки бой ёҳуд улардан бошқалар ҳузурида муҳтожларнинг ҳожатини ўташлик учун шафоат-(воситачилик) қилаётганларнинг амали ажрга сазовор бўладиган яхши шафоат-(оқлов, воситачилик) дея эътибор қилинади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Шафоат қилинглар ажрланасизлар. Аллоҳ ўз элчиси тилида хоҳлаганини ҳукм қилади”. (Бухорий (1365), Муслим (2627), Абу Довуд (5131) ва Аҳмад (4/400)).
Аммо шафоат ҳаром ишда бўлса, бу ёмон шафоат-(оқлов)дир. Ҳад-(жазо)ларни бекор қилишда ҳукмдор ҳузурида шафоат қилган кимса каби. Агар бирор бир шахсга ҳад-(жазо) вожиб бўлса ундан ушбу ҳадни соқит қилиш учун унинг (ҳукмдорнинг) ҳузурида шафоат қилади-(оқлашга тушади). Бу ёмон шафоатдир. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Бану Махзум (қабиласи)дан бир аёлга ҳад-(жазо) қарор топганда, у матони вақтинчаликка олиб, уни (олганини) инкор қилганди. Шунда у (аёл)нинг ҳонадони ва соҳибига унинг қўли кесилиши оғир ботди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида оқлайдиган кишига мурожат қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севиклилари, севиклиларининг ўғли Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ушбу аёлнинг қўли кесилишини тарк этиш борасида шафоат этишини талаб қилиш қарорида тўхтадилар. Усома (розияллоҳу анҳу) бу борада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сўзлашдилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қаттиқ ғазаблари чиқиб, Усома розияллоҳу анҳудан аччиқландилар ва у кишига: “Аллоҳнинг ҳадларидан бирида шафоат қиласизми-(оқлайсизми)?. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, албатта, қўлини кесаман”-дедилар. (Бухорий (3288), Муслим (1688), Термизий (1430), Насоий (4902), Абу Довуд (4373), Ибн Можжа (2547), Аҳмад (6/162) ва Доримий (2302)). Ва айтдиларки: “Агар ҳад-(жазо)лар ҳукмдорга етса, бас, шафоат қилувчи ва шафоат қилинмишга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”. (Молик (1580)).
Хулоса шуки, ана шу шафоатнинг таърифи, яхши ва ёмон шафоатга бўлинишидир. Бу одамлар ўртасидагиси. Бу ўринда ирода қилингани эса: Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги шафоатдир.
Мусанниф роҳимаҳуллоҳнинг бу бобдан муродлари: Аввалги ва ҳозирги мушриклар Аллоҳни қўйиб санам, дарахт, тош, қабр, сағана, авлиё, солиҳ киши, фаришта ва пайғамбарларга ибодат қилардилар. Агар уларга бу инкор қилинса: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18). Биз улар махлуқ эканлиги, иш-(тадбир) Аллоҳнинг Қўлида эканини биламиз. Бироқ буларнинг Аллоҳ ҳузурида ўз ўрни бор. Улардан Аллоҳнинг ҳузурида бизни шафоат қилишларини-(оқлашларини) хоҳлаймиз, дердилар. Натижада авлиё, солиҳлар, тош ва дарахтларга жонлиқ сўйиб, улардан ўтиниб мадад сўраб, бир қанча ибодат турларини уларга сарф этардилар. Уларга инкор қилинганда шундай дедилар: бундан мақсадимиз фақат шафоат. Шунда Аллоҳ таоло бу ширк ва у Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш эканини баён қилди. Аллоҳ таоло деди: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Айтардиларки: биз уларни махлуқ эканини ва улар бошқарувдан бирор нарсага эга эмасликларини биламиз. Бироқ буни улар бизни Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилишлари учун қилдик. Чунки уларнинг Аллоҳ ҳузурида ўз ўрни бор. Аллоҳ таоло айтганидек: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар”. (Зумар: 3). Яъни, уларга ибодат қиладилар. “Биз...фақат...ибодат қилурмиз”. (Зумар: 3). Уларга ибодат қилишларини эътироф этдилар. “Фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас”. (Зумар: 3). У Зот уларнинг бу ишларини ёлғон ва куфр деб атади. Узр айтишлари уларга фойда бермайди. Чунки улар Холиқ субҳанаҳу ва таолони дунё подшоҳларига қиёс қилдилар. Дунёдаги подшоҳлар ҳузуридаги одатларидан бири шундайки, ҳожат-(истак)ларини ўташда ўзлари билан подшоҳлар ўртасида оқловчиларни орага қўярдилар. Аллоҳ жалла ва аълани махлуқотларига қиёсладилар. Подшоҳ ва раҳбарлар ҳузурида қилганларидек Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчилар таъйин қилишди. Бу ботил. Чунки у Холиқ билан махлуқни баробар қилишликдир. Дунёдаги подшоҳ, султон ёки одамларниг раҳбарлари бунга ҳожатманд бўлганлари сабабли оқловни қабул қиладилар. Чунки подшоҳ ёки раҳбар мамлакат ишларида унга ёрдам беришлари учун вазир ва маслаҳатчиларга ҳожатманддир. Агар уларнинг оқловларини қабул қилмаса, аниқки, ундан нафратланиб, ёрдам бермай қўядилар. Аллоҳ жалла ва аъла эса махлуқотларидан Беҳожат. Подшоҳ ва раҳбарларга хилоф ўлароқ бирор кишининг Унга ёрдам беришига ҳожати йўқ. Улар эса бунга ҳожатманддирлар.
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлар халқнинг аҳволини билишмайди. Улар одамларнинг ҳожатлари ва аҳволларини етказиб туришлари учун ўшаларга муҳтожлар. Демак, ўша воситачи ва оқловчилар уларга қўл остидагиларининг аҳволидан билмаганларини етказадилар. Аллоҳ жалла ва аъла эса, батаҳқиқ, барча нарсани билади. Бандаларининг ҳолатлари Унга махфий эмас. Муҳтож, касал, фақир ва ҳожатмадларни билади. Унга буни бирор киши хабар беришлигисиз билади. Демак, Холиқ махлуққа қиёс қилинмайди.
Подшоҳ ва раҳбарлар одамларнинг ҳолатларини билсалар ҳам, гоҳида, уларга ён бермайдилар ва аҳамият қаратмайдилар. Бироқ уларнинг ҳузурига ўша воситачилар келиб, сўзлашсалар, уларга ўз таъсирларини ўтказадилар. Натижада оқловни қабул қиладилар. Аллоҳ жалла ва аълага эса бирор киши таъсир ўтказолмайди. Аллоҳ таоло бандаларига раҳм, мағфират қилишни, одамларнинг ҳожатларини ўташни, уларга атои неъмат ва ризқ беришни хоҳлайди. У субҳану бирор киши Унга таъсир ўтказишлигисиз ушбуни ирода қилувчидир.
Бу ўринда ана шу жиҳатлардан Холиқ ва махлуқ ўртасида фарқ бор. Яна бир жиҳати, Аллоҳ Беҳожатдир. У оқловчининг кўмагига муҳтож эмас. Бошқа бир жиҳати эса, Аллоҳ Аълим-(Билувчи)дир. Оқловчининг махлуқотлари аҳволидан хабардор қилиб туришига муҳтож эмас. Яна бир жиҳати шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига яхшилик, раҳмат ва ҳожатларини ўташликни ирода қилади. Агар улар Аллоҳдан рўстгўйлик билан талаб қилиб, Унга ихлос билан илтижо қилсалар орада бирор воситачи бўлишлигисиз ҳожатларини ўтайди.
Демак, бизга Холиқ билан махлуқ ўртасидаги фарқ маълум бўлди. Мушриклар эса бу борада Холиқ билан махлуқни баробар қилишлик нуқтаи назаридан хатога йўл қўйдилар. Подшоҳ ва раҳбарлар ҳузурида оқловчилар йўллаганларидек У Зотнинг ҳузурида шафоатчилар таъйин қилдилар. Шафоат Аллоҳнинг Китобида икки қисмга кўра ворид бўлган:
Манфий ва мусбат қисмлар.
Манфий қисмга келсак: у Аллоҳдан ўзгасидан талаб қилинадиган шафоатдир.
Ана шу манфий шафоатдир. Чунки шафоат Аллоҳнинг мулки, у Ундан ўзгасидан талаб қилинмайди. Шунингдек, унинг ҳаққида қабул қилинмайдиганлар борасида талаб қилинадиган шафоат. (Яъни), кофирнинг ҳаққида. Кофир ва мушрикнинг ҳаққида шафоат қабул қилинмайди: “Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас”. (Ғофир: 18). Аллоҳ таоло деди: “Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан оқлов қабул қилинмайдиган ва (гуноҳлари учун) эваз ҳам олинмайдиган – ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинглар!”. (Бақара: 48).
Мусбат шафоат эса: у икки шарт тўла топилганидир:
Биринчи шарт: Аллоҳдан талаб қилиниши.
Иккинчи шарт: Унинг ҳаққида шафоат қабул қилинадиганлар борасида бўлиши. У ширкдан қуйи бирор маъсияти бўлган мўмин муваҳҳиддир. Аллоҳнинг изни билан унинг ҳаққида шафоат қабул қилинади.
Аллоҳ таоло деди: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Бу аввалги шарт.
Иккинчи шарт: “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё: 28). Улар иймон аҳлидир.
Аллоҳ таоло деди: “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ...(шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм: 26). Бу биринчи шарт. “Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун”. (Нажм: 26). Буниси эса иккинчи шарт.
Мусбат шафоат олти турлидир:
Биринчи тур: Катта шафоат. У мақталган мақом-(ўрин). У Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан мавқиф аҳли учун бўлади. Мавқиф аҳли узоқ туриб қолганларида ўрталарида ҳукм қилиниши ва уларни мавқифдан халос қилиши борасида Аллоҳга улар учун шафоат қиладиган кишини излайдилар. Шунда Одам алайҳиссалом олдига борадилар. Сўнг бирма-бир пайғамбарларга (борадилар). Барчалари ўз узрини айтади. Ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етганларида у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): мен у учунман, мен у учунман, дейдилар. Сўнг Раббилари азза ва жалла ҳузурида сажда қилган ҳолда йиқиладилар ва Аллоҳ у кишига мақтов-(олқиш)ларни очиб беради. У кишига шундай дейилгунга қадар мудом саждада бўладилар: “Эй Муҳаммад! Бошингизни кўтаринг, сўранг берилади, шафоат қилинг шафоатингиз қабул қилинади”. (Бухорий (7072), Муслим (193), Ибн Можжа (4312), Аҳмад (3/116) ва Доримий (52)). Бу ўринда Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатни (ўз-ўзидан) бошламасликлари, балки изн сўраб, Аллоҳга сажда қилган ҳолда йиқилганларидан кейин шафоат қилишлари зикр қилинди. У кишига изн берилгандан кейингина шафоат қиладилар. У кишига: шафоат қилинг шафоатингиз қабул қилинади, дейилади. Сўнг мавқиф аҳлини шафоат қиладилар. Улар ҳисоб-(китоб) қилиниб сўнг мавқифдан ё жаннатга ёки дўзахга жўнайдилар.
Ана шу Аллоҳ таоло у ҳақда айтган катта шафоат ва мақталган ўриндир: “Шоядки, Парвардигорингиз сизни (Қиёмат кунида) мақтовли мақомда тирилтирур”. (Исро: 79). Чунки аввалгилару охиргилар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ана шу мақом учун мақтов айтадилар. Бу борада бирор киши хилоф чиқмаган. Ҳақиқатда халойиқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳга уларни ушбу узоқ вақт (давом этган) мавқифдан халос қилишини (сўраб) дуо қилишларини талаб қиладилар.
Иккинчи тур: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаннат аҳлини жаннатга киришлари учун шафоат қилишлари.
Учинчи тур: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жаннат аҳлининг баъзисини жаннатдаги даражалари юқори бўлиши учун шафоат қилишлари.
Тўртинчи тур: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Толибни шафоат қилишлари. Бунинг сабаби, Абу Толиб Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўз(гача бир) мавқифлари, у кишини қўллаб-қувватлаши, қавмининг азиятидан у кишини ҳимоя қилиши бўлиб, буларнинг бари маълумдир. У у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан азият, қамал ва тазйиққа сабр қилди. У Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш, ёрдам бериш ва мудофа қилишликдан иборат улкан бир нарсани сарф этди. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бўйинсундириш ва енгиллатишликдир. У Зот ушбу кофирни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилишга бўйинсундириб қўйди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳидоятига ва исломга киришига ошиқманд эдилар. Ҳатто у киши уни ўлим тўшагида эканлигида зиёрат қилдилар ва: “Эй амаки! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтинг. Аллоҳнинг ҳузурида бу сўзни сизнинг фойдангизга ҳужжат қиламан”-дедилар. (Бухорий (3671), Муслим (24), Насоий (2035) ва Аҳмад (5/433)). Бироқ унинг ҳузурида мушриклар ҳозир бўлиб: Абдулмутталибнинг миллатидан бош тортасанми?-дедилар.
Уни фахр ва жоҳилий қизиққонлик эгаллаб: (охири) Абулмутталлибнинг миллатида дегани бўлди, Аллоҳ сақласин. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ демасдан вафот этди. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига зид келмайди: “Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас!”. (Муддасир: 48). Чунки у (шафоат) Абу Толибнинг дўзахдан чиқишида фойда бермайди. Балки у ундан азобни енгиллатилишида фойда беради.
Бешинчи тур: Дўзахга мустаҳиқ бўлган тавҳид аҳли ҳаққида унга кирмасликларини (сўраб) шафоат қилишлик.
Олтинчи тур: Дўзахга кирган тавҳид аҳли борасида ундан чиқишликларини (сўраб) шафоат қилиш. Ушбу охирги икки шафоат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос бўлмай, балки у пайғамбар, авлиё, солиҳлар ва кичик болалар борасида умумийдир. Авлиёлар ва солиҳлар шафоат қиладилар. Кичик ёшдаги болалар ўз оталарини шафоат қиладилар.
Аҳли сунна вал жамоа бу борада ворид бўлган саҳиҳ ҳадисларга биноан ушбу шафоатни исбот қиладилар. Бу борада дўзахга кирган киши ундан чиқмайди дейдиган мўътазила ва хаворижлардан иборат бидъатчилар хилоф чиқди. Бу билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ушбу икки шарт тўла топилган саҳиҳ, собит шафоат турлари ҳақидаги саҳиҳ ҳадисларга хилоф чиқдилар.
Шафоат улкан бир иш бўлиб, бу борада аввалдаю ҳозирдаги бир қанча халқлар хатога йўл қўйди. Уни ўзга бир мақсадда тушундилар. Мушрикларнинг аксари ёки барчаси уни ўзга бир мақсадда тушунди. Мусулмонларнинг баъзи бидъатчилари эса унинг (шафоатнинг) баъзисини инкор қилишди. Натижада хатолик юз берди. Демак, шафоат иши борасида тафсилот ва изоҳ киритишлик шартдир. Чунки бу борада қадамлар қоқилди. Талабаларга ушбу ишга аҳамият қаратишлари вожиб бўлади. Чунки бу борада қубурий ва хурофотчиларда янглиштиришлик мавжуд. Сабаби, улар шафоатнинг маъносини тушунишмайди ёки қасддан қайсарлик қилиб, хилоф чиқадилар. Бу бобда залолатга кетганлардан иборат оталари, боболари ва машшойихлари йўлида давом этадилар.
Шафоат мутлақо манфий ёки мутлақо мусбат эмас. Балки унда тафсилот бор. Бу борада изоҳ бўлиб, уни билиб олишлик шарт. Шунинг учун мусанниф роҳимаҳуллоҳ ушбу мақсад сабаб ана шу бобни у (шафоат) учун очдилар. Сўнг шафоат мавзусида баъзи оят ва ҳадисларни келтирдилар, роҳимаҳуллоҳ.
Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), бу (Қуръон) билан ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг!”. (Анъом/51).
Бу Аллоҳ томонидан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга буйруқдир. У Зот айтадики: “Қўрқитинг!”. (Анъом: 51). Қўрқитишлик: қўрқинчли бир нарсани билдиришлик. Хушхабар эса: севикли бир нарсани билдиришлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчидирлар. Иймон аҳлига ажру савоб ва жаннат хушхабарини берувчи. Ширк ва маъсият аҳлини эса азоб ва дўзах билан огоҳлантирувчидирлар. “Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотлар...”. (Анъом: 51). Ҳашрнинг маъноси жамланишлик. Чунки Аллоҳ таоло қиёмат куни бир тепаликда халойиқнинг аввалгию охиргиларини жамлайди. Улардан бирор киши махфий қолмайди. Ўрталарида ажрим қилиниб, амалларига яраша жазо беришлик учун. Ушбу мавқиф албатта бўлади. Сиз эй Расул мўминларни ушбу мавқифдан огоҳлантиринг. Нима учун мўминларни хос зикр қилди? Чунки бўйинсунадиган ўша зотлардир. Аслида эса у киши одамларнинг барига етказишликка маъмурдир. Бироқ гоҳида алоҳида мўминларга (етказишликка) буюриладилар. Чунки улар бўйинсунадиган кишилар. Уларни огоҳлантиришликда улар учун фойда бор. Мушрик ва кофирларга келсак, уларга ҳужжат қоим қилишлик учун етказилади. Мўминлар эса бу билан фойда олишликлари учун етказиладилар. “Ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган”. (Анъом: 51). Яъни, Аллоҳдан ўзга. Қиёмат куни халқлардан бирор киши уларнинг масулиятларини ўз зиммасига олмайди. “У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!”. (Абаса: 34-37). Қиёмат куни бирор киши (бошқа) бир киши ҳақида сўрамайди. Аллоҳ таоло деди: “Ва (ҳаммалари) ҳақиқий ҳожалари — Аллоҳга қайтарилурлар ҳамда ўзлари ўйлаб тўқиб чиқарган бутлари улардан ғойиб бўлур”. (Юнус: 30). Демак: “У жойда (Қиёмат кунида) ҳам салтанат Ҳақ таолоникидир”. (Каҳф: 44). Қиёмат куни бирор киши (бошқа) бир кишига бурилиб қарамайди ва бирор киши (бошқа) бир кишини сўраб-суриштирмайди. Балки киши ўзига энг яқин бўлган одамдан қочади. “Ва на бир оқловчи бўлмаган”. (Анъом: 51). Яъни, воситачи, Аллоҳнинг ҳузурида у учун воситачилик қиладиган. Бирор киши уни қиёмат куни Аллоҳнинг изнисиз шафоат қилолмайди. Ва ушбу шахс Аллоҳ ундан рози бўлганлардан бўлиши шартдир. Бу манфий шафоат бўлиб, ўша шафоатчиларга топинган ва уларни қиёмат куни Аллоҳнинг азобидан қутқаради деб гумон қиладиганларнинг иши ботил бўлди. “Қасидаи Бурда” соҳиби айтгани каби:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами, менга не бўлдики (зарари) кенг тарқалган ҳодисотлар тушганда сиздан ўзгага илтижо қиляпман.
Агар қайта борар вақтимда фазлу-марҳамат ўлароқ қўлимдан тутувчи бўлмасангиз, акс ҳолда эй қадами қоқилган деяверинг.
Бу кимса мушрикларнинг эътиқодида бўлиб, Росул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг қўлидан тутиб, дўзахдан қутқарадилар экан. Бу тўғри эмас. Дўзахдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қутқаради, агар иймон аҳлидан бўлса. “Шояд улар (гуноҳ ишлардан) парҳез қилсалар”. (Анъом: 51). Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидаги сабабни очиқлаб беришликдир: “Бу (Қуръон) билан...қўрқитинг!”. (Анъом: 51). Нима учун? Яъни, Раббилари субҳанаҳу ва таолодан тақво қилишлари учун. Тақвонинг маъноси – уларни Аллоҳнинг азобидан сақлайдиган нарсани-(қалқонни) тутишликлари. Бу солиҳ амаллар, тоатни бажариб, ҳаром ишларни тарк этиш билан бўлади. Қиёмат куни тақвогина Аллоҳнинг азобидан сақлайди.
Бу ўринда шафоатчиларга топинадиган мушрикларга раддия бор. У даъво қилганларидек қиёмат куни келганда бирор киши уни шафоат қилмайди.
Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир...»”. (Зумар/44).
Ушбу оят Зумар сурасидаги оятнинг бир қисмидир. У Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга «оқловчилар»ни (яъни ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладиган «оқловчилар»ни — бутларни) ушладилар. (Эй Муҳаммад), айтинг: «(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла олмайдиган ва (бирон нарсани) англамайдиган бўлсалар ҳам-а!». «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлар ва ернинг подшоҳлиги ҳам Уникидир. Сўнгра (барчаларингиз) ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар»”. (Зумар: 43-44). Аллоҳ таолонинг ушбу қовли эса: “(Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга «оқловчилар»ни (яъни ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладиган «оқловчилар»ни — бутларни) ушладилар”. (Зумар: 43). Бу уларга инкор қилишлик бобидан айтилди. Улар дуолари ижобат қилиниши ва ҳожатлари ўталишида ўзлари билан Аллоҳнинг ўртасида воситачилик қиладиган воситалардир.
“(Эй Муҳаммад), айтинг: «(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла олмайдиган...бўлсалар ҳам-а!»”. (Зумар: 44). Шафоат уларнинг мулки эмас. Сизлар улардан ўзлари эга бўлмаган нарсани талаб қиляпсизлар. “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир”. (Зумар: 44). Демак, шафоатни Аллоҳдан талаб қилинг, Ундан ўзгасидан эмас.
Ва ушбу қовли: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара/255).
Бу “Оятал Кусий”дан бир жузъдир: “Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир”. (Бақара: 255).
У Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидаги энг буюк оятдир. Нима учун Аллоҳнинг Китобидаги энг буюк оят бўлди? Чунки у нафий ва исботни ўз ичига олган. Аллоҳ таолодан нуқсонларни нафий қилади ва У азза ва жаллага мукаммалликни исбот қилади. Бу бобга шоҳид ўрни Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара: (255). “Ҳеч ким” нафийдир, яъни, бирор бир киши. “Оқлай олмайди”. (Бақара: 255). Яъни, Аллоҳ таолонинг ҳузурида. “Унинг изнисиз”. (Бақара: 255). Шафоат қилувчиларга шафоат қилишга изн берадиган Зот Удир. Унинг изнисиз бирор кишига шафоат қилишлик асло мумкин бўлмайди. На пайғамбар, на фаришта, на авлиё ва на солиҳлар. Ана шу шоҳид ўрнидирки, шафоат фақат Аллоҳнинг изни билан бўлади. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг изнисиз шафоатчиларни тутган мушрикларга раддиядир. Улар ушбу шафотчилар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида улардан ирода қилган нарсаларини бажо қиладилар деб даъво қиладилар. Шунинг учун уларга ибодатни сарф этадилар. Натижада қабрларга жонлиқ сўйиб, уларга назр атаб, улар атрофида тавоф қилиб, улардан барака тилаб, унинг тупроғи ва деворларига сурканиб, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қиладиган бўлишди. Чунки улар айтадиларки: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18). Аллоҳ азза ва жаллани тарк этиб, ўзгасига ибодат қилдилар. Уларнинг бу қилмиши муваффаққиятсиз ва ботилдир. Чунки улар уни ўзининг ўрнига қўймадилар ва Холиқни махлуққа қиёсладилар.
mutaallim   05-01-2013, 10:12 AM
#30
Ва ушбу қовли: “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм/26).
Сўнг роҳимаҳуллоҳ Нажм оятини келтирдилар: “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб”. (Нажм: 26). Бу ерда қанчадан-қанча кўп маъносида бўлиб, у хабар беришликдир. Яъни, кўплаб фаришталар. “Осмонларда”. (Нажм: 26). Чунки фаришталарнинг ўрни осмонлардир. Кўп бўлишларига қарамай: “Ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас”. (Нажм: 26). Бу нафий. Чунки “Бирон...”. (Нажм: 26) нафий сиёқидаги накира-(ноаниқ артиклда), яъни, икки шарт билангина бирор фойдаси тегади: “Магар Аллоҳ...(шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм: 26). Бу биринчи шарт. “Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун...”. (Нажм: 26). Бу эса иккинчи шарт.
Шафоат қилувчига шафоат қилиши учун, шафоат қилинмишга эса шафоат қилиниши учун изн беради. У азобга мустаҳиқ бўлган гуноҳлари бор муваҳҳид, мўминдир. Агар Аллоҳ жалла ва аъла уни шафоат қилинишига изн берса, батаҳқиқ, унга шафоат фойда беради. Ва Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан азобдан саломат қолади.
Бу иш-(бошқарув)нинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоники эканига далолат қилади. Шафоат ва бошқалари ҳам Аллоҳдан сўралади. Ундан ўзгасига топинмайди. Ибодат фақат Унга сарф этилади ва фақат У субҳанаҳу ва таолога дуо қилинади. Ҳожатларни ўташ, офатларни кушойиши ва дуолар ижобат қилинишида махлуқотлар билан Аллоҳнинг ўртасида воситалар ушлашлик жоиз эмас. Бу жоиз бўлмайди. Балки бандаларга ўз ибодатлари, дуо ва бошқа ишларида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога юзланишлари вожиб бўлади. Пайғамбарларнинг вазифаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло номидан етказишликдир. Уларнинг ҳожат-(истак)ларни ўташда Аллоҳ билан махлуқотлари ўртасида восита бўлишларига келсак, бу ботил ишдир. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) шундай дейдилар: Бу ўринда бир восита-(васила) бўлиб, ким уни исбот қилса кофир бўлади. Ва яна бир восита-(васила) бўлиб, ким уни инкор қилса кофир бўлади. Уни инкор қилган кимса кофир бўладиган восита: у пайғамбарлар алаҳйимуссалоту вассалам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амрини етказишда (восита эканликлари). Яъни, ким пайғамбарнинг рисолатини инкор қилса кофир бўлади. Демак, пайғамбар рисолатни етказишликда Аллоҳ билан одамлар ўртасида воситадир. Уни исбот қилган кимса кофир бўладиган воситага келсак: у, ҳожатларни ўташ ва мусибатларни кушойишида махлуқотлар билан Аллоҳнинг ўртасида воситалар қилишликдир. Ким уни исбот қилса кофир бўлади. Чунки Аллоҳ таоло кофирларни шу сабабли кофир деди. Аллоҳ жалла ва аъла бизни бирор кишини восита қилмай ёки бирор кишининг обрўси ёҳуд ҳаққи билан сўрамай тўғридан-тўғри Унга юзланишимизни амр қилди. Гарчи пайғамбар ва фаришталар каби ушбу кишининг Аллоҳ ҳузурида ўз ўрни бўлсада. Чунки Аллоҳ таоло бизга ҳожатларимиз ўталишида уларни восита қилишимизни жорий қилмади. Балки Аллоҳ таоло айтадики: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир: 60). Менга фалончининг воситасида дуо қилинглар ёки Мен билан ўрталарингизда фалончини восита қилинглар демади. Айтдики: “Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир: 60). Ҳадисда (айтилишича): “Раббимиз субҳанаҳу ва таоло ҳар кеча дунё осмонига тушиб, шундай дейди: Сўровчи борми, унга ато этаман? Дуо қилувчи борми, уни ижобат қиламан? Мағфират сўровчи борми, уни мағфират қиламан?”. (Бухорий (5962), Муслим (758), Термизий (446), Абу Довуд (1315), Ибн Можжа (1366), Аҳмад (2/433), Молик (496) ва Доримий (1484)). Демак, сиз билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўртасида эшик очиқ. Нима учун бундай эгри-бугрилик, ўзингиз билан Аллоҳнинг ўртасида қилаётган ботил ишларингиз-(воситаларингиз) нимаси? Аллоҳга тўғридан-тўғри боғланинг. У Эшитувчи, ижобат қилувчидир: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан”. (Бақара: 186). Бу, ўзлари билан Аллоҳнинг ўртасига, уларни озгина бўлсада Аллоҳга яқинлаштиради дея даъво қилаётган воситаларини ботилга чиқаришликдир. Ҳожатлар ўталишида Аллоҳ билан махлуқотлар ўртасида солиҳ амаллардан бошқа на қабр эгалари, на дарахт, на тош, на санам ва на ҳар қандай махлуқ бўлсин, ҳатто пайғамбар ва фаришталар ҳам восита бўлишлиги рад этилган ишдир. Аллоҳ билан махлуқотлари ўртасида рисолатларни етказишликдаги воситага келсак, бу собит ишдир.
Ва яна ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар). То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Саба/22-23). 
Абул Аббос (Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ўзгасидан мушриклар топинадиган барча нарсани инкор қилди. Ўзгаси учун мулк-(эгалик) ёки ундан улуш-(ҳисса) бўлиши ёки Аллоҳга кўмакчи бўлишини рад этди. Энди, фақатгина шафоат қолганди. (Аллоҳ таоло) баён қиляптики, у (шафоат) Роб субҳанаҳу изн берган кишигагина фойдаси бўлади. Ўзи айтганидек: “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё/28).
Мушриклар гумон қилаётган ушбу шафоат эса қиёмат куни рад этилади, худди Қуръон рад қилганидек. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай хабар бердилар: “У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келиб, Роббисига сажда қилиб, Унга ҳамд-(мақтов) айтади -аввал шафоатдан бошламайди- Сўнг у кишига: бошингизни кўтаринг, сўзланг қулоқ солинади, сўранг берилади, шафоат қилинг шафоатингиз қабул қилинади, деб айтилади”. (Бухорий (3/250), Муслим (1/184)).

Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу оятга аниқлик киритиб, унга изоҳ беришда Шайхул Ислом Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ)нинг сўзларини келтирдилар. Ва “Шафоат ҳақидаги боб” бўлмиш ушбу улкан бобни у билан якунладилар.
Дарҳақиқат, бобнинг аввали, ундаги оят ва ҳадислар ҳамда ундаги тафсилотда шафоат ҳақида сўз ўтди. Чунки шафоат қадимги ва ҳозирги замонда чигал иш (бўлиб қоляпти). Авлиё, солиҳлар ва ўликларга дуо қилиш билан ибодатдаги ширкка қўл урганларнинг кўпчилигига -ёки барчасига- савол бериб: бу ширк деб айтилса, улар: йўқ, бу ширк эмас. Чунки биз Аллоҳдан ўзга бирор кишига ибодат қилишни қасд қилмадик. Биз ибодат Аллоҳнинг ҳаққи эканини биламиз. Бироқ мана бу кишилар солиҳлар бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида ўз ўринларига эга. Одатда инсоннинг султон ёки подшоҳ ҳузурида бирор юмуши бўлса, у унга ўз юмуши билан тўғридан-тўғри мурожат қилмайди. Чунки у (подшоҳ) ундан қабул қилмаслиги ёки танимаслигидан ҳавотир олади. Шунда истаги рад этилмаслиги учун ўзи билан иши тушган киши ўртасига восита қўяди. Ушбу восита унга муҳтожнинг талаби унинг қўлида бўлган киши ҳузурида оқлайди дейдилар. Жавобларининг хулосаси шундай.
У ботил жавобдир. Чунки Холиқни махлуққа қиёс қилишлик ботил қиёс. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло махлуқотларидан бирор кишига қиёс қилинишдан покдир. У субҳанаҳу шундай деди: “Бас, Аллоҳнинг ўхшашини қидирманглар! (У зотнинг мисли — ўхшаши йўқдир.) Албатта Аллоҳ (барча нарсани) билур, сизлар (ҳеч нарсани) билмассиз”. (Наҳл: 74). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир”. (Ихлос: 4). Ва бунда бошқа Аллоҳ субҳанаҳу Холиқ билан махлуқ ўртасида улкан фарқ бўлгани боис У Зот махлуқотларига қиёс қилиниши ёки ўхшаш эканлиги жоиз бўлмаслигини баён қилган оятлар. Демак, дунё подшоҳлари ҳузурида уларнинг изнисиз шафоатгўйлар шафоат қилиши мумкин бўлса, батаҳқиқ, Холиқ жалла ва аъланинг ҳузурида бунинг имкони йўқ. Чунки У бундай (ишдан) Буюкроқдир. Дунё подшоҳлари мамлакат ишларида уларга ёрдан беганлари учун ушбу оқловчиларга ҳожатманддирлар. Натижада подшоҳлик ишларида уларга кўмак берганлари ёки подшоҳлар халқнинг аҳволини билмаганлари учун уларнинг оқловларини қабул қиладилар. Улар ўзларига (хабарларни) етказиб турадиган кишига муҳтожлар. Ёҳуд дунё подшоҳлари қалблари меҳр туйғусини ҳис қилгунигача улар билан сўзлашадиган оқловчилар келгунича баъзан ҳожатларни ўташ ва раҳму-шафқат қилишни хоҳламайдилар.
Ушбу ишларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан рад этилгандир. У подшоҳлик ишларида Унга кўмак берадиган кишига муҳтож эмас. Чунки У Беҳожат, Саҳоватли, барча нарсага Қодир. Махлуқотларининг ҳолатларини Унга етказиб турадиган кишига эҳтиёжи йўқ. Чунки У барча нарсани билади. Унга таъсир ўтказиб, раҳму-шафқатини қўзғайдиган кишига ҳожати йўқ. Чунки у бандаларига меҳрибон, раҳмлидир. Уларга фақат яхшиликни ва ёрдам беришни хоҳлайди. Афв ва мағфират қилишни яхши кўради. Бирор киши унга таъсир ўтказиши ёки Унинг ҳузурида воситачилик қилишлигисиз махлуқотларига саҳоват қилади. Ушбу ишларнинг бари рад этилгандир. Шу билан мушрикларнинг ҳужжати ботил бўлиб, уларнинг бу қилмишлари ширк экани маълум бўлди. Аллоҳ уни ўзининг ушбу қавлида ширк деб атади: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Ўзгасига ибодат қиладилар. Ана шу ширкдир. Бошқа оятда эса: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша « илоҳ »ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Сўнг ушбу қавли билан уларга таҳдид қилди: “Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас”. (Зумар: 3). Уларнинг бу қилмишларини ёлғон ва куфр деб атади. Балки уни куфрда ҳаддан ошиш деб номлади. Ушбу ишни қилган кимса, дарҳақиқат, куфрнинг чегараси ва энг улканига етибди, Аллоҳ сақласин.
Ушбу оятда айтадики: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар)”. (Сабаъ: 22-23). Бу ва ундан кейинги оят ҳақида уламолар шундай дейишади: у ширк илдизларини тагидан узиб ташлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига келсак: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг”. (Сабаъ: 22). Бу Унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга анави фаришта ва Аллоҳдан ўзгаларга дуо қилиб, улар бизни Аллоҳнинг ҳузурида У субҳанаҳу ва таолонинг изнисиз шафоат қиладилар дея даъво қилаётганларга шундай дейишларига амрдир. Эй элчи! Уларга айтинг, етказинг, хабар беринг ва баён қилинг: “Дуо-илтижо қилаверинглар-чи”. (Сабаъ: 22). Бу (қаттиқ) ҳайфсан ва ожиз қолдиришлик буйруғидир. Чунки буйруқ гоҳида ҳайфсан ва ожиз қолдиришлик учун келади, бирор нарсани талаб қилишлик ёки бирор нарсани жорий қилишлик учун эмас. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида келганидек: “Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин”. (Каҳф: 29). Бу куфр келтиришликка буйруқ эмас. Балки бу ҳайфсан ва таҳдид буйруғидир. Аслида эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло куфрга буюрмайди. “Кофир бўлсин”. (Каҳф: 29), яъни, таҳдид ва ҳайфсан қилишлик буйруғи. Гоҳида ожиз қолдиришлик буйруғи бўлади: “Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар!”. (Раҳмон: 33). Бу ожиз қолдиришлик амридир. “Деб гумон қилган...”. (Сабаъ: 22). Бу ўринда уларга раддия бор. Чунки улар бу ишларини Аллоҳ ҳузуридан нозил бўлган шаръий далилга қурмадилар. Аллоҳ ўзгасига дуо қилишни ҳеч қачон жорий қилмаган. Балки шериксиз, ёлғиз ўзига дуо қилишни амр қилган. Кимда-ким Ундан ўзгасига дуо қилса, бас, бу унинг гумони. Гумон эса ботилдир. Шунингдек, ақлий, фитрий далилга ҳам таянмадилар. Чунки ақл, ибодат фақат унга мустаҳиқ бўлган Зотгагина бўлишига далолат қилади. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Фақир, ожиз бандага келсак, батаҳқиқ, у ибодатга лойиқ эмас. Бу ибодат ва дуо фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина яроқли эканига шариат далили билан бирга ақлнинг ҳам далилидир. Даъво-(гумон)нинг маъноси ёлғондир. Бу эса улар ушбу ишларида ёлғончи эканликларига далолат қилади. Чунки бу ишга далил бўлмас экан, бас, у ёлғондир.
“Деб гумон қилган”. (Сабаъ: 22). Яъни, улар фойда ва зиён етказади деб гумон қилдингиз.
“Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар)”. (Сабаъ: 22-23). Чунки дуо қилинмишда ушбу ҳолатларнинг бири тўла топилиши лозим:
Биринчи ҳолат: Ундан талаб қилинаётган нарсага молик-(эга) бўлишлиги. Агар сиз бирон кишидан бирор нарса талаб қилсангиз, у унга эга бўлиши шарт. Ана у дуо қилинаётганлар эса улардан талаб қилинаётган нарсаларнинг бирортасига эгалик қилмайдилар. Демак, уларга дуо қилишлик ботил. Қандай улардан талаб қилаётган нарсаларингизга эгалик қилмайдиган одамлардан талаб қиласизлар? Ахир улар: “Бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар”. (Сабаъ: 22). Яъни, уларда озгина бўлсада мулк йўқ. Зарра маълум бўлганидек энг кичик нарсадир. У ё ҳавода учиб юрган чанг зарраси ёки бирор вазнга эга бўлмаган кичик чумоли. Аллоҳ доимо ушбу мисолни зарбулмасал қилади: “Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”. (Зилзила: 7-8). Яхшилик ва ёмонликнинг энг ози: “Шубҳасиз, Аллоҳ бировга бир зарра вазнича зулм қилмас”. (Нисо: 40).
Зулмнинг ози ҳам, кўпи ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан рад этилгандир. Демак, уларга қандай дуо қилиб, талаб қиласизлар. Ҳолбуки улар дуо қилаётган нарсаларингизнинг барига эга эмаслар. Сизлар эса уни улардан талаб қилмоқдасиз? Бу беҳудаликдир. Осмонлар, ер ва улардаги нарсаларга эгалик қиладиган Зотдан қандай юз ўгирасизлар? У Аллоҳ таолодир. Бирор нарсага эгалик қилмайдиганга дуо қилишга берилиб кетмоқдасизлар. “Ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир”. (Сабаъ: 22).
Иккинчи ҳолат: Агар молик-(эга) бўлмаса, камида Моликка шерик бўлишлиги. Бу махлуқотларни яратишда рад этилгандир. Чунки улар Аллоҳга Унинг мулкида шериклик қилмайдилар: “Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!”. (Аҳқоф: 4). Бирор киши осмонлар ва ернинг мулкида Аллоҳга асло шериклик қилмас, на фаришталар, на пайғамбарлар ва на авлиёлар. Мулк Аллоҳникидир.
Учинчи ҳолат: Агар бирор нарсага эга бўлмаса ва унда шерик ҳам бўлмаса Моликка ёрдамчи бўлишлиги мумкин. Агар Моликка ёрдамчи бўлса унинг воситасида У Зотдан шафоат сўрамоқлик жоиз бўлади. Аллоҳ таоло буни рад этиб, шундай деди: “Ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир”. (Сабаъ: 22). Махлуқотларидан бирор киши Аллоҳга кўмак бермайди. Махлуқотларидан халқларини бошқаришда Унга кўмак берадиган бирортасини олмаган, субҳанаҳу ва таоло. Осмонлар ва ерни ёлғиз Ўзи яратган. Махлуқотларни яратди ва бунда Унга кўмак берадиган бирортасини олмади. Чунки У субҳанаҳу ва таоло барча нарсага Қодирдир.
Тўртинчи ҳолат: Гоҳида Моликнинг ҳузурида шафоатчи бўлади. Худди подшоҳларнинг ҳузурида одамларни шафоат қилгани каби. Улар подшоҳлар эмас, подшоҳларга шериклар ҳам эмас, подшоҳларнинг вазир ва ёрдамчилари ҳам эмас. Бироқ улар шафоатчилардир. Боўбро ва юқори даражали шахс келиб, султон ҳузурига кириб, унинг олдида шафоат қилади. Ҳолбуки у унга кўмакчи ҳам, шерик ҳам эмас. Бу махлуқларнинг ҳаққида жоиздир. Бироқ Холиқнинг ҳаққида жоиз эмас. Чунки шафоат фақат Унинг изни билан бўлади: “(Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар)”. (Сабаъ: 23).
Яъни, Аллоҳнинг ҳузурида фақат Унинг изни билан (шафоат қилиш бошланади). Бу махлуқларга хилофки, гоҳида уларнинг ҳузурида улар изн бермасаларда шафоат қилинади. Аллоҳ мушриклар борасида шафоатга изн берадими? Мушрик ёки кофир ҳаққида шафоат юз беришлиги амримаҳолдир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас!”. (Муддасир: 48). “Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас”. (Ғофир: 18). Агар тўрт жиҳатнинг барчасидан шафоатлари ботил бўлса, бас, у ботил шафоатдир. Тўғри шафоат, унда икки шарт тўла топилган шафоатдир: биринчи шарт: Аллоҳнинг изни билан бўлишлиги. Иккинчи шарт: тавҳид ва ихлос аҳли ҳаққида бўлишлиги.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Қиёмат куни шафоатингиз ила бахтли кишилар ким?”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чин қалбдан Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтган киши”, дедилар”. (Бухорий (1/52)).
Ушбу шафоат Аллоҳнинг изни билан ихлос-(тавҳид) аҳли учундир. Асло Аллоҳга ширк келтирган кимса учун эмас. Унинг ҳақиқати шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ихлос аҳлига фазл-у марҳамат кўрсатиб, мукаррам айлаши ва мақталган мақомга эришиши учун шафоат қилиш изни берилган киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари воситаси ила уларни мағфират қилади. Қуръон инкор қилган шафоат – ширкий шафоатдир. Шунинг учун Унинг изни билан (бўладиган) шафоатни бир неча ўринда исбот қилди. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (шафоатни) ихлос ва тавҳид аҳли учунгина бўлишини баён қилдилар”. Сўзлари тугади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга савол йўллаб, шундай дедилар: “Эй Росулуллоҳ! Одамларнинг шафоатингиз сабаб бахтлилари ким?”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дарҳақиқат, ҳадисга ошиқишингизни кўрганим сабабли ушбу ҳадис ҳақида сиздан бошқаси менга савол бермайди деб ўйлагандим, эй Абу Ҳурайра! Менинг шафоатим сабаб одамларнинг бахтлиси: чин кўнгилдан Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтган кишидир”-дедилар”. (Бухорий (99) ва Аҳмад (2/373)).
Ушбу ҳадис Аллоҳ таолонинг изнидан кейин Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари фақат ихлос аҳлига экани, ширк аҳлига бўлмаслигига далолат қилади. Ихлос аҳли, улар: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деганлардир. Яъни, уни фақат тили билан айтмай, чин кўнгилдан уни талаффуз қилганлар. Балки унинг маъносини билиб, талабларига амал қилиб, унга қалбида эътиқод қилганлар.
Унинг маъносини ва у нимага далолат қилишини билмай ёки мунофиқларнинг ҳолати каби маъносини билсада, бироқ унга қалбида эътиқод қилмасдан “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейдиган кимсага келсак, бунга “Ла илаҳа иллаллоҳ” фойда бермайди. Ва унинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида шафоат йўқ. Балки шафоат ихлос аҳли учундир. Улар ушбу калимани, у далолат қилаётган Аллоҳ таолони ибодатда яккалашлик ила қалбларида Аллоҳ азза ва жаллага мухлис бўлган ҳолда нутқ қиладилар.
Бу эса ширк аҳли учун шафоатда насиба йўқ эканига далолат қилади.
Демак, ана у аввалги ва кейинги мушрикларнинг бари, қабрларга бориб, унинг олдида тиз чўкиб, пешоналарини унинг тупроғига белаб, улар учун жонлиқ сўйиб, назр атаб, уларга суркалиб: ушбу авлиёлар бизни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладилар дейдиганлар, ўшаларнинг бари ушбу шафоатдан маҳрумдирлар. Уларнинг бу ҳунари фойдасиз меҳнат ва манфаатсиз зарардир. Чунки бу айни аввалги мушрикларнинг қилмиши.
“(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)!”. (Сабаъ: 22). Ушбу оят фаришта, авлиё, солиҳ ва бошқалар ҳақида умумийдир. Аллоҳ азза ва жалладан ўзга дуо қилинган ҳар бир нарса ушбу мақомдадир. Бирор нарсага эга эмас, зарра мисқолига ҳам. Моликка шериклик қилмайди. Ва у Моликка ёрдамчи ва унинг ҳузурида ширк аҳли, қабр, сағана, дарахт, тош, санам ва улардан бошқаларга ибодат қиладиганларни шафоати билан шафоатчи ҳам эмас. Уларнинг шафоатда бирор насибалари йўқ. Ўшаларнинг бари (йўлини) йўқотган подадир. Ушбу сағаналарга бориб, мол инфоқ қилиб, вақтларини зое қиладиганларнинг бари учун Аллоҳнинг ҳузурида шафоатдан бирор насиба-(улуш) йўқ. Балки шафоат тавҳид аҳли учундир.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу шафоатни (жорий) қилганининг сабаби, у шафоат қилувчи учун эҳтиромдир. Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига уни эҳтиром айлаб шафоат қилишга изн беради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мақталган ўринда, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга эҳтиром ўлароқ юз бергани каби. Ва у шафоат қилинмишга раҳматдир. Агар шафоат ва раҳмат аҳлидан бўлса. Ана шу Аллоҳнинг ушбу шафоатни (жорий) қилганлигидаги ҳикматдир. Иш-(бошқарув)нинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоникидир.
Шу билан бизга Шайхул Ислом Ибн Таймийянинг ушбу очиқ-ойдин сўзлари ила баён қилишлари билан икки ояти кариманинг маъноси маълум бўлди.
Абул Аббос Шайхул Ислом Ибн Таймийянинг куняларидир. Исмлари: Аҳмад ибн Абдулҳалим ибн Абдуссалом ибн Таймийя ал-Ҳарроний ал-Ҳанбалий. Машхур имом. У кишининг фарзандлари йўқ.
Ҳурмат-эҳтиром бобидан Абул Аббос деб куняланганлар. Инсон гарчи фарзандсиз бўлсада куняси бўлиши жоиздир.
Хулоса шуки, ушбу ояти карима мушриклар ўз маъбудотлари борасида эътиқод қилган нарсаларини ботилга чиқарди. Ва уларга ишончли жавоб билан раддия берди:
Мушриклар: ушбу маъбудотларимиз осмонлар ёки ерда бирор нарсага эгалик қилади дейиш қўлларидан келадими? (Бунга) қодир бўлмайдилар.
У Аллоҳга шерикдир дейишга қодирмилар? Қодир бўлмайдилар.
Улар мулкни бошқаришда Аллоҳга ёрдам беради дейишга қодирмилар? Қодир бўлмайдилар.
Улар Аллоҳнинг ҳузурида Унинг изнисиз шафоат қиладилар дейишга қодирмилар? Қодир бўлмайдилар.
Шафоат мушрик ва кофирларга фойда беради дейишга қодирмилар? Қодир бўлмайдилар. Ушбуларнинг барига асло қодир бўлмайдилар.
Уларнинг бирортаси ушбу оятга қарши чиқиб: маъбудотларимиз эгалик қилади ёки улар Аллоҳга шерик ёҳуд улар Аллоҳнинг ёрдамчилари ёкида улар Унинг ҳузурида Унинг изнисиз шафоат қилади дедими? Бирор киши Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломига қарши чиқишга қодир эмас. Чунки Аллоҳнинг Каломига олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил етмайди. Ҳикматли, мақталган Зот томонидан нозил қилинган. Бироқ онг кўзлари кўр бўлса ва одамлар ҳаволарига, бузуқ тақлидларига бинаон амал қилишга ўтсалар, ана шу дамда ҳалокатга ва (бугун) нимага тушган бўлсалар шунга тушадилар.
Агар ҳар қандай хурофотчи ёки сағаналарга ибодат қиладиганлардан иборат ҳар қандай мушрикка савол йўллаб: ушбу оятларга жавоб бер!, десангиз, жавоб беришга қодир бўлмайди. Агар жавобга қодир бўлмаса унинг кибр қилувчи ва амали ботил экани маълум бўлади.
Исломни даъво қилиб, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берган кишига Қуръонга мурожат қилиши, уни тадаббур қилиб, унга амал қилиши, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мурожат қилиб, унга амал қилиши, бузуқ тақлидларга (амал қилиб) юрмаслиги ёки одамларнинг қилаётган ишлари ёҳуд ушбу қабрлар фойда беради ёкида ушбу ўликлар уларга дуо қилган ё уларга қурбат ҳосил қилган кишига фойда беради деган ботил даъволарга эргашмаслиги вожиб бўлади. Агар ушбуларнинг бари Китоб ва суннатга кўндаланг қўйилса ботил экани маълум бўлади.
Ҳа, гоҳида авлиё ёки қабрларга дуо қилаётганларга талаб қилаётган ҳожатлари ҳосил бўлиши рўй беради. Бироқ бу уларнинг йўли тўғри эканига далолат қилмайди. Чунки уларга гоҳида фитна ва арқонни узун ташлашлик бобидан талаб қилган нарсалари берилади. Ёки бу уларга ушбу нарсани ато қилишликда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан қазои қадарга мувофиқ келиб қолади. Натижада уни қабрлар сабабли деб ўйлайдилар. Ҳолбуки у Аллоҳнинг қазои қадари билан юз беради. Талаб қилинган нарсанинг ҳосил бўлиши талабнинг тўғрилигига далолат қилмайди. Балки ҳужжат келтиришлик Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан бўлади. Одат, тақлид, ҳикоя, туш ва хурофотлар билан эмас. Ёки фалончида шундай-шундай ҳосил бўлди, фалончи фалоний қабрга борибди, ёки фалончи аёл фалоний қабрга борибдию ҳомиладор бўлибди. Бу асло далил эмас. Чунки инсонга муҳтож бўлган нарсаси ато қилиниши қилган ишининг ёки қўл урган ширк ва ёмон одатларнинг тўғрилигига далолат қилмайди.
Шайхул Ислом айтадилар: Гоҳида қабр олдида уларга гапирган ёки қабрдан улар олдига чиққан кишини кўрадилар ёки эшитадилар. У: Мен фалончиман. Мен сен талаб қилаётган фалончиман. Мен ҳожатингни бажо қиламан дейди. Унинг кўзига шайтон кўринади, маййит эмас. Балки у шайтондир. Уларга маййит суратида гавдаланиб, хитоб қилади. Гоҳида эса уларга талаб қилаётган нарсаларидан бирини узоқдан жалб қилади. У шайтон бўлиб, уларни адаштиришни, ҳалок қилишни ва йўлдан уришни хоҳлайди.
Мақсаднинг ҳосил бўлиши амалнинг тўғрилигига далолат қилмайди. Шунингдек, маййит суратидаги шахсни кўришлари ёки уларга гапирган сўзни эшитишлари, буларнинг бари ҳужжат эмас. Чунки бу шайтоний ишлар. Шайтон уларга маййит суратида гавдаланади ёки маййитнинг овози билан сўзлайди. У шайтон бўлиб, уларни Аллоҳнинг йўлидан адаштиришни ёки уларга баъзи ҳожатларини беришни хоҳлайди. Чунки шайтон узоқ ўринларга бориб, нарсаларни кўтариб, уларни олиб келиб, оёғи остига қўйишликка қодир бўлади. Жинлар ушбу нарсада ўзаро ҳамкорлик қилиб, ўшаларнинг талаб қилган нарсаларини ҳозир қиладилар ва уни уларга берадилар.
Хулоса шуки, уларнинг бари шайтоний ишлар. Чунки улар Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салланинг суннатларига хилофдир. Бу бало-офатлардан. Яъни, фалончи қабрга борганда шифо топди, фалончи аёл қабрга борганда ҳомиладор бўлди, фалончига шундай-шундай ато қилинди деб ҳужжат келтиришликлари (бало-офатлардандир). Бу асло ҳужжат бўлмайди. Бу фитна, синов, имтиҳом ва у шайтонларнинг амалларидандир.
Гоҳида айтадиларки: У маййитни тушида кўрди. У унга шундай-шундай деб айтибди. Ушбу туш шайтондандир. Шайтон гоҳида уйқудаги киши олдига келиб, унга гапиради ёки унга у танийдиган ўликларнинг суратида гавдаланади. Тушида унинг олдига келади. У шайтондир. Чунки барча тушлар тўғри бўлмайди. Тушлар уч қисм бўлади:
Нафснинг сўзи, алоқ-чалоқ туш. Булар бирор асосга эга эмас.
Иккинчи қисм: Шайтондан. Шайтон унинг олдига келиб, тушида унга айтади: шундай қил ёки шундай нарса сўра ёки шундай жойга бор. У шайтоний тушдир. Хоссатан, инсон дуоларни ўқимай уйқуга кетган бўлса. Уйқу олди “Оятал Курсий”, ихлос ва икки паноҳ сўраладиган сураларни ўқимаган бўлса. Шайтон уни адаштириш ёки уни уйқусида ғазабини қўзғаб, безовта қилиш учун унга устун чиқади. Чунки у унга безовта қиладиган нарсаларни олиб келади. Ёқтирмайдиган нарсаларини кўради.
Учинчи қисм: У тўғри туш. У фариштанинг қўлида жорий бўладиган туш. Бу тўғри туш бўлиб, унда йўлдан оздиришлик йўқ. Балки унда яхшилик бор. Ва у ҳадисда ворид бўлганидек пайғамбарликдан бир қисм ҳамда башорат берувчилардандир. Бироқ бу асосан фақат иймон аҳлида юз беради. Гоҳида туш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ирода қилган ҳикмат сабабли кофирда юз беради. Ҳудди Юсуф алайҳиссалом қиссаларида подшоҳда юз берганидек. Подшоҳ кофир эди. Ушбу тўғри туш Аллоҳ ирода қилган иш сабабли кофирда юз берди. Ва у Юсуф алайҳиссаломга Аллоҳ у кишини ушбу туш таъвили сабаб мукаррам қилиши учун имконият туғдирди. У кишининг илм ва фазилатлари ошкор бўлди. Сўнг зиндондан чиқдилар. Сўнг эса подшоҳ даражасига етдилар.
Хулоса шуки, ибодатларда тушга таянилмайди. Айниқса тавҳид (бобида). У фақат Аллоҳнинг Китоби ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ёҳуд мусулмонларнинг ижмосидан иборат далилга қурилади. Аммо туш ва кўзга (ҳар-ҳил) нарсалар кўриниши ва ҳикоялар, буларнинг барига шаръий ҳукмлар қурилмайди.
Агар тушда бирор киши олдингизга келиб, сизга: шундай-шундай намоз ўқинг ёки рўза тутинг деса, ушбу тушга биноан амал қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки шариат жорий қилишлик тугади. Бу ўринда фақат Китоб ёки суннатдан далил бўлиши мумкин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин шариат жорий қилишлик йўқ. Айниқса тавҳид, ақида ишларида. Ана у ақида борасида шариат жорий қилиб, қабрлар устига сағаналар қурдилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар. Уни тавоф қилиб, унга қурбат ҳосил қилдилар. Буларнинг бари Китоб ва суннатга зиддир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ушбу ширкийёт, хурофот, бидъат ва динда янги чиққан нарсаларни жорий қилмади.
Pages (10):    1 2 3 4 5 10   
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.