6-боб:
Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб
Ушбу бобнинг ўзидан олдинги бобга боғлиқлиги зоҳирдир. Чунки бундан олдинги боб: “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб” эди. Ушбу боб эса ана шу калиманинг изоҳи ва маъносини баён қилишлик ҳақидадир. Чунки бирор нарсага чақириб, одамлардан уни қилишликларини талаб қилаётган киши, уни уларга баён қилиб беришлиги, тўла ёритиб беришлиги лозимдир. Одамларга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, денглар деб айтиш билангина кифояланиб қолмайди.
Ёки одамларга: исломга киринглар дейиш билан чекланмайди. Балки уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини, уларни чақираётган исломнинг маъносини баён қилиб беришлиги шартдир. Шу билан бирга уларга ислом ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни бузувчи амалларни, муртадлик ва ширк турларини баён қилиб беришлиги лозиму лобуддир. Тоинки даъвати самарали ва одамлар унинг даъватидан фойда ҳосил қилсинлар. Уларни мужмал нарсага чақиришликка келсак, бас, бу кифоя қилмайди.
Бугунги кунда даъват номи остида юрган кўплаб жамоат ва якка шахслар “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва исломнинг ҳақиқий маъносини ҳамда исломни ва икки шаҳодат калимасини бузувчи амалларни билмайди. Балки мужмал бир нарсага чақирадилар. Уларнинг айримлари буни тушуниши мумкин. Бироқ одамларга ушбу нарсаларни баён қилиб беришликни хоҳламайди. Чунки унинг даъвосича одамлар ундан нафратланиб қоладилар. У эса (атрофига) одам йиғишни истайди. Уларни нима асосида жамлайди? Жоҳиллик ва залолат асосидами? Демак, Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари ҳақида айтганидек нимага даъват қилаётганингизни баён қилиб, ёритиб беришингиз шартдир:
“Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф: 108). Аниқ ҳужжат – ишончнинг маъноси даъват қилаётган нарсасини ва унинг маъносини яхшилаб билиб олишликдир. Тоинки уни одамларга ёритиб берсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан олдинги бобда ўтганидек Алий розияллоҳу анҳуни жўнатиб, у кишига байроқни берганларида шундай дегандилар:
“Уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”. Фақатгина:
“Уларни исломга даъват қил”, деб шу билан кифояланмадилар. Балки:
“Гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”, дедилар. Агар исломга киришни қабул қилсалар, бас, уларга исломнинг маъносини баён қилиб, уни уларга изоҳлаб беринг. Тоинки унга илм асосида кирсинлар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуга шундай дегандилар:
“Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу сўзларида тўхтаб қолмадилар:
“Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг”. Балки у кишини уларга икки шаҳодат калимасини нутқ қилганларидан кейин ушбу шаҳодат талаб этганларини баён қилиб беришга амр қилдилар. Ундан мурод тилда қуруқ нутқ ва талаффуз қилиб қўйишлик эмас. Балки уни лозим тутиб, амал қилишлик шартдир.
Шулардан келиб чиқиб шайх роҳимаҳуллоҳ ““Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб”дан кейин ушбу бобни очдиларки, бу билан кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришга даъват қилса, уни изоҳлаб беришлиги, тавҳидни ёритиб беришлиги шарт экани аён бўлсин. Тоинки даъвати илм асосида бўлсин. Аммо буни билмайдиган бўлса, бас, то ўзи авваламбор таълим олмагунича ўзига тегишли бўлмаган нарсага киришмасин. Ёки буни билсада, бироқ ўзидаги бир ғараз ёҳуд жамоати ва ҳизб-(гуруҳ)ини рози қилишлик учун одамларга уни баён қилиб беришни хоҳламаса, бас, бундан узоқ юрсин. Даъват вожиботини адо этмас экан унинг йўлига тўғаноқ бўлмасин. Чунки бу оқибатда даъватга ҳақорат ва инқироз бўлиб қайтади.
Уларнинг айтишларича биз уларни даъват мақсадларидан машғул қилаётган эмишмиз. Улар даъватнинг маъносини ва даъватчидан нималар талаб этилганини тушунмайдилар. Демак, даъватчилар илм асосида бўлишликлари вожибдир. Тоинки даъватлари фойдали бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида уларга ажру ҳасанотлар китобат қилинсин.
Шайх роҳимаҳуллоҳнинг: “Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб”, деган сўзлари далолат қилувчини далолат қилинмишга боғлаб келтиришликдандир. Далолат қилинмиш тавҳид, “Ла илаҳа иллаллоҳ” гувоҳлиги эса далолат қилувчидир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодати тавҳидга далолат қилади. Демак, у далолат қилувчини далолат қилинмишга боғлашликдандир. Шайх роҳимаҳуллоҳ у иккисининг маъноси бир эканлиги аён бўлсин учун сарлавҳада иккисини жамладилар. Тавҳиднинг маъноси “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси эса тавҳиддир. Ушбу маъно бирор кишига махфий қолмасин, акс ҳолда тавҳид “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан ўзга бир нарса экан деган гумонга боради. Балки у иккиси бир нарсадир. Бу шайх роҳимаҳуллоҳ сарлавҳада икки лафзни жамлашликларининг маъноси эди. Дарҳақиқат, шайх ушбу бобда тўрт оят ва бир ҳадис зикр қилдилар.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро/57).
Биринчи оят Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: Аллоҳ таоло шундай деди:
“Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро/57). Оятнинг тўла кўриниши:
“У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир”. (Исро: 57). Жумҳур муфассирларнинг айтишларича: ушбу оят Масиҳ, онаси (Марям) ва Узайрга ибодат қиладиган қавм ҳақида нозил бўлган. Шунда Аллоҳ субҳанаҳу мана шу сизлар дуо қилаётганларингизнинг ўзлари Менга дуо қиладиган бандаларим, Менга ёлборадиган муҳтожлар, Менга тоат-ибодат билан қурбат ҳосил қиладилар. Бас, улар Менинг бандаларимдир дея баён қилди. Банда маъбуд бўлишлиги ярамайди. Осмонлар ва ердагиларнинг бари Аллоҳга бандадир:
“Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур”. (Марям: 93).
“Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин қилинган фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар”. (Нисо: 172). Барчаси махлуқдир. Осмонлар ва ердагиларнинг бари Аллоҳнинг бандалари. Демак, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишлари ярамайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ундан олдинги оятда айтдики:
“(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Бу мушриклар ва улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган олиҳалари ожиз эканини кўрсатиб қўйиш учун эди.
“(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: ...чорланглар!”. (Исро: 56). Бу таҳдид ва ваъид буйруғидир.
“Гумон қилган кимсаларингизни”. (Исро: 56). Гумон-(қуруқ даъво) ёлғон асбоб-(қурол)дир. Гумон-(даъво) деб ҳақиқати йўқ бўлган нарсага айтилади. Улар Аллоҳ азза ва жалладан ўзга фойда ёки зарар беради деб гумон қилаётганлари,
“Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Агар сизларга бирор касаллик етса, батаҳқиқ, Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз, хоҳ фаришта, пайғамбар, солиҳ зотлар ва авлиёлар бўлсин, уларнинг бари зарарни кўтаришга эга эмаслар.
Агар Аллоҳ таоло бирор бандасига зарар туширса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирор киши ҳаргиз уни аритишга қодир бўлмайди. Аллоҳ таоло айтганидек:
“Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар: 38). Улар зиённи аритишга эга эмаслар. Зарар тушганда уни аритиб, кўтаришга Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина эга бўлади. Шу билан анавиларга ибодат қилишлик ботил бўлди.
“Ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Яъни, уни бир ўриндан бошқа бир ўринга кўчиришга. Улар касалликни бир аъзодан бошқа бир аъзога кўчириб қўйишга эга эмаслар. Агар Аллоҳ таоло бошга оғриқ туширса махлуқотларнинг бари ёки моҳир табиблар бош оғриғини қўлга ёки қўл оғриғини оёққа буриб юборишликка ҳеч қачон қодир бўлмайдилар. Шунингдек, уни бир шахсдан бошқа бир шахсга буриб юборишга ҳам қодир бўлмайдилар.
Агар бирор бандага касаллик етса, бас, оламдаги табиб ва оламга донғи кетган касалхона ва сиҳҳий мажмуалар ушбу касалликни бир шахсдан бошқа бир шахсга кўчиришликка ва касаллик кўчирилган соғайиб кетишига ёки ушбу касалликни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга кўчиришга ҳаргиз қодир бўлмайдилар. Балки бу Азиз ва Аълим Зотнинг тақдиридир. Зарарни аритиш ва уни ниҳоий кўтариб-(йўқотиб) ташлашга қодир бўладиган ва уни бир ўриндан хоҳлаганда бошқа бир ўринга буриб юборадиган Зот У субҳанаҳу ва таолодир.
Бу беллашувга чорлашликки, Аллоҳ таоло бу билан мушрикларни беллашувга чорлаяпти. Қиёмат кунигача унга ҳаргиз жавоб беролмайдилар. Бу эса уларнинг ҳужжатлари йўқ эканига далолат қилади.
Бирор киши: ҳа олиҳаларимиз зиённи аритишга ёки зарарни буриб юборишга қодир деб айтмаган. Буни бирор киши айтмаган. Демак, бу уларнинг ҳужжат ва даъволари йўқ эканига далолат қилади. Ва иш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтади.
Сўнг субҳанаҳу ва таоло Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз Унинг бандалари ва уларнинг ўзлари ҳам Аллоҳ азза ва жаллага раҳматидан умидвор ва азобидан қўрқиб дуо қилишларини баён қилди.
“Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 57). Фаришталар, Ийсо алайҳиссалом, у кишининг онаси (Марям), Узайр, барча солиҳ зот ва авлиёлар ушбу ўриндадир. Барчалари Раббиларига йўл-(восита) изларлар.
Воситанинг аслий маъноси: мақсадга элтадиган сабабдир. Мақсадга элтадиган сабабга восита дейилади.
Унинг ушбу ўриндаги маъносига келсак: Восита – тоат ва қурбатдир. Малоикалар, Ийсо ва Узайр алайҳимуссалом ҳамда авлиё ва солиҳларнинг бари Аллоҳга тоат-ибодат билан қурбат ҳосил қиладилар. Аллоҳга нима учун ибодат қиладилар?
“Қай бирлари яқинроқ бўлиш учун”. (Исро: 57). Ҳар бирлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яқинроқ бўлишни умид қилиб, У Зотга тоат-ибодат ила қурбат ҳосил қиладилар.
“У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 57). Бу эса уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож бандалар бўлиб, У Зотнинг раҳматидан умид қилишларига далолат қилади. Чунки улар раҳматга муҳтождир. Ҳамда Аллоҳнинг азоби уларнинг бошига тушишидан қўрқурлар. Демак, улар ўзларига ҳам фойда жалб қилишга ёки зиённи дафъ қилишга қодир эмаслар. Энди бу борада сизларга қандай қодир бўлсинлар, эй уларга ибодат қилаётганлар?.
Восита-(тавассул)нинг бу ўриндаги маъноси тоат ва ибодатдир. Унинг маъноси қубурий ва хурофотга берилганлар гумон қилганидек: ўзингиз билан Аллоҳнинг ўртасига ҳожатларингизни Аллоҳга кўтарадиган шахс қилишингиздир деган маънода эмас. Бу эса мушриклар наздидаги аввалда ва ҳозирдаги восита-(тавассул)дир. Одамлар подшоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳузурида воситалар қилишгани каби. Аллоҳ жалла ва аълани махлуқотларга қиёс қилдилар. Одамлар подшоҳ ва ҳукмдорлар ҳузурига ўз ҳожат-истакларини етказиш учун уларнинг олдидаги вазир ва яқин одамларидан иборат воситалар билангина етиша олганларидек Аллоҳ жалла ва аълани ҳам махлуқотларига қиёс қилиб: Аллоҳ билан ўзимиз ўртамизда ҳожатларимизни У азза ва жаллага кўтарадиган восита қилишимиз лозим, дедилар. Ва ўша воситаларга турли ибодатлар билан қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳни қўйиб улар учун жонлиқ сўйиб, назр атадилар. Бугунги кунда авлиёларнинг қабрлари олдида рўй бериб тургани кабики, қабрларга жонлиқ сўйиб, назр атаб, атрофида тавоф қилиб, тупроғида беланиб-ағанаб ётиб, девор ва деразаларига суркаладилар. Ўша ўликлар солиҳ кишилар бўлгани учун, анавиларнинг ҳожатларини даъволарига кўра Аллоҳга кўтарадилар.
Ана шу анави фаҳмлари айниганларнинг наздида васила-(тавассул)дир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадрини ерга уришликдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларга ушбу қовли билан раддия берди:
“Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Аллоҳ таоло деди:
“У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас”. (Зумар: 3). Авлиёларни, бизларни Аллоҳга бироз бўлсада яқин қилади ёки Аллоҳнинг ҳузурида бизларни шафоат қилади деган даъво билан восита қилиб, Аллоҳни қўйиб ўшаларга ибодат қилишди. Махлуқотлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида воситачилик қилади дея ибодатни ушбу махлуқотларга сарф этдилар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан ўзларининг ўрталарида ўлик ва ғоиблардан иборат шафоатчиларни восита қилишлик аввалги ва ҳозирги замон аҳлининг ширкидир. Инс ва жин шайтонлари уларга ушбу ботил ишларни зийнатли қилиб кўрсатгани боис турли ибодат ва қурбатларни ўшаларга сарф қилдилар. Ана шу улар наздидаги восита-(васийла)дир.
Қуръон ва суннатда келган воситанинг маъноси эса: тоат ва ибодат бўлиб, шахсларни восита қилиб олишлик эмас. Балки у Аллоҳ азза ва жаллага тоат ва ибодатдир. Аллоҳ таоло (бандаларига) яқин ва (дуоларни) ижобат қилувчидир. Барча нарсани билади. Ўзингиз билан Унинг ўртасида (қандайдир) воситалар қилиб олишлигингизга муҳтож эмас. Балки ҳожат-истакларингизни тўғридан-тўғри Унинг ўзига кўтариб, Унга боғланинг, У Зот учун жонлиқ сўйиб, назр атанг ва Унгагина ибодат қилинг. У субҳанаҳу ва таоло (бандаларига) яқин ва (дуларни) ижобат қилувчидир:
“Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан”. (Бақара: 186). Аллоҳ таоло (сизга) яқин, сизни эшитиб, кўриб, (дуоларингизни) ижобат қилишига қарамай ўзингиз билан У Зот ўртасида восита қилишингизнинг боиси нима?
“Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186).
Аллоҳнинг эшиги кечаю кундуз очиқдир. У субҳанаҳу ва таоло бандаларига яқин, Ундан бирор нарса ғоиб бўлиб, махфий қолмайди. Ҳар кечанинг охирги учинчи қисмида дунё осмонига тушиб, шундай дейди:
“Бирор сўровчи борми?, унга ато этаман. Бирор дуо қилувчи борми?, уни ижобат қиламан. Бирор мағфират сўровчи борми борми?, уни мағфират қиламан. Бирор тавба қилувчи борми?, унинг тавбасини қабул қиламан”. (Бухорий (1094), Муслим (758), Термизий (446), Абу Довуд (1315), Ибн Можжа (1366), Аҳмад (2/504), Молик (496) ва Доримий (1478)).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзингиз билан У Зотнинг ўртасида (қандайдир) шахс, пайғамбар, солиҳ зотлар ва фаришталардан иборат воситалар қилишингизга ҳожатманд эмас. Балки Унга тўғридан-тўғри дуо қилинг, Унга тўғридан-тўғри қурбат ҳосил қилинг. Фаришта ва пайғамбарлардан иборат Унинг хос бандалари ҳам У Зотга (тоат ва ибодат ила) восита илинжида бўлиб, раҳматидан умид этиб, азобидан қўрқадилар.
“Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир”. (Исро: 57). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан У Зотни яхши билувчи авлиёлари қўрқадилар.
Ушбу оятда Аллоҳгагина дуо қилишлик ила “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси ва бандалар билан Аллоҳнинг ўртасида махлуқотлардан иборат воситалар қилмаслик баён қилинди. Бас, кимда-ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида воситалар қилса, дарҳақиқат, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносига путур етказибди. Бобдаги ушбу биринчи оят дуо, қурбат ҳосил қилишлик ва ибодат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун сарф этилиши ҳамда у банда билан Раб азза ва жалла ўртасида восита деган ҳужжат билан халқларидан бирор кишига сарф этилмаслиги “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидан эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ таоло билан бандалари ўртасида воситанинг ушбу тури мавжуд эмас.
Ваҳийни етказишликдаги воситага келсак, ваҳий ва рисолатни етказишлик учун Аллоҳ билан бандалари ўртасида воситачи мавжуд. Бироқ ҳожат-истакларни кўтаришликда бандалар билан Аллоҳнинг ўртасида восита мавжуд эмас. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтадиларки:
“Бу ўринда восита мавжуд бўлиб, кимда-ким уни инкор этса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Ва бу ўринда яна восита мавжуд бўлиб, кимда-ким уни тан олса, дарҳақиқат, кофир бўлади”.
Кимда-ким уни ункор этса, батаҳқиқ, кофир бўладиган ушбу восита нима?
Улар пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассаламдир. Улар рисолат, буйруқ ва қайтариқларни етказишликда Аллоҳ билан бандалар ўртасида восита бўлиб, кимда-ким уни инкор этса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Чунки у элчиларнинг рисолатини инкор этишликдир. Бу ўринда яна бир восита бўлиб, кимда-ким уни тан олса, дарҳақиқат, кофир бўлади. У инсон ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида ҳожат-истакларини етказиш, дуосини кўтаришда восита қилиб, ушбу воситага ибодат ила қурбат ҳосил қилишлигидир. Унинг даъвосига кўра ушбу восита унинг учун Аллоҳдан эҳтиёжини талаб қилади.
Ва ушбу қовли: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27).
Иккинчи оят Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовлидир:
“Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 26-27-28). Иброҳим – у киши Қуръони Каримда такрор-такрор ёд этилган Холил (Аллоҳнинг дўсти) алайҳиссалом бўлиб, Аллоҳ таоло у кишига олқиш айтди ва у кишига эргашиб, иқтидо қилишга амр қилди. У киши алайҳиссалом пайғамбарларнинг отаси бўлиб, Аллоҳ таоло у кишини (Ўзига) дўст қилиб танлади ва у кишини одамларга имом қилди, яъни, иқтидо қилинадиган пешво қилди. У кишидан кейин келадиган пайғамбарларни ўз зурриётларидан қилди.
“Ҳамда пайғамбарликни ҳам (барча самовий китоблар)ни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик”. (Анкабут: 27). Иброҳим алайҳиссаломдан кейин келган пайғамбарларнинг барчаси у кишининг зурриётларидандир. Бану Исроил пайғамбарлари Исҳоқ алайҳиссалом зурриётидан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Исмоил алайҳиссалом зурриётидандирлар. Демак, барчалари Иброҳим алайҳиссалом зурриётидан. Шунинг учун у киши пайғамбарларнинг бобокалони дея аталдилар.
“Эсланг, Иброҳим отасига ...деган эди”. (Зухруф: 26). Авваламбор оталаридан бошладилар.
“Ва қавмига”. (Зухруф: 26). Аллоҳ таоло у кишини уларга юборган қавмлари. Улар юлдузларга ибодат қиладиган халқ эди. Улар мушрик соибалар бўлиб, юлдузларга сиғинарди. Подшоҳлари эса Аллоҳ таоло у ҳақида сўзлаган Намруд эди:
“Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарини билмадингизми?”. (Бақара: 258). У киши билан ўзидан бошқа Раб борлиги ҳақида мужодала қилиб, инкор этарди.
“Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб”. (Бақара: 258). Яъни, Аллоҳ таоло Намрудга мулк бергани сабабли У Зотга (подшоҳлик) ато этгани учун шукр қилиш ўрнига кибр ва итоатсизлик қилди.
“Қайсики Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди”. (Бақара: 258). Яъни, хоҳлаганини қатл қилиб, хоҳлаганини тарк этарди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом у фириб ишлатиши мумкин бўлмаган бир ишни айтишни ирода қилдилар:
“Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди”. (Бақара: 258). Ушбу ишда фириб ишлатиши мумин эмасди. Чунки у фириб ишлатиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тадбирига акс йўл тутиб, қуёшни мағрибдан чиқаришликни даъво қилишлиги мумкин эмас.
“Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 258).
“Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман”. (Зухруф: 26). Яъни, орадаги риштани узиб, пок-(безор) бўлаётганидан узоқлашиш. Бу дўст тутишнинг акси бўлиб, унинг маъноси: яқинлик ва дўст тутаётгани билан орадаги ришталарни боғлашдир. Пок-(безор) бўлишликнинг маъносига келсак, у узоқлашиш ва узилишдир.
“Сизлар ибодат килаётган бутлардан”. (Зухруф: 26). Яъни, сизлар ибодат қилаётган санам, юлдуз ва бошқа нарсалар. Бу уларни ва олиҳаларини беллашувга чорлаш ҳамда улардан пок-(безор) бўлишликдир. Агар улар (бирор нарсага) қодир бўлса, албатта, у кишидан интиқом-(ўч) олади. Чунки у киши ҳамманинг кўз ўнгида улардан пок-(безор) эканликларини эълон қилиб, уларга куфр келтирдилар. Шундай бўлишига қарамай улар у кишига бирор ёмонлик етказмади. Бу эса уларнинг ботил эканига далилдир.
“Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф: 27). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога.
“Мени яратган”. (Зухруф: 27). Яъни, У Зотдан пок-(безор) эканликларини эълон қилмадилар. Чунки У шериги йўқ, ёлғиз Раббиларидир.
“Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак”. (Зухруф: 27). Бу эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу қовли:
“Мен ...покдирман”. (Зухруф: 26), яъни, “Ла илаҳа” бўлмиш нафийдир.
“Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф: 27) “Иллаллоҳ”нинг маъноси бўлмиш исботдир. Демак, ушбу оятда “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси бор. Оят “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси санамларга ибодат қилишни тарк этиб, улардан пок-(безор) бўлиб, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этиш дея изоҳлаяпти.
Аллоҳга ва Ундан ўзгасига ҳам ибодат қиладиган кимсага келсак, бас, у “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни рўёбга чиқармабди. Гарчи уни тили билан талаффуз қилсада. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб, сўнг қабрларга бориб, улардан ҳожат-(истак)ларни талаб қиладиган ва уларга сурканадиган, уларга ўтиниб ёлбориб, мадад сўрайдиган ва уларни тавоф қиладиган кимса ширкдан пок-(безор) бўлмабди. Унга “Ла илаҳа иллаллоҳ” фойда бермайди. Гарчи ҳар нафасида айтсада. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” тил билан айтиб қўйиладиган қуруқ лафз эмас. Балки уни рўёбга чиқаришлик шарт бўлган талаб, далолат ва маъноси бор. У эса Аллоҳга ибодат қилиб, ширк ва мушриклардан пок-(безор) бўлишликдир. Ширкдан пок-(безор) бўлмайдиган кимса, батаҳқиқ, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни рўёбга чиқармабди. Гарчу уни талаффуз қилиб, қуёш чиқиш ва ботиш олди ўқиладиган дуо қилиб, қўлида бир газ узунликдаги тасбеҳи бўлиб, такрорлайдиган дуолари орасида минг мартта “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишлик бўлсада. Бу унга то Иброҳим алайҳиссалоту вассалам қилган ишни қилиб, ширкдан пок-(безор) бўлмагунича асло фойда бермайди.
“У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 28). Аллоҳ таоло “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни Иброҳим алайҳиссалоту вассалам зурриётларида боқий қоладиган калима қилди. У кишининг зурриётлари орасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ила юборилиб, унга даъват қилгунларига қадар мудом ушбу калимани айтиб, унга амал қиладиганлар мавжуд бўлган. Ушбу калима у кишининг зурриётларида боқий қолди. Гарчи унга аксар одамлар хилоф бўлсада. Бироқ Иброҳим алайҳиссалом зурриётларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилгунларигача, гарчи оз бўлсаларда уни лозим тутганлар мавжуд бўлган. Алҳамдулиллаҳким, ер тавҳиддан холий қолмаган. Фақат қиёмат қоим бўлиш олди холий қолади. Ер тавҳиддан холий қолгани маҳал қиёмат қоим бўлади. Ҳадисда ворид бўлагидек:
“Ерда Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши бўлар экан қиёмат қоим бўлмайди”. (Муслим (148), Термизий (2207) ва Аҳмад (3/107)). Чунки ер тавҳид билангина боқий қолади. “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси сабабли осмонлар ва ер қоим бўлди, у сабабли тарозилар ўрнатилиб, (ислом) миллатига асос солинди ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” учун жиҳод фарз қилинди. Ушбу калима (асрлар оша) давом этиб, йўқ бўлиб кетмади. Гоҳида унинг ёрдамчи ва адо этувчилари кўп бўлса, гоҳида эса оз бўлади. Бироқ улар қиёмат қоим бўлиш вақтидагина йўқ бўладилар. Ҳатто ширк кўпайса-да, батаҳқиқ, ер юзида қиёмат қоим бўлишига оз қолгунгача шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиганлар бўлади.
“Қайтишлари учун”. (Зухруф: 28). Яъни, унга қайтиб, рўёбга чиқаришликлари учун. Барча мақтовлар Аллоҳга хоски, бу рўй бераётган ишдир. Гарчи ширк юз бериб, кўпайсада, дарҳақиқат, Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётидан саҳиҳ тавҳидга қайтиб, унга даъват қилиб, одамларга эслатадиганлар мавжуд бўлади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматидандир.
Ушбу оят, эслаб ўтганимиздек, тавҳиднинг маъноси, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик бериш, ширкдан пок-(безор) бўлишлик ва Аллоҳ таолони ибодатда яккалашликка далолат қилади. Демак, у “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни изоҳлаб беради.
Ва мана бу қовли: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”.(Тавба: 31).
Оятнинг тўлиқ кўриниши:
“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир”. (Тавба: 31).
Донишманд ва роҳиблар яҳуд ва насоролар орасида мавжуддир. Яҳуд ва насоролар ўз донишманд ва роҳибларини Аллоҳни қўйиб Раб деб билдилар. Уларни қандай қилиб Аллоҳдан ўзга Раб қилиб олдилар? Буни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Адий ибн Ҳотам ат-Тоийга, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганда изоҳлаб бердилар. Росул соллалоҳу алайҳи ва саллам у кишига (ушбу оятни) қироат қилдилар:
“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31). Адийга бу англашмовчилик туғдирди. Чунки у киши насроний эди. Шунда: эй Росулуллоҳ, биз уларга ибодат қилмаймиз, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса:
“Улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилар, шунда уни ҳаром деб билмасмидингиз?”, дедилар. У киши:
“Худди шундай”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилар, шунда уни ҳалол деб билмасмидингиз?”, дедилар. У киши:
“Худди шундай”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Ана шу уларга ибодат қилишдир”, дедилар.
Демак:
“Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31), оятининг маъноси, улар ҳаромни ҳалол деб билиш ва ҳаромни ҳалол деб билишда уларга итоат қилганлар. Бу эса кимда-ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билиш ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билишда махлуққа итоат қилса, дарҳақиқат, уни Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиган Раб қилиб олган бўлади. Уламолар буни бўйинсунишликдаги ширк деб атайдилар.
Ушбу оятдаги бобга тааллуқли ўрни: оят “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина итоат қилинмоқликка ҳамда кимда-ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билиш ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билишда бирор кишига итоат қилса, дарҳақиқат, уни Аллоҳдан ўзга Раб қилиб олганига далолат қилади.
Бироқ ҳаромни ҳалол санашлик ва ҳалолни ҳаром деб билишлик жоиз иш деб эътиқод қилса, бас, бу миллатдан чиқарадиган катта ширкдир. Аммо ушбуни жоиз деб эътиқод қилмаса, балки ҳалол ва ҳаром қилишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи деб эътиқод қилса, бироқ у буни нафси ҳавоси ёки айрим фойдаларни қўлга киритишлик бобидан қилса, бас, бу улкан маъсиятдир. Бироқ у катта ширк чегарасига етмайди. Ҳаромни ҳалол санаш ва ҳалолни ҳаром деб билишда махлуқотларга итоат қилишлик ҳеч қачон жоиз бўлмайди. Бироқ бу борада куфр ва ширк бўлиш ёки бўлмаслигида тафсилот бор.
Ушбуларнинг баридан хулоса қиладиган бўлсак: ояти карима ҳалол ва ҳаром деб билишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина итоат қилиниши ва кимда-ким ҳалол ва ҳаром деб билишликда махлуққа итоат этса, дарҳақиқат, уни Аллоҳ азза ва жалладан ўзга Раб деб билиши тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик беришликнинг изоҳидан эканига далолат қилади.
Бунга Аллоҳ таоло Анъом сурасида зикр қилганидек бошқа оятлар ҳам шоҳиддир. Аллоҳ таоло мушриклар ўлаксани ҳалол деб билганларида зикр қилганидек. Ҳолбуки Аллоҳ таоло уни ҳаром қилди ва бандаларини ундан қайтарди. Ҳамда мушриклар мўминлар билан бу борада мужодала қилажакларини хабар берди. Сўнг айтдики:
“Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121). Агар ўлаксани ҳалол санашликда мушрикларга бўйинсунсангизлар:
“Ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121).
Аллоҳ таоло айтадики:
“Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!”. (Шўро: 21).
“«Дин»ни уларга шариат қилиб берган”. (Шўро: 21). Яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳалол, ҳаром ва ибодатни (шариат қилиб берган). Шариат қилиб беришлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Бу борада пайғамбарлардан бошқа махлуқотлардан бирор кишига итоат қилиниши жоиз эмас. Кимда-ким шариат қилишликда махлуқотлардан бирор кишига итоат қилса, батаҳқиқ, уни Аллоҳ азза ва жаллага шерик қилибди. Бу эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноларидандир. У Аллоҳ таолони ҳаром қилган нарсасини ҳаром деб билиш ва ҳалол қилганини ҳалол деб билишда тоат ила яккалашликдир.
Ва ушбу қовли: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара/165).
Оятнинг давоми:
“Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165).
“Одамлар орасида”. (Бақара: 165). Одамларнинг баъзилари, яъни, мушриклар.
Аллоҳдан ўзга тенгдош исбот қилишликнинг маъноси (Аллоҳга) шерик исбот қилишликдир. Тенгдош деб аталишига сабаб, мушриклар уларни Аллоҳ азза ва жаллага тенг қилиб, уларни Аллоҳ азза ва жаллага ўхшатдилар ва уларни ибодат ҳамда ҳокисорлик муҳаббати ила яхши кўрдилар.
“Уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Муҳаббат қалб амали бўлиб, у ёмон кўришликнинг аксидир.
Мушриклар тош, дарахт ва санамлардан иборат Аллоҳга шериклар исбот қилиб, уларни муҳаббат-(яхши кўришлик)да Аллоҳга тенг қилдилар. Уларни Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўргандек яхши кўрдилар. Бу ўринда ибодат муҳаббати ирода қилинмоқда. Мушриклар санамларини Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўргандек ибодат ва хокисорлик муҳаббати билан яхши кўрардилар. Аллоҳга ширк келтирганлар олдида
“Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165). Мушриклар Аллоҳни яхши кўрардилар. Мўминлар ҳам Аллоҳни яхши кўрадилар. Бироқ мушриклар Аллоҳни ва У билан ўзгасини ҳам яхши кўрадилар. Мўминларга келсак, улар ёлғиз Аллоҳни яхши кўрадилар ва Унга бошқасини муҳаббатда шерик қилмайдилар. Шундай қилиб мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқ бўлди. Чунки уларнинг муҳаббатлари холисдир. Мушрикларнинг муҳаббати эса муштарак. Ушбу оят мушриклар Аллоҳни яхши кўрганликлари, бироқ улар У Зотга қўшиб бошқасини ҳам яхши кўрганларида мушрикларга айланганликлари ҳамда тавҳид муҳаббатни Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилишлик билангина саҳиҳ бўлишига далолат қилади.
Ояти карима Аллоҳни муҳаббат ила яккалашлик ва У Зотга қўшиб бошқасини ибодат муҳаббати ила яхши кўрилмаслиги, балки Аллоҳ жалла ва аъла муҳаббат ила яккаланмоқлиги ҳамда Унга қўшиб ўзгасини ибодат муҳаббати билан яхши кўрилмаслиги “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва тавҳиднинг изоҳидан эканига далолат қилади.