abdulvadud_andijoniy   10-07-2012, 08:24 PM
#1
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Savol: Mutavotir habar bilan aqida sobit bo'lishligida shak-shubha yo'q. Ohod habarlar bilan ham aqida sobit bo'ladimi? Ohod habarlar bilan aqida sobit bo'lishini Shayh Nosiruddiyn Alboniy rohimahulloh ilmiy yo'l bilan isbotlab bergani haqida eshitganman, lekin aniq o'qimaganman. Iltimos agar imkoningiz bo'lsa shu masalada kengroq (misollar bilan) tushuntirish bersangizlar.
Муслим   10-09-2012, 11:32 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси уламолари шундай дейишади: "Аввало, ҳадислар икки қисмга бўлинади: мутавотир ва оҳод ҳадислар. Мутавотир ҳадислар – ёлғон гапиришлари ҳеч кутилмаган ва бутун ривоят силсиласи эшитиш ва шунга ўхшаш ҳис этиш билан тугалланган жамоат тарафидан ривоят қилинган ҳадислардир. Оҳод ҳадислар эса, мутавотир ҳадиснинг бирон шарти кўринмаган ҳадислардир. Мутавотир ҳадисларни эътиқод ва фуруъотларда ҳужжат қилинади. Масалан: Қуръон Карим. Оҳод ҳадисларни эса фруъотларда ижмоъ билан ҳужжат қилинади. Эътиқодий масъалаларда эса уламоларнинг икки қавлларидан бирига кўра ҳужжат қилинади. Энди, оҳод ҳадисларни эътиқод ва усул масъалаларида ҳужжат қилмаган одамнинг иши фикрига хилоф бўлади. Балки бунга заиф нарсаларни ҳужжат қилган бўлади" (Фатво № 6263).

Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ "Ақида Таҳовия"нинг "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шариат ва унинг баёни ҳақида нақл қилинган саҳиҳ ҳадисларнинг барчаси ҳақдир" матнига қилган шарҳларида шундай дедилар: "Шундай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларнинг барчаси ҳақ деймиз. Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларни мутавотир ва оҳодга ажратиб, фақат мутавотирларини олишади ва: «Оҳод ҳадислар зонни ифода қилади, илмни ифода қилмайди.», дейишади. Бу ботил, нотўғри гап. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларнинг мутавотири ҳам, оҳоди ҳам илмни ифода қилади ва ақида учун асос бўлишга ярайди. Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар сизларга нимани олиб келса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган саҳиҳ ҳадисга ҳамма нарсада амал қилинаверади, шарти шуки, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан саҳиҳ йўл билан ривоят қилинган бўлсин. Баъзи тоифалар борки, суннат ҳақида шубҳа-гумонлар пайдо қилишади. Улардан баъзилари: «Суннатга мутлақо амал қилмаслик керак, Қуръонга амал қилиш кифоя», дейишади. Айримлари борки: «Фақат мутавотир ҳадислар олинади», дейишади. Ҳар икки гап ботилдир.
Мусулмон киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳар бир саҳиҳ ҳадисни ҳақ деб эътиқод қилиши вожиб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп ҳолларда хабари воҳид (оҳод, яъни бир кишининг хабари) билан амал қилганлар. Ой кўриш масаласида ҳам шундай бўлган. Ибн Умар розияллоҳу анҳу келиб, ҳилолни кўрганини айтганида одамларни рўза тутишга буюрганлар. Бир аъробий келиб, ҳилолни кўрганини айтганида унга: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ» деб гувоҳлик берасанми?», деганлар. У: «Ҳа», дегач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни рўза тутишга буюрганлар (Термизий (691), Абу Довуд (2340), Ибн Можа (1652), Ибн Хузайма (1923), Ибн Ҳиббон (870), Ҳоким (1/424) ривоятлари). Ҳолбуки, у бир кишининг хабари эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам битта-битта шахсларни элчи қилиб юборардилар, бир жамоа одамни юбормасдилар. Ҳамма Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг элчиси олиб келган хабарга амал қилаверар эди".

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   10-09-2012, 11:42 AM
#3
15-ТАНҚИД
Муаллиф китобнинг 65-67 саҳифаларида, мутавотир даражасига етмаган саҳиҳ ҳадисларни эътиқод бобида далил бўлишини шубҳа остига қўйди.
Айтди: «Бу қисмдаги хабарлар эътиқод доирасида ҳужжат бўлишлигини лозим қилмайди, инсон шу (хабарларни инкор қилиш) билан куфрга тушмайди. Чунки, бу хабарлар мутавотир даражасига етмаган бўлиб, ўзида саҳиҳ хабарни жазман ифода қилмайди».
Биз айтамиз: Бу тўғри сўз ҳам, ҳақ сўз ҳам эмас. Агар оҳад хабар Росулуллоҳдан саҳиҳ йўл билан собит бўлса уни тасдиқлаш, унга таслим бўлиш, ҳамда ақида ва бошқада у ўз ичига олган нарсага эътиқод қилиш вожибдир. Муаллиф айтган бу сўз эса Исломдаги бидъатчиларнинг сўзидир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (турли қавмларга) ўз элчиларини ёлғиз-ёлғиз юборардилар. Қавмлар эса уларни олиб келган хабарларини ўйлаб ўтирмасдан ва саҳиҳлигида иккиланмасдан қабул қилишарди. Саҳобалар ҳам, тобеъинлар ҳам саҳиҳ ҳадисларни ҳудди шундай қабул қилишарди, уларни ҳужжат сифатида айтишарди ва бу хабарлар ўз ичига олган ақида ва бошқа маслаларда шубҳаланишмасди. Бундай ажратишлик салафларнинг (аввалги авлодларнинг) сўзларида топилмайди, балки бу баъзи бидъатчи халафларнинг (кейинги авлодларнинг) сўзларида топилади.

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.