Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол йўлловчи айтади: баъзи биродарларим менга Европа пул бирлигида мол-(пул) қарз берди. Унга қарзини қандай қайтараман, айни шу пул бирлигидами ёки (Саудия) риёли биланми?
Жавоб: бу, одамлар қўл урадиган масалалардан. Ҳожат сабаб бирор пул бирлигида қарз беради сўнг бошқа ўринда (қарз) тўлайди. Шунда қарз айни ўша пул бирлигида қайтариладими ёки ушбу ўлка пул бирлигида қайтарилиши ҳам мумкинми? Асос – айни ўша пул бирлигида қайтарилишидир. Сиз евро қарз олсангиз еврода қайтарасиз. Ана шу асос. Бироқ бир шарт билан бошқа пул бирлигида қайтаришингиз жоиз бўлади: бу, (қўлингизга) ушлаган кунингиздаги пул алиштириш нархида бўлишидир. (Қўлингизга) олган кунги пул алиштириш нархида бўлади. Ҳамда сизга (қарзни) иккингиз ажралиб кетишингиздан олдин беради. Бир мисол келтирсам: шу ерда, Саудияда риёлда қарз олдингиз. Ҳожатингиз тушиб, саудий риёлида қарз олдингиз. Сўнг дўстингиз сиздан қарзни мисол учун Марокашда дирҳамда қайтаришни сўраяпти. Дирҳамларда. Мисол учун: бизда бу ерда риёл йўқ, топилмайди. (Қарзни) дирҳамларда тўлашни истаяпсиз. Иккингиз (пулни) қўлга олиш кунингизда –унга қарзини беришни хоҳлаган кунингизда- пул алмаштирадиган сарроф олдига борасизлар. Ва саррофга: бугун риёл дирҳамда қанча?-дейсизлар. Мисол учун у: бир риёл икки дирҳам, дейди. Мисол тариқасида. Шунда тўғридан-тўғри унга дирҳамда қарзни тўлайсиз. Айтганларимни тушундик-а? Шунда бу “Мусорафа” бобидан бўлади. Бу “Мусорафа” бобидан бўлади. Зиммангиздаги риёлларни дирҳамларга алмаштирасиз. Эслаб ўтганимдек бу ерда қўлга ушлаш кунидаги нархда бўлиши ва (пулни) қўлга олиш ажралиб кетишдан олдин юз бериши шарт қилинади. Ҳа (шундай).