Тавҳид форуми
Берган қарзини бошқа пулда қайтариб олиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17)
+--- Thread: Берган қарзини бошқа пулда қайтариб олиш (/showthread.php?tid=1009)



Берган қарзини бошқа пулда қайтариб олиш - Admin - 01-01-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассаламу алайкум ва рахматуллахи ва баракатуху .

мени узим гувох булган бир ишнинг жавобига иккиланиб колдим!
Вокеа бундай булган: Бир танишим 4 та инсонга 2004-йил янги курайотган уйини шувок килиб бериш учун 40 минг сум микдорда иш хакини олдин берди. Ва шувок килиниши керак булган жойнинг м. кв. Улчаб куйилди. Лекин у 4 инсон хар хил бахоналарни айтиб ишни 2010 йилгача чузишди ва уша танишимни токати ток булиб уша пулни кайтаришни талаб килди ва у иш хажмини хисоблаганда 400$ булган ва шу пулни ундириб олди! Бу тугрими йоки нотугри? Тезрок жавоб берсангиз мамнун булар эдим!
Баракаллоху фикум



RE: Берган пулини бошқа пулда қайтариб олиш - Admin - 09-15-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum, Sizlarga bir sawol bn murojat qilvotgandim,
Sawol quydagicha, Bir inson chet eldan tavar olib keladi usha tavar narhi dollarda misol 30$ ushani haridorga 30$da etadi narhini, bazi insonlar dollaar beradi bazilari so'mda ana usha so'mda berilishi qanaqa bo'ladi yani tavarni olib ketvotganda dollarni so'mga chaqib narhi kelishiladimi? yoki pulini olvotgandami? Biza ribo bb qolmasmikin degan o'yda bu sawoni yo'lavotgan edik, chunki dollarni so'mga almashvotganda ol ber bo'lish kerak, tashlab ketib kegin olsa ribo bo'ladi deb o'qigandim, iltimos shu masalada bizlarga shariy ko'rsatmani etkazezlar, Alloh hammamizga nasib qilsin quron sunnat asosda yaxshashni



RE: Берган пулини бошқа пулда қайтариб олиш - 1258 - 01-17-2016

Ассалому алайкум устоз мен бировдан рус пулини олувдм мен олганда курси балатрог Эди хозрги Кунда пулни курси тушиб кетди ,пул Берган одам мен пул берганмда курс баланд Эди деяпти Энди мен пулга кошб берсам Рибо булб колмайдми тезрог жовоб йозб юборсез илтмос ассалому алайкум рахматулохи баракатух


RE: Берган пулини бошқа пулда қайтариб олиш - mutaallim - 02-17-2016

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол йўлловчи айтади: баъзи биродарларим менга Европа пул бирлигида мол-(пул) қарз берди. Унга қарзини қандай қайтараман, айни шу пул бирлигидами ёки (Саудия) риёли биланми?
Жавоб: бу, одамлар қўл урадиган масалалардан. Ҳожат сабаб бирор пул бирлигида қарз беради сўнг бошқа ўринда (қарз) тўлайди. Шунда қарз айни ўша пул бирлигида қайтариладими ёки ушбу ўлка пул бирлигида қайтарилиши ҳам мумкинми? Асос – айни ўша пул бирлигида қайтарилишидир. Сиз евро қарз олсангиз еврода қайтарасиз. Ана шу асос. Бироқ бир шарт билан бошқа пул бирлигида қайтаришингиз жоиз бўлади: бу, (қўлингизга) ушлаган кунингиздаги пул алиштириш нархида бўлишидир. (Қўлингизга) олган кунги пул алиштириш нархида бўлади. Ҳамда сизга (қарзни) иккингиз ажралиб кетишингиздан олдин беради. Бир мисол келтирсам: шу ерда, Саудияда риёлда қарз олдингиз. Ҳожатингиз тушиб, саудий риёлида қарз олдингиз. Сўнг дўстингиз сиздан қарзни мисол учун Марокашда дирҳамда қайтаришни сўраяпти. Дирҳамларда. Мисол учун: бизда бу ерда риёл йўқ, топилмайди. (Қарзни) дирҳамларда тўлашни истаяпсиз. Иккингиз (пулни) қўлга олиш кунингизда –унга қарзини беришни хоҳлаган кунингизда- пул алмаштирадиган сарроф олдига борасизлар. Ва саррофга: бугун риёл дирҳамда қанча?-дейсизлар. Мисол учун у: бир риёл икки дирҳам, дейди. Мисол тариқасида. Шунда тўғридан-тўғри унга дирҳамда қарзни тўлайсиз. Айтганларимни тушундик-а? Шунда бу “Мусорафа” бобидан бўлади. Бу “Мусорафа” бобидан бўлади. Зиммангиздаги риёлларни дирҳамларга алмаштирасиз. Эслаб ўтганимдек бу ерда қўлга ушлаш кунидаги нархда бўлиши ва (пулни) қўлга олиш ажралиб кетишдан олдин юз бериши шарт қилинади. Ҳа (шундай).
Шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
Манба: https://www.youtube.com/watch?v=UuIK4V6IrR4