«Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар» (2:25).
Эй Набий! Эй Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ишини давом эттираётган мўминлар! (Аллоҳ ва Росулига) сидқи-дилдан иймон келтириб ва солиҳ амаллар қилган, ва ана шу амаллари билан иймонларини тасдиқлаганларга башорат қилингки, уларнинг амаллари (Пайғамбар ишини давом эттираётгани) покиза ишдир. Чунки улар бандаларнинг ҳолатларини ислоҳ қилишади ва бу дунёда хотиржамлик, ундан кейин Охиратдаги мувафаққиятларини таъминлашади, улар (мўминлар) бандаларни фалокатдан ва бахтсизликдан узоқлаштириб, солиҳ бандаларга айлантиришади ва шундан кейин улар ар-Роҳман бўлган Аллоҳнинг яқинидаги жаннатларга лойиқ мавқега сазовор бўлишади. Шундай экан, уларга башорат қилингки, улар Жаннат боғчаларига киришади, у боғчаларда топадиган неъматлари эса, ажойиб дарахтлар, жуда гўзал мевалар, шаббодалик салқин ва ҳурпайган (мева) шоҳларидир. У Жаннат боғчаларини шу (неъматлар) сабаб Жаннат номи билан номлашади. У неьматлардан фаровон салқинланган жойлардир ва ана шу жойлар ўз аҳлига роҳат бахш этади. Уларни остларидан сув, сут, асал ва майдан иборат бўлган анҳорлар оқиб ўтади ва улар (Жаннат аҳли) у анҳорларни оқимини истаган тарафларига йўналтиришади. Ундан (анҳордан) ҳар турлик мевалар берадиган дарахтлар суғорилишади. Қачонки у меваларни уларга (Жаннат аҳлига) келтирилганда: “Бу мевалар биз олдин таом қилган меваларга ўхшаш экан” дейишади. Бу сўзларнинг маъноси шуки, бутун Жаннат мевалари бир-бирига ўхшашлиги ва энг яхши сифатга эгалигидир. Барча Жаннат мевалари иштаҳалик ва мазалик, уларни ичида (бу дунёда биз учратадиган) камчиликлар бўлмайди. Жаннатга дохил бўлган солиҳлар бир онга ҳам роҳат олишдан тўхташмайди, ноз-неьматларга лиқ тўла энг яхши дастурхон мўминларга мисли йўқ даражада абадий роҳат бағишлаб туради. Уламоларнинг бир фикри бўйича, бу оятдаги меваларнинг номи биз билган меваларнинг номига ўхшаш бўлади, аммо маза ва сифатида ажралиб туради. Бошқа тафсирга кўра, у мевалар бизнинг мевалар билан рангида ўхшаш, аммо номларида ажралиб туради. Учинчи фикрга кўра, у мевалар бир-бирига энг яхши сифат ва мазасида ўхшаш бўлиб, хамиша солиҳ бандаларга мамнунлик еткизиб туради. Ва мана шу фикр тўғрироқ фикрдир. Барча зикр қилинган таом, ичимлик, мевалардан кейин Аллоҳ Таоло Жаннат ҳурлари ҳақида хабар бериб уларни энг чиройли суратда таърифлаб берди. Аллоҳ Таоло уларни "покиза жуфтлар" деб номлади, аммо нуқсонлари ҳақида айтмади, чунки улар (Жаннат ҳурлари) нуқсонлардан Аллоҳ Таоло тарафидан абадий покланиб қўйилишади. Бунинг маъноси эса, улар (ҳурлар) ҳар доим покиза бўлишади (ва уларниг ҳожалари хоҳлаганда улар билан ўзлариниг хоҳишларини қондиришади). Уларнинг ахлоқлари, бадани, лаблари ва назарлари покиза бўлади. Уларнинг рафиқларига бўлган муҳаббатлари уларда энг яхши аҳлоқларни мужассамлаштиради ва рафиқлари ҳам уларни (ҳурларни) энг покиза сифатлари учун севишади, (у сифатларидан) муҳаббатдаги вафодорликлари, назокатли хулқлари ва ғоят ажойиб каломларидир. Уларнинг таналари хайз, нифоз, маний, бавл, ични бўшатишлик, намлик ва ёқимсиз ҳидлардан Аллоҳ тарафидан халос қилингандир, уларнинг қиёфаси эса энг бенуқсон ва такоммиллашган бўлади. Улар айб, нуқсон ва (ташқи ва ички) майибликдан маҳрум бўлишган бўлади. Улар энг гўзал ва ҳимматли рафиқалардир, ваҳоланки уларнинг сўз ва назарлари бутун нохушликлардан Аллоҳ тарафидан покланган бўлади. Улар назарларини бегона эркаклардан ва сўзларини бузуқликдан сақлашади. Мана шу гўзал оятда яхштлик хабари билан (бандалар ичида) кимни қувнаши айтилган?! Хотибларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Элчиси ва Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у Зотни ишини давом эттирган мўминлардир. Бу яхшилик хабари билан солиҳ амаллар қилган мўминларни қувнатишлик лозим бўлади. Яхшилик хабари эса у Жаннат ҳақидаги хабардир, у Жаннатнинг таърифи мана шу гўзал ваҳийда келтирилган. У Жаннатга лойиқ бўлишлик фақат тўғри ақида ва солиҳ амаллар билан бўлади, бундан бошқа услуби йўқ. Шундай қилиб Аллоҳ Таоло буюк яхшилик хабарини зикр қилди. Бу зикрни эса энг солиҳ амалларни қилганларга одамларнинг энг афзали олиб келди. Бу оятдан бир фойда борки, агар бир бандага уни хурсанд қилиб ва солиҳ амаллар қилишликка рағбатлантирадиган яхши-эзгулик хабарини етказилса, бу мақтовга лойиқдир. Яна бундан ташқари бундай хабарлар одамлар учун солиҳ амалларни қилишлигига енгиллик қилади. Бир сўз билан айтсак, энг асосий одам учун яхши хабар, уни иймон ва яхши амалларга йуллайдиган Яхши Хабардир. Буни (иймонга келиб ва солиҳ амалларни) қилганидан кейин, дунё ҳаёти билан ажрашишлик яхши хабари келади ва бу ажрашишликдан кейин эса Аллоҳнинг солиҳ бандалари абадий бахт-саодат, роҳат-фароғат ва ҳузур-ҳаловатга эришишади. Эй Роббим, бизларни ўзинг тайёрлаган неьматларингга эриштир!
Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ
1307-1376 ҳ.й.