Тавҳид форуми
Жаннат ҳақидаги оятлар тафсири - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Тафсир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=62)
+---- Thread: Жаннат ҳақидаги оятлар тафсири (/showthread.php?tid=1449)



Жаннат ҳақидаги оятлар тафсири - abu Huzayfa - 08-14-2012

«Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар» (2:25).

Эй Набий! Эй Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ишини давом эттираётган мўминлар! (Аллоҳ ва Росулига) сидқи-дилдан иймон келтириб ва солиҳ амаллар қилган, ва ана шу амаллари билан иймонларини тасдиқлаганларга башорат қилингки, уларнинг амаллари (Пайғамбар ишини давом эттираётгани) покиза ишдир. Чунки улар бандаларнинг ҳолатларини ислоҳ қилишади ва бу дунёда хотиржамлик, ундан кейин Охиратдаги мувафаққиятларини таъминлашади, улар (мўминлар) бандаларни фалокатдан ва бахтсизликдан узоқлаштириб, солиҳ бандаларга айлантиришади ва шундан кейин улар ар-Роҳман бўлган Аллоҳнинг яқинидаги жаннатларга лойиқ мавқега сазовор бўлишади. Шундай экан, уларга башорат қилингки, улар Жаннат боғчаларига киришади, у боғчаларда топадиган неъматлари эса, ажойиб дарахтлар, жуда гўзал мевалар, шаббодалик салқин ва ҳурпайган (мева) шоҳларидир. У Жаннат боғчаларини шу (неъматлар) сабаб Жаннат номи билан номлашади. У неьматлардан фаровон салқинланган жойлардир ва ана шу жойлар ўз аҳлига роҳат бахш этади. Уларни остларидан сув, сут, асал ва майдан иборат бўлган анҳорлар оқиб ўтади ва улар (Жаннат аҳли) у анҳорларни оқимини истаган тарафларига йўналтиришади. Ундан (анҳордан) ҳар турлик мевалар берадиган дарахтлар суғорилишади. Қачонки у меваларни уларга (Жаннат аҳлига) келтирилганда: “Бу мевалар биз олдин таом қилган меваларга ўхшаш экан” дейишади. Бу сўзларнинг маъноси шуки, бутун Жаннат мевалари бир-бирига ўхшашлиги ва энг яхши сифатга эгалигидир. Барча Жаннат мевалари иштаҳалик ва мазалик, уларни ичида (бу дунёда биз учратадиган) камчиликлар бўлмайди. Жаннатга дохил бўлган солиҳлар бир онга ҳам роҳат олишдан тўхташмайди, ноз-неьматларга лиқ тўла энг яхши дастурхон мўминларга мисли йўқ даражада абадий роҳат бағишлаб туради. Уламоларнинг бир фикри бўйича, бу оятдаги меваларнинг номи биз билган меваларнинг номига ўхшаш бўлади, аммо маза ва сифатида ажралиб туради. Бошқа тафсирга кўра, у мевалар бизнинг мевалар билан рангида ўхшаш, аммо номларида ажралиб туради. Учинчи фикрга кўра, у мевалар бир-бирига энг яхши сифат ва мазасида ўхшаш бўлиб, хамиша солиҳ бандаларга мамнунлик еткизиб туради. Ва мана шу фикр тўғрироқ фикрдир. Барча зикр қилинган таом, ичимлик, мевалардан кейин Аллоҳ Таоло Жаннат ҳурлари ҳақида хабар бериб уларни энг чиройли суратда таърифлаб берди. Аллоҳ Таоло уларни "покиза жуфтлар" деб номлади, аммо нуқсонлари ҳақида айтмади, чунки улар (Жаннат ҳурлари) нуқсонлардан Аллоҳ Таоло тарафидан абадий покланиб қўйилишади. Бунинг маъноси эса, улар (ҳурлар) ҳар доим покиза бўлишади (ва уларниг ҳожалари хоҳлаганда улар билан ўзлариниг хоҳишларини қондиришади). Уларнинг ахлоқлари, бадани, лаблари ва назарлари покиза бўлади. Уларнинг рафиқларига бўлган муҳаббатлари уларда энг яхши аҳлоқларни мужассамлаштиради ва рафиқлари ҳам уларни (ҳурларни) энг покиза сифатлари учун севишади, (у сифатларидан) муҳаббатдаги вафодорликлари, назокатли хулқлари ва ғоят ажойиб каломларидир. Уларнинг таналари хайз, нифоз, маний, бавл, ични бўшатишлик, намлик ва ёқимсиз ҳидлардан Аллоҳ тарафидан халос қилингандир, уларнинг қиёфаси эса энг бенуқсон ва такоммиллашган бўлади. Улар айб, нуқсон ва (ташқи ва ички) майибликдан маҳрум бўлишган бўлади. Улар энг гўзал ва ҳимматли рафиқалардир, ваҳоланки уларнинг сўз ва назарлари бутун нохушликлардан Аллоҳ тарафидан покланган бўлади. Улар назарларини бегона эркаклардан ва сўзларини бузуқликдан сақлашади. Мана шу гўзал оятда яхштлик хабари билан (бандалар ичида) кимни қувнаши айтилган?! Хотибларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Элчиси ва Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у Зотни ишини давом эттирган мўминлардир. Бу яхшилик хабари билан солиҳ амаллар қилган мўминларни қувнатишлик лозим бўлади. Яхшилик хабари эса у Жаннат ҳақидаги хабардир, у Жаннатнинг таърифи мана шу гўзал ваҳийда келтирилган. У Жаннатга лойиқ бўлишлик фақат тўғри ақида ва солиҳ амаллар билан бўлади, бундан бошқа услуби йўқ. Шундай қилиб Аллоҳ Таоло буюк яхшилик хабарини зикр қилди. Бу зикрни эса энг солиҳ амалларни қилганларга одамларнинг энг афзали олиб келди. Бу оятдан бир фойда борки, агар бир бандага уни хурсанд қилиб ва солиҳ амаллар қилишликка рағбатлантирадиган яхши-эзгулик хабарини етказилса, бу мақтовга лойиқдир. Яна бундан ташқари бундай хабарлар одамлар учун солиҳ амалларни қилишлигига енгиллик қилади. Бир сўз билан айтсак, энг асосий одам учун яхши хабар, уни иймон ва яхши амалларга йуллайдиган Яхши Хабардир. Буни (иймонга келиб ва солиҳ амалларни) қилганидан кейин, дунё ҳаёти билан ажрашишлик яхши хабари келади ва бу ажрашишликдан кейин эса Аллоҳнинг солиҳ бандалари абадий бахт-саодат, роҳат-фароғат ва ҳузур-ҳаловатга эришишади. Эй Роббим, бизларни ўзинг тайёрлаган неьматларингга эриштир!

Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ
1307-1376 ҳ.й.



RE: Жаннат неъматлари дунё неъматларига ўхшашлиги - abu Huzayfa - 08-22-2012

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво  билан ўтган зотларнинг оқибати-келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир» (13:35).

Харом қилинган мухарромотлардан ўзини сақлаб, ўз динида буюрилган бирон солиҳ амални бажаришликда ташлаб ўтмай, тақводор бўлган зотларга ваъда қилинган жаннатни Аллоҳ Таоло шу (оятдаги) ёрқин баён билан таърифлаб берди. Бу энг рост ва тўғри таърифдир. Жаннатда асал, май, сут ва сувдан иборат анҳорлар оқиб туради ва бу анҳорлар ўзангга муҳтож эмас. Бу анҳорлар жаннатдаги боғ ва дарахтларни суғоришади, у боғ ва дарахтларда эса хар сифатлик мевалар пишиб етишади. Жаннат таомлари битмас-туганмас, жаннат салқинлиги эса чексиздир. Бу қароргоҳ солиҳ амаллар қилган тақводор зотлар учун тайёрланиб қўйилган. Аммо, кофирларнинг охирги борар жойи Жаҳаннам бўлажак. Бу икки (жаннат ва жаҳаннам) аҳли орасида қанчалар улкан ва равшан фарқ бордир!


Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ
1307-1376 ҳ.й.



RE: Жаннат неъматлари дунё неъматларига ўхшашлиги - abu Huzayfa - 08-22-2012

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздиргувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир ва (улар учун у жойда) Парвардигорлари томонидан мағфират бордир» (47:15).

Аллоҳ ғазабидан тақво қилиб, Унинг марҳамати ва розилигига талпиниб ҳаракат қилганлар учун ваъда қилинган мана шу Жаннатдир. Унинг ичида айнимайдиган сув анҳорлари оқиб туради. Бу сувда ёмон маза ва ириш ҳиди бўлмайди, ва яна бу сув ҳеч качон қайноқ ва лойқаланган ҳам бўлмайди, ва лекин ҳуш бой ва мазалик бўлиб, ҳар доим мусаффо бўлган ҳолда уни ичиб турган зотга роҳат бахш этиб туради.
Бу боғларда, айниб ва ачиб кетмайдиган сутлик анҳорлар оқиб туради; май анҳорлари, у май бу дунё майларига ўхшаб ёқимсиз бўлган ва одамни маст қилиб миясини айнитиб қўядиган эмас, уни (жаннатдаги майни) ичиб турганга у (май) ором беради; ва мусаффо асал анҳорлари, бу анҳорлар мум ва аралашмалардан покдир.
У боғларда ҳар турлик мевалар бор; ҳурмо ва узумлар, олма ва анорлар, лимонлар, анжир ва бошқа бир-бирига ўхшаш бўлмаган мевалар, ва у мевалар ердаги мевалар ўхшаш эмас. У мевалар барчаси гўзал ва ёқимлик, ва уларни барчаси Жаннат Аҳлига ҳозирланган.
Бу неъматлардан ташқари у ерда мўминлар учун Роббисининг мағфирати бордир, ва шу мағфират сабаб мўминлар жаннат неъматларига эришишади ва жаҳаннам жазосидан узоқ бўлишади.


Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ
1307-1376 ҳ.й.



RE: Жаннат таърифи - abu Huzayfa - 08-24-2012

«(Жаннат) соялари уларга яқин ва мевалари ҳам (узиб тановул қилиш учун) эгиб қўйилган бўлур. Уларга кумуш идишлар(да таомлар) ва ўзи кумушдан (ясалган бўлса-да нафислигидан) шиша бўлиб кетган қадаҳлар(да шароблар) айлантирилиб турилур. (У шаробларни соқийлар ҳар кимнинг эҳтиёжига яраша) ўлчаб-белгилаб қўйгандирлар. (Жаннат аҳли) у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган майкосалар — (жаннатлардаги) салсабил деб аталадиган чашма билан суғорилурлар. Уларнинг устида мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, деб ўйларсиз. У жойда қачон қарасангиз ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз» (76:14-20).

Жаннат мевалари уни татмоқчи бўлганларга шу қадар яқин бўладики, тик турган, ўтирган хатто ёнбошлаб ётган ҳолатларида у меваларга ета олишади.

Жаннат кумуши буллур каби тоза ва равшан бўлади. Ҳайратомуз, бу нақадар қаттиқ бўлган темир равшан бўлиб қолади! Жаннат қадаҳлари, ундан ичмоқчи бўлганлар ҳохлаган даражада тўлдирилган бўлади, чунки, агар у қадаҳда ичимлик кўп бўлса уни ичиб олинаётган роҳат (кўплик сабаб) йўқолади, ва яна қадаҳдаги ичимлик оз бўлса, ундан тўлалигича лаззат олинолмайди. Яна бир олимларниг фикрига кўра, у қадаҳлар аниқ бир ўлчам ва миқдорга эга бўлади, у қадаҳлардан суғорилишиб, аҳли жаннат тўлалигича жаннатдан роҳат олишади, модомики ҳаётларида шуни тасаввур қилишарди.

Бу чашманинг салсабил деб номланиш сабаби, унинг мулойимлиги ва ундаги шилдираган май мазасидир. Унга (майга) занжабил қўшилади ва яна ҳам унинг ҳид ва мазасини яхшилайди.

Жаннатдан яратилган абадий ёш (ҳеч қаримайдиган) хизматчилар, солиҳ бандаларни атрофларида шарбат ва таомлар билан айланиб хизмат қилишади. У ёш хизматчилар ҳеч қачон қариб ташқи кўриниш ва қиёфсида ўзгаришмайди. Аҳли жаннат уларнинг шу қадар гўзаллиги сабаб, уларни сочиб ёйилган гавҳарга ўхшатишади. Албатта, улар (аҳли жаннат) мутлақ гашт ва завқда бўлишади. Хатто, уларнинг ёш хизматчилари ҳам шу қадар чиройлик бўладики, уларга (хизматчиларга) бир қилинган назардан фақат ором олишади.

Жаннатни қамраб турган мутлақ малоҳатликка назар солиб, сиз марҳамат ва (Аллоҳнинг яратишлик) Улкан Кучини кўрасиз. Жаннатда, юракларни маҳлиё қилиб ва қалбларни қувнатадиган изоҳи йўқ бўлган болахоналар ва гуллаб меваларининг шоҳлари пастлаб турган боғлар, мазалик мевалар, оқиб турган анҳорлар ва гўзал қушларни кўрасиз. Уларнинг рафиқалари такомиллашган чирой ва иффату-қизликда бўлишади. Улар (рафиқалар) қалби ва бадани пок ва гўзал бўлади. Юкори хулқлик ва гўзал бўлган у рафиқалар, рафиқларининг қалбига роҳат ва улкан қувонч олиб келишади. Ҳеч қачон қаримайдиган ёш хизматчиларнинг борлиги эса, уларнинг маишатларини ғам-ташвишдан ҳалос қилиб ҳотиржамлик ҳосил қилади. Ва шу билан бирга улар (аҳли жаннат) Меҳрибон Роббисинг марҳаматига эришишади, Унинг каломларига қулоқ солишади, Унга яқинлашишликдан роҳатланишади, ва Унинг лутфига шодланишиб абадий роҳат-фароғатга ғоят хурсанд бўлишади. Ва ҳар бир сония билан у роҳат-фароғат кўпаяверади.

Хазиналари чексиз ва саховати тугалмас бўлган Хаққ Ҳукмдор барча (одамлар Унга нисбат қилаётган) камчилик-нуқсонлардан Покдир! Муҳаббат ва Саховати чексиз бўлгани каби, Унинг гўзал сифатлари ҳам чексиздир!


Абдурроҳман ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ
1307-1376 ҳ.й.