Muhammad*   05-31-2012, 03:45 PM
#1
Assalomu alekum!

Misr (Yegiypt) dagi piramida,exromlar va tarixiy obidalarini ko'rish (sahoyat qilish) uchun borsa bo'ladimi?
Муслим   06-11-2012, 09:48 PM
#2
(05-31-2012, 03:45 PM)Muhammad* Wrote: Assalomu alekum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-31-2012, 03:45 PM)Muhammad* Wrote: Misr (Yegiypt) dagi piramida,exromlar va tarixiy obidalarini ko'rish (sahoyat qilish) uchun borsa bo'ladimi?
Савол: Ислом динига амал қилинмайдиган юртга, насроний ёки динсиз бўлган мамалакатга сафар қилишнинг ҳукми ҳақида (нима дейсиз)? У ерга саёҳат учун сафар қилишлик билан даволаниш, илм талабида ва шунга ўхшаш сабаблар билан сафар қилиш орасида фарқ борми?
Жавоб: Куфр юртларига сафар қилиш жоиз эмас. Чунки бу иймон ва аҳлоққа таҳдид солади. Шунингдек бу мўминлара ва кофирларнинг аралашувига ва улар орасида яшашга олиб келади. Бироқ агар бундай давлатларга сафар қилиш учун жиддий сабаб бўлса, масалан, исломий юртларда имкони бўлмаган даволаниш учун, ёки ўқишга, ёки тижоратга (борилса), унда жоиз бўлади. Шарти мўмин киши ислом қоидаларига амал қилиши ва ўша давлатда динни қоим қилиши керак. Куфр юртида қолишга эҳтиёж йўқолганида дарҳол мусулмонлар юртига қайтиб келиш керак.
Саёҳат учун сафар қилишлик жоиз эмас. Чунки мусулмонда унга эҳтиёж йўқ. У (саёҳат)лар, дини ва эътиқодига хавфи бўлган сафарлардаги зарардан устун бўлган, ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Савол: Зино, хамр ва шу каби бузуқлик ва катта гуноҳлар кенг тарқалган мусулмон ўлкаларга сафар қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Исломий юртлар – шариат қонунлари билан ҳукм қилинадиган юртлардир. Мусулмонлар яшайдиган, аммо шариат қонунлари билан бошқарилмайдиган жойлар исломий ҳисобланмайди. Агар қачондир исломий бўлган юртларда фасод ва бузуқлик кенг тарқалган бўлса, ўша ёмонликка йўлиқмаслик учун у ерга бормаслик керак. Ноисломий юртларга келсак, аввалги саволда у ерга боришнинг ҳукмини тушунтириб ўтдик.
Савол: Инглиз тилини ўрганиш ёки ёзги таътилларда дам олиш учун фарзандларини чет элга юбораётган оталарга нима деб насиҳат қиласиз?
Жавоб: Менинг насиҳатим – фарзандларингиз борасида Аллоҳдан қўрқинг. Чунки уларнинг фарзандлари – Қиёмат куни улар ҳақида сўраладиган омонатдир. Фарзандларни тўғри йўлдан адашиб қолишлари мумкин бўлган куфр ва маъсият диёрига юборишлик билан уларни хатарга йўлиқтириш мумкин эмас. Агар инглиз тилини ўрганишда зарурат бўлса, буни фарзандларни куфр юртига юбормай, ўз юртида қилса бўлади. Саёҳат сафарларида иш янада жиддийлашади. Биринчи саволда айтилганидек, бундай сафарлар таъқиқланган.
Ислом рухсат берган сабабларга кўра чет элга чиқаётганларга менинг насиҳатим шундан иборатки, улар Аллоҳдан қўрқишсин ва динларига амал қилишсин, очиқчасига амал қилишсин, ундан фаҳрланишсин, бошқа одамларни унга даъват қилишсин ва у (дин) ҳақида уларга гапириб беришсин. (Улар) мусулмонларни афзал жиҳатдан намойиш қилишлик билан яхши ибрат бўлиб хизмат қилишлари керак. Улар куфр давлатларида керагидан ортиқ қолмасликлари керак. Валлоҳу аълам.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
ал-Мунтақо, 2/253-255

Савол: Оилаларни мамлакат ташқарисига, паспортлар билан ва аёл кишининг (паспортдаги) суратига назар солишларини билган ҳолда сафар қилишлари, яъни ислом мамлакатларига сафар қилишлари ҳақида. Баъзида шахсийятини аниқлаш учун эркак киши аёл кишини юзини очишини талаб қилади. Бу заруратдан ташқари ҳолларда жоиз бўладими?
Жавоб: Биринчидан: биз бирор кимнинг чет элга бориши керак деб ҳисобламаймиз, зарурат ёки жиддий сабаб билан боришлик бундан мустасно. Чунки чет элга саёҳат қилишлик кўпгина ортиқча ҳаражатларга сабаб бўлади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса беҳуда пулни сарф қилишликдан қайтарганлар.
Иккинчидан: сафар одамларни ўз юртларида қилишлари мумкин бўлган нарсалардан чалғитиши мумкин. Масалан, қарондошлик алоқаларини боғлаш ёки илм талаб қилиш. Шубҳа йўқки сенга фойда келтирадиган нарсадан чалғишлик, зарар кўришликдир.
Учинчидан: инсон кетаётган мамлакат қачонлардир мустамлака қилинган ва унинг аҳолиси ахлоқи ва тушунчаларига бу таъсир қилган бўлиши мумкин. Ва ўша ахлоқ ва фикрлаш услуби ўша ерга борган одамга таъсирини ўтказиши мумкин. Ва бу чет элга сафар қилишдаги энг катта хатардир.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб мен жавоб бера оламанки: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизда курортлар етарли ва чет элга чиқишга эҳтиёж йўқ. Шу билан бирга бу арзон ва юртдошларимизга фойда келтиради.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Лиқо ал-Бааб ал-Мафтуҳ», савол № 810.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   06-16-2012, 01:30 PM
#3
Саёҳат учун сафар қилиш

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/064304.mp3[/mp3]
Савол: Мухтарам шайхимиз саёҳат сафарлари ҳақида нима дейдилар?
Жавоб: Бу қораланган (мункар), бу жоиз эмас. Саёҳат мақсадида сафар қилишлик мутлақо жоиз эмас. Ширк давлатларига Аллоҳга даъват қилиш учунгина сафар қилишлик жоиз. Шунингдек мустаҳкам иймон, илм соҳибларига, ҳамда амалларида холис ва ҳақ улар билан бўлганларга (сафар қилишлик) жоиз. Яна улар ўзлари учун фитнадан қўрқмайдилар, чунки илм, иймон ва ҳақ улар билан бирга. Ўзларини ва улар Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилаётганларни ҳимоя қиладиган шубҳаларни аритишга тайёргарлик улар билан биргадир.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/10810

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   12-20-2012, 03:53 AM
#4

(06-16-2012, 01:30 PM)Муслим Wrote:
Саёҳат учун сафар қилиш

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/064304.mp3[/mp3]
Савол: Мухтарам шайхимиз саёҳат сафарлари ҳақида нима дейдилар?
Жавоб: Бу қораланган (мункар), бу жоиз эмас. Саёҳат мақсадида сафар қилишлик мутлақо жоиз эмас. Ширк давлатларига Аллоҳга даъват қилиш учунгина сафар қилишлик жоиз. Шунингдек мустаҳкам иймон, илм соҳибларига, ҳамда амалларида холис ва ҳақ улар билан бўлганларга (сафар қилишлик) жоиз. Яна улар ўзлари учун фитнадан қўрқмайдилар, чунки илм, иймон ва ҳақ улар билан бирга. Ўзларини ва улар Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилаётганларни ҳимоя қиладиган шубҳаларни аритишга тайёргарлик улар билан биргадир.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/10810

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   03-04-2015, 01:27 AM
#5
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.