Admin   04-21-2012, 09:28 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum
Savol: Ayol kishi naski kiyishi shartmi, oyoqni yopish hijopning shartlaridan birimi?
AbuZaynab   04-22-2012, 02:02 AM
#2
Ваалайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“…Яна яширган зеб-зийнатлари билинишлиги учун оёқларини (ерга) урмасинлар !...”[Нур:31] Аллоҳ таолонинг мана шу сўзи аёл киши оёқларини тўсишига ҳам далолат қилади. Акс ҳолда у аёлларнинг бирлари ўзини яширган (тўпиқдаги) зийнатларини кўрсата олган бўларди, ва оёғини ерга уришга эҳтиёж сезмасди. Лекин у аёл бу нарсани (оёғини очишлик) қилолмади, чунки бу иши шариатга мухолиф . У аёлнинг қилган иши жоиз эмаслиги ўша пайтда номаълум бўлгани учун ҳам, у шунақанги айёрликка йўл қўйиб, ўзининг яширинган зеб-зийнатларини эркакларга билдириб қўйишлик учун оёқларини ерга урди. Аллоҳ таоло эса бундай қилишликдан қайтарди. Мана шу биз тушунтириб ўтганларга асосланган ҳолда Ибн Ҳазм “Муҳалла”(3/216)да шундай деганлар: “ Бу оят оёқ ва болдирни тўсишлик ва уларни очишлик мумкин эмаслигига далолат қилади.”

[ Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳижабул маръатил муслимати фи Китаби ва сунна” китоби 40-саҳифасидан олинди.]
abu Huzayfa   12-18-2012, 04:16 PM
#3
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
Аёл кишининг қадами авратми?



Савол: Аёл кишининг қадами авратми ва аёллар қадамларини ёпиб юришлари керакми?
Жавоб: Ҳа, у қадамини ёпиб юриши керак ва намозда юзидан ташқари баданидаги барча жойларини ёпиши керак. Агар намозда икки қадами очилиб қолса, бу намозни бекор қилмайди. Чунки ушбу масалада ихтилоф бор. Баъзи фуқаҳолар айтишдики, агар у (аёл)нинг намозда қадами очилиб қолса, унинг намози бекор бўлмайди. Бироқ у намоз вақтида у (қадам)ларини ёпиқ туришини қаттиқ сақлаши лозим. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.