Аёл кишининг қадами авратми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Аёл кишининг қадами авратми? (/showthread.php?tid=1237) |
Аёл кишининг қадами авратми? - Admin - 04-21-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum RE: Аёл кишининг қадами авратми? - AbuZaynab - 04-22-2012 Ваалайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. “…Яна яширган зеб-зийнатлари билинишлиги учун оёқларини (ерга) урмасинлар !...”[Нур:31] Аллоҳ таолонинг мана шу сўзи аёл киши оёқларини тўсишига ҳам далолат қилади. Акс ҳолда у аёлларнинг бирлари ўзини яширган (тўпиқдаги) зийнатларини кўрсата олган бўларди, ва оёғини ерга уришга эҳтиёж сезмасди. Лекин у аёл бу нарсани (оёғини очишлик) қилолмади, чунки бу иши шариатга мухолиф . У аёлнинг қилган иши жоиз эмаслиги ўша пайтда номаълум бўлгани учун ҳам, у шунақанги айёрликка йўл қўйиб, ўзининг яширинган зеб-зийнатларини эркакларга билдириб қўйишлик учун оёқларини ерга урди. Аллоҳ таоло эса бундай қилишликдан қайтарди. Мана шу биз тушунтириб ўтганларга асосланган ҳолда Ибн Ҳазм “Муҳалла”(3/216)да шундай деганлар: “ Бу оят оёқ ва болдирни тўсишлик ва уларни очишлик мумкин эмаслигига далолат қилади.” [ Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳнинг “Ҳижабул маръатил муслимати фи Китаби ва сунна” китоби 40-саҳифасидан олинди.] RE: Аёл кишининг қадами авратми? - abu Huzayfa - 12-18-2012 Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
Аёл кишининг қадами авратми? Савол: Аёл кишининг қадами авратми ва аёллар қадамларини ёпиб юришлари керакми?
Жавоб: Ҳа, у қадамини ёпиб юриши керак ва намозда юзидан ташқари баданидаги барча жойларини ёпиши керак. Агар намозда икки қадами очилиб қолса, бу намозни бекор қилмайди. Чунки ушбу масалада ихтилоф бор. Баъзи фуқаҳолар айтишдики, агар у (аёл)нинг намозда қадами очилиб қолса, унинг намози бекор бўлмайди. Бироқ у намоз вақтида у (қадам)ларини ёпиқ туришини қаттиқ сақлаши лозим. Ҳа (шундай). |