rinat80_09   11-10-2011, 10:49 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

"Қўл кесишлик фақат тўртдан бир дийнор ва ундан юқорисидадир". (Бухорий (6789, 6790, 6791) ва Муслим (1684) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишди).

Хадисларда келган "Дийнор" ни кандай тушинамиз, махр тугрисида, кул кесишлик тугрисида, 1- Дийнорнинг хозирги кунда узимизнинг пулда нархи канча булади?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   11-12-2011, 12:23 PM
#2
(11-10-2011, 10:49 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-10-2011, 10:49 PM)beruni2008 Wrote: Хадисларда келган "Дийнор" ни кандай тушинамиз, махр тугрисида, кул кесишлик тугрисида, 1- Дийнорнинг хозирги кунда узимизнинг пулда нархи канча булади?
Ҳадисларда хабари келганки, кимнинг моли 20 динорга етса, ўша кишининг моли нисобга етган ҳисобланади. Демак унга ўша молидан закот бериши фарз бўлади.
Динор аслида олтин танга бўлиб, 20 динор 85 граммга тенг келади.
Шундан келиб чиқиб айтамизки, 1 динор 4,25 грамм тилла дегани бўлади.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   11-14-2011, 07:42 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Дирхам дегани хам шу ми? ёки дирхам динордан юкори турадими?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   10-17-2012, 03:55 PM
#4
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Дирҳам кумушдан ясалган бўлиб, табиийки тилладан ясалган дийнордан юқори бўлмайди.
1 дирҳам 2,975 гр кумушдир, яъни таҳминан 3 гр кумушга тенг. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида 1 динор 12 дирҳамга тенг келарди.
Аллома Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Маълуминг бўлсинким, шаръий дирҳам – 0,7 мисқол тиллага тенг эканига исломнинг аввали, саҳобалар ва тобеъинлар асридан бери ижмо қарор топгандир. Унинг бир увқияси: 40 дирҳам. У шунга кўра 17 дийнордир. Ушбу миқдорларнинг бари ижмо билан собит бўлган”. (“Муқаддимату Ибн Холдун” (263)).
Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига берган маҳрларининг бари 500 дирҳам бўлиб, бу 41,5 дийнорга тенг келади. (176,375 гр).
Ҳозирда 1 гр тилла таҳминан 9$ долларга тенг келишини ҳисобга олсак, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига берган маҳрларининг бари ҳозирги ҳисобда таҳминан 1587$ га тенг келади.
Валлоҳу Аълам.
rinat80_09   10-18-2012, 05:37 PM
#5
mutaallim биродар! Аллох сиздан рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.