Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Дирҳам кумушдан ясалган бўлиб, табиийки тилладан ясалган дийнордан юқори бўлмайди.
1 дирҳам 2,975 гр кумушдир, яъни таҳминан 3 гр кумушга тенг. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида 1 динор 12 дирҳамга тенг келарди.
Аллома Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Маълуминг бўлсинким, шаръий дирҳам – 0,7 мисқол тиллага тенг эканига исломнинг аввали, саҳобалар ва тобеъинлар асридан бери ижмо қарор топгандир. Унинг бир увқияси: 40 дирҳам. У шунга кўра 17 дийнордир. Ушбу миқдорларнинг бари ижмо билан собит бўлган”. (“Муқаддимату Ибн Холдун” (263)).
Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига берган маҳрларининг бари 500 дирҳам бўлиб, бу 41,5 дийнорга тенг келади. (176,375 гр).
Ҳозирда 1 гр тилла таҳминан 9$ долларга тенг келишини ҳисобга олсак, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига берган маҳрларининг бари ҳозирги ҳисобда таҳминан 1587$ га тенг келади.
Валлоҳу Аълам.