rinat80_09   10-28-2011, 12:34 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Агар инсоннинг кийимига арок (спирт) тукилиб кетса, ёки бавл тушса, уша кийим билан намоз укиса буладими?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   11-09-2011, 07:26 PM
#2
(10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Агар инсоннинг кийимига арок (спирт) тукилиб кетса, ёки бавл тушса, уша кийим билан намоз укиса буладими?
Ифлос қийим билан намоз ўқидим ...

Савол: Нажас теккан кийим билан намоз ўқиётганини, намоз ўқиётганида билган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Нажосат теккан уст­бош билан намоз ўқиётганини намоз ичида ўрганган одам, намозини тўхтатиши ва ифлос кийимини тоза кийимларига алиштириши ёки нажосатни ювиб ташлаши керак. Лекин, нажосат теккан кийим ичида тоза кийими бўлса нажосат теккан кийимни ечиб, тоза кийими билан намозига давом этаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оёқларидаги чориқларига нажосат текканини Жибрил алайҳиссалом айтганида, чориқларини ечиб, намозларига давом этаверганлар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12428.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
SALIHAN   10-08-2012, 07:07 AM
#3
Ассаламу алайкум! Кечкурун аёли билан жинсий алока килмай, уйнашиб ётса ва бундан мазий чикса. Эрталаб турганда, мазий чикканини унутиб, факатгина тахорат олиб, намоз укиса, намозини кайта укиши керакми?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   10-08-2012, 12:12 PM
#4
(10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-08-2012, 07:07 AM)SALIHAN Wrote: Кечкурун аёли билан жинсий алока килмай, уйнашиб ётса ва бундан мазий чикса. Эрталаб турганда, мазий чикканини унутиб, факатгина тахорат олиб, намоз укиса, намозини кайта укиши керакми?
Намоздан сўнг кийимида нажосат кўрди ...

Савол: Мусулмон намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса нима қилиши керак? Намозини қайта ўқийдими ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Намоз ўқиб бўлгач кийими ёки баданида нажосат борлигини кўрса ёки уни унутган бўлса, намозини қайта ўқимайди. Чунки, намоз ўқиб турган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига Жибрил алайҳиссолату вассалом келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган пойафзалга ифлослик текканидан хабар бердилар. Намозда турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларини ечдилар ва намоз ўқишга давом этдилар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8314 - 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.