Pages (2):    1 2
mutaallim   07-17-2011, 10:28 AM
#11
Залолат аҳли Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳум(ларнинг ҳурматлари тўкилганда) ғазабланмайдилар

Ўша залолатга оғганларни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирорта(ларини обрўлари тўкилса ҳам) ғазабланмаслигини кўрасиз. Энди сиз пайғамбарлар ва саҳобаларни сўкадиган (Ушбу ишга қўл урганлардан бири Саййид Қутбдир. Ушбу (пайғамбар ва саҳобаларни сўкканлари) китобларида мавжуддир. Энди шайхимиз унинг Аллоҳнинг пайғамбарлари ва пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумларга қилган тажовузига раддия берсалар, Саййид Қутбга кўр-кўрона эргашадиганлар ғазабга миниб, ўзларини қўярга жой топа олмай қолдилар. Субҳаналлоҳ ажиб бир ҳолат. Мутаассиблик кишини қай ҳолатга олиб бориб қўйишини бир кўринг!!
Ахир Аллоҳни Роб деб, исломни дин деб ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб иймон келтирган киши, пайғамбарлар ва саҳобалар ҳақида ушбу аянчли жумлаларга кўзи тушгач қандай қилиб енгил нафас олади?! Анавилар ушбуларни кўриб-билсалар ҳам енгил санаб юраверадилар. Эй ҳавои насфни четга суриб, инсоф назари билан қарай оладиган мусулмон, шайх Робиъ –ҳафизаҳуллоҳнинг- “Матоин Саййид Қутб фий асҳаби Росулиллаҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам” (Саййид Қутбни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига таъна етказишлари) деб номланган китобларига бир назар ташла. Шунда анави қавмни Саййид Қутб(га тил текказилганида) ғазабланиб, аксинча пайғамбарлар ва саҳобалар(нинг ҳурматлари оёқости қилинганда) ғазабланмасликларини яққол билиб оласан. Ҳолбуки бу ўринда Саййид Қутбни ушбу қилган ишлари сабаб айблаган бошқа кўплаб уламолар ҳам бор.
Аллоҳ таоло аллома, имом АбдулАзиз ибн Бозни Ўзининг Раҳматига олган бўлсин. У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада “Шарҳ Рияз Ас-Солиҳийн” дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллолло алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: “Муовия ва унинг шериги Амр –Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти- ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир”.
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир”.
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: “Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир”.
Савол берувчи айтдики: “Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?”
Роҳимаҳуллоҳ: “Йиртиб ташланади”, дедилар. (Шайх Саъид ал-Умарнинг “Ан-Насиҳа” китобларидан олинди). Эй мусулмон, ушбу олимнинг сўзини ва унинг ушбу китобларга берган ҳукмини бир мулоҳаза қилиб кўрсангчи. У киши ушбу китобларни ертиб ташлашга фатво бердилар. Ана шунда ўша китобларни ҳимоя қилаётганлар ботилни ҳимоя қилаётганларини билиб оласан. Демак рофизалар буларни кўриб шодланиб, кўзлари қувонарканда. Чунки ўзлари буни билишадими ёки йўқми (валлоҳу Аълам), булар рофизалар хоҳлаган ишни зиёдаси билан бажаряптилар.
Ажабо, ҳаққа хизмат қилиб, ушбу динга ва динни бизгача етказувчи кишиларнинг ҳимоясида турганларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига, динни бизгача етказган (саҳобалар)га таъна тоши отаётганларни қўллаб-қувватлашяпти. Саҳобаларга таъна тошини отиш, бу – динга таъна етказишдир. “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур”. (Ҳаж-46).
Дарҳақиқат Саййид Қутбга бир қанча уламолар раддия беришган. Шулардан:
1-Аллома Маҳмуд Шокир
2-Аллома Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Дарвеш. “Ал-Маврид азаб аз-залал” китобида
3-Аллома Ҳамад ибн Муҳаммад Ансорий
4-Аллома Муҳаммад Носируддин Албоний
5-Аллома Ибн Боз
6-Аллома Ибн Усаймин
7-Аллома Муқбил ибн Ҳадий Ал-Вадиъий
8-Аллома Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий
9-Аллома Фавзон.
Ва булардан бошқа аҳли сунна вал жамоанинг кўплаб уламолари. Шунга кўра Саййид Қутбнинг сўзларини танқид қилаётган ёлғиз аллома Робиъ Мадхалий эмаслар. Бироқ у киши Саййид Қутбнинг сўзларидан иқтибос келтирилиб (танқид қилинган) алоҳида бир китоб ёзганларидан сўнг анави қавм ўзларини қўярга жой топа олмай қолдилар. Чунки ёшлар ўша (танқидий) китоблар сабаб унинг фикри ва унга эргашувчиларнинг манҳажи нақадар хатарли эканини билишиб, уларни тарк этишяпти. Ана шундан сўнг баъзи кимсалар ушбу олимга бир сафар ёлғон билан ва яна бир сафар аравани қуруқ олиб қочиш билан ўзларининг маккорона, зулмга асосланган ҳужумларини уюштиришди. Чунки улар ўзлари кутмаган томондан зарба еб қолишди. Асримиз уламоларининг ушбу олимга қарата айтилган мақтов сўзларини кўришди. Чунки у кишининг танқидлари илмий танқидлардир. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофот берсин. Дарҳақиқат ҳар бир инсофли ва ҳақ истагида бўлганларнинг кўнглига кўтаринки руҳ олиб кирадиган раддиялар берганлар.
Саййид Қутбга ва Ҳасан ибн Фарҳон ал-Моликийга Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига таъна етказиш масаласида раддия бериб, ушбу раддияни алоҳида рисола шаклида босмадан чиқардилар. Илм аҳли у кишига ушбу ишлари сабаб ташаккур билдириб қолишди. У ушбу рисоладир: “Ал-Интисор лиКитаб Ал-Азиз Ал-Жаббар ва ал-Асҳаб ал-Ахяр ала аъдаиҳим ал-ашрор”. Ушбу рисолада ярамас рофизаларнинг йўлини ер билан яксон қилганлар. Ва ушбу (танқидий рисолалари юқоридаги мавзуларда айтилгандек) таълим бериш ва китоб таълиф қилиш билан бирга олиб борилган. Ҳой мусулмон, энди ким маломатларга қолиб, айбдор деб топилиши лозим эканлигини бир ўйлаб кўр. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумларни ҳимоя қилаётган кишими ёки Аллоҳнинг Китобини тафсир қила туриб, ваҳдатул вужуд ақидаси ҳамда мўтазила ва ашъарийларнинг қарашларини илгари сураётган ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига бўҳтон тўқиётган кимсами?!
Улар қаерда-ю Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовли қаерда?! “Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир”. (Моида-8).
Ҳой инсоф назари билан қарайдиган биродар, яна бир бор Аллоҳ таолога нисбатан ҳамда Аллоҳ таолонинг Китоби борасида билимсиз сўзлаб, ваҳдатул вужуд ва ҳулулийя ақидасини илгари сураётган кимса билан Аллоҳнинг Китоби, Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ва саҳобаларининг ҳимоясига турган киши борасида бир мулоҳаза юритиб кўрчи! Қай бирини Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилати улуғроқ экан?
Ҳой биродар, қандай бўлганда ҳам ушбу саволнинг жавоби инсофли, ҳақ талабида бўлган, ботил унинг қалбию-ақлини эгаллаб олмаган кишининг олдида жуда осондир. Ҳали Аллоҳнинг ҳузурида хусуматчилар жамланади-ку!
Баъзан уларнинг айримларини жума куни минбарга кўтарилиб, марузанинг охирида ушбу сўзларни айтаётганига гувоҳ бўласиз: “Аллоҳим ушбу динга ёрдам бераётганларга Ўзинг ёрдам бер. Ушбу динни ёрдамсиз ташлаб кетаётганлардан Сен ҳам ёрдамингни дариғ тут”. Ҳолбуки аслида ўша кимса Аллоҳнинг динига ёрдам қўлини чўзаётганларнинг рўбарўсига ботил аҳлининг ботилларини қўллаб-қувватлаш билан пешвоз чиқади. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчидир.
Саҳобаларни сўккан кимсанинг ҳукми

Шайхул ислом ибн Таймия ўзларининг “Сорим ал-Маслул ала шатим ар-Росул”(437) китобларида айтдиларки: “Кимки (саҳобаларни) сўкиб яна (ушбу сўкишига) Али илоҳ ёки у пайғамбар, Жаброил рисолатни етказишда адашиб қолди деган даъволарни қўшадиган бўлса, ушбу кимсанинг кофир эканида шак-шубҳа йўқдир. Балки ушбу кимсани кофир деб айтишда иккиланиб қолган одамни ҳам кофир эканлигида шак-шубҳа йўқдир. Ёки ўша кимсаларнинг қай бири, Қуръондан тушиб қолган оятлар бўлиб улар яшириб келинган деб даъво қилса ёки Қуръоннинг ҳозирги шаръий амалларини соқит қиладиган ботиний (ички) таъвилотлари бор ва шунга ўхшаш нарсаларни даъво қилса, улар Қаромита, Ботинийя ва Танасухиялар деб номланиб, уларнинг кофир эканларида ихтилоф йўқдир.
Бироқ уларни (саҳобаларни) адолатли ва диёнатли эканларига путур етказмайдиган даражада ҳақоратласа, мисол учун уларнинг (саҳобаларнинг) баъзиларини бахиллик, қўрқоқлик, илми ва зуҳди озлик ҳамда шунга ўхшашлар билан сифатласа, бу кимсага адабини ва таъзирини бериб қўйиш лозим бўлади. Унга фақат ушбу сўзини деб куфр ҳукмини бермаймиз. Демак илм аҳлидан ана шундай кимсаларга куфр ҳукмини бермаганларнинг сўзларини (ушбу маънога) йўйиб қўйилади.
Мутлақ лаънат айтиб, таҳқирлайдиган кимсага келсак, бу аччиқланганидан лаънат айтдими ёки эътиқоддан келиб чиқиб лаънат айтдими деган иккиланиш борлиги сабабидан илм аҳли ўртасида ихтилофга бориладиган ўриндир.
Бироқ кимки улар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин муртад бўлиб кетишди. Фақатгина ўн неча нафардан иборатларигина бундан мустаснодир ёки барчалари фосиқ бўлиб кетишди деб айтадиган даражагача борса, бу кимсанинг кофир эканлигида шак-шубҳа йўқдир. Чунки у Қуръоннинг бир неча ўринда Аллоҳ таоло улардан рози бўлганлиги ва уларга мақтов айтгани ҳақида келган оятларни ёлғонга чиқарувчидир. Балки ушбу кимсанинг кофир эканлигида шак-шубҳа қилган кишининг кофир эканлиги аниқ-тайин масаладир. Чунки ушбу сўздан Китобу-Суннатни бизгача етказган зотлар кофиру-фосиқлардир деган маъно келиб чиқади. Ҳамда ушбу Оли-Имрон сурасининг 110-ояти “Сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз” деб хабар берилган миллатларнинг энг яхшилари бўлмиш аввалги асрдагиларнинг барчалари кофирлар ва фосиқлар бўлиб, ушбу уммат умматларнинг энг ёмонидир ва ушбу умматнинг энг ёмонлари аввалда ўтганларидир деган маъно келиб чиқади. Ушбу кимсанинг кофир эканлиги ислом динида барчага бирдек маълум бўлган масалалар сирасидандир. Шу сабабли ушбу сўзни ошкор айтаётганларнинг аксари зиндиқлиги маълум бўлган кимса эканлигини кўрасиз. Зиндиқларнинг аксари ўзларининг йўлларини сир тутадилар. Асли уларнинг (турқида) Аллоҳ таолонинг ўрнак олинадиган жазоси яққол намоён бўлиб туради. Нақл (қилинган асарлар) мутавотир даражада келдики, уларнинг ҳаёт ва ўлим чоғидаги юз-чеҳралари чўчқа тусини олади…
Хулоса қиладиган бўлсак: (Саҳобаларни) Сўкувчи кимсалар кофир эканида шак-шубҳа бўлмаган, кофир эканлигига ҳукм қилинмайдиган ва кофир ёки кофир эмас деб ҳукм қилинишда иккиланиладиган турларга бўлинади. Бу ўринда ушбу масалаларга муфассал киришиш ноўриндир. Ушбу масалаларни биз истаган ана шу масала борасида айтганларимиз тамомий бўлсин дея ёдга олдик”.

Қози Иёз “Шифо” (299) да шундай дедилар: “Молик роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Кимки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирорталарини, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Муовия ёки Амр ибн Осни сўкадиган бўлса, айтсаки: улар залолатда ва куфрда эдилар, деса боши танасидан жудо қилинади. Уларни ушбу лафзларни айтмай одамларни ҳақоратлагани каби ҳақоратлайдиган бўлса қаттиқ жазога тортилади…”.)
, ҳулулийя ва ваҳдатул вужуд (Аллоҳ ҳамма жойда, У махлуқотларининг суратида гавдаланади) деб айтадиган (ана шулардан бири Саййид Қутбдир. Дарҳақиқат ваҳдатул вужуд ва иттиҳодийя ақидалари ҳақида сўзлари мавжуддир. Уни буюк уламолар ушбу иши сабаб айблаб келишади. Ана шу уламолардан бири ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳдир. “Мажалла ад-даъва” мажалласининг 1591-сонида “Зилал ал-Қуръан” ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди”.
Аллома ибн Боз роҳимаҳуллоҳ Саййид Қутбнинг (Аллоҳни аршга) олий бўлишини ҳукмронлик деб тафсир қилгани ҳақида сўралдилар. Шунда айтдиларки: “Бу бузуқ сўз. (Аллоҳни аршга) Кўтарилишини исбот қилмабди. Ушбу ботил (сўзи) уни тафсирда бечора, мискин эканига далолат қилади”. У кишининг ушбу сўзлари ўз манзилларидаги дарсда айтиб ўтилганди. Ушбу сўзлар ёзилган кассетани Риёздаги “Минҳаж ас-Сунна” студиясидан топиш мумкин.
Дарҳақиқат ундаги бузуқ фикрларни шайхимиз аллома Робиъ ибн Ҳадий етарли суратда баён қилиб берганлар. Уламолар у кишини ўзларининг ёзиб қолдирган рисолаларида қўллаб-қувватлашди. Ана шулардан бирлари имом, аллома Муҳаммад Носируддин Албонийдирлар. У киши “Ал-Авасим мимма фий кутуби Саййид Қутб мин ал-Қовасим” китобининг муқовасига ўз қўллари билан қуидаги жумлаларни ёздилар: “Саййид Қутбга раддия берган ҳар бир сўзинг ҳақ ва тўғридир. Ушбулардан ҳар бир ўқувчига ислом маърифатидан шу нарса аниқ бўладики, Саййид Қутб исломни на асосини ва на иккиламчи масалаларини билмагандир. Эй Робиъ Аллоҳ таоло сени унинг нодон ва исломдан оғишганлигини очиб-баён қилиб беришдаги вазифани адо этганинг учун яхшилик билан мукофотласин”.
Мен айтаманки: Шундай бўлсада, баъзи Аллоҳ таоло уларга яхшиликни ирода қилмаганларни мутаассибликлари сабабли ушбу ҳақни билишдан маҳрум бўлаётганларини кузатасиз. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишигагина тавфиқ берар экан. Асли тариқчалик ақли бўлган киши ҳақни ўқиб, қабул қилаверадида деймизу, ҳақни рад этгач, (бунга) тавфиқ берилмаган шекилли деган хулосага борамиз.
Шайхимиз аллома Аҳмад Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ “Ал-Маврид ал-азаб аз-заллал” деб номланган китобларининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейдилар:
“Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларни далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршиларига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди. Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтқазган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойларига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифаларнинг хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳуни хилофот даврларини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишиниг халифалик даврларини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўларини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларни йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир”.)
залолат пешволаридан бирини танқид қиладиган бўлсангиз ҳолингиз вой бўлади. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини қўйиб, ушбу залолатга кетган кимса деб сизга нафрат кўзи билан боқиб, сизга қарши кураш олиб борадилар. Бу залолат бўлмай, нима унда?! Ўшаларнинг кўпчилиги ўзларини аҳли суннаданмиз деб даъво қиладилар. Бу уларнинг ҳолатлари ва ҳақиқий воқеликларидир. Уларда суннатга ҳурмат-эҳтиром қани?! Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ерга урилса-ю, уларга ёрдам қўлини чўзишмаса.
mutaallim   07-19-2011, 01:35 PM
#12
Мувозанат манҳажини пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам бир инсоф қилайлик деб қўллаб кўришмаган


Уларнинг ёлғон ва фирибларидан яна, мувозанат манҳажи билан ўз ақидаларини юқориларга кўтаришга уринадилар. (Анави қавм шарманда бўлишгач ва даъватларини ёйишда сўзлари ҳамда райларидан иқтибос қилиб келтирадиган пешволарида юқорида зикри ўтган катта бахтсизлик юз берганини англашгач, ўша раҳнамоларининг даража ва манзилати юқори бўлиб қолиши учун “мувозанат” дея аталмиш бир қоидани илгари суришга кўп тиришишди. Бироқ аҳли сунна вал жамоа олимларининг ушбу қоидани таг-томири билан қўпориб ташлайдиган сўзлари сабаб яна бир бор шарманда бўлишди. Ушбу уламолардан бирлари шайхимиз аллома, мужоҳид Робиъ Мадхалийдирлар. Ушбу мавзуда бир китоб битиб уни “Манҳаж аҳли сунна вал жамаъа фий нақд ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф” деб номладилар. Ушбу китобда юқоридаги (мувозанат) қоидасини ботил эканлигини очиб бердилар.
Ушбу қоидани ботил эканлигини яна бир қанча уламолар баён қилиб беришди. Шулардан:
1-Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ
2-Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
3-Аллома АбдулМуҳсин Аббод ҳафизаҳуллоҳ
4-Аллома Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳ
5-Аллома Муқбил Ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
6-Аллома Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ
7-Аллома Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ким бу борада яна ортиқча малумот олмоқчи бўлса, шайхимизнинг юқорида эслаб ўтилган китобларига мурожаат қилсин. Шайхимиз ушбу китобнинг 92-95 саҳифаларида барча уламоларнинг сўзларини келтирганлар.)
Уни адолат ва инсоф манҳажи деб номлайдилар. Унда нима учун саҳобаларга инсоф қилмайсизлар?!
Нима учун ушбу тарозуингизни ишнинг бошидаёқ пайғамбарлардан бўлган бир пайғамбарга ёки Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига нисбатан қўлламадингиз?! Демак бу ҳолат ушбу манҳажни ўйлаб топиб, унга маҳкам ёпишиб олишингиздан (кўриниб турибдики), (сизлар буни) ботил ва залолатга ёрдам бериб, залолат манҳажи ва унинг аҳлини ҳимоя қилиш учунгина (қўллайсизлар). Аллоҳга қасамки, агарда ростгўйлардан бўлганингизда ушбу манҳажни ўйлаб топмаган ва ишни Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини ҳимоя қилишдан бошлаган бўлардингиз. Аллоҳга қасамки саҳобаларга бўҳтон тўқиб, уларга зулм қилиб ва ерга уриб, баъзиларига нифоқ ва яна баъзиларига муртадлик сифатларини бераётган кимса, сизларнинг наздингизда муқаддасдир. Ушбу кимса (сизларнинг наздингизда) муқаддас, мужаддид имомдир. (Шайх Робиъ Мадхалийнинг “Ал-Авасим мимма фий кутуб Саййид Қутб мин ал-қовасим”, “Матоин Саййид Қутб фий соҳабати Росулиллаҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам”, “Азваъ исламия ала ақидати Саййид Қутб ва фикриҳ” ва “Назарот фий китаб тасвир ал-фанний фил Қуръан лиСаййид Қутб” китобларига ҳамда шайх Муқбил ал-Вадиъийнинг “Ал-Махрож мин ал-фитна” китобларига қаранг).
Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ва Мусо алайҳиссаломни сўкиш, ваҳдатул вужуд ақидасини олға суриш ва сифатларни таътил қилиш чегарасигача етиб борди. Ушбу ва яна кўплаб қабиҳ ишлари бўла туриб, у яна сизларнинг наздингизда олий ўрин тутади. Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари эса пас ўринда туради. Агар саҳобаларга нисбатан озгина бўлсада ҳурмат-эҳтиромингиз бўлганида, Аллоҳга қасамки ушбу шахс отангиз ёки бобонгиз бўлганда ҳам, албатта унга қарши курашган бўлардингиз. Бироқ бу ўринда фақат ҳавои нафс, залолат, тўғри йўлдан оғишиш, Аллоҳнинг динига ва ушбу динни етказувчиларига беписанд бўлиш(ни кўряпмиз холос). Ҳар қандай баландпарвоз шиорларни даъво қилсангиз ҳам, ушбу воқелик ҳақиқий башарангизни очиб, шармандангизни чиқаради холос.
Қандай бўлганда ҳам мен ёшларни фалончининг кассетаси ёки пистончининг китобларини асос қилиб олмай, суннат имомларининг китобларига қайтиб, илмни булоғидан сипқиришларини хоҳлардим. Ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалаларда уламоларга қайтсалар дейман. Чунки –Аллоҳга қасамки- иш жиддий. Хоссатан муаммолар ҳали тарих гувоҳ бўлмаган бугунги кундаги даражага етиб турган бир дамда. Бугун турли оммавий ахборот воситалари орқали, китоблар, кассеталар, интернет ва бошқа йўллар билан суннатга ва суннат аҳлига қарши кенгқамровли кураш олиб бориляпти. Аҳли суннани хаворижлар ёки муржиалар дея оммага таништирилиб, уларга куфр ҳукмини беришяпти.
Исломга ва мусулмонларга қарши бугунги кундагидек бутун ер юзини эгаллаган ушбу фитнадан кўра қаттиқроқ ва хатарлироқ яна қандай фитна бўлиши мумкин?! Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.

Ёшларни залолат аҳли билан ўралашиб юришдан ва уларга таяниб иш кўришдан огоҳлантириш ҳамда баъзи кимсаларнинг тўғри йўлдан оғиб кетганлари ва унинг сабабларини эслаб ўтиш


Биз доим салафий ёшларни ўшаларга ўралашиб юришдан, уларга боғланишдан ва улар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантириб келамиз. Аввал ўтганлардан залолат аҳлини тўғри йўлга йўллайман, уларнинг оғишиш ва залолатларига раддия бераман деб ўзига ортиқча баҳо берганларнинг ҳолатидан ибрат олинглар. Уларга алданиб натижада ўша бидъат аҳлининг бирига айланди қолди. Ушбу мудҳиш холат ислом тарихининг аввалги даврларидан тажрибада кузатиб келиняпти. Саҳоба ва тобеъинлардан кейинги авлод Ибн Сабаъга эргашиб кетишди. (У Абдуллоҳ ибн Сабаъ ибн Савда ал-яҳудийдир. Зиндиқларни ғулувга кетганларидан. Залолатга батамом ботган кимсадир. Имом Заҳабий айтдиларки: “Мен Али розияллоҳу анҳу уни оловда ёққан деб биламан. Жузжоний айтдиларки: “У (Абдуллоҳ ибн Сабаъ) Қуръон етти қисмнинг бири холос. Унинг илми Алидадир деб даъво қилди. Али уни қўлга туширгач бундай дейишидан тийиб қўйди”. “Мезон ал-Иътидал”-2/426). Ва залолатга тушишди. (“Тарих Тобарий-3/378 га қаранг). Саҳоба ва тобеинлардан кейинги яна бир бошқа авлод эса Мухтор ибн абу Убайдга эргашиб, адашиб кетишди. (У Мухтор ибн абу Убайд ас-Сақофийдир. Ўта кетган ёлғончи ва адашган кимсадир. Жаброил алайҳиссалом унинг олдига келаётганларини даъво қиларди. “Мезон Иътидал”-4/80, “Сияр Аълам Нубала”-3/538 ва 3/214).
Одамлар бидъатчиларнинг раҳнамоларидан бўлган кўплаб адашган сиёсий даъватчиларга эргашиб, залолат кўчаларида дайдиб юришибди. Бундай ҳолатлар жуда кўпдир. Ана шулардан бир вақтлар аҳли суннадан бўлган Имрон ибн Ҳаттоннинг воқеасини ёдга оламиз. (У Имрон ибн Ҳаттондир. Хаворижларга қўшилиб кетди. “Мезон Иътидал”-3/235). Хаворижлардан бўлган бир аёлга кўнгил қўйди. Аёлга уйланиб, уни суннатга йўллашни хоҳлаганди. Уйланди ҳам, бироқ у аёл уни ўзининг бидъатига тортиб кетди. (“Сияр”-3/214 га қаранг). Этибор беринг! У аёлни тўғри йўлга йўллашни хоҳлаганди, бироқ у сабабли залолатга кириб кетди. Ўзини салафий манҳажига нисбат берадиганларнинг аксари: мен бидъат аҳлини орасига кириб, уларни тўғри йўлга йўллайман, дейди. Оқибатда эса уларнинг йўлига кириб кетади.
АбдурРоҳман ибн Мулжим (У АбдурРоҳман ибн Мулжим ал-Мародийдир. Бадбахт хаворижлардан бўлган. Аллоҳга итоатгўй обидлардан эди. Бироқ хунук оқибат топди. Мўминларнинг амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни қатл қилиш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилдим деб гумон қилди. Икки қўл ва икки оёғи ҳамда тили кесилиб, кўзи ўйиб олинди. Сўнгра оловда ёқиб юборилди. “Мезон Иътидал”-2/592) ва Имрон ибн Ҳаттон, барчалари ўзларини суннатга нисбат беришарди. Бироқ оқибатда залолатга тушишди.
АбдурРоҳман ибн Мулжимни зулми Али розияллоҳу анҳуни ўлдиришгача борди. Имрон ибн Ҳаттоннинг пасткашлиги эса ушбу қотилни мақташгача борди.
Ҳадис имомларидан бўлган АбдурРоззақ ҳам (У киши АбдурРоззақ ибн Ҳаммам ибн Нофеъдир. Катта ҳофизлардан Абу Бакр Ҳимярий, Санъонийдир. 211 ҳижрий йили вафот этган. “Тазкиро ал-ҳуффаз-357) Жаъфар ибн Сулаймон Зобғийнинг ибодати ва зоҳидлигига алданди. (У Жаъфар ибн Сулаймон Зобғий Абу Сулаймон Басрийдир. Ростгўй ва зоҳидлардан бўлган. Шиалардан эди. “Тақриб тазҳиб” 950-рақам остидаги таржимаи ҳолда келтирилган. “Дор Асима” нашриёти). У билан бирга юриб, шиаларга қўшилиб кетди. (Жаъфар ибн абу Усмон Тоялисий айтадилар: “Ибн Маъинни бундай деяётганларини эшитдим: “АбдурРоззақдан бир куни уни шиалигига далолат қиладиган бир сўз эшитиб қолдим”. Унга: “Илм олган устозларингнинг барчаси: Маъмар, Молик, Ибн Журайж, Суфён, Авзоийлар суннат соҳибларидан эди. Бу йўлни қаердан олдинг?”,дедим. У эса: “Бизни томонларга Жаъфар ибн Сулаймон Зобғий келгандилар. У кишини фазилатли ва тўғри йўлдалар деб билдим. Ушбу гапларимни у кишидан олгандим”, деди. “Мезон Иътидал”-2/611).
Ҳадис имомларидан ва саҳиҳ ҳадислар тўпламидаги бир қанча ривоятлар соҳиби Абу Зар ал-Ҳарвий (У киши Абу Зар ал-Ҳарвийдир. Имом, аллома, ҳофиз Абд ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорийдирлар. 434 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ҳуффаз” 997-рақам остидаги таржимаи ҳол, “Сияр Аълам Нубала”-17/554. Уч кишидан: Мустамлий, Ҳамавий ва Кушмиҳонийлардан ривоят қилганлар. “Сияр”-17/555). Дорақутнийнинг (У киши имом, шайхул ислом, ўз замоналарининг тенги йўқ ҳофизидирлар. Абу Ҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий Бағдодийдирлар. 385 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ҳуффаз” 925-таржимаи ҳол, “Шазарот аз-заҳаб”-3/116) Бақиллонийни мақтаб айтган сўзларига алданди. (Абу Валид Божий айтадилар: “Абу Зар менга, “Сенга бу нарса қаердан илакишиб қолди?”, деб берган саволимга (жавоб тарзида) шуни хабар бериб айтдики –у ўзида Бақиллонийнинг (ашъарий) мазҳабига мойиллик сезарди-: “Мен Бағдод кўчаларида ҳофиз Дорақутний билан юриб борар эдим. Шунда Абу Бакр ибн Тоййиб (Бақиллоний)га рўбарў келдик. Шайх Абу Ҳасан (Дорақутний) унга яқин бориб юзидан ва икки кўзидан ўпдилар. Ундан ажралгач, мен у кишига (Дорақутнийга): “Бу ўзи кимки, сиз унга нисбатан бундай қилдингиз? Мен унга нисбатан бундай қилишингизни кутмагандим, сиз ахир ўз замонасининг имоми бўлсангиз”, дедим. У киши (Дорақутний): “У мусулмонларнинг имоми, дин ҳимоячиси, қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Тоййибдир”, дедилар. Абу Зар айтадики: “Ана шундан сўнг (Бақиллонийга йўлиқиб қоладиган бўлсак) отам иккимиз унга шундай муносабатда бўладиган бўлдик. Хуросон ёки бошқа диёрлардаги шаҳарларга борсам, бирор кишига аҳли сунна деб ишора қилинадиган бўлса, фақат шу кишининг мазҳабидаги киши бўлиб чиқарди”. Ибн Асокирнинг “Табйин кизб муфтарий”-120 китоблари ва “Сияр Аълам Нубала”-17/558). Бақиллонийни мақтаб айтилган ушбу бир оғиз сўз уни ашъарийлик йўлига етаклади. Натижада ашъарийларнинг даъватчиларидан бўлган бир даъватчига айланди қолди. Унинг сабаби билан араб мағрибида (Марокашда) ашъарийлик мазҳаби кенг тарқалди. Мағриб аҳли унга ўрганиб қолишди, уни олдига келиб, уни зиёрат қилишарди. У эса уларни ўрталарида ашъарийлик манҳажини тарқатарди. Мағриб аҳли унгача фақат салафий манҳажини билардилар. У эса ёмон суннатни қўйиб кетди. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтгандилар: “Ким ҳидоятга даъват қиладиган бўлса, унга ажрдан эргашувчиларнинг ажричалик ажр бўлиб, уларнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди. Ким энди залолатга чақирадиган бўлса, унга қиёматгача (эргашувчиларнинг) гуноҳичалик гуноҳ бўлиб, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса камаймайди”. (Муслим-2674, Абу Довуд-4609, Термизий-2674, Ибн Можжа-206 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди). Аллоҳдан офият сўраймиз.
Байҳақий (У киши имом, ҳофиз, Хуросон шайхи Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али ибн Мусо Байҳақийдирлар. 458 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ҳуффаз” 1014-рақам остидаги таржимаи ҳол) Ибн Фурк (У Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фурк Асбаҳонийдир. “Сияр”-17/214, Субкийнинг “Тобақот Шафеъия”-4/127-135. Субкий ушбу асарларида Заҳабийдан нақл қилиб айтадиларки: “Унинг динида ножўя ишлар ва бидъат бор эди”.) ва унга ўхшаш баъзи залолат аҳлига алданиб қолишди. Ҳолбуки у ҳадис имомларидан эди.
Сен эса илмсиз бўлиб, ўзинга ишониб, алданиб қолмагин. Ҳимояланадиган илминг бўлмаса. Сенда ўша зотлар турганда бидъатга тушиб қолиш эҳтимоли юз чандон кўпдир. Байҳақий ибн Фуркка алданиб, ашъарийликка тушиб қолди. Бундай ҳолатлар жуда-жуда кўпдир.
Бизнинг асримизда ҳам бунга ўхшаш мисолларни жуда кўпини биламан. Салафий манҳажида юриб туришади-да, бидъат аҳлига ўралашди дегунча адашиб кетишади. Бугунги кунда бидъат аҳлини олдинги замонлардаги шайтонлар ҳам билмайдиган услублари ва йўллари бордир. Улар бугунги кунда одамларни чалғитадиган ушбу услуб ва йўлларини қўллайдилар. Демак ҳаво аҳлини китобларини қўлинга олмай, ҳаққа эргашда ботилни ташла.

Ҳақни билмаслик ботилга тушишга сабаб бўлади


Кўплаб ёшлар ҳақ нима-ю ботил нималигини билмай, орани ажратолмайди. Натижада ботилга тушганини ўзи билмай қолади. Ботилни ҳақ деб ўйлайди-да, аслида ҳақ бўлган нарсадан бош тортиб туради. (Ибнул Қоййим “Бадаиъ ал-фаваид” (3/699) шундай дедилар: “Ҳунук оқибатларга етаклайдиган икки ишдан ниҳоятда ҳазир бўлгин.
Биринчиси: Ҳақни ҳавои нафсинга зид келгани учун рад этишдир. Натижада қалбинг буриб қўйилишдек жазога тортиласан. Энди сенга қандай ҳақ келса ҳам уни рад этадиган ва то ўзингни ҳавои нафсинга мувофиқ келмагунча қабул қилмайдиган бўлиб қоласан. Аллоҳ таоло айтдики:
“Ва Биз ҳудди аввал-бошда унга (яъни, Аллоҳнинг оятларига) иймон келтирмаганлари каби уларнинг дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз”. (Анъом-110). Аллоҳ таоло уларни ҳақ аввалги бор келгандаёқ рад этганлари учун қалблари ва кўзларини ўзгартириб қўйиш билан жазолади.
Иккинчиси: Буйруқни адо этиш вақти келганда, унга беписандлик билан ёндашиш. Буйруққа ана шундай енгил назар билан қарайдиган бўлсанг, қилган ишинга жазо ўлароқ Аллоҳ таоло сени Ўзи рози бўладиган ва буйруқларини адо этадиган ўринлардан мосуво қилиб қўяди. Аллоҳ таоло айтдики:
“Энди агар Аллоҳ сизни (Табук жангидан сўнг) улардан бирон тоифага қайтариб, (рўбарў қилса) бас, улар сиздан (бундан буён бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: “Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга бирон душманга қарши жанг ҳам қилмайсизлар. Чунки сизлар аввал-бошда чиқмай ўтиришга рози бўлдингиз, бас, яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар”. (Тавба-83). Кимки ана шу икки улкан офат ва балодан саломат қоладиган бўлса, (адашиш ва фитнадан) саломат қолгани муборак бўлсин”.)
. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Маъруф деб билганингни мункар дейишинг, залолатнинг айни ўзидир”. (Лалакаий “Шарҳ эътиқод аҳли сунна вал жамоа” (1/100) айтдиларки: “Мункар деб билганингни маъруф дейишинг ёки маъруф деб билганингни мункар дейишинг ҳақиқий залолатдир. Аллоҳнинг динида ҳар ҳил тусга киришдан узоқ бўл. Чунки Аллоҳнинг дини биттадир”.) Бир одамни машаАллоҳ салафий манҳажида юрганини кўрасиз. Кейин ҳалиги бечорани ўзгариб қолганига гувоҳ бўласиз. Аҳли суннага қарши курашишни бошлаб юборади. Чунки унинг наздида энди мункар маъруфга, маъруф эса мункарга айланди-қолди. Ана шу залолатдир. Шу сабабли биз ёшларни бидъат аҳлига алданиб қолишларидан ва уларга таяниб иш кўришларидан доим огоҳлантириб келамиз.

mutaallim   07-20-2011, 10:39 AM
#13
Салафий ёшларга насиҳатлар

Салафий ёшларга қуидагиларни насиҳат қиламан:
1) Илм талаб қилишсин. (Уламоларимизнинг барчаларини уммат ёшларига илм талаб қилишни насиҳат қилаётганларини кўрасиз. Чунки ушбу ишда икки дунё яхшилиги жамланади. Илм сабабли ўзларидан жоҳилликни кетказишади, ҳақ нима-ю ботил нима эканлигини билиб олишади ва Аллоҳга онгли равишда ибодат қиладилар. Доримий ўзларининг муснадларида (1/352) шундай дедилар: “Яъқуб ибн Иброҳим бизга шундай хабар айтди. Вакиъ бизга Суфён шундай деди деб хабар бердилар: “Илм талаб қилишдан кўра афзалроқ амални билмайман”. Асар саҳиҳдир. Санаддаги ровийларнинг бари ишончли).
2) Аҳли хайр билан бирга бўлишсин. (Чунки улар билан бирга ўтириш нажотдир. Хоссатан илм аҳли билан. Чунки ёшлар улар билан бир мажлисда ўтирадиган бўлишса, илмлари зиёда бўлади. Йўқ деганда улардан инсон ўзини қандай тутишликни, камтарликни ва гўзал хулқларни ўрганади).
3) Ёмон одамлардан ҳазир бўлишсин. (Уламоларимизнинг барчалари ёмон одамларни, айниқса аҳли ҳаво ва бидъатчиларни тарк этиш керак деб насиҳат қилиб келадилар. Доримий (1/387) айтдиларки: “Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммод ибн Зайддан, у киши эса Аюбдан шундай хабар айтдилар: “Абу Қулоба айтдиларки: “Ҳавои нафсга эргашганлар билан бир жойда ўтирманглар ва улар билан бахс-мунозара қилманглар. Чунки мен сизларни уларнинг залолатларига шўнғиб кетишингиздан ёки улар сизларга ўзингиз билган ҳақни чалкаштириб юборишларидан ҳотиржам эмасман”. Санади саҳиҳдир.
Яна Доримий (1/388) юқоридаги Аюб Сухтиёнийга бориб тақаладиган санад билан ривоят қилдилар, (Аюб) айтадиларки: “Саид ибн Жубайр мени Толқ ибн Ҳубайб билан ўтирганимни кўриб қолдилар ва айтдиларки: “Толқ ибн Ҳубайб билан бирга ўтирганингни кўрдимми? У билан бирга ўтирмагин”.
Мен айтаманки: Толқ муржиалардан эди. Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ ўз даврларидаги ёшларни айниб кетмасликларига ўта ҳарис бўлишганидан шундай огоҳлантиришлар бериб келишган. Чунки ундай кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбларни бузилишига олиб келади. Аллоҳ таоло ибн Баттани Ўз раҳматига олсин, “Ибана”-1/390 да шундай дегандилар: “Хой биродарлар, шуни билингларки, мен кўплаб кишиларни аҳли сунна вал жамоадан чиқиб, бидъат ва аблаҳлик йўлига кириб қолишган ҳамда қалбларига ушбу офат эшиги очилиши ва кўзларидан ҳақ нури тўсилиши сабаблари борасида фикр юритиб кўриб, ушбу сабаблар икки нуқтага бориб тақалишини билдим:
Биринчиси: Оқил киши билмаса ҳам бўладиган ва мўмин киши тушуниб олишида фойда йўқ бўлган кераксиз масалалар борасида елиб-югуриб изланиш олиб бориш ва кўп саволлар йўллаш.
Иккинчиси: Фитнасидан омон қолинмайдиган ва ҳамсуҳбат бўладиган бўлса қалбларга бузуқ фикрларни олиб кирадиган кимса билан бир жойда ўтириш”.
)

Росул алайҳиссалоту ва саллам ёмон суҳбатдош ва унинг ҳунук оқибати ҳамда яхши суҳбатдош ва унинг гўзал тасири ҳақида бир мисол келтириб, айтдиларки: “Яхши суҳбатдош билан ёмон ҳамроҳнинг мисоли, миск (атир) ташувчи ва темирчининг босқонини пуфловчи киши кабидир. Миск ташувчи(га келсак), ё у сизга (миск) ҳадя қилади ё ундан сотиб оласиз ёки ундан ҳушбўй ҳид топасиз”. (Бухорий-5534, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ҳадиснинг қолган қисми қуидагича: “Темирчининг босқонини пуфловчи(га келсак), ё у кийимингизни куйдириб қўяди ёки унда бадбўй ҳид топасиз”.)
Яъни, сиз (миск сотувчидан) қандай бўлганда ҳам фойда оласиз. Хурмо дарахтининг мисоли мўмин киши каби бўлганидек, ундан фақат яхшилик кўрасиз.
Ёмон суҳбатдош эса темирчининг босқонини пуфловчи киши кабидир. Ё у сизни кийимингизни куйдиради ёки унинг тутунидан саломат қолмайсиз. Нима бўлганда ҳам хоҳ катта ёки яширин бўлсин, албатта сизга ёмонлик етади. Демак ёмон суҳбатдошнинг зарари аниқ-тайин масала бўлар экан, унда нега улар билан бир жойда ўтиришга ва улар билан ўралашиб юришга ошиқасиз? Бу ишни жоизлигига нима далилингиз бор? Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантириб, қайтарган ва хатарини баён қилган бўлсалар, уламолар ҳам ушбу ишдан огоҳлантириб,қайтаришган ва Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда Қуръон кўрсатмаларини амалда татбиқ қилиб ўтишган бўлишса, энди сизда қандай узр бўлиши мумкин?! Аҳли сунна вал жамоанинг манҳажига ҳамда сизга фақат ва фақат яхшилик истагида бўлган ва сизга қандай бўлса ҳам бирор ёмонлик етмаслигига ошиқманд бўлган биродарларингизга қандай далил билан қарши чиқмоқчисиз?!
Мен салафий ёшларга қаерда бўлишса ҳам салафий манҳажини дарс қилиб ўрганишларини, аҳли сунна вал жамоанинг қадрига етишларини ҳамда улар насиҳатгўй ва доно кишилар эканларини тушуниб етишларини насиҳат қиламан. Аллоҳга қасамки, улар ҳақни олган ёки унга қарши чиққан киши ҳақида нимаики айтиб кетишган бўлса, бари ҳаётда кузатиб келиняпти. Уларга хилоф иш тутган кимса ботил ва ёмонликка тушади. Улардан фойда олган киши эса саломат қолиб, нажотга эришади. Саломатлик ва нажотга бирор нарса тенг келмайди. Ахир салафларимизнинг киборларидан бўлган Аюб Сухтиёний (У киши Аюб ибн абу Тамима Кийсон, имом Абу Бакр Сухтиёний Басрий, ҳофиздирлар. 131 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ҳуффаз” 117-рақам остидаги таржимаи ҳол. Доримий (1/390) айтадилар: “Саъид Саллом ибн абу Мутеъдан хабар бериб айтдики, бидъат аҳлидан бўлган бир кимса Аюбга: “Эй Абу Бакр, сизга бир калима борасида саволим бор эди”, деди. Шунда у киши: “Қани жўнаб қол. Яримта ҳам сўзни кераги йўқ, деб бармоқлари билан ишора қилганлар”. Асарни ривоят қилган Саъид (Аюб яримта ҳам сўзни кераги йўқ деганда) ўнг қўлларидаги жимжилоқ бармоқлари билан ишора қилганлар, деди. Асар саҳиҳ. Санаддаги ровийларнинг бари ишончлидир. Ровийларни ичидаги Саъид, у ибн Омирдир), Ибн Сийрин (У киши имом, шайхул ислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Сийрин Ансорий Анасий Басрийдирлар. 110 ҳижрий йили вафот этганлар. “Сияр Аълам Нубала”-4/606, “Тазкиро ҳуффаз” 74-рақам остидаги таржимаи ҳол. Доримий (1/385) шундай дедилар: “Саъид ибн Омир Асмо ибн Убайддан шундай хабар бериб, айтдики: “Бидъат аҳлидан бўлган икки киши Ибн Сийриннинг ҳузурларига кириб: “Эй Абу Бакр, сизга бир ҳадис айтсак майлими?”, дейишди. У киши: “Йўқ”, дедилар. Ҳалигилар: “Унда сизга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқисак майлими?”, дейишди. У киши эса: “Йўқ, қани мени олдимдан турингларчи, йўқса ўзим туриб (кетаман)”, дедилар. (Ровий): “У иккиси чиқиб кетишди”, дедилар. Қавмдаги баъзи кишилар: “Эй Абу Бакр, улар сизга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқиб беришса, нима ҳам бўларди?!”, дейишди. У киши эса: “Улар менга Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўқиб, уни ўзгартиришларидан, натижада у менинг қалбимга ўрнашиб қолишидан қўрқаман”, дедилар”. Ушбу асар саҳиҳдир), Мужоҳид (У киши Мужоҳид ибн Жабр имом Абу Ҳажжож Махзумий бўлиб, муфассир ҳофизлардандирлар. 103 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ҳуффаз” 83-рақам остидаги таржимаи ҳол, “Тақриб таҳзиб” 6523-рақам остидаги таржимаи ҳол) ва бошқалар ботил аҳлининг битта, боринг ана яримта ҳам сўзини эшитишга тоқатлари йўқ эди.

Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришнинг хатарли эканлиги

Уламоларимиз бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб боришинга асло рухсат бермайдилар. Чунки бундай баҳслашиш фитнага тушишинга олиб боради. (Ҳой мусулмон шуни яхши билгинки, уламоларимиз аҳли суннанинг эътиқоди ва йўли ҳақида ёзиб қолдирган асарларида бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик ҳақида алоҳида бўлим очишган. Ана шулардан:
Имом Абу Қосим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Асбаҳонийдирлар. У киши ўзларининг “Ҳужжа фий баяни маҳажжа” (1/311) китобларида алоҳида бўлим очиб, уни “Бидъат аҳли билан баҳсу-мунозара олиб бориш ва уларнинг сўзларига қулоқ тутишдан қайтарув ҳақидаги боб”, деб номладилар.
Имом Юсуф ибн Абдул Барр Қуртубий ўзларининг “Жамиъ баян ал-илм ва фазлиҳ” (411) китобларида алоҳида боб очиб, уни “Баҳсу-мунозара олиб боришнинг макруҳ саналган ўрни ҳақидаги боб”, деб номладилар.
Салафларимиз роҳимаҳумуллоҳлар бир неча сабабларга кўра бидъат аҳли билан мужодала қилишдан қайтаришган. Ана шулардан:
1- Уларнинг қаршилигини енгиш учун. Чунки улар билан баҳсу-мунозара олиб бормаслик сабабли озор ва хорликни ҳис қиладилар.
2- Бидъатлари зоҳир бўлиб, тарқалмаслиги учун. Чунки бидъатчининг бидъати кенг тарқалмаган бўлади-да, баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли атрофга ёйилиб кетади.
3- Аввал заиф бўлган кучлари баҳсу-мунозара олиб бориш сабабли қайта қувват ҳосил қилиши мумкин.
4- Баҳсу-мунозара сабабли жоҳил киши уларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Чунки илмсиз киши ҳақ билан ботил орасини ажратолмайди. Бидъат аҳлида эса шубҳалар жуда кўпдир. Шубҳа жоҳил кишининг қалбига энг тез бориб, ўрнашадиган нарсадир.
Имом Абу Қосим Ҳибатуллоҳ ибн Ҳасан Лалакаий ўзларининг “Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна вал жамоа” (1/19) китобларида шундай дедилар: “Мусулмонларга нисбатан бидъатчилар билан мунозара олиб боришдан-да каттароқ жиноят содир этилмаганди. Чунки салафлар бидъатчиларни аччиқлангани сабабли ғам-андуҳ чеккан ҳолатларида ўлиб кетишларига қўйиб беришларидан-да улканроқ озор ва хорлик етмаганди. Ўша даврларда улар бидъатларини зоҳир қилишга йўл топа олмасдилар. Сўнг ўзига бино қўйганлар келиб уларга ушбу эшикни очиб беришди. Натижада ўшаларнинг ўзлари исломни ҳалокатга юз тутишига йўл кўрсатгандек бўлиб қолишди. Ҳатто ўрталарида кўплаб келишмовчиликлар юз бериб, баҳсу-мунозара сабабли бидъат аҳлининг даъватлари зоҳир бўла бошлади. Бу бидъатлар нима эканини ҳали яхши билмаган толиби илмлару, омилар ушбуларга қулоқ тутадиган бўлди. Оқибатда ҳужжатлар билан шубуҳотлар юзма-юз келди. Бидъатларни муфассал ўрганаман деб тубсизлик қаърига шўнғиб кетишди. Натижада Аллоҳ учун бидъат аҳлига нисбатан душманлик руҳида юрганлар, улар билан алоқа узишда ўзаро ҳамкорлик қилиб юрган биродарлар, бидъат аҳлининг юзига қарата бидъатни инкор қилиб, уларга умумий лаънат айтиб юрганлар оғиз-бурун ўпишиб юрадиган шериклар ва ҳамкорларга ҳамда товламачиликда яқин оғайниларга айланди қолишди. Энди бу икки даража орасида жуда катта фарқ бордир. Ушбу икки мақомни ўзаро яқин олиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан динимизни фитналардан сақламоғини, Ўзининг фазлу-марҳамати билан бизни ислом ва суннатда ушлаб қолмоқлигини сўраб қоламиз”.
Эҳтимол бир киши: уларни ботилларини тарқатишларига кўз юмиб тураверамизми? Ахир мунозара ҳам қилиш керакдир?, деб айтар.
Имом Абу Бакр Ажуррий “Шариа” (69) да айтган сўзлари ушбу саволга жавобдир: ”Бирор киши: Ботилларини тарқатиб юришларига ташаб қўйиб, сукут сақлаб ўтираверамизми?, дейиши мумкин.
Унга шундай деб айтилади: уларга гапираётган нарсаларига сукут сақлаб, алоқа узишинг, улар билан баҳсу-мунозара олиб боришингдан кўра қаттиқроқ ботади. Аввал ўтган мусулмонларнинг уламоларидан иборат салафларимиз шундай деб айтишган…”.

Мен айтаманки: Ушбулар салафларимиз наздидаги асосдир. Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни тарк этиш керак. Бироқ уламоларимиз ўша бидъатчи билан мунозара олиб боришдан фойда бор деб билсалар, улар бу ишга киришадилар. Шунинг учун шайхул ислом ибн Таймия “Даръ таъаруз ақл ва нақл” (3/374) китобларида шундай дедилар: “Қасд қилинган иш шуки, улар ўз гарданидаги вазифани адо этмайдиган ёки у билан баҳслашишда фойда йўқ бўлган балки очиқ зарар бўлган кимса билан мунозара олиб боришдан қайтарилгандирлар. Демак ушбу ишлар ҳолатларга қараб турлича акс этади.
Ҳақ билан баҳс олиб боришга келсак, гоҳида у вожиб ёки бошқа бир сафар мустаҳаб бўлиши мумкин. Демак умумий олганимизда баҳсу-мунозара ҳолатлари: мақталган, қораланган, зарар, фойда, ҳақ ва ботил кўринишларига эгадир. Ботил йўлга кўра баҳс олиб боришнинг асоси ноқис илм ёки шум ниятдир. Аллоҳ таоло айтдики:
“Улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар!”. (Нажм-23). Ҳақ билан мунозара олиб боришнинг асли негизи эса ҳақни билиш ва унга бўлган муҳаббатдир”.
Шайхул ислом ибнул Қоййим “Соваиқ мурсала” (4/1275) да шундай дедилар: “Мунозара олиб борувчи мақталган ва мазамматланган қисмларга бўлинади. Мақталган ҳолатни ўзи яна икки турга бўлинади. Мазамматланган ҳолат ҳам ҳудди шундай икки турга бўлинади. Бу ҳолатни шундай деб ёритиб берамизки, баҳслашувчи ё ҳақни биладиган ёки ҳақ талабгори ё бўлмаса ҳақни билмайдиган ёки ҳақ талабида бўлмаган одам бўлади. Ушбу ҳолатлардан учунчи (ва тўртинчиси) қоралангандир. Аввалги икки ҳолат эса, яъни кимки ҳақни биладиган бўлса, унинг мунозара олиб бориши мақталгандир. Сабаби у, агар қаршисида турган киши ҳақ талабида ва рушду-ҳидоят истагида бўлса, унинг ҳидоятига сабаб бўладиган ҳужжатларни баён қилиб беради. Энди қаршисидаги кимса ҳақ истагида бўлмаса ва ҳаққа бўйин ёр бермайдиган қайсар бўлса, уни кесиб, синдириб ташлайдиган ҳужжатларни баён қилиб беради. Энди рўбарўсидаги киши ҳақдаман деб ўйласа ва шу билан бирга ҳақни мақсад қилган бўлса, уни бу ҳолатдан тўҳтатиб, ҳақ далиллларини излашга чорлайдиган ҳужжатларни баён қилиб беради.
Ботил сўзни илгари сурадиган кимса билан мунозара олиб боришдан икки фоида ҳосил бўлади:
Биринчиси: Ботилидан қайтиб, ҳаққа унаши мумкин.
Иккинчиси: Ёмонлиги ва адоватидан тийилиши ҳамда одамларнинг кўз ўнгида унинг ботили яққол намоён бўлиши мумкин…”.

Мен айтаманки: Шайхимиз -ҳафизаҳуллоҳ- бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни, унинг кетидан келадиган фойдасига қараб ҳисоб қиладилар. Ўзим бир неча бор ушбу сўзни ўзларидан эшитганман. Бир мартта мактабаларида бир рофизий билан мунозара қилаётганлари устидан чиқиб қолдим. Ҳалиги рофизийга кескин ҳужжатларни келтираётганларига гувоҳ бўлдим. ИншаАллоҳ ушбу ҳолатни алоҳида бир рисола қилиб ёзарман. Демак мунозара олиб боришдан мутлақ огоҳлантирув, бу кичик толиби илмларга қаратилган эди.)
Шуни яхши билгинки, улар билимдон, заковатли ва насиҳатгўй зотлардир.

mutaallim   09-06-2011, 09:26 AM
#14
Ёшларга Китобу-Суннат ва саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишни васият қилиш ҳамда саҳобаларнинг баъзи ҳаво аҳли билан бўлган муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтиш.


Ёшларга қуидагилардан фойда олишни васият қиламан:
1) Аллоҳнинг Китоби
2) Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари
3) Тўғри йўлдаги халифа Умар, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан бошлаб барча салаф-солиҳларнинг кўрсатмалари ва мафқифлари.
Уларнинг баъзиларини (бидъат аҳлига нисбатан) қандай йўл тутганларини эслаб ўтамиз. Чунки барчаларининг мавқифларини ёдга олишга вақт етмайди.
Умар розияллоҳу анҳунинг Собиғ ибн Асал билан бўлган қиссалари машҳур ва маъруфдир. (У Ибн Саҳл Ҳанзалийдир. "Исоба"-5/168,169. Ушбу қиссани Ажуррий "Шариа"-1/483 да ривоят қилганлар. Абу Бакр ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдул Ҳамид ал-Воситий бизга шундай ҳадис айтди, Исмоил ибн абу Ҳорис бизга шундай ҳадис айтди, Маккий ибн Иброҳим бизга шундай ҳадис айтди, Жуъайд ибн АбдурРоҳман Язид ибн Хусайфадан, у киши Соиб ибн Язиддан шундай ҳадис айтди: "Умар ибн Хаттоб келдилар. Шунда у кишига: "Эй мўминларнинг амири, биз Қуръоннинг таъвили ҳақида сўраб юрган бир кишига йўлиқдик". Шунда у киши: "Аллоҳим менга уни қўлга олишимга имконият бер", дедилар. Ровий айтадиларки: "Бир куни Умар одамларга нонушта бераётган эдилар. Шунда у кишининг олдиларига кийим ва салласи бор бир киши келди. Нонуштадан фориғ бўлгач, айтдики: "Эй мўминларнинг амири, "(Булутларни) суриб кетувчи (шамол)ларга, юк (ёмғир) ташигувчи (булут)ларга қасамки"(Зориёт: 1-2)", деди.
Умар эса: "Сен ўшамисан?" дедиларда, унга яқин келиб, қўлининг елка қисмигача бўлган кийимини ечиб ташладилар. Савалайверганларидан салласи тушиб кетди. Шунда айтдиларки: "Умарнинг жони Уни қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сочинг олинган (кал) ҳолатингда кўрганимда –яни хаворижларга ўхшаб- албатта бошингни олган бўлардим. Унга кийимларини кийдириб қўйинглар. Эгарга ортингларда сўнг уни бу жойлардан чиқариб, ўзини шаҳрига етказиб қўйинглар. Сўнг жарчи шундай деб жар солсин: Собиғ илм талаб қилиб хатога тушди". Қавми ичида ҳалок бўлгунга қадар шундай хорликда ўтди. Аслида у қавмининг саййиди эди. Ушбу қисса ва унинг исноди саҳиҳдир. Исноддаги кишиларнинг бари ишончлидир. Муаллифнинг шайхи ҳам ишончлидир. Хотиб "Тарих Бағдод"-11/315 да унга таржимаи ҳол ёзиб ўтганлар. Исмоил ибн Абу Ҳорис ҳақида Ҳофиз шундай дедилар: "Ростгўй. Абу Ҳатим, Дорақутний, Ибн Хузайма, Баззор ва бошқалар уни ишончли деб айтишди").
У одамлар ўртсида баъзи шубҳаларни тарқатарди. Умар розияллоҳу анҳу уни чақиртириб қаттиқ калтакладилар ва қамаб қўйдилар. Сўнг яна чақиртириб, урдилар ва қамоққа ташладилар. Сўнг учинчи марттасида шундай деди: "Эй мўминлар амири, агар мени ўлдиришни истасангиз чиройли суратда ўлдиринг. Агар калламдаги ҳар-ҳил фикрлар чиқиб кетишини истаётган бўлсангиз, Аллоҳга қасамки, аллақачон чиқиб кетган". Шунга қарамай Умар розияллоҳу анҳу унга нисбатан алсо ҳотиржам бўлмадилар. Ушбу бўлиб ўтган барча ишлардан сўнг уни Ироққа сургун қилдилар. Ва унга бирор киши яқинлашмасликка буюрдилар. Бу унинг одамлар ўртасида тарқатган шубҳалари сабабли тотган уқубати эди. Энди ушбу ҳолатни одамларни энг енгил бидъатга тушгани томонидан тарқатилаётган бидъатлар билан қиёслаб кўрадиган бўлсанг, Собиғнинг бидъати билан ушбу кейингиларнинг залолатлари орасида катта тафовут борлигини кўрасан. Чунки бугунги кундагилари ниҳоятда хатарли ва ўта шиддатлидир. Уларнинг даъватчилари ва –минг афсуслар бўлсинким- турли даражалардаги фаолиятлари бор.
Али ибн Абу толиб розияллоҳу анҳуга келсак, у киши хаворижларни қатл қилганларини ўзи етарлидир. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам хаворижлар ҳақида шундай деганлар: "Халқларнинг ва махлуқотларнинг ёмони". (Муслим-2466. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). "Осмон остидагиларнинг ёмонлари". (Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадиснинг бир қисми (5/253). АбдурРоззақ ибн Маъмарнинг йўлларидан ривоят қилинган. Абу Ғолибнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Азариқоларнинг (хаворижларнинг фирқаларидан бири) каллалари олиб келингач, Дамашқ кўчаларига осиб қўйилди. Абу Умома келиб, уларни кўргач, икки кўзлари ёшга тўлди. Ва айтдиларки: "Дўзах кўппаклари –уч мартта- мана булар осмон остида ўлдирилганларнинг ёмонидир. Осмоннинг остидаги энг яхши мақтул мана шулар ўлдирган кишилардир". Мен: "Ундай бўлса икки кўзингиз ёшга тўлишига не сабаб бўлди?", дедим. У киши эса: "Уларга раҳмим келганидан. Улар аҳли исломдан эдилар", дедилар. Биз: "Дўзах аҳлининг кўппаклари деб ўз райингизни айтдингизми ёки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганингизмиди?", дедик. У киши: "Мен журъатлиман. Балки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман. Бир мартта эмас, икки мартта ҳам эмас, уч мартта ҳам эмас", дедилар. Ровий айтадилар: "Шундай деб бир неча бор қайтардилар". Ҳадис ҳасан даражасидадир. Абу Ғолиб –унинг исми Ҳазур- заиф бўлсада, Аҳмаднинг муснадларида (5/250) Сайёр ал-Умавий у кишининг сўзлари олинади деганлар). Ҳозирги вақтда хаворижларнинг авлодлари ўта шиддат ва шафқатсизларча бўй кўтариб чиқишяпти. Ўзларининг оммавий ахборот воситалари (китоб, рисола, сайт, форум), даъватлари, фаолиятлари, турли қотилликлар содир этишлари мавжуддир. Ростгўй мусулмон ўшаларни яхши кўриб, улар билан дўстона муносабат ўрнатадиган кимсага қандай қилиб қалб тўридан жой бера олади?! Манҳажию-ақидаси ва умматга нисбатан тутган мавқифи ана шундай (хаворижий мавқифда бўлган кимсага) қандай қилиб ишонч назари билан қарайди?! ("Адва исламия ала ақидати Саййид Қутб ва фикриҳ" 69-79 га қаранг).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумони ҳам қадарийлар ҳақида айтган қаттиқ сўзлари бор. Айтгандиларки: "Ўшалардан бирини мени олдимга олиб келинглар, бурнини тишлаб узиб олайин". Яни, сиз ҳам бидъат аҳлига нисбатан ана шундай муомалада бўлмоғингиз лозим. (У киши розияллоҳу анҳумо улардан огоҳлантирардилар ва улар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбларни касаллантирувчи деб айтардилар. Ажуррий "Шариа"-1/452 да шундай дедилар. Фарёбий бизга шундай хабар айтди, Абу Тақий Ҳишом ибн АбдулМалик ал-Ҳимсий бизга шундай ҳадис айтди, Муҳаммад ибн Ҳарб Абу Салама Сулаймон ибн Салимдан, у киши Абу Ҳусойндан, у киши Абу Солиҳдан, Абу Солиҳ эса Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: "Аҳли ҳаво билан ҳамсуҳбат бўлма. Чунки улар билан ҳамсуҳбат бўлиш қалбларни касал қилувчидир". Ҳишом ибн АбдулМаликдан ташқари исноддаги кишиларнинг бари ишончли. Ҳишом ибн АбдулМаликни ҳадиси ҳасан даражасидадир).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумога илм талабида бўлиб, бироқ қадар йўқ дейдиган қавмнинг хабари етганда шундай дегандилар: "Уларга шундай деб етказ, мен улардан покман, улар эса мендан покдирлар". (Муслим (8) рақам остида ривоят қилганлар. Абу Ҳайсама Зуҳайр ибн Ҳарб менга шундай ҳадис айтди, Вакиъ Каҳмасдан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши Яҳё ибн Яъмардан ривоят қилади: "Басрада қадар борасида гапирган кишиларнинг аввалгиси Маъбад ал-Жуҳанийдир. Мен ва Ҳумайд ибн АбдурРоҳман ал-Ҳимярий ҳаж ёки умра сафарига отлангандик. Ўзимизга шундай деб айтган эдик: агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирига йўлиқадиган бўлсак, у кишидан мана буларнинг қадар борасида айтаётганлари ҳақида сўраймиз. Масжид ичкарисида Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумога дуч келиб қолдик. Мен ўнг томонларидан, шеригим эса чап томонларидан туриб, у кишини ўраб олдик. Шеригим гап бошлашни менга қўйиб берса керак деган ўй билан шундай дедим: "Эй Абу АбдурРоҳман, биз томонларда Қуръон ўқийдиган, илм излайдиган одамлар пайдо бўлган деб уларнинг ҳолатларини эслаб ўтдим. Бироқ улар тақдир йўқ, иш тасодифан рўй бераверади деб даъво қиладилар". У киши эса: "Ўшаларга дуч келиб қолсанг, уларга шундай деб хабар бер, мен улардан покман улар эса мендан покдирлар. Абдуллоҳ ибн Умар қасам ичадиган Зотга қасамки, агар улардан бирини Уҳуд (тоғи)чалик тиллоси бўлиб, уни инфоқ қилса ҳам Аллоҳ таоло ундан то қадарга иймон келтирмагунча қабул қилмайди…"). У киши ҳозирги бидъат аҳли қилаётганларидек малумотлар папкасини очмадилар. Улар одамлар ўртасида зулм ва душманчилик тарқатадилар. Сизда уларнинг залолатларидан бирор нарса аниқ-собит бўлса, уни гапириб, огоҳлантирсангиз: бу ҳали ўз тасдиғини топмади, дейишади. Ҳавои-нафсдан Аллоҳнинг паноҳига қочаман.
mutaallim   09-13-2011, 10:48 AM
#15
Аҳли ҳаво ҳамда уларнинг аломатлари ва залолатлари ҳақидаги аҳли суннанинг ишончли уламоларининг сўзларини тушириб қолдиришдаги маккорона услублари

Агар залолатга кетганлардан бирининг зарарига мингта гувоҳ олиб келинадиган бўлса ҳам, уларнинг гувоҳликларини қабул қилмайдилар. Балки тушириб қолдирадилар. Натижада ушбу маккорона услублари билан исломни ҳам ёшларни ҳам зое қиладилар. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумога бир киши хабар олиб келди, иккинчиси эса фақат қулоқ солиб турди. Уни тасдиқладилар. Чунки у адолатли ва ишончли мўмин киши эди. Динимиз адолатли кишиларнинг хабарларига оид қоидалардан келиб чиқиб уларнинг хабарларига қараб иш кўради. Агар сизга адолатли бир инсон сўз олиб келадиган бўлса, ундаги асл саҳиҳликдир. Ушбу хабардан келиб чиқиб ҳукмлар олиниши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло бизни фосиқнинг хабаридан огоҳлантирди. ("Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!"). Фосиқлик билан танилган бир кимса сизга хабар олиб келса, уни ёлғонга чиқарманг. Балки хабарни аниқлаштиринг. Чунки ушбу фосиқ олиб келган хабарида ростгўй бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Демак хабарни аниқлаштиришингизда зарар йўқ.
Ҳозир эса адолатли кишилар кетма-кетлиги бўлиб, улар ушбу кишининг сўзи қабул қилинсин дея ёзма гувоҳлик бериб кетишган бўлса ҳам ва у киши залолатга оғган кимсанинг сўзини ҳарфма-ҳарф нақл қилса ҳам, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ичида нафрати бор, деб айтишади. Ушбулар ҳозирги вақтда бидъат аҳли ҳамда фитна истагидагиларнинг услубларидандир. (Ҳозирги асрда аҳли ҳавонинг ҳаққа қарши чиқиб, уни рад этишлари ва ҳақ сўзни юқори кўтарганлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқатишлари сабаб шайхимизнинг озор чекишларига келсак, дарҳақиқат салафийлик йўли узра юриб ўтган аҳли сунна уламоларининг аввал ўтганлари ҳам ушбу ишлардан азият чекишган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ "Сияр"-14/166 айтадиларки: "Дарҳақиқат Аллоҳга қасамки, фасод оммавий тус олиб, бидъатлар зоҳир бўлди ва суннатлар махфий қолди. Ҳақ сўзни айтувчилар оз қолди. Агар бирор олим ростгўйлик ва ихлос билан сўз очадиган бўлса, унга ўша ватқдаги уламоларнинг бир қанчалари қарши чиқишиб, қаттиқ нафрат остига олишиб, жоҳилга чиқаришди. Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир".
Имом Ибнул Қоййим "Мадариж ас-Саликин"-3/199 шундай дейдилар: "Аллоҳ таоло динда басират, Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тушуна билиш ва Ўзининг Китобини тўғри фаҳмлаш билан ризқлантирган ҳамда одамларнинг ҳавою-нафс, бидъат ва залолатлари ҳамда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларининг йўллари бўлмиш тўғри йўлдан бурилиб кетишганини кўрсатиб қўйган мўмин киши, ушбу йўлдан юришни хохласа, ўзи учун жоҳиллар, бидъат аҳлининг камситиш ва таъналари, беписандлик билан боқишлари, одамларни ундан нафратлантириб, огоҳлантиришларига замин тайёрлайверсин. Чунки уларнинг кофирлардан иборат салафлари (ушбу мўмин кишининг) йўлбошчиси ва имомига нисбатан ана шундай ёндашишган.
Энди уларни ушбу (тўғри йўлга) даъват қилиб, уларнинг йўлларини ёмонлайдиган бўлса, ўша онда уларнинг қиёматлари қоим бўлади. Унга тажовуз қиладилар ва сиртмоқ осиб, унга қарши отлиқ ва пиёда аскарларини ишга соладилар…"

Ва яна "Иълам ал-Муваққиъин" (2/12) да мутаассиблик фитнаси ҳақида гапириб ўтган ўринларида шундай дедилар: "Аллоҳга қасамки бу фитна катталашгандан-катталашди. Ушбу фитна қалбларни ўзига нишон қилиб олди ва уларни кўр қилди. Ёшлар ушбу фитна асосида тарбия топиб, катта киши шундай ҳолатда кексалик ёшига етди. Ушбу фитна сабаб Қуръон ортга ташланди. Ушбу ишлар китобга битиб қўйилган Аллоҳнинг қазои-қадари билан бўлди. Ушбу фитна сабаб балою-мусибат катталашгач, энди одамларнинг аксари ундан ўзгасини билмайдиган ва ундан ўзгасини илм деб ҳисобламайдиган бўлишди. Ҳақни ўзининг олинадиган ўрнидан изловчи киши уларнинг наздида фитналанган, ҳақни бошқасидан устун қўювчи эса камситиладиган бўлиб қолди. Ўзларига қарши чиқувчи кишиларнинг йўлларига сиртмоқ қўйишди ва уларга бахтсизлик етишини қаттиқ хохлашди. Ҳамда у кишиларга жоҳиллик, зулм ва қайсарлик ўқдонидан ўқ узишди. Ўзларининг биродарларига эса шундай дейишди: "Дарҳақиқат, мен (Мусо) сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан қўрқмоқдаман". (Ғофир-26).
Ўзининг қадр-қимматини биладиган киши уларга қайрилиб ҳам қарамаслиги ва уларнинг ушбу йўлларига рози бўлмаслиги лойиқ бўлади. Зеро унинг учун набавий суннат байроғи юқори кўтарилган экан, енг шимариб ишга киришсинда, уларни деб ўзини танбалаб қўймасин. Ахир (бу дунё) қабрлардаги жасадлар қайта тирилиб, Аллоҳ учун халқларнинг қадамлари баб-баробар бўлиб турадиган кунгача бўлган бир соатлик лаҳзадир холос. Ўша куни ҳар бир банда нима иш қилиб ўтганига бир назар ташлайди. Ҳамда ҳақ аҳли билан ботил аҳли ўртасида ажрим юз беради…".
Аллома Маъламий "Содъ ад-дужна фий фасли ал-бидъа ан ас-сунна" китобларининг 63-саҳифасида шундай дедилар: "Мусулмонларнинг кўпларида суннатга эргашиш ва бидъатдан четлашишга бўлган ҳарислик очиқ кўриниб туради. Бироқ уларга иш чигаллаштириб кўрсатилади. Натижада эса кўплаб суннатларни бидъат ва кўплаб бидъатларни суннат деб даъво қилишади.
Энди бир олим чиқиб: бу суннат, бу эса бидъат, дейдиган бўлса, авом: булар уламолар, деб даъво қиладиган "дин пешволаридан" иборат ўнлаб балки юзлаблари унга қарши чиқиб, оғиз очишга қўймайдилар. Уни адашганга чиқариш ва таъна етказишни дўндирадилар. Балки уни ўлдириш ёки ҳибс этиш ё бўлмаса алоқа узишни вожиб эканига фатво ҳам берадилар. Унга, аҳли оиласига ва биродарларига зарар етказишга бел боғлайдилар. Уларга бу борада уч тоифа уламолар ёрдам қўлини чўзадилар:
Ғулувга кетган олим, дунё билан фитналанган олим ва бошқа фанларга чуқур киришган бўлсада, суннатни билишда иқтисод қиладиган олим".

Мен айтаманки: Динни ҳимоясига туриб, элчиларнинг саййиди соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаган ушбу дин омонатини ўз гарданларига олган кишиларга (ушбу ишлари) қутлуғ бўлсин. Улар аввал ўтган салафларнинг муносиб ўринбосарларидирлар. Шайхимиз ўшалардандирлар –шундай гумон қиламиз, Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчидир- энди бу зотларга суннатни иҳё қилиш, бидъатни яксон қилиш ҳамда барчани кўз ўнгида бидъат аҳлини шарманда қилиш борасида олиб бораётган жиҳодларидан алсо тўҳтаб қолмасликлари вожиб бўлади. Амаллар нийятларга қараб этибор қилинади. Хусуматчилар Аллоҳнинг ҳузурида жамланади).
Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Ушбу (маккорона услуб)ларни олдинги замонлардаги хаворижлар, рофизалар ва булардан бошқа бидъат аҳли билишмасди. Уммат бошига ушбу услубу-қоидалар, турли манҳажлар, фитналарни ва муаммоларни олиб келишдики, агар –Аллоҳга қасамки- ушбуларни жамласангиз диндан ҳеч вақо қолмайди. Агар уларнинг услуб ва қоидаларини жамлайдиган бўлсангиз, исломдан ҳеч нарса қолдиришмаганлигини кўрасиз. Ана шулардан бири: адолатли кишиларнинг хабарларини ярамас йўллар билан тушириб қолдиришни хоҳлайдилар. Ушбу ишларини "Адолат" ва "Ҳасанотлар билан саййиотлар орасидаги мувозанат", деб номлаб қўядилар.
Ушбу жирканч манҳаж асосида назар ташлайдиган бўлсангиз, имомларимизнинг барчалари фосиқ, адолатсиз, золим ва фожирлар бўлиб қолишади. (Дарҳақиқат ушбу қоидани рад этиб, уни ботил деб айтишган уламоларимизнинг номларини юқорида эслаб ўтган эдим. Бу ерда энди анави қавмнинг сўзларига алданиб қолган киши ўзига фойда ҳосил қилиши учун уларнинг сўзларини бирма-бир ёдга оламан. Аллоҳни Ўзи ёрдам сўралгувчидир:
Буюк шайх АбдулАзиз ибн Бозга қуидагича савол берилди:
"Аҳли суннанинг бидъат аҳли ва уларнинг китобларини танқид қилишдаги манҳажлари ҳақида (сўрамоқчиман), уларнинг яхшилик ва ёмонликларини эслаб ўтиш вожибми ёки фақат ёмонликлари (эслаб ўтиладими)?"
Жавоб:
"Аҳли илмнинг сўзларидан шу нарса малумки, улар огоҳлантириш учун ёмон ишларни танқид қилишади ва ўша кимсалар йўл қўйган ҳатоларни огоҳлантирув ҳосил бўлиши учун баён қилиб ўтишади. Яхши ишларига келсак, улар малумдир. Яхши ишлари қабул қилинади. Бироқ мақсад шуки жаҳмия, мўтазила, рофиза ва ўшаларга ўхшашларнинг хатоларидан огоҳлантиришдир.
Энди улардаги ҳақни баён қилишга ҳожат тушадиган бўлса, баён қилинаверади. Бирор киши: уларда ҳаққа эришган жиҳатлари борми? Аҳли суннага қаерда мувофиқ келишган?, деб сўраса ва сўралаётган киши ушбу масалаларни билса, баён қилиб бераверади. Бироқ энг олий мақсад ва муҳим жиҳати шуки, тоинки савол берувчи ҳазир бўлиши ва уларга моил бўлиб қолмаслиги учун уларнинг ботилларини очиб беришдир".

Шайхга бошқа бир киши савол берди: "Бу ўринда мувозанат қилиш керак дейдиганлар бор. Яъники, бир бидъатчини бидъати сабаб одамлар огоҳ бўлиши учун танқид қиладиган бўлсангиз, тоинки унга зулм қилиб қўймаслик учун қилган яхшиликларини ҳам эслаб ўтишингиз керак экан".
Жавоб: “Йўқ, алсо бунинг кераги йўқ, алсо бунинг кераги йўқ. Шунинг учун ҳам аҳли суннанинг китобларини ўқисангиз, огоҳлантирув ирода қилинганини топасиз. Бухорийнинг “Холқ афъал ал-ибад”, “Ал-Адаб”, “Ас-Соҳиҳ”, Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг “Сунна” китоблари, Ибн Хузайманинг “Ат-Тавҳид” китоблари, “Род Усман ибн ад-Даримий ала аҳл ал-бидаъ” ва бундан бошқа китобларни ўқисангиз, улар бидъат аҳлининг ботил ишларидан огоҳлантириш учун асарларни келтириб ўтадилар. Уларнинг қилган яхши ишларини санаш учун эмас… Демак мақсад шуки: уларни қилган ботил ишлари-ю, яхшиликларини ҳаммасидан огоҳлантиришдир. Агар кишининг қилган бидъати куфрга олиб борадиган бўлса, қилган ишларининг сариқ чақалик қиймати йўқдир. Барча қилган яхшиликлари ботил бўлади. Агар қилган бидъати куфрга олиб бормайдиган бўлса, у киши катта хатардадир. Демак мақсад шуки, огоҳ бўлиш вожиб бўладиган хатолар ва оғишишларни баён қилишдир”.
Шайхнинг 1413 ҳижрий йили ёз фаслида Тоиф шаҳрида бомдод намозидан кейинги уюштирган дарсларида ёзиб олинган кассетадан қоғозга туширилди.
Аллома, муҳаддис, шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳнинг "Силсила ҳуда ва нур"нинг 850-кассетасида мувозанат манҳажи ҳақидаги сўзлари. У киши билан ўтган савол-жавоб қуидагича бўлганди:
Савол: "Эй шайхимиз, ҳақиқатда ўша биродарларимиз ёки мана бу ёшлар кўплаб нарсаларни жамлашди. Ана шулардан ушбу сўзларидир: Бидъати ва суннатга қарши курашиши малум бўлган ёки бундай ҳолатда бўлмасада, бироқ аҳли сунна вал жамоанинг манҳажига боғлиқ масалаларда хатога йўл қўйган бидъатчи кимса ҳақида гапиришни истаган киши, унинг (бидъатчининг) қолган яхшиликларини ҳам эслаб ўтиши шарти билан гапиради. Улар ушбу ишни яхшиликлар билан ёмонликлар орасини мувозанат қилиш қоидаси деб номлайдилар. Ушбу қарашни тўғри деб биладиган баъзи кимсалар томонидан ушбу мавзуда китоб ва рисолалар ёзилди. Унда айтилишича, танқид қилишда ҳам аввалги зотларнинг манҳажидан юриш керак эмиш, яники, яхши ишлар билан ёмон ишларни эслаб ўтиш шарт экан. Ушбу қоида амалда мутлақ қўлланадими ёки ушбу қоида қўлланилмайдиган ўринлар ҳам борми? Сиздан –Аллоҳ таоло сизга барака ёғдирсин- ушбу масалани муфассал ёритиб беришингизни хоҳлаймиз".
Жавоб: "Тафсилот шуки: Барча яхшилик салафларга эргашишликдадир. Салафлар ушбу ишни қўллашармиди"?
Савол: "Шайх –Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин- улар баъзи (ушбу масалада келган) ўринларни далил қилиб келтиришяпти. Мисол учун имомларнинг баъзи шиалар ҳақида айтган сўзлари: фалончи ҳадисда ишончли, рофизийдир, ярамас. Шунга ўхшаш баъзи ўринларни далил қилиб келтиряптилар. Ушбу бобда келган минглаб далилларга қарамасдан, ушбу қоидаларига тўлалигича амал қилинишини хоҳлаяптилар. (Ушбу далиллардан мисол учун): Каззоб, ҳадиси олинмайди, аблаҳ?"
Жавоб: "Бу бидъатчиларнинг йўлидир. Ҳадис фанида олим бўлган киши солиҳ, олим ва фақиҳ бўлган бошқа бир киши ҳақида гапириб туриб, ҳифзи ёмон эди деб айтса, бироқ у мусулмон эди, солиҳ, фақиҳ, шаръий ҳукмларни истинбот қилишда у кишига қайтиларди, деб айтадими?! Аллоҳу Акбар. Ҳақиқатда ушбу юқоридаги қоида жуда муҳим бўлиб, бир қанча фаръий масалаларни ўз ичига олгандир. Хоссатан ҳозирги замонда.
Бир инсон бошқа бир мусулмонни хатосини баён қилиш ўрнида, бунга ҳожат тушадими ёки йўқми, бир маруза ташкил қилиб, унинг қилган яхши ишларини бошидан охиригача гапириб бериш керак эканда?! Аллоҳу Акбар. Жуда ажабланарли, Аллоҳга қасамки, жуда ажабланарли ҳолат"
– шайх шу ўринда таажжубланганларидан куладилар.
Савол: "Улар далил қилиб келтирадиган баъзи ўринларидан мисол учун: Имом Заҳабийнинг "Сияр Аълам Нубала"даги сўзлари ёки яна бошқа китоблардаги сўзлар. Шайхимиз ушбу ишларда фойда бор деган манога йўйиб қўяркансиз. (Уларни ушбу қоидаларини) киши мисол учун ҳадис бобида мусулмонлар эҳтиёжманд бўладиган фойдаларни қўлга киритиш деган манога йўяркансиз?"
Жавоб: "Эй устоз, бу ахир одоб бериш бобику. Гап мункарни инкор қилиш ва маъруфга буюриш масаласида кетяпти. Яъни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизлардан кимки мункар ишни кўрса, уни ўзгартирсин…", дедилар. Энди мункарни ўзига ўхшаш бир мункар билан инкор қиласанми?! Нима эмиш, яхшиликларини айтиш керакмиш?!
Савол: "Ёки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: [i]"Сен қандоқ ҳам ёмон хутба ўқувчи (маруза қилувчи) экансан"
, дедиларда ва сен фалон, фалон ишларни қиларкансан, дедилар, деб айтишади. Яна ушбу мавзудаги ажабланарли ишларидан, айтишадики: Роббимиз азза ва жалла маст қилувчи ичимлик ҳақида айтган ўрнида унинг фойдаларини ҳам айтиб ўтдику?"[/i]
Жавоб: "Аллоҳу Акбар, улар фитна истагида ва таъвил илинжида муташобиҳ далилларга эргашишяпти. Субҳаналлоҳ! Мен уларда бизда йўқ бўлган нарсаларни кўряпман".
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзонга –жамоатлар ҳақида бир қанча саволлар йўллангач- қуидаги савол ҳам берилди: "Яхши эй шайх, демак улардан қилган яхшиликларини эсга олмай огоҳлантираверасиз? Ёки яхшиликлари ва ёмонликларини айтиб ўтасизми?"
Жавоб: "Уларни қилган яхшиликларини ёдга олишингни маноси шуки: Сен уларни ҳаққига дуо қилган бўласан. Йўқ, (қилган яхшиликларини) айтмайсан. Улар йўл қўйган хатони айт, бўлди. Чунки сенга уларни қилган ишларини дарс қилиб ўрганишинг ва уни тўғирлашинг топширилмаган... Балки сенга, тоинки улар тавба қилишлари ва бошқалар улардан ҳазир бўлишлари учун улар йўл қўйган хатони баён қилиш топширилган. Энди қилган яхши ишларини эслаб ўтадиган бўлсанг, улар: "Аллоҳ таоло сенга мукофотингни тўла қилиб берсин. Бу айни биз хоҳлаган нарсаку…", дейдилар".
Фазилатли шайхнинг 1413 ҳижрий йили ёз фаслида Тоиф шаҳрида уюштирган "Тавҳид" китобининг учинчи дарсида ёзиб олинган кассетадан қоғозга туширилди.
Фазилатли шайх Муҳаммад ас-Салмонга қуидагича савол берилди: "Салафларнинг манҳажида бидъатчи ҳақида гапирилаётганда яхшиликлари ва ёмонликлари ўртасини мувозанат қилиш (баланс қилиш) шарт қилинадими?"
Жавоб: "Шуни билгилки –Аллоҳ таоло бизга ҳам, сенга ҳам, қолаверса барча мусулмонларга тавфиқ берсин- саҳобалар ва уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан иборат салаф-солиҳларнинг бирорталаридан бидъат аҳли ёки бидъат аҳлини дўст тутаётганлар ёки уларни дўст тутишга чорлаётганларнинг бирорталарини улуғлашлик ворид бўлмаган. Чунки бидъат аҳлининг қалблари касалдир. Уларга ўралашиб юрган ёки улар билан боғлнаётган кишига уларнинг бедаво касаллари етиб қолишидан чўчилади. Чунки касаллик соғлом одамга юқади. Аксинча эмас (яни соғлом одамдан касаллик юқмайди). Бидъат аҳлининг барчасидан ниҳоятда ҳазир бўлмоқ лозимдир. Узоқ бўлиш ва алоқа узиш вожиб бўлган бидъат аҳлига мисол: Жаҳмиялар, рофизийлар, мўтазилалар, мотурудийлар, хаворижлар, сўфийлар ва ашъарийлар. Ҳамда салафларнинг йўлидан оғган тоифалардан иборат залолат йўлидагилар. Мусулмонга улардан ҳазир бўлиши ва (бошқаларни ҳам) улардан огоҳ этиши лозим бўлади. Аллоҳ таоло Муҳаммадга (соллоллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг оилаларига салавоту-саломлар йўлласин."
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Луҳайдон (юқори қозилик мажлиси раиси ҳамда кибор уламолар ҳайъати аъзоси).
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад ал-луҳайдонга Риёз шаҳрида "Манҳажнинг саломат эканлиги нажот топишга далилдир" номи остида ўтган марузаларида қуидагича савол йўлланди:
"Фазилатли шайх, бидъат ва залолат аҳлидан огоҳлантиришда, инсоф ва адолат қилиш керак деган даъво билан бидъатчининг яхшиликларини эслаб ўтиш, уларга мақтов айтиш ва уларни кўтар-кўтар қилиш аҳли сунна вал жамоанинг манҳажиданми?"
Аллома шундай дедилар: “Жоҳилиятдаги Қурайшни ва ширкка ботганларнинг раҳнамоларини яхши ишлари йўқмиди? Қуръонда қилган яхшиликларини бирортасини бўлса ҳам зикри ўтдими?
Улар меҳмонни иззат-икром қилардилар. Араблар жоҳилиятда меҳмонни иззат-икром қилардилар. Қўшничилик ҳақларига риоя қилардилар. Шу билан бирга Аллоҳ жалла ва алага итоатсизлик қилганларнинг бирор фазилатлари зикр қилинмади.
Бу ўриндаги масала, яхшилик ва ёмонликларни санаш масаласи эмас. Балки келаётган хатардан огоҳлантирув масаласидир. Бирор киши (бу борада) изланиб кўрмоқчи бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъин, Али ибн Мадиний ва Шуъбалар каби имомларнинг сўзларига қарасин.
Улардан бирорталари каззоб деб танқид қилишган кишилари ҳақида, бироқ у хусни-хулқ, саҳоватпеша ва кечалари кўп таҳажжуд ўқирди деб айтишармиди?!
Ўша зотлар (бидъат аҳлига) ўралашиб юрибди ёки буни ғафлат босиб қолган деб айтган кишилари ҳақида, бироқ унда фалон ва фалон яхши хусусиятлари бор деб айтишармиди?! Йўқ, алсо. Унда нима учун бугунги кунда одамлардан бирор кишидан огоҳлантирилган вақтда, бироқ унда бундай ва мана бундай яхши жиҳатлари ҳам бор деб айтилишлиги талаб қилиняпти?!
Булар жарҳ ва таъдил қоидаларидан жоҳил қолган ва фойдаларни амалга ошириш ҳамда уларни чиппакка чиқишидан огоҳлантириш сабабларини билмайдиган кишининг даъволаридир”.

Фазилатли шайх, аллома АбдулМуҳсин ибн Ҳамад ал-Аббод (Мадинадаги жомеъа ал-исломия раисининг собиқ ноиби ва масжид ан-Набавий мударриси)
Шайх АбдулМуҳсин ал-Аббодга (20/11/1416 ҳижрий йил) жума куни "Сунан Насоий" дарсида, масжид ан-Набавий студиясида 18942-рақам остидаги кассетада қуидагича савол йўлланди:
"Мен одамлар огоҳ бўлишлари учун бир бидъатчини танқид қиладиган бўлсам, унга зулм қилиб қўймаслик учун уни ҳасанотларини ҳам эслаб ўтишим салафлар манҳажиданми?"
Жавоб: "Йўқ, йўқ. Вожиб бўлмайди. Бидъатдан огоҳлантирган бўлсанг, уни эслаб ўтган бўлсанг ва ундан огоҳ этган бўлсанг бўлди. Ана шу талаб қилинган ишдир. Сен ҳасанотларни жамлаб, уни ёдга олишинг лозим бўлмайди. Балким кишига лозим бўлган иш, бидъатни эслаб ўтади ва ундан огоҳлантиради ҳамда унга алданиб қолмайди".
Яна (15/5/1417 ҳижрий йили) масжид ан-Набавий студияди 19782-рақам остидаги кассетасида шайхга қуидагича савол берилди:
"Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Муовия розияллоҳу анҳу ҳақидаги ушбу қовллари: "У қашшоқдир, уни мол-давлати йўқ. Абу Жаҳм эса: Асони елкасидан ҳеч қўймайди". Ушбу ҳадисда танқид бобида ҳасанотларни эслаб ўтишни вожиб эмаслигига далолат борми?"
Жавоб: "Ҳа, бу ерда (шунга) далолат бор. Чунки бу ерда масала унинг фойдали ва зарарли жиҳатларининг барчасини билиш масаласи эмас. Балки бу ишдаги муҳим жойи, ундан юз буриб, қайрилиб кетишга ундайдиган ушбу нуқталардир. Чунки мақсад ҳам шудир. Киши унинг қилган яхши ишларини излаб кўргач кейин зикр қилишлиги, унинг қилган яхшиликлари бормикин ёки йўқмикин дегандан мақсад нима ўзи… ундай бўлмайди".
Мен айтаманки: Булар ушбу қоидани ботил эканлигини айтиб ўтишган асримиз уламоларининг баъзилари эди. Ботил аҳли ушбу қоидани аҳли илм залолатга оғган деб айтишган имомларига қалқон қилишни хоҳлашди. (Ушбу қоидани ботил эканлигини баён қилганлардан бири) Шайхимиз –ҳафизаҳуллоҳ- дирлар. Кўплаб ёшлар уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билишгач, ўзларига теккан ўқни ушбу уламоларга ҳам отишни хоҳлашди. Ушбу қоидани ўйлаб топишган ҳам эдики, уламолар уларнинг қилаётган ишларини зимдан кузатиб боришаётганини билишди. Аллоҳ таоло уларга мукофотларини тўла қилиб берсин).
Демак ҳолат биз бир неча бор эслаб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло бизни бидъат аҳлидан огоҳлантирди ва уларнинг мақсадлари ёмон эканлигини очиқ айтди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ушбу ишни такидлаб, улардан огоҳлантирдилар.
mutaallim   09-13-2011, 11:16 AM
#16
Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқдир, улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб бориладиган жиҳоддан ҳам афзалдир


Салафлар ушбу ва бундан бошқа ҳужжатлардан залолатга оғган бидъат аҳлига нисбатан энг соғлом ва саломат бўлган ушбу мавқифни тушунишди. Ушбуларни ўзларининг китобларида ёзиб қолдиришди. Айтишдики: бидъатчига нисбатан ғийбат йўқдир ва ундан огоҳ этиш вожибдир. (Ҳарвий "Заммул калом ва аҳлиҳ" (4/223)да Амр ибн Алига бориб етадиган санад билан ривоят қиладилар. Аффон бизга шундай хабар айтди: "Мен Исмоил ибн Алиянинг олдиларида эдим. Шунда бир киши ҳадис айтди. У киши (Исмоил ибн Алийя) эса: "Ундан ҳадис ривоят қилма, у ишончли эмас", дедилар. Ҳалиги киши: "Дарҳақиқат уни ғийбат қилдингиз!", деди. Исмоил эса: "Мен уни ғийбат қилганим йўқ. Бироқ унга, у ишончсиз деб ҳукм қилинган", дедилар.
Ушбу китобнинг (3/310) саҳифасида Абу Зуръа Димашқийга бориб тақаладиган санад билан ривоят қилинади. У киши айтадиларки: "Абу Масҳарни шундай деяётганларини эшитдим. Ушбу (бўлиб ўтган воқеа)ни ғийбат деб ўйлайсизми?, деганимда у киши: "Йўқ", дедилар.
Ибн Заманин "Усул Сунна" 293-саҳифасида айтадиларки: "Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келадилар ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарадилар. Уларнинг фитналаридан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келадилар. Ушбу ишларни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайдилар".
Ибн Ражаб "Фарқ байна насиҳа ва таъйир" китобининг (2/407) саҳифасида шундай дейдилар: "Бидъат, залолат ва ўзларини –аслида ундай бўлмасаларда- уламоларга ўхшатадиганларга иқтидо қилиб қолинишдан огоҳлантирган ҳолатда уларни ҳолатларини баён қилиш ва айбларини очиб бериш жоиз бўлади").
Бидъат аҳлига қарши курашиш жиҳоддир. Балки у қилич билан бўладиган жиҳоддан ҳам афзалдир. (Наср ибн Закарийё "Сияр" (10/518) да келганидек айтадиларки: "Муҳаммад ибн Яҳё Заҳлийни шундай деяётганларини эшитдим. У киши эса: Яҳё ибн Маъинни шундай деяётганларини эшитдим, дейдилар. У киши (Яҳё ибн Маъин) айтдиларки: "Суннатни ҳимоя қилиш Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзалдир". Мен Яҳёга: "Бир киши молини сарфлаб, ўзини машаққатга қўйиб жиҳод қилса ҳам, бу ундан афзалми?!", дедим. У киши эса: "Ҳа, бир неча баробар (афзал)", дедилар.
Мен айтаманки: Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек, бидъат аҳли суннат душмаларидир. Уни душманлардан ҳимоя қилиш эса жиҳоддир.
Ибн Таймия "Мажмуъ фатава" (28/231) саҳифада шундай дедилар: "Бидъат аҳлига раддия берувчи мужоҳиддир. Яҳё ибн Яҳё айтгандиларки: "Суннатни ҳимоя қилиш жиҳоднинг энг афзалидир…".) Нима учун? Чунки бу (бидъат) динни бевосита (тўғридан-тўғри) бузиб юборади. Демак фасод тарқатувчи динни бузади.
Фосиқ тўғри йўлдан оғганини ва динга хилоф иш тутаётганини этироф этади ва ўзига-ўзи тавба қилишим лозим деб айтади. Мана бу эса (бидъатчи) алсо ундай эмас. Динни ҳам, одамларни ҳам бузади.
(Шайхул ислом Ибн Таймия "Фатава" (28/231)да шундай дедилар: "Агарда Аллоҳ таоло ўшаларнинг зарарини даф қиладиган кишини қоим қилмаганида, албатта дин фасодга юз тутган бўларди. Чунки унинг (бидъатчининг) фасоди уруш эълон қилган душманнинг босиб олишидаги фасоддан ҳам улканроқдир. Мана булар (босқинчи душманлар) эгаллаб олишганда ҳам, озгина миқдордагисини ҳисобга олмаганда, қалбларни ва қалблардаги динни бузолмайдилар. Аммо анавилар –бидъат аҳли- аввал бошдаёқ қалбларни бузиб юборадилар".
Ибнул Қоййим "Мадариж Саликин" (1/327)да шундай дедилар: "Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилдилар. Ернинг турли бурчакларида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтдилар. Уларнинг фитналаридан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтдилар. Бу ишда шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир
".)
Шунинг учун ҳам Аллоҳ табарока ва таолони яҳудларнинг олимлари, ибодатгўйлари ва ёмон уламоларига- золим ва жабру-ситам ўтказадиган ҳукмдорларга қараганда қаттиқ уруш очганини кўрамиз. Нима учун? Чунки уларнинг залолатлари ва фасодлари одамларга очиқ-ойдин, малумдир. Демак мана булар Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек ҳақни ботилга аралаштиришади: "Нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз". (Оли Имрон-71). Ушбу ҳолат бидъат аҳлининг ҳолатидир. Уларда ҳақдан қандайдир миқдорда бир нарса ва залолат бор. Энди бидъатлари ривож топиши учун ҳақдан бўлган озгина миқдорни залолатларига аралаштирадилар.
Маккорона йўллар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини билгувчи Зотдир. Аллоҳ таоло яҳудларни, уларнинг уламоларини ва насронийларни қанча маломат, мазаммат, огоҳлантирув ва таъна қилганини кўрамиз. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг динини бузишди. Бидъат аҳлининг ҳолати ҳам ҳудди шундайдир. Уларнинг ҳам ушбу Аллоҳ таоло яҳуд ва насороларга йўналтирган мазамматдан улушлари бор. Далил Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидир: "Ўзингиздан олдингиларнинг йўлларига (камоннинг кетидаги) патлари бир-бирига баробар бўлгани каби эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига киришса, сизлар ҳам албатта унга кирасизлар". (Ҳадисни ушбу лафз билан Имом Аҳмад ўзларининг муснадларида (3/94) ривоят қилганлар. Ҳадис санадида Шаҳр ибн Ҳавшаб бор. Аҳли илмнинг сўзларини саҳиҳига кўра у заифдир. "Силсила ал-аҳадис ас-соҳиҳа" (3312)га қаранг. Ҳадиснинг саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилингани Бухорий (1456), Муслим (2669)да Абу Саид розияллоҳу анҳудан қуидаги лафз билан ривоят қилинган: "Албатта ўзларингиздан олдингиларни йўлига қаричма-қарич, зирома-зиро (узунлик ўлчови) эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига юрадиган бўлишса, сизлар ҳам унга албатта юрасизлар". Биз: "Эй Росулуллоҳ, яҳуд ва насороларни (назарда тутяпсизми)", дедик. У киши эса: "(Бўлмаса) ким?", дедилар. Бухорий ушбу лафз билан ривоят қилдилар.
Мен (Абу Ҳаммам) айтаманки: ушбу рисолага қисқа изоҳ киритиш (4/7/1428 ҳижрий йил) Маккаи Мукаррамада пешин вақтида ўз ниҳоясига етди. Аллоҳ таоло ушбу рисолани мушарраф айласин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилаларига ва барча саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин. Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир.)
Бидъат аҳли ушбу ёмонликка қўл уришди. Таъвил, ўзгартириш, ёлғон, ботилни тарқатиш ва унга даъват қилишда яҳудларга эргашишди. Ушбу барча ишларда уларга шерик бўлишди.
Булар билан анавилар ўртасида жуда кўп ўхшашликлар бор. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни яқин келажакда яҳудларга эргашиб кетишларидан хабардор қилгандилар.

Шайх ҳафизаҳуллоҳ ўз сўзларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунладилар


Биз қандай бўлса ҳам –ушбу гаплардан сўнг- салафий ёшларни илм талаб қилишга интилишларини, солиҳ кишилар билан борди-келди қилишга ва бидъат аҳли, шубҳа ва фитналар тарқатувчилар билан ўралашиб юришларидан наҳоятда ҳазир бўлишларига насиҳат қиламиз.
Ушбу насиҳатга ҳақ талабгорлари ва ҳақ аҳлидан иборат биродарларимиз қулоқ тутадилар деб умид қиламан. Аллоҳ таолодан (ушбу насиҳатни) бизларга ҳам, уларга ҳам фойдали қилишини, бизларни ҳам, уларни ҳам сўзга қулоқ солиб, унинг энг яхшисига эргашадиганлардан қилишини ва бизларни Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилишни ва у кишига эргашишни ҳар қандай ҳаёт ишларидан устун қўя оладиган пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг эргашувчиларидан қилишини сўраймиз. Албатта Роббимиз дуоларни эшитувчи Зотдир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилаларига ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.

Мундарижа
Муқаддима ………………………………….…………………………………………………………………
Ушбу рисолада қўл урган ишларим …………………………………………………………………....
Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари ………………………………….………………………………………………………………….............
Асримиз уламоларининг у кишига айтган мақтов сўзлари ………………………….....
Ушбу масалани аҳамиятли ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ этибор қаратганларини баён қилиб бериш …………………….....................................................................
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш ва ёшларни Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсишдаги (қўллайдиган жирканч) услубларини очиб бериш ………………………………………………..............................................................
Бидъат аҳлини ўзларининг йўлларини қуришдаги аломатлари …………………………
Бидъат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига зиддир ………………………………….…………………………………………………………………
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини (жиҳоддан) ортда қолганлар билан алоқа узишга буюришлари …………………..........................
Бидъат аҳлидан ҳазир бўлиш, уларга нафрат назари билан қараш ҳамда уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннанинг саҳиҳ ақидадагиларини ҳимоя қилишдаги энг тўғри йўлдир …………………………….....................................
Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир ……………………………………………………………
Бидъат аҳли ўз амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўядилар ………………….…………………………………………………………………
Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари бидъат аҳлига таяниб иш кўрадиган одамнинг зиддидадир ………………….…………………………………………………………………
Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг барчаларини даражалари олий эканлиги...
Залолат аҳли Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳум(ларнинг ҳурматлари тўкилганда) ғазабланмайдилар ........
Мувозанат манҳажини пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам бир инсоф қилайлик деб қўллаб кўришмаган …………………………….......................................
Ёшларни залолат аҳли билан ўралашиб юришдан ва уларга таяниб иш кўришдан огоҳлантириш ҳамда баъзи кимсаларнинг тўғри йўлдан оғиб кетганлари ва унинг сабабларини эслаб ўтиш ……………………………...............
Ҳақни билмаслик ботилга тушишга сабаб бўлади ...............................
Салафий ёшларга насиҳатлар …………….………………………………………………………………
Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришнинг хатарли эканлиги ...............
Ёшларга Китобу-Суннат ва саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишни васият қилиш ҳамда саҳобаларнинг баъзи ҳаво аҳли билан бўлган муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтиш …………….....................................
Аҳли ҳаво ҳамда уларнинг аломатлари ва залолатлари ҳақидаги аҳли суннанинг ишончли уламоларининг сўзларини тушириб қолдиришдаги маккорона услублари ……............................................................
Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқдир, улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб бориладиган жиҳоддан ҳам афзалдир ....
Шайх ҳафизаҳуллоҳ ўз сўзларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунладилар .............................................................................
Мундарижа …………………………….…………………………………………………………………

Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.