Хотин киши ғусл қилар экан соч ўримларини ёзиши керакми?
Савол: Суданлик Ф. Т. М. Бизга ушбу мактубни йўллабди:
Биз тарафдаги баъзи аёллар сочларини ўриб юрадилар. Жунубликдан ғусл қилар экан, сочларини ёзмайдилар. Бундай аёлларнинг ғусли дурустми? Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, сув соч толаларининг тагига етиб келмайди. Аллоҳ сизга билдирсин. Бизга тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Аёл кишининг сочларига сув етказиши кифоядир. Чунки, Умму Салама разияллоҳу анҳо:
«Ё Расулуллоҳ, мен сочларини боғлаб юрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун сочларимни ёзишим керакми?» – деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз ва унга (ишқалаб) етказишингиз кифоядир. Сиз пок бўласиз» – деб жавоб бердилар (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 330; Термизий «Сунан», ҳадис № 105; Насоий «Сунан», ҳадис № 241; Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 251; Ибн Можа «Сунан», ҳадис № 603; Имом Аҳмад «Муснад» 6/315; Доримий «Сунан», ҳадис № 1157).
Ушбу соғлом ҳадисга кўра, хотин киши бошига уч ҳовуч сув қуйиб (ишқаласа) етарлидир. Унинг сочларини ёзишига эҳтиёж йўқдир.