Тавҳид форуми
Ғусл қилиш шакли - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Ғусл қилиш шакли (/showthread.php?tid=759)



Ғусл қилиш шакли - Admin - 11-21-2010

Ғусл қилиш шакли

Савол: Ғусл қандай қилинади?
Жавоб: Ғуслни икки шаклда қилинади:
Биринчи шакл: фарз бўлган шакл. Яъни, баданнинг барча ерига, жумладан мазмаза билан оғиз бўшлиғини чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш билан бирга, сув етказиш. У бутун баданига сувни қандай усулда етказса ҳам, Аллоҳ таолонинг:
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6) оятига биноан катта кирлик кетади ва таҳорати тўкис бўлади.
Иккинчи шакл: тўкис шакл. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғусл қилганидек ғусл қилади. Агар жунубликдан ғусл қилмоқчи бўлса кафтларини (ошиғигача), кейин эса авратларини ва баданларига теккан ифлосликларни ювади. Сўнгра, таҳорат ҳақида айтганимиз усулда тўкис таҳорат қилади. Сўнгра бошларини устидан соч тагларига етгунича уч марта, кейин эса бутун баданини ювади. Бу – тўкис ғусл шаклидир.




RE: Ғусл - Admin - 02-20-2011

Хотин киши ғусл қилар экан соч ўримларини ёзиши керакми?

Савол: Суданлик Ф. Т. М. Бизга ушбу мактубни йўллабди:
Биз тарафдаги баъзи аёллар сочларини ўриб юрадилар. Жунубликдан ғусл қилар экан, сочларини ёзмайдилар. Бундай аёлларнинг ғусли дурустми? Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, сув соч толаларининг тагига етиб келмайди. Аллоҳ сизга билдирсин. Бизга тушунтириб берсангиз.

Жавоб: Аёл кишининг сочларига сув етказиши кифоядир. Чунки, Умму Салама разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, мен сочларини боғлаб юрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун сочларимни ёзишим керакми?» – деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз ва унга (ишқалаб) етказишингиз кифоядир. Сиз пок бўласиз» – деб жавоб бердилар (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 330; Термизий «Сунан», ҳадис № 105; Насоий «Сунан», ҳадис № 241; Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 251; Ибн Можа «Сунан», ҳадис № 603; Имом Аҳмад «Муснад» 6/315; Доримий «Сунан», ҳадис № 1157).
Ушбу соғлом ҳадисга кўра, хотин киши бошига уч ҳовуч сув қуйиб (ишқаласа) етарлидир. Унинг сочларини ёзишига эҳтиёж йўқдир.




Ғусл қилиш шакли - Admin - 07-09-2011

Ғуслда ҳар бир тук остига сув етказишнинг фарзлиги ҳақида

Савол: Бир хотин жунуб бўлиб, ғусл қилди. У сочларини, терисига қадар сув етиб бориши учун, ювиши шартми?
Жавоб: Жунублик ва ғуслни тақозо қилган бошқа нарсалар сабабли ғусл қилишда, ҳоҳ эркак ва ҳоҳ хотин киши бўлсин, Аллоҳ таолонинг:
«Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!» (Моида: 6) оятига биноан сувни тук чиққан барча ерга етказиши зарурдир. У сочларининг уст тарафларинигина ювиш билан чекланмаслиги, балки соч чиққан чуқурчаларгача сув етказиши фарздир.
Агар сочлар ўрилган бўлса, уни ёзишга ҳожат йўқ. Фақатгина ўрилган сочлар устидан сув қуйиб, ўримларни бутунлай ҳўллаб сиқиб, сочлар ўсиб чиққан терининг ҳар ерига сув етказилиши кифоядир.