Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Ваҳҳобийлик» атамаси ҳақида
Савол: Савол бераётган аёл Франциядан. Унинг айтишича яқинда Исломни қабул қилибди. У тез-тез «Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни эшитаётган экан. Шунинг учун у шайхдан, Аллоҳ уларни Ўзи сақласин, мана шу масала борасида тушунча беришларини сўрамоқда.
Жавоб: Қизалоғим, мен Аллоҳдан сизни Исломда ва Суннатда собитқадам қилишини сўрайман. Эй Аллоҳ уни собитқадам қилгин! (Шайх ушбу дуони уч марта такрорлади).
«Ваҳҳобийлик» (атамаси)ни шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳга нисбат беришади. Чунки у ҳижрий ўн иккинчи аср ўрталарида Тавҳидга бўлган даъватни тирилтирган. У ушбу ташаббусида амир, имом Муҳаммад ибн Сауд, Аллоҳ икковларини раҳматига олсин, томонидан қўллаб-қувватланди.
«Ваҳҳобийлик» лақабини душманлар: Тавҳид душманлари, Суннат душманлари қўллашади. Иш мана бундай, ҳар бир Тавҳид ва Суннат душманининг айтишича, кимки Тавҳид ва Суннатга амал қилса, ўша «ваҳҳобий». «Ваҳҳобийлик» сўзининг маъноси мана шу.
Балки яна сизнинг билишингиз керак бўлган нарса шуки, ушбу ёмон ном қораланишга лойиқ ва шу билан бирга сохтадир. Чунки шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ўзларини бу тарзда номламаганлар. Бундан ташқари, ушбу ном ундан кейин (яъни у кишининг вафотидан кейин) то бугунги кунгача на даъват уламолари, на унинг ўғиллари, на унинг набиралари, на даъват йўлидаги биродарлари томонидан у кишига нисбат берилмаган.
Уларнинг бирорталари бу кишини ушбу ном билан таърифлагани маълум эмас, бидъат ва ширк аҳли бундан мустасно. Фақатгина улар (яъни бидъат ва ширк аҳли) Суннат аҳлини ушбу ном билан таърифлайдилар.
Шайх Убайд Ибн Абдуллоҳ Жобирий