Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Куйидаги хадис сахих ми ёки заифми?
«Умму Салама:
«Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди. Ул зот:
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар.
Умму Салама онамиз:
«Ё Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» – дедилар. Ул зот:
«Эй, Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардан афзалдир», дедилар. Умму Салама:
«Нималари билан?» – деб сўрадилар.
Набий алайҳиссалом:
«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.
Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Ё Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» – дедилар.
Набий алайҳиссалом:
«Эй, Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Аллоҳим мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй, Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради»
Абул Қосим ат-Тобароний ривоят қилган экан
«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)