Мўъмина аёл ҳақида ҳадис - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65) +---- Thread: Мўъмина аёл ҳақида ҳадис (/showthread.php?tid=714) |
Мўъмина аёл ҳақида ҳадис - rinat80_09 - 06-23-2011 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Куйидаги хадис сахих ми ёки заифми? «Умму Салама: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди. Ул зот: «Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли, маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар. Умму Салама онамиз: «Ё Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» – дедилар. Ул зот: «Эй, Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардан афзалдир», дедилар. Умму Салама: «Нималари билан?» – деб сўрадилар. Набий алайҳиссалом: «Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» – дедилар. Набий алайҳиссалом: «Эй, Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Аллоҳим мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй, Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради» Абул Қосим ат-Тобароний ривоят қилган экан RE: Мўъмина аёл ҳақида ҳадис - Abu Solih - 06-23-2011 Ва алайкумус салам ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!
Бу ҳадисни Албоний "Заиф ат-Тарғиб ват-Тарҳиб" китобларида, 2-том 235-бетда 2230-рақам билан келтирганлар ва бу мункар ҳадис деганлар. http://www.alalbany.net/books_view.php?id=60117&search=&in= RE: Мўъмина аёл ҳақида ҳадис - rinat80_09 - 06-23-2011 http://www.alalbany.net/books_view.php?id=60117&search=&in= бу сайтга кира олмаяпман, урнига мана бу сайт чикиб кетияпди. http://www.msn.com/ доступ йук дегани ми? RE: Мўъмина аёл ҳақида ҳадис - Муслим - 06-25-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мана шу маънодаги яна бир заиф ҳадисни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман: Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳадан ривоят қилинишича, кунларнинг бирида у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: «Агар ҳаёти мобайнида иккита эри бўлган аёл бўлса, Жаннатда қайси бири билан бирга бўлади?» Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Эй Умму Ҳабиба, у хулқи яхшироғи билан бирга бўлади. Чунки гўзал хулқ бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам энг афзал (нарса)дир». Ушбу ҳадис заифдир. Унинг заифлиги ҳақида имом Абу Хотим, Яҳё ибн Маъин, Насоий, Бухорий, Аздий, Дорақутний, Ибн Адий, Заҳабий ва бошқа кўпгина имомлар айтишди (Қаранг: «ад-Дуъафа» 2/171, «Жарҳ ва таъдил» 5/401, «ал-Камил» 5/347). |