(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-16-2011, 02:22 PM)beruni2008 Wrote: Агар иккита киши жамоат були намоз укиётган булса, намознинг уртасида яна беш ёки ундан хам купрок киши келиб колса, улар имомнинг унг ёки чап томонига утадими, ва имом аввалги холатда (иктидо килувчидан бир карич олдинрок) туриб давом этаверадими? ёки бир кадам юриб олдинга чикадими?
Бундай ҳолатда имом олдида турган одамни орқага тортилади ва мукаммал жамоат ҳосил қилинади. Яъни мукаммал жамоатда имом олдинда, маъмунлар эса орқада бўлиши керак.
Ушбу масалани муҳокама қилар эканлар, шайх Муҳаммад Саид Рослан айтадиларки, бу каби ҳаракатнинг далили Ибн аббос розияллоҳу анҳунинг ҳадисидир:
«Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб намоз ўқий бошладилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларида туриб намоз ўқий бошладим. У зот менинг бошимдан ушлаб, ўнг тарафларига турғазиб қўйдилар» (Бухорий 1981(6316)).
Яъни Пайғамбар алайҳиссолату вассалом маъмунни қаерда туриши керак бўлса, ўша ерга тургазиб қўйдилар.
Валлоҳу аълам.