Pages (3):    1 2 3
Admin   07-13-2010, 05:48 AM
#21
Мусулмонлар Аллоҳнинг Ер юзидаги халифасими?

Савол: Баъзи китобларда: «Ҳой мусулмонлар, сизларгина Аллоҳнинг Ер юзидаги халифасисизлар!» – деган жумлани кўрдим. Бундай дейишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Бундай ибора маъно нуқтаи назаридан нотўғридир. Чунки, Аллоҳ таоло барча нарсанинг Холиқи, Эгаси бўлиб, У, махлуқлари ва мулкидан бехабар эмаски, Ўзига Ер юзида ўринбосар қилса. Балки, Аллоҳ таоло айрим одамларни, айрим одамлар учун ўринбосар – халифа қилади. Бир шахс ёки жамоат ёхуд халқ – уммат вафот этса, Аллоҳ таоло бошқа шахс, жамоат ёки умматни Ерни обод қилишлари учун халифа қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
«У сизларни Ерда халифалар қилиб қўйган ва Ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган зотдир» (Анъом: 165);
«Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». У (Мусо) деди: «Шояд Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу Ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса»» (Аъроф: 129);
«Роббингиз фаришталарга: «Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман», деганида ...» (Бақара: 30).
Яъни, ўзларидан аввал яшаб ўтган махлуқотларга ўринбосар – халифа бўладиган бир махлуқ ҳақида гап кетмоқда.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Мусулмонлар Аллоҳнинг Ер юзидаги халифасими?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2014 – 1.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён[/b]
Admin   09-15-2010, 08:55 PM
#22
Даъват етиб бормаган одамларнинг ҳукми

Савол: «Кофир муҳитда ўсган, исломий даъват етиб бормаган бирон мусулмонни кўрмаган ва Ислом ҳақида ҳеч нарса эшитмаган, фақатгина ота-онаси тарбиялаган диннигина биладиган одамлар гуноҳкор бўлмайдилар. Чунки улар жоҳил эдилар ва уларга ҳужжат келтирилмади» – деб айтаётган одамга қандай жавоб берамиз?
Жавоб: Агар шундай одамни кўрсак, нассларнинг зоҳирий маъноларига кўра бу одам икки пайғамбар ўртасида яшаган одамлар каби бўлади: ўлса бу дунёда мушриклардек муомала қилинади: ювилмайди, жаноза намози ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига дафн этилмайди ва охиратдаги иши эса Аллоҳга ҳавола қилинади.
Уламолар даъват етиб келмаган ва бирон нарсани билишмаган «фатратлилар» – икки пайғамбар замони ўртасида яшаган одамлар ҳақида фарқли кўришларни айтдилар. Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ ҳамда ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ «Тариқул-ҳижратайн» китобининг охирида бу кўришларни келтиради: «Бироқ улар шуни танладилар: «Бу одамлар Қиёмат кунида имтиҳон қилинадилар. Бу ҳақда заифликдан холий бўлмаган кўп хабарлар келган: Қартайиб қолган чолни ва даъват етиб бормаган одамни олиб келинади ва Аллоҳнинг олдига қўйилади. Уларни (азоблаш учун) жаҳаннамдан бир ўт чиқади. «У (ўт)ни қайтаринглар!» – дейилади. Уларни Қиёмат куни имтиҳон қилинади. Саволларга жавоб бера олган одамга (у) ўт зарар бермайдиган даражада салқин бўлади. Саволларга жавоб бера олмаган одам эса (Аллоҳга) осий бўлади».
Бу ҳақда боя ҳадислар келган бўлсада, улар заифликдан холий эмасдир. Бироқ, ҳаммасини жамланилса, бир-бирларини қувватлайдилар. Шунинг учун ҳам, шайхулислом ибн Таймийя ва ибн Қоййим раҳимаҳумаллоҳлар ушбу насслардан келиб чиқиб, уларнинг имтиҳон қилинишларини таъкидладилар. Бунинг асоси эса Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:
«Биз элчини юборишдан илгари азобловчи эмасмиз» (Исроъ: 15).
Бир «Аҳлул-фатраҳ» (Икки пайғамбар замони ўртасида яшаган инсонлар) номли рисола Дин асослари куллийясида мавжуддир. У – магистрлик рисоласи бўлиб, бир неча йил илгари унинг ёқланишида мен бош бўлган эдим.

Admin   09-29-2010, 08:50 PM
#23
Ҳақиқий қуллик нима?

Савол: Ҳақиқий қуллик нима? Қуллик дегани исломий йўллардан бошқа йўллар билан бировни бировга қул қилишми?
Жавоб: Қуллининг бир неча тури бор:
Ҳар бир замондаги махлуқотлар учун умумий ва ҳақиқий қуллик – бандалик. Бу бандалик фақат Аллоҳ учунгина қилинади. Зеро бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
«Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У зотнинг ҳузурига келгувчидир» (Марям: 93-95).
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис қудсийда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Ҳой бандаларим, Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва ўртангизда ҳам (зулм қилишни) ҳаром қилдим! Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!»» (Имом Муслим: 4674).
Бундан ташқари машҳур дуони ифодалаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «банда» сўзи истеъмол қилинган: «Аллоҳим, мен Сенинг банданг ва чўрингнинг ўғлисидирман. Пешонам қўлингда, ҳукминг менга ижро ва қазойинг мен учун адолатдир. Мен Сендан Сен Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёхуд бандаларингдан бирига Сен ўргатган ё Ўз ҳузурингда ғайблар оламида Ўзинг билдирмаган барча исмларинг билан менга Қуръон Азиймни қалбим баҳори, кўксимнинг нури, ғам ва қайғуларимни кеткизувчи қилгин!» (Имом Аҳмад: 3712, 4318).
Бу қуллик (бандалик) – умумий, ҳақиқий, коинавий ва тақдир қуллигидир. Бу қулликда Аллоҳ таоло бандалари устидан хоҳлаганидек ҳукм қилади. Улар ихтиёрий ёки мажбурий суратда Аллоҳга итоат этадилар. Аллоҳнинг бу мавзудаги ҳукмларини кечиктиргувчи бирон нарса йўқдир. Бу ишларда Аллоҳнинг биронта ҳам шериги йўқдир ва Аллоҳ – Латиф ва Хабардор зотдир.
2. Аллоҳ таолонинг сара пайғамбарлари, фаришталари ва солиҳ бандаларига хос шараф шараф ва ҳурмат қуллиги. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» (Исроъ: 1).
Аллоҳ таоло фаришталар ҳақида шундай дейди:
«Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир» (Анбиё: 26).
Аллоҳ таоло солиҳ инсонлар ҳақида эса шундай дейди:
«Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон: 63).
Бу ҳақиқий қулликни Аллоҳ таоло сара солиҳ бандаларига шараф ва тақдир ўлароқ берди.
3. Банда билан банда ўртасидаги қуллик. Бу – чекланган, муваққат ва ўзига хос қулликдир. Бу қуллик ё шаръий, яъни мусулмонларнинг кофирларга қарши олиб борган жанглари оқибатида Аллоҳ таоло ўлжа қилиб берган ва улардан сотиб олган кишиларга мулк бўлиши билан бирга, ўз ҳуқуқлари бўлган асирлар ёки ношаръий, яъни ҳур инсонларни ўғирлаш, уларга зулм ва тажовуз билан ҳукмрон бўлиш ёки шу ҳур инсонларни ўғирлаган инсонлардан сотиб олиш сабабли бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло айтди: «Уч киши борки Мен уларнинг Қиёмат кунидаги душманлариман: Мен сабабли берган ва кейин хиёнат қилган киши; ҳур инсонни сотиб, пулини еган киши; мардикорликка олган ва мардикор ҳаққини тўкис беришини хоҳлаган пайтида иш ҳақини бермаган киши»» (Муттафақун алайҳ).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   10-11-2010, 10:54 PM
#24
Аллоҳ хоҳлаган нарсасигагина қодирми?

Савол: Аллоҳ таолога нисбатан: «У хоҳлаган нарсасигагина қодир» – деб айтишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бу жумла – шубҳа уйғонтирадиган жумладир. Бу жумлани Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ каби айрим уламолар ҳам истеъмол қилишган бўлсаларда, яхши ният билан истеъмол қилишган. Яхшиси, бу жумлани истеъмол қилинмагани маъқул. Чунки, бу жумла Аллоҳнинг қудратини Аллоҳ хоҳлаган нарсаларгагина чеклаб қўяди. Аслида эса, Аллоҳ таоло барча нарсага борлиқ ва тақдир нуқтаи назаридан қодирдир. Бунга махлуқотларнинг барча ҳаракатлари, ҳаракатсизликлари ва феъллари (ишлари) киради.
Қадарийя-мўътазила фирқасининг муршидалар номли бир гуруҳи бўлиб, улар «Аллоҳ Ўзи хоҳлаган барча нарсага қодирдир» жумласини истеъмол қилади ва Аллоҳ хоҳламаган нарсаларни Аллоҳнинг қудратидан чиқарадилар. Аллоҳ таоло уларнинг гапларидан буюкдир!
Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ уларга мустақил бир рисола билан жавоб берди ва унда Аллоҳнинг барча нарсага қодирлиги умумий эканини ифодалаган матнларни келтирди. У матнлар, Қуръоннинг қирқдан ортиқ ерида зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам жуда кўп баён қилинган. Агар Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаган нарсасигагина кучи етиши ҳақида биттагина ҳужжат бўлса ҳам, бу Аллоҳнинг хоҳламаган нарсасига кучи етишини инкор этишга далил бўла олмайди. Балки, Аллоҳнинг ҳар нарсага кучи етиши – қодирлигининг бир парчасидир.
Демак, «Аллоҳ хоҳлаган нарсасигагина қодир» деб айтилган жумлани талаффуз қилиш жоиз эмас. Чунки унда таъқиқланган маъно бор. Мўътазилалар бу жумла билан Аллоҳнинг бандаларининг ишлари – амалларини яратишга қодир эканини инкор этмоқчи бўладилар.
Валлоҳу аълам.

Admin   02-20-2011, 11:34 AM
#25
Пиёлани яратдим, деса бўладими?

Савол: Мен, масалан, бирон пиёла ясаган бўлсам, «Уни мен яратдим» десам Аллоҳнинг исм ва сифатларига аралашиш бўладими?
Жавоб: Йўқ, яратдим, демайди. Чунки, қуйидаги оятга биноан, нарсаларни яратиш Аллоҳнинг ихтисосидир: «Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир» (Раъд: 16).
Лекин, «Аллоҳнинг изни, ёрдами ва мадади билан қилдим ёки ясадим» – деса бўлаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   04-20-2011, 06:40 PM
#26
Иймон тавҳидми?

Савол: Иймон тавҳидми?
Жавоб: Тавҳид – Аллоҳ таолони Аллоҳга хос ва Аллоҳ учун вожиб бўлган нарсалар билан яккалашдир. Иймон эса, қабул ва итоатни кафолатловчи тасдиқдир.
Тавҳид ва иймон ўртасида умумийлик ва хусусийлик мавжуд бўлиб, умумий маънога кўра ҳар бир муваҳҳид – мўъмин ва ҳар бир мўъмин – муваҳҳиддир.
Бироқ, гоҳида тавҳид иймондан кўра хосроқ, гоҳида эса иймон тавҳиддан кўра хосроқ маънода истеъмол қилинади.
Валлоҳу аълам.

Admin   05-03-2011, 08:43 PM
#27
«Ҳаво табиийдир» деса бўладими?

Савол: «Ҳаво табиийдир» деса бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Агар бу иборани айтишдан мақсад ҳавонинг мўътадил эканини ифодалаш бўлса, зарари йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Pages (3):    1 2 3
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.