Аёлнинг саволи: Эрим Афғонистонга жиҳод учун кетишни истайди. Мен эса унга: «Мен у ерга бормайман», деяпман.
Шайх Толаат: Афғонистонда жиҳод йўқ. Ким у ерда-Афғонистонда жиҳод бор, деб айтди. Бу қуруқ-пуч гап. Афғонистонда жиҳод йўқ. Балким жиҳод ҳозир Даммажда бўляпти. Бошқа минтақаларда жиҳод йўқ. Қилич билан бўладиган жиҳод йўқ. Даммажда эса жиҳод кетяпти. Одамларга (Даммаждаги) толиби илмларга ёрдам беришлари вожиб бўлади. У ерда шайх Яҳё Ҳажурий ва у киши билан бирга (бўлган салафийлар бор). Уларга ёрдам беришлик вожиб бўлади. Яман аҳлига вожиб бўлгани қилич ва қувват билан, бошқаларга эса, ким сафар қилишга қодир бўлса сафар қилсин, сафар қилишга қодир бўлмаганлар эса мол билан, (мол)га қодир бўлмаса дуо билан ёрдам бериши вожиб бўлади. На Чеченистонда ва на Афғонистонда жиҳод бор. Бу ҳақда бирон гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
Аёлнинг саволи: Ва (эрим) айтяптики: «Мен билан Афғонистонга бормасанг, менга итоатсизлик қилган бўласан ва сени талоқ қиламан». Ушбу ҳолатда нима қиламан? Икки фарзандим бор, боз устига эрим қарздор. Эримнинг онаси эса унинг кетишига асло рози бўлмайди. Бироқ у на онасига ва на бирор кишига итоат қиляпти. Мен эрим билан Афғонистонга бормасам, унга итоатсизлик қилган бўламанми? У ерда аслида жиҳод бор экани ҳақида уламолар фатво беришганми?
Шайх Толаат: У ерда жиҳод йўқ. Ўзи яширин-ғоиб, залолат аҳли унинг устидан кулишган холос. Ва унга бирор киши тушунча бериши-йўл йўриқ кўрсатишига муҳтождир. Аёл савол тариқасида айтсинки: «Хоп, сен билан Афғонистонга бораман. Фақат бир шарт билан. Шайх Фавзон, шайх Аббод ва шайх Робиъ каби ишончли уламоларнинг, ўша ерда жиҳод бор экани ҳақидаги фатволарини келтирасан. Аллоҳни номига онт ичаманки, (шундай қилсанг) мен ўзим ўша ерга олдинга тушиб-чопқиллаб бораман». Ишни шундай қилиб (эри ишончли уламолардан фатво олиб келишига) қайдлаб-боғлаб қўяди. (Шунда ҳам) кетиб қолса, у (эринг) билан борма. Талоққа келсак, Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир кишини Ўзининг кенглиги-марҳамати билан беҳожат қилади.