Рўзадорнинг сузиши
Савол: Рўзадор сузиши мумкинми?
Жавоб: Рўзадор сузса зарари йўқдир. У хоҳлаганича сузиши ва сувга шўнғиши мумкин. Бироқ, қорнига сув кириб кетишидан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши керак. Сузиш рўзадорни фаоллаштиради ва рўза тутишига ёрдамчи бўлади. Аллоҳнинг тоат-ибодатига ёрдамчи бўлган нарсани эса таъқиқланмайди. Сузиш эса рўзадорга ибодат қилишни енгиллаштириб, қулайлик келтиради. Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятларни баён қилар экан шундай дейди:
«Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бу дин енгилдир ва ким бу динга қаттиқлик қилса (дин) унга ғолиб келади» – деганлар (Имом Бухорий 39; Насоий 4948).