Тавҳид форуми
Рўзадорнинг чўмилиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Рўзадорнинг чўмилиши (/showthread.php?tid=294)



Рўзадорнинг чўмилиши - Admin - 10-03-2010

Рўзадорнинг сузиши

Савол: Рўзадор сузиши мумкинми?
Жавоб: Рўзадор сузса зарари йўқдир. У хоҳлаганича сузиши ва сувга шўнғиши мумкин. Бироқ, қорнига сув кириб кетишидан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши керак. Сузиш рўзадорни фаоллаштиради ва рўза тутишига ёрдамчи бўлади. Аллоҳнинг тоат-ибодатига ёрдамчи бўлган нарсани эса таъқиқланмайди. Сузиш эса рўзадорга ибодат қилишни енгиллаштириб, қулайлик келтиради. Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятларни баён қилар экан шундай дейди:
«Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бу дин енгилдир ва ким бу динга қаттиқлик қилса (дин) унга ғолиб келади» – деганлар (Имом Бухорий 39; Насоий 4948).




Салқинлаш учун чўмилиш - Admin - 10-29-2011

Салқинлаш учун чўмилиш

Савол: Рўзадор салқинлаш учун бир неча марта чўмилса нима бўлади?
Жавоб: Рўзадорнинг салқинлаш мақсадида бир неча марта чўмилиши унинг рўзасига таъсир қилмайди. Чунки ундай қилиш Аллоҳга итоат қилиш ҳамда инсоннинг фаоллашувига кўмакчи бўлиб, иншааллоҳ, рўзадан сиқилмаган ва уни ёмон кўрмас экан, ажру савобини камайтирмайди.