25-ТАНҚИД.
132-саҳифадан 144-саҳифагача Аллоҳ азза ва жалланинг сифталари ҳақида гапирибди. Унинг сўзларида кўп хатолар бор. Шу хатоларнинг муҳимларидан қуйидагилар:
1 - Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятларни муташобиҳ оятлар, деб қарашлиги. Бу хатодир. Чунки умматнинг салафлари ва имомларининг наздида Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятлар муҳкам оятлардандир. Бу оятлар муташобиҳ деб, фақат кейинги замонда чиққанлар айтдилар. Уларнинг сўзлари далил қилинмайди ва хилоф (фикрлари) эътиборга олинмайди.
У айтади:
2 - Аллоҳнинг оятлари икки маънода тушунилади.
Биринчи маъно: Аллоҳ таолони шерикдан ва унга ўхшашидан поклаган ҳолда оятлар зоҳирий маъносида тушуниш. Айтдики: Бу умумлаштирилган таъвилдир. Чунки оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатлари кабидир.
Биз унга жавоб берамиз: Ҳолат сен айтганингдек эмас, оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатларига ўхшашликга далолат қилмайди. Албатта бу сенинг гумонинг ва сендан бошқасини гумонидир, бу оятларнинг зоҳири эмас. Чунки оятларнинг зоҳири Аллоҳнинг улуғлигига лойиқ маънодадир. Яратувчининг сифатлари ўзига хосдир, яралмишларнинг сифатлари ўзига хосдир.
У яна айтди:
Иккинчи маъно: Оятларни мажозий маънода тушуниш. Истивони (олий бўлишликни) истиъло (эгаллаб олиш) ва тасаллут (султонлиги остига киргазиш) деб тушуниш, қўлни - қувват деб тушуниш.
Биз унга жавоб берамиз: Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларини маъносини мажозий маънога йўйиш мумкин эмас. Чунки бу ўша сифат далолат қилган маънони йўққа чиқаришдир. Аллоҳга лойиқ суратда ҳақиқий маъносида тушуниш вожиб бўлади. Чунки каломда асл ҳақиқатдир, айниқса Аллоҳ азза ва жалланинг каломида. Аллоҳга боғлиқ хабарлар исмлари ва сифатларида бу таъкидлироқдир. Каломни мажозий маънода тушунишлик мумкин эмас, фақатгина ҳақиқий маъносида тушуниб бўлмасагина шундай қилинади. Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги нусусларни мажозий маънода тушунилмаган, уни мажозий маънода тушунишга лозим қиладиган бирор сабаб йўқ. Айтган бу ботилини оқлаш учун, баъзи салафларга баъзи сифатларни таъвил қилишган, деб нисбат берди. Имом Аҳмадга нисбат берди, Аллоҳнинг
"Роббингиз келди" оятини маъносини таъвил қилиб, Роббингизнинг амри келди, деган маънода. Кулишликни - раҳмат деб таъвил қилишликни, Имом Бухорийга нисбат берди. Аллоҳ дунё осмонига нозил бўлишини - Аллоҳ жалла жалалуҳу бандалари тамонга иқбол қилиши (юришлиги), деб Имом Ҳаммод ибн Зайд таъвил қилганлар, деб нисбат берди.
Бу шубҳаларга жавоб берамиз:
Биринчидан. Имом Аҳмадга нисбат берган ривоят собит бўлмаган. Муаллиф буни Имом Аҳмднинг китобларидан ёки у кишининг асҳобларининг китобларидан келтирмаган. Имом Байҳақий буни зикр қилишлари эса эътиборга олинмайди. Чунки Байҳақий роҳимҳуллоҳда Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилганликлари топилади. Бу бобдаги рвоятлари қабул қилинмайди. Чунки у киши (шу бобдаги хабарларни) нақл қилишда енгил санаган бўлишлари мумкин.
Имом Аҳмаддан аниқ собит бўлган нарса эса, сифатларни ҳақиқатини исбот қилишликдир ва уларни таъвил қилмасликдир. Аҳмаддан аниқ маълум бўлган хабарни қўйиб, гумонли ва собит бўлмаган нарсани олинмайди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг шу мавзудаги жаҳмийлар ва зиндиқларга раддиялари машҳурдир, чоп этилган ва кенг тарқалгандир.
Иккинчидан. Имом Бухорийга нисбат берган хабарлари саҳиҳ эмас (асли йўқ). Муаллиф зикр қилган Имом Бухорийнинг Саҳиҳ тўпламларидаги Аллоҳнинг
"Ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар." оятининг тафсирида келган ҳадисни қарадим. У ерда кулгини - раҳмат деб таъвил қилмаганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар "Фатҳ"да кулгини - ризо деб таъвил қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ашъарийлардан таъсирланганлар, шунинг учун бу масалада у кишининг сўзларини эътибори йўқдир.
Учинчидан. Ҳаммод ибн Зайдга нузулни (тушушликни) - иқбол қилишлик, деб таъвил қилганларини нисбат берганини икки тарафдан жавоб берамиз.
- Бу ривоят у кишидан собит бўлмади, чунки бу Байҳақийнинг ривоятларидир. Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг баъзи сифатларини таъвил қилдилар, шунинг учун балки ривоятда енгил қарадилар. Агарчи Ҳаммоддан бу ривоят собит бўлганида ҳам, нузулни ҳақиқатини исбот қилиш ҳақидаги салафлардан бўлган ижмоъ билан унинг сўзи мардуддир (қайтарилгандир).
- Нузулнинг ҳақиқатини исбот қилишлик Аллоҳнинг бандаларига иқбол қилишини йўққа чиқармайди. Айтиладики, Аллоҳ нозил бўлади ва бандаларига иқбол қилади. Доктор гумон қилганидек, бу мажозий маънога буриш, деб тушунилмайди.