10-ТАНҚИД
32-саҳифадан 47-саҳифагача, турли элатлар ўзларининг арабларга ёт бўлган отамерос маданиятлари билан ислом динига киришгач, ислом диёрлари кенгайди. Алалоқибат кийимларда, бунёдкорликда, идиш-товоқларда, саноатчиликда, еб-ичишда ва бундан бошқа ҳаётнинг маиший ўринларида кенгчиликлар юз берди деган (сафсата) билан бази халафларни салаф манҳажига хилоф чиқишларини оқлашга уринади. (Оқлашга уриниб), узундан-узун гапиргач, охирида шундай дейди: “Агарда салафларнинг йўналишлари ва ижтиҳодлари ўзича (шундай) ҳужжат бўлиб, у (салафлар йўналишлари ва ижтиҳодлари)ни мустаҳкамлайдиган тиргак ёки ҳужжатга эҳтиёж сезмайди. Чунки унинг ўзи ҳужжатда (дейдиган бўслак), унда ана ўша бир-биридан узоқ ва ўзаро зиддиятли қарашларнинг (салафларнинг қарашларини назарда тутяпти) барчаси ҳақ ва тўғри эканда дейишдан ўзга чора қолмайди. Натижада (ҳар-бир масалада салафлар манҳажига) қайтишга ва ҳеч ҳам иккиланмай тўғри деб топилган райни (олишга) тўғри келиб қолади. (Маноси аниқ- равшан эмас, (бу таржимонни эмас муаллифни изоҳи). (Ҳолат ҳақиқатда шундай бўлганида) Ана ўша салафлар –уларга Аллоҳни розилиги бўлсин- (ишнинг) охирида (барибир) ўша ўзаро зиддият ва изтироб чекиш муаммосини (ҳал қилишда) (барча) фойдалар тизгинини бир меъёрга соладиган илмий манҳажга бош уриб боришга эҳтиёж сезмаган бўлишарди…”
Биз унинг гапига жавоб беришга ўтамиз:
Биринчи жавоб: Салафлар ақида ва иймон масалаларида ихтилофга боришмаган. Балки улар фаръий бўлмиш ижтиҳодий масалаларда ихтилофлашишган. Ва бу ҳолат у айтаётганидек изтироб чекиш ва ўзаро зиддият эмас. Балки бу (у зотларга) ажр бериладиган ижтиҳод(ий масаладир).
Иккинчи жавоб: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзлари билан бизни ўша зотларга эргашишга буюрдилар: “Сизларга мени суннатимни (йўлимни) ва мендан кейин тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (йўлини ушлашингиз) вожиб бўлади”, ва яна нажот топувчи фирқа ҳақида айтдиларки: “Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қандай ҳолатда бўлсак, ана шундай ҳолатнинг (айни) мисличалик ҳолатда бўлганлардир”. Аллоҳ таоло ҳам уларга эргашган кишини мақтади ва ушбу эргашган кишидан (ўша эргашилган зотларга қўшиб барчаларидан) рози бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: ”Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди…” (Тавба-100).
Имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтганларки: “Бу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади…”.
Демак уларга эргашиш ва хоссатан ақида бобида уларнинг сўзларини олиш вожиб бўлади. Чунки усулда қайд этиб ўтилганидек уларнинг сўзлари ҳужжатдир.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:44 AM by mutaallim.