Admin   02-20-2011, 01:09 PM
#3
ЎҚУВЧИ (МУТААЛЛИМ)НИНГ ОДОБИ

Эй азиз биродар, Аллоҳ таъоло сизни Ўз марҳаматига олсин, тавҳид тўғрисидаги дарсларимизнинг ниҳоясида сизга яна бир яхшилик қиламиз иншааллоҳ! Биз мутааллим (ўқувчи)нинг Исломий одоби ва аҳлоқи ҳақида тушунча берамиз. Бу рисола асосон мутааллимларга кўзланганлиги учун муаллим (ўқитувчи)нинг одоби ва аҳлоқи тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Эй мутааллим биродар, муаллимингиздан ўрганган илмингизга амал қилинг. Кимда-ким билган илмига амал қилмас экан, илми унга мусибат бўлади ва қиёмат кунида унинг зарарига ҳужжат бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам: “Қуръон сенинг фойдангга ё зарарингга ҳужжатдир” дедилар.
Эй мутааллим биродар, дарс олишингизда ихлос бўлиши шартдир, яъни холис Аллоҳ таъоло учун дарс олишингиз, Унинг шариатини ҳимоя қиламан деб ният қилмоғингиз ва шариат илминин тарқатаман, деб ният қилмоғингиз ва бу умматнинг жаҳолатини кеткзишда ҳиссамни қўшаман, деб ният қилмоғингиз керак бўлади. Кимки дунёвий бирон-бир нарса учун азиз бўлган шариат илмини ўрганаман ва шу дунёга эришаман деса, ҳолига вой бўлади. Бу одам разил одам бўлади, агарчи қори, домла ё катта имом деган шуҳратни оддий халқ орасида қозонган бўлса ҳам. Астағфируллоҳ ва атувбу илайҳи (Аллоҳдан мағфират сўраб Унга тавба қиламан). Бу одам пайғамбиримиз соллаллоҳу алаҳи ва саллам ҳадисларига биноан жаннат ҳидини ҳам топа олмайди.
Эй мутааллим биродар, энг фазилат, гўзал ва олий ҳулқлар билан ҳулқланмоғингиз, чиройли кўринишда бўлмоғингиз ва юмшоқ муомалада бўлмоғингиз лозимдир.
Эй мутааллим биродар, ёмон хулқлардан, фаҳш ишлардан, сўкишдан, азият етказишдан, қўполликдан, енгилтак бўлиб сўзлашишдан ва ёмон ҳайъат (кўриниш, ҳолат) билан ҳайъатланишдан сақланмоғингиз лозим, чунки бу нарсаларни шариат мазамматлайди.
Эй мутааллим биродар, илм олишингизда жиддий ҳаракат қилмоғингиз лозимдир. Жасадниниг роҳати билан илмга эриша олмайсиз. Илмга олиб борадиган барча йўллардан юрмоғингиз лозимдир. Шунда Аллоҳ таъоло сизга жаннат йўлини енгиллаштириб қўяди.
Эй мутааллим биродар, илмнинг энг муҳим бўлганидан бошланг. Диний ва дунёвий ишларда муҳтожроқ бўлганингиз муҳимроғи бўлади. Ҳикмат мана шундадир.
Эй мутааллим биродар, илм талаб қилишда қандай шахсдан уни таълим олаётган бўлсангиз камтарин бўлинг, агар муаллимингиз сиздан ёш бўлса ҳам, насаби бошқачароқ бўлса ҳам, қора танли бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам. Илмга камтарлик билан эргашасиз. Илмдаги камтарлик азизликдир. Қанча одамлар сиз билган нарсаларни билишмайди, лекин улар бир масала тўғрсида сиз билмаган илмни билишади.
Эй мутааллим биродар, муаллимингизни унга лойиқ бўладиган иззат ва эҳтиромни қилмоғингиз лозимдир. Чунки сизга насиҳат қилувчи муаллимингиз отангиз баробарида бўлади. Отангиз сизни озиқ-овқат билан таъминласа, муаллимингиз қалбингизни илм ва иймон билан таъминлайди. Шунинг учун жуда чуқур кетмасдан ва нуқсонлик қилмасдан эҳтиром қилмоғингиз лозимдир. У кишидан савол сўраганингизда, дарс бўладиган йўлингизни тўғри бўлишига сабаб бўладиган саволни сўранг. Тортишадиган, кибрга сабаб бўладиган савол бўлмасин! Чунки бунда муаллимингизга жафо қилган бўласиз. Баъзан муаллимингиз бир иш сабабли ўзгачароқ ҳолатда бўлиб сиздан ҳам жафо кўриб қолса, буни кўтара олмайди, қийналади.
Эй мутааллим биродар, дарсларингизни яхши эслаб боринг, эсингиздан чиқиб қолиш эҳтимоли бўлса, ёзиб боринг. Агар униси ҳам, буниси ҳам бўлмаса илмни зое кетказган бўласиз.
Эй мутааллим биродар, сиздаги бирон-бир камчиликни кўриб муаллимингиз буни ислоҳ қилиш ниятида нисиҳат қилса, ё одобли таълим берса қулоқ солинг, хато ишингизда ўзингизни оқлаб, бахс томонига ўтсангиз, кибр бўлиши мумкин. Хатоингизни тан олинг. Агар нисиҳат қилишда муаллимингиз билан тортишадиган бўлсангиз, у киши бошқа насиҳат қилмай қўяди. Бу ҳолда одобсизлигингизча қолиб кетасиз. Ҳозирги замонимизда озчиликдан бошқа кўпчилик бу мусибатга мубтало бўлган. Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи!
Эй мутааллим биродар, қалбингизни гуноҳкорликлардан тозалашингиз лозимдир. Чунки мана шундагина қалбингиз Қуръонни қабул қиладиган, уни сақлаб қоладиган ва самараси кўринадиган бўлади. Агар қалб салоҳиятли бўлмаса, бутун баданда фасод тўлади. Бир киши: “Илм учун қалб покланади, экин экиш учун ер поклангани каби” деган чиройли сўзни айтган эканлар.
Эй мутааллим биродар, муаллимингиз билан ишларингизни маслаҳатлашиб боринг, у кишини сўзини қабул қилинг. Худди ақлли касал киши, холис насиҳат берувчи, доно табибнинг сўзини қабул қилгани каби, бу энг яхши ишдир.
Эй мутааллим биродар, дуч келган муаллимдан дарс олишдан эҳтиёт бўлинг, айниқса ҳозирги замонимизда тарқалиб кетаётган адашган тоифалар эътиқодларини, йўналишларини ўргатаётган муаллимлардан эҳтиёт бўлинг. Салаф уламоларимиз (аввалги уламолар): “Бу илм диндир, кимдан уни олаётганингизга назар солинг” деган эканлар.
Эй мутааллим биродар, муаллимингизга, аввалги замон муаллимлари муаллимларига дуо қилганлари каби дуо қилинг. Улар “Эй Аллоҳ муаллимимнинг айбини мендан тўсгин ва унинг илмидаги баракани мендан кетказмагин” деб дуо қилишар эди.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.