mktb.27   09-26-2014, 06:57 PM
#1
Ассаламу алайкум варохматуллох.
Сизлардан бир мас'ала хакида сурамокчи эдим.
Угилбола хали уйланмаган булса, у фарзанди бор айолга уйланса буладими ва бу никох икки тамон валийларидан яширин булса-чи? Албатта куп вакт эмас 1 2 йил.
бу саволимга оят ва хадисдан жавоб булса нур устига ало нур буларди.
Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох чиройли мукофотласин!
mktb.27   09-26-2014, 07:05 PM
#2
Ассаламу алайкум варохматуллох
Муслим   10-10-2014, 11:26 PM
#3
(09-26-2014, 06:57 PM)mktb.27 Wrote: Ассаламу алайкум варохматуллох.
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(09-26-2014, 06:57 PM)mktb.27 Wrote: Сизлардан бир мас'ала хакида сурамокчи эдим.
Угилбола хали уйланмаган булса, у фарзанди бор айолга уйланса буладими ва бу никох икки тамон валийларидан яширин булса-чи? Албатта куп вакт эмас 1 2 йил.
бу саволимга оят ва хадисдан жавоб булса нур устига ало нур буларди.
Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох чиройли мукофотласин!
Бокира қиз ўзи турмуш қуриши мумкинми?

Савол: Бокира қиз ўзини турмушга узатиши мумкинми?
Жавоб: Бокира ёки жувонларнинг ўзларини ўзлари турмушга узатишлари жоиз эмасдир. Балки, никоҳда уларнинг валийси иштирок этиши шартдир. Валий – қизга қондош бўлган эркакдир. Агар улар бўлмаса, султон валийси бўлмаган хотин-қизларнинг валийси ҳисобланади. Султон – давлатнинг энг юқори мартабали аъёни ёки никоҳ ишларида султон номидан иш бошқарадиган мулозимдир. Улар валий ўрнига ўтадилар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади» – деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183).
Бу гапимизни Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам қувватлайди:
﴿وَأَنكِحُوا الأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ﴾
«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар» (Нур: 32).
Аллоҳ таоло «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни уйлантирингиз» деб, уларни уйлантириш масъулиятини бизга юклади. Туллар – эрларидан айрилган жувонлардир. Агар уларнинг ўзларини ўзлари турмушга бериш ҳақлари бўлса эди, Аллоҳ таоло уларни турмушга узатиш масъулиятини валийларига юкламаган бўлар эди. Хуллас, хотин кишини никоҳ қилинар экан уни қарамоғига олган эркак валийси иштирок этиши керак.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.