Никоҳ – валий билангина бўлади - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Никоҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=57) +---- Thread: Никоҳ – валий билангина бўлади (/showthread.php?tid=2885) |
Никоҳ – валий билангина бўлади - mktb.27 - 09-26-2014 Ассаламу алайкум варохматуллох. Сизлардан бир мас'ала хакида сурамокчи эдим. Угилбола хали уйланмаган булса, у фарзанди бор айолга уйланса буладими ва бу никох икки тамон валийларидан яширин булса-чи? Албатта куп вакт эмас 1 2 йил. бу саволимга оят ва хадисдан жавоб булса нур устига ало нур буларди. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох чиройли мукофотласин! RE: Холанинг қизига уйланиш - mktb.27 - 09-26-2014 Ассаламу алайкум варохматуллох RE: Никоҳ – валий билангина бўлади - Муслим - 10-10-2014 (09-26-2014, 06:57 PM)mktb.27 Wrote: Ассаламу алайкум варохматуллох.وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (09-26-2014, 06:57 PM)mktb.27 Wrote: Сизлардан бир мас'ала хакида сурамокчи эдим. Бокира қиз ўзи турмуш қуриши мумкинми?
Савол: Бокира қиз ўзини турмушга узатиши мумкинми?
Жавоб: Бокира ёки жувонларнинг ўзларини ўзлари турмушга узатишлари жоиз эмасдир. Балки, никоҳда уларнинг валийси иштирок этиши шартдир. Валий – қизга қондош бўлган эркакдир. Агар улар бўлмаса, султон валийси бўлмаган хотин-қизларнинг валийси ҳисобланади. Султон – давлатнинг энг юқори мартабали аъёни ёки никоҳ ишларида султон номидан иш бошқарадиган мулозимдир. Улар валий ўрнига ўтадилар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади» – деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183). Бу гапимизни Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам қувватлайди: ﴿وَأَنكِحُوا الأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ﴾
«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар» (Нур: 32).Аллоҳ таоло «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни уйлантирингиз» деб, уларни уйлантириш масъулиятини бизга юклади. Туллар – эрларидан айрилган жувонлардир. Агар уларнинг ўзларини ўзлари турмушга бериш ҳақлари бўлса эди, Аллоҳ таоло уларни турмушга узатиш масъулиятини валийларига юкламаган бўлар эди. Хуллас, хотин кишини никоҳ қилинар экан уни қарамоғига олган эркак валийси иштирок этиши керак. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари. |