Admin   03-17-2012, 11:52 AM
#1
Даъватни тавҳид ва ақидадан бошлаш керак

Аллоҳ таоло кўплаб оятларни тавҳид билан бошлайди. Ана шу оятлардан биз юқорида зикр қилган ва мана бу қуйидаги оятдир: «(Эй инсон), Роббинг, сизларга Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни амр этди» (Исро: 23). Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тавҳиддан бошлади. Бу эса Аллоҳ таоло буюрган энг буюк нарса тавҳид эканига далолат қилади. «Айтинг: «Келинглар, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай: У Зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз!»» (Анъом: 151).
Бу эса келгусидаги мавзу бўлмиш: Аллоҳ таоло қайтарган энг улкан нарса ширк эканига далилдир. Аллоҳ таоло буюрган энг буюк нарса тавҳид бўлар экан, демак, инсон барча нарсадан аввал ақидани ўқиб-ўрганишдан бошламоғи вожиб бўлади. Ақида – пойдевордир. Демак, ўқиб-ўрганиш ва таълим беришни ақидадан бошлаб, уни дарс бериш ва одамларга баён қилиб беришда бардавом бўлиш лозим бўлади. Чунки у Аллоҳ таоло буюрган энг буюк нарсадир. Уни кейинга суриш ёки унга интилмаслик асло муносиб эмас. Чунки ҳозирда баъзи даъватчилар тавҳид ва ақидадан таълим беришда сусткашликка йўл қўйишдек бир мусибатга мубтало бўлишган. Чунки ақида-тавҳидда сусткашликка йўл қўйиш-путур етказиш, диннинг барига путур етказишдир. Шундай бўлар экан, унга аҳамият қаратмоқ даркор.

Admin   11-30-2013, 11:12 AM
#2
Пайғамбарлар даъватни авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач, Ҳабашистондаги муҳожирлар ҳам Мадинага келишди ва мусулмонлар Мадинада жамланишди, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мадинада муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонларнинг давлати қад кўтарди. Ким исломга кирса уларнинг олдига келарди. Ана шу дамда Аллоҳ таоло диннинг қолган буйруқларини жорий қилди. У Зот Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг иккинчи йили рўза ва закотни фарз қилди. Ҳажни эса саҳиҳ қовлга кўра ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилди. Ана шу алфозда ислом рукнлари тўла бўлди. Ушбу рукнларнинг аввали икки шаҳодат калимаси, охиргиси эса Аллоҳнинг уйи сари ҳаж қилишликдир.
Булардан шу хулосани оламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишдаги энг биринчи муҳим иш – тавҳид экани ва даъватчи намоз, рўза, закот ёки ҳаждан олдин тавҳиддан бошламоқлигини билиб олдик. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтаришда давом этдилар. (Бу орада) на намозга, на закотга, на ҳажга ва на рўзага буюрилмаган эдилар. Балки ушбу фарзлар у кишига тавҳид қарор топгач фарз қилинди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватчиларни (турли қабилаларга) жўнатадиган бўлсалар, уларга одамларни авваламбор тавҳидга даъват қилишни буюрардилар. Худди Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: «Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги (чақириғингиз) «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир), деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар буни ижобат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг...» (Бухорий (1395), Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Ушбу ҳадис тавҳид рўёбга чиқиб, вужудга келгандагина намоз, закот ва рўзага буюриш мумкинлигига далолат қиляпти. Кимда-ким (даъватини) тавҳиддан бошламас экан, унинг даъвати муваффаққиятсиз, манҳажи эса элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг манҳажига хилоф бўлади.
Элчиларнинг бари авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган. Ушбу йўл (даъват йўлидан) юраман деганларга билишлари лозим бўлган ўта муҳим дастурдир. Чунки бугунги кунда ушбу дастурни лойқалатиб, ўзгартираётганлар ва ўз ижтиҳоди ёки жоҳиллардан иборат ўзгалар ижтиҳодидан келиб чиққан бир дастурни танлаяпти. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳаж-дастурига қайтишлик лозиму лобуддир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийратларини билиш ва уни уч асос зимнига киритишдан ҳосил бўлган фойдадир. Тоинки ушбу йўлдан юриш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни қандай даъват қилганликлари ва даъватдаги манҳаж-дастурлари нима эканини билиб оласиз. Чунки у киши намунадирлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Admin   12-27-2014, 07:38 PM
#3
Admin   01-15-2015, 01:08 AM
#4
Admin   09-22-2016, 08:49 PM
#5
Талаба юртига қайтганда даъватни нимадан бошлайди?

Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Талаба юртига қайтганда даъватни тавҳиддан бошласа одамлар ундан узоқлашади. Даъватини нимадан бошлайди?
Жавоб: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни тавҳиддан бошқа ҳар қандай нарсага даъват қилишга қодир эдилар ва у кишини тасдиқлашарди. Чунки, одамлар у кишини яхши кўрарди. У кишини ростгўй, ишончли деб атардилар. Агар уларни ҳар бир эзгуликка даъват қилсалар, албатта, у кишига итоат қилардилар. Бироқ уларни чўчитиб ҳайдаган нарса, у тавҳидга даъват қилишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: одамлар чўчимаслиги учун тавҳидни ортга сурамиз, уларни эзгулик, яхшилик қилиш ва хайрга даъват қиламиз. Сўнг тавҳидга чорлаймиз, демадилар. Демак, бизнинг наздимизда иш жуда очиқ-ойдин. У ҳам бўлса тавҳиддан бошлаш. Бироқ масала, тавҳиддан қандай бошлаймиз? Ана шу борада ижтиҳод қилинади. Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг китобларидан бошлашинг лозим эмас, йўқ. Масжидда одамлар орасида аввалги маъруза қиладиган нутқингда туриб: Эй қабрга ибодат қилувчилар! Сизлар мушриксизлар. Жаннатни ҳаргиз кўрмайсизлар, дейишинг шарт эмас. Балки уларни ё Қуръонни тафсир қилиш билан тавҳид(га даъват)дан бошлайсан. Қуръоннинг бари тавҳид. Қуръонни тафсир қилган ва тафсири мақсадни рўёбга чиқарган юртингдаги мўътабар имомни ол. Уларга ушбу китобдан ўқиб бер. Ҳолатга муносиб (услуб) билан уни (мавзуга) бўйинсундир. Шунда тавҳидга даъват қилган бўласан. “Саҳиҳул Бухорий”ни ол. “Саҳиҳул Бухорий”дан ўқима, дейдиган мусулмон топилмайди. “Саҳиҳул Бухорий”ни ол ва уларга “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқиб бер. Уни фақат маъно тушуниладиган услубда изоҳла. Шунда тавҳидга даъват қилган бўласан. Ҳатто фиқҳдан дарс берсанг тавҳидга даъват қилишга қодир бўласан, агар тавҳид ғамини (гарданингда) кўтарган бўлсанг. Кўриб турибсизларки, биз фиқҳдан дарс берамиз. Баъзи масалалар ўтадики, унда тавҳидга очиқ даъват бор. Тавҳидга даъват қилишга қодир бўласиз. Муҳими, ушбу сўзга алданиб қолманг: Одамларни чўчитиб ҳайдаб юборма. Элчилар фақат мўминлар билан мушриклар, ҳақ ва ботил орасини ажратиш учун келганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганимиздек, одамлар узоқлшсалар-да аввалги дафъадаёқ тавҳидга даъват қилдилар. Ҳатто у кишининг қариндошлари, амакилари, у кишини яхши кўрадиганларга: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, денглар нажот топасизлар деганларида амакилари, қандай ҳам ёмон сўз айтди, Абу Лаҳабни назарда тутяпман. У: "Сенга ҳалокат бўлсин. Бизни шунга тўпладингми?" - деди. Шундай дея жўнаб кетдилар: (Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!” (Сод: 5). Демак, эй биродарлар! Тавҳид - исломнинг асоси.
Сўнг мен бир марта биродарлардан бирига: агар одамларни ширкда бўлган ҳолларида намозга даъват қилсанг ва намоз ўқисалар, закотга даъват қилсанг ва закотни ўтасалар, рўзага даъват қилсанг ва рўза тутсалар, зинони ташлашга даъват қилсанг ва ташласалар ҳамда ширкда вафот этсалар, бунинг уларга бирор фойдаси йўқ. Бироқ уларни тавҳидга даъват қилсанг ва Аллоҳни (ибодатда) яккаласалар, муваҳҳид ҳолда вафот этсалар, бироқ гуноҳларда, бу уларга фойда келтиради. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг кўз суви-(ёши) билан ёзиладиган сўзларидан бири: “Тавҳид саҳиҳ бўлиши билан гуноҳларнинг кўп бўлиши, тавҳид барбод бўлиши билан гуноҳларнинг оз бўлишидан яхшироқдир”. Тавҳид саҳиҳ бўлиши билан гуноҳларнинг кўп бўлиши, тавҳид барбод бўлиши билан гуноҳларнинг оз бўлишидан яхшироқдир. Эй биродарлар! Осий муваҳҳид ширк билан кўп тоат қиладиган итоаткордан яхши. Одамларни тавҳидга даъват қилишимиз ва уларни тавҳидга олиб чиқишимиз уларга фойда беради. Уларни тавҳиддан ўзгасига даъват қилишимизга келсак, уларга фойдамиз тегмайди. Чунки ҳар бир нарса тавҳид билангина тўғри бўлади. Шунинг учун уламоларимиз нима дейишади: Тавҳидсиз ҳар қандай даъват барбод бўлган даъватдир. У Аллоҳнинг йўлига даъват эмас. Чунки Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш шарти, тавҳидга даъват қилинишидир. Пайғамбарлар нима қилдилар: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар” (Нахл: 36). Демак, ана шу Аллоҳ йўлига чақириқ. Одамларга: Доим Аллоҳга ибодат қилинглар, яъни, (ибодатда) яккаланглар, деб, уларга: Тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар, демайдиган киши Аллоҳ йўлига даъват қилмабди. Демак, эй биродарлар! Одамларни чўчитиб ҳайдамаслик ҳужжати билан тавҳидга даъват қилмаслик -бу жоиз эмас- масаласи орасини ажратиб олишимиз вожиб бўлади.
Айрим кимсалар сиёсат, овоз йиғиш сабаб тавҳидга даъват қилишни ташлайдилар. Мен аввалдан талабаларга айтганман: Сиёсат билан шуғулланиш қияликдан юмалаб кетишликдир. Инсон ёнбағр-(нишабликка) сирғаниб кетади ва доимо олийроқни тарк этади. Сирғаниб кетгач тўхташ имкони бўлмайди. Шунинг учун талабалар бу боб билан шуғулланишлари ярамайди. Ҳа (шундай). Хайр аҳлига ошиқадилар, яхшиликка чорлайдилар, ушбу тубанликка сирғаниб кетмасдан шаръий, тўғри сиёсатни очиқлаб берадилар. Қандай бўлганда ҳам мавзуга боғлиқ жойи: Аллоҳ йўлига даъват қилишда тавҳид бўлиши чорасиз. Одамларни чўчитиб ҳайдаб юбормаслик ҳужжати билан тавҳидга даъват қилишни тарк этиш ораси билан одамларни яқинлаштирадиган нарса билан тавҳидга даъват қилишда маҳоратни ишга солиш ўртасини ажратиб оламиз. Одамларни тавҳидга яқинлаштиришимиз, бу машруъ-(жорий қилинган)дир. Авваламбор ҳатти-ҳаракатимиз билан. Одамларга камтарлигимиз, молимизни сарф қилишимиз, Аллоҳ учун одамларга ёрдам беришимиз, одамларни муносиб услуб билан тавҳидга даъват қилишимиз билан муваҳҳид улар учун бошқасидан яхшироқ эканини кўрсатамиз.
Мен биродарларга қайта-қайта айтганман: Даъватчига ҳолатга муносиб нарса-(услуб)га риоя қилиши вожиб бўлади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида Аллоҳнинг йўлига даъват ва баён қиламан. Барча мақтов ва миннат Аллоҳга хос. Яъни, тавҳид дея ғайрат кўрсатамиз. Сен эса ўз юртингда мен каби эмассан. Мен тавҳид ўлкасида, куч-қувватдаман. Сен ўз юртингда заифликдасан. Тавҳидга даъват қил. Бироқ ҳолатинга муносиб нарса-(услуб)га қара. Ўзингни менга солиштирма. Услуб ва йўл борасида ҳолатга муносиби ва имкони борига қаралади. Вожиб қудрат устига қурилган. Қодир бўлишлик асосига қурилган. Шунинг учун мен умуман Қиролликдаги шайх ва илм аҳлидан иборат биродарларимга айтаман: Эй илм аҳли! Бу … кўп. Агар фатво сўровчи олдингизга келса фатвони кенг (ёритиб бериш)га риоя қилиш лозим. Юрт ҳолатига риоя қилишдан ўзга чора йўқ. Одамларнинг бари Аллоҳнинг юртларида Мадинадаги одамлар каби эмас, Қиролликдаги одамлар каби эмас. Фатво берувчига ана шунга назар ташлаши вожиб бўлади. Аллоҳнинг динини ўзгартирмайди, асосларда сусткашликка йўл қўймайди. Бироқ шаръан ҳолатга муносиби(ни олади). Эй биродарлар, айтиб ўтганимиздек: Восита ва услубларда яъни, ҳолатга муносибини (танлашда) маҳоратимизни ошириб борамиз. Бу ҳақиқатда одамларни тавҳид сари яқинлаштиришда энг фойдали нарсалардандир. Ҳа (шундай).

Ҳурматли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ
«Тавҳид Китоби» шарҳи
Таржимон: mutaallim
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.