Қазоси бўла туриб Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиш
[audio]http://www.muqbel.net/files/fatwa/muqbel-fatwa2278.mp3[/audio]
Савол: Шавволнинг олти кунлик рўзасини Рамазонда (узр сабабли) оғиз очганидан қолган қазосидан аввал тутиши жоизми?
Жавоб: Агар биров Рамазонда оғиз очгани қазосини ўтаб, сўнг (Шаввол ойининг) олти кун рўза тутишга қодир бўлса, мана шу яхши ишдир. Агар у икковини тутишга қодир бўлмаса, унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» деб айтган олти кунни (аввал) тутиши жоиз бўлади. Нега бундай деймиз? Чунки қазонинг (адо этиш) вақти кенгроқ. Олти кунлик рўзаники эса аксинча. У учун Шавволдан ўзга ўрин йўқ. Аммо қазонинг вақтига келсак, Оиша розияллоҳу таоло анҳадан ривоят қилинишича, у зот дедилар: «Мен (Рамазон рўзаси) қазосини Шаъбонга борибгина тутишга қодир бўлардим». Чунки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан машғул бўлардилар.