Тавҳид форуми
Рамазон рўзаси қазоси бўла туриб Шаввол ойининг олти кунлик рўзасини адо этиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Нафл рўзалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=93)
+---- Thread: Рамазон рўзаси қазоси бўла туриб Шаввол ойининг олти кунлик рўзасини адо этиш (/showthread.php?tid=3143)



Рамазон рўзаси қазоси бўла туриб Шаввол ойининг олти кунлик рўзасини адо этиш - Меҳмон - 09-05-2009

Рамазон қазоси ва Шаввол рўзасининг адо этиш тартиби

Савол: Узрли сабабларга кўра Рамазондан ўн кунлик қазоси бўла туриб, Шаввол ойида олти кун рўза тутган одам савоб оладими? У худди «умрбод рўза тутган»дек ажрга лойиқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Кимни қанча савоб билан тақдирлаш Аллоҳ жалла ва аълонинг ҳуқуқидир. Агар инсон ажрга етишиш учун интилса ва бунинг учун керакли бўлган барча кучини ишга солса, Аллоҳ жалла ва аъло уни ажрсиз қолдирмайди. Ахир У Қуръонда айтади: «Шак-шубҳасиз Биз чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз» (Каҳф: 30). Бироқ шу нарсани таъкидлаш лозимки, қачонки инсонда Рамазондан қазоси бўлса, бундай ҳолатда у аввало уларни ўтаб қўйиши лозим. Шундан кейингина Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши керак. Инсон агар Рамазоннинг барча кунларини керакли миқдорда тўлиқ тутиб бермас экан, ҳадисда айтилган «Рамазонни Шавволнинг олти куни билан давом эттирувчи» ҳисобланмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.





RE: Шаввол рўзасини Рамазон рўзаси қазоси билан битта қилиб тутиш - Муслим - 08-01-2015

Қазоси бўла туриб Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиш

[audio]http://www.muqbel.net/files/fatwa/muqbel-fatwa2278.mp3[/audio]

Савол: Шавволнинг олти кунлик рўзасини Рамазонда (узр сабабли) оғиз очганидан қолган қазосидан аввал тутиши жоизми?
Жавоб: Агар биров Рамазонда оғиз очгани қазосини ўтаб, сўнг (Шаввол ойининг) олти кун рўза тутишга қодир бўлса, мана шу яхши ишдир. Агар у икковини тутишга қодир бўлмаса, унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам: «Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади» деб айтган олти кунни (аввал) тутиши жоиз бўлади. Нега бундай деймиз? Чунки қазонинг (адо этиш) вақти кенгроқ. Олти кунлик рўзаники эса аксинча. У учун Шавволдан ўзга ўрин йўқ. Аммо қазонинг вақтига келсак, Оиша розияллоҳу таоло анҳадан ривоят қилинишича, у зот дедилар: «Мен (Рамазон рўзаси) қазосини Шаъбонга борибгина тутишга қодир бўлардим». Чунки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан машғул бўлардилар.

Шайх Муқбил ибн Ҳадий Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
Манба: http://muqbel.net/fatwa.php?fatwa_id=2278