Ва алейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
الجمعة حج الفقرا
«Жума - фақирларнинг ҳажидир».
الجمعة حج المساكين
Бошқа ривоятда «Жума - мискиларнинг ҳажидир»
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ «Силсилату аҳадийсиз зоифия» 344/1 ва 345/1 да «мавзуъ» дедилар. Ровийлар орасидаги Исо ибн Иброҳим - «ўта заиф», Муқотил - «каззоб», деб кўрдилар. Жумладан ибнул Жавзий, Соғоний роҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа муҳаддислар ўзларининг мавзуъот ва заийфот китобларида ҳадисни мавзу санашди.
Бази биродарлар Ўшлик Абдуллоҳ домлага мухлислик қилади ва ушбу
https://tavhid.com сайти ҳақида «заиф ҳадисларни ишлатади», деб айтишади. Абдуллоҳ домлани ўзи айнан мана шу мавзуъ ҳадис билан жума марузасини бошлаганини эшитганмиз. Улар айтган заиф ҳадисни на
https://tavhid.com сайтидан ва на форумдан топмаганмиз. Аллоҳул мустаъан.