Тавҳид форуми
Жума - мискиларнинг ҳажидир - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Жума - мискиларнинг ҳажидир (/showthread.php?tid=2888)



Жума - мискиларнинг ҳажидир - rinat80_09 - 10-13-2014

Ассаламу алейкум!

“Жума мискинларнинг ҳажидир”, деган ҳадис сахих ми? ва исноди хакида хам маълумот берсангизлар!?

Баракаллоху фийкум!


RE: Жума мискинлар хажидир - Меҳмон - 10-16-2014

Ва алейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

الجمعة حج الفقرا
«Жума - фақирларнинг ҳажидир».

الجمعة حج المساكين
Бошқа ривоятда «Жума - мискиларнинг ҳажидир»

Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ «Силсилату аҳадийсиз зоифия» 344/1 ва 345/1 да «мавзуъ» дедилар. Ровийлар орасидаги Исо ибн Иброҳим - «ўта заиф», Муқотил - «каззоб», деб кўрдилар. Жумладан ибнул Жавзий, Соғоний роҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа муҳаддислар ўзларининг мавзуъот ва заийфот китобларида ҳадисни мавзу санашди.

Бази биродарлар Ўшлик Абдуллоҳ домлага мухлислик қилади ва ушбу https://tavhid.com сайти ҳақида «заиф ҳадисларни ишлатади», деб айтишади. Абдуллоҳ домлани ўзи айнан мана шу мавзуъ ҳадис билан жума марузасини бошлаганини эшитганмиз. Улар айтган заиф ҳадисни на https://tavhid.com сайтидан ва на форумдан топмаганмиз. Аллоҳул мустаъан.