Ҳақиқий қуллик нима?
Савол: Ҳақиқий қуллик нима? Қуллик дегани исломий йўллардан бошқа йўллар билан бировни бировга қул қилишми?
Жавоб: Қуллининг бир неча тури бор:
Ҳар бир замондаги махлуқотлар учун умумий ва ҳақиқий қуллик – бандалик. Бу бандалик фақат Аллоҳ учунгина қилинади. Зеро бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
«Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида)
Раҳмон (ҳузурига)
бўйинсунган ҳолда келур. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У зотнинг ҳузурига келгувчидир» (Марям: 93-95).
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис қудсийда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло айтди: «Ҳой бандаларим, Мен Ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва ўртангизда ҳам (зулм қилишни) ҳаром қилдим! Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!»» (Имом Муслим: 4674).
Бундан ташқари машҳур дуони ифодалаган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «банда» сўзи истеъмол қилинган:
«Аллоҳим, мен Сенинг банданг ва чўрингнинг ўғлисидирман. Пешонам қўлингда, ҳукминг менга ижро ва қазойинг мен учун адолатдир. Мен Сендан Сен Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёхуд бандаларингдан бирига Сен ўргатган ё Ўз ҳузурингда ғайблар оламида Ўзинг билдирмаган барча исмларинг билан менга Қуръон Азиймни қалбим баҳори, кўксимнинг нури, ғам ва қайғуларимни кеткизувчи қилгин!» (Имом Аҳмад: 3712, 4318).
Бу қуллик (бандалик) – умумий, ҳақиқий, коинавий ва тақдир қуллигидир. Бу қулликда Аллоҳ таоло бандалари устидан хоҳлаганидек ҳукм қилади. Улар ихтиёрий ёки мажбурий суратда Аллоҳга итоат этадилар. Аллоҳнинг бу мавзудаги ҳукмларини кечиктиргувчи бирон нарса йўқдир. Бу ишларда Аллоҳнинг биронта ҳам шериги йўқдир ва Аллоҳ – Латиф ва Хабардор зотдир.
2. Аллоҳ таолонинг сара пайғамбарлари, фаришталари ва солиҳ бандаларига хос шараф шараф ва ҳурмат қуллиги. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«(Аллоҳ)
бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги)
Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги)
Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан)
пок Зотдир» (Исроъ: 1).
Аллоҳ таоло фаришталар ҳақида шундай дейди:
«Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки)
улуғ бандалардир» (Анбиё: 26).
Аллоҳ таоло солиҳ инсонлар ҳақида эса шундай дейди:
«Раҳмоннинг (суюкли)
бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни)
хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон: 63).
Бу ҳақиқий қулликни Аллоҳ таоло сара солиҳ бандаларига шараф ва тақдир ўлароқ берди.
3. Банда билан банда ўртасидаги қуллик. Бу – чекланган, муваққат ва ўзига хос қулликдир. Бу қуллик ё шаръий, яъни мусулмонларнинг кофирларга қарши олиб борган жанглари оқибатида Аллоҳ таоло ўлжа қилиб берган ва улардан сотиб олган кишиларга мулк бўлиши билан бирга, ўз ҳуқуқлари бўлган асирлар ёки ношаръий, яъни ҳур инсонларни ўғирлаш, уларга зулм ва тажовуз билан ҳукмрон бўлиш ёки шу ҳур инсонларни ўғирлаган инсонлардан сотиб олиш сабабли бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дейдилар:
«Аллоҳ таоло айтди: «Уч киши борки Мен уларнинг Қиёмат кунидаги душманлариман: Мен сабабли берган ва кейин хиёнат қилган киши; ҳур инсонни сотиб, пулини еган киши; мардикорликка олган ва мардикор ҳаққини тўкис беришини хоҳлаган пайтида иш ҳақини бермаган киши»» (Муттафақун алайҳ).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.