Муслим   05-21-2012, 06:30 PM
#1
Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ «ат-Такфир ва давабитуҳ» номли китобларида айтадилар: "Бугунги кунда одамларда жоҳиллик кўп. Кўпчилик ўзини илмга нисбат беради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берганларидек қорилар кўп ва фақиҳлар оз. Шунинг учун ҳам мусулмонлар (вужудга келган) масалаларда аниқ ишончга эга бўлишлари ва такфир (кофирликда айблаш), табдиъ (бидъатда айблаш) ва ҳоказо каби дин қарорларида шошмасликлари шарт. Бу масалаларда шошмаслик керак, ҳатто Аллоҳнинг Китоби ёки Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннати ёки ижмоъдан шариатнинг ҳолати аниқ бўлмагунича. Бу ўта хатарли ишдир ва уламолардан бошқа ҳеч кимга бу каби ишларни ҳал қилиш мумкин эмас!"

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   10-09-2012, 05:39 PM
#2
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ҳукмдорларни такфир қилиш - уламоларнинг иши



Эй биродарларим, бу ишларда бетартиблик бўлмаслиги керак. Бу масалаларни уламоларга қайтаринглар, бу масалалар билан уламоларга мурожаат қилинглар. Улар тасдиқловчилардир… Улар ўша ҳукмдор Исломдан чиққани ва унга итоат қилиб бўлмаслигини, ёки у Исломдан чиқмагани ва унга осийлик қилиш мумкин эмаслигини тасдиқлашади. Уламоларга мурожаат қилинглар, улардан сўранглар. Ҳа (шундай).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.