Кофирлик ҳукмини ким чиқаради? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Такфир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=59) +--- Thread: Кофирлик ҳукмини ким чиқаради? (/showthread.php?tid=1547) |
Кофирлик ҳукмини ким чиқаради? - Муслим - 05-21-2012 Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ «ат-Такфир ва давабитуҳ» номли китобларида айтадилар: "Бугунги кунда одамларда жоҳиллик кўп. Кўпчилик ўзини илмга нисбат беради. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берганларидек қорилар кўп ва фақиҳлар оз. Шунинг учун ҳам мусулмонлар (вужудга келган) масалаларда аниқ ишончга эга бўлишлари ва такфир (кофирликда айблаш), табдиъ (бидъатда айблаш) ва ҳоказо каби дин қарорларида шошмасликлари шарт. Бу масалаларда шошмаслик керак, ҳатто Аллоҳнинг Китоби ёки Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Суннати ёки ижмоъдан шариатнинг ҳолати аниқ бўлмагунича. Бу ўта хатарли ишдир ва уламолардан бошқа ҳеч кимга бу каби ишларни ҳал қилиш мумкин эмас!"
RE: Кофирлик ҳукмини ким чиқаради? - Муслим - 10-09-2012 Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Ҳукмдорларни такфир қилиш - уламоларнинг иши Эй биродарларим, бу ишларда бетартиблик бўлмаслиги керак. Бу масалаларни уламоларга қайтаринглар, бу масалалар билан уламоларга мурожаат қилинглар. Улар тасдиқловчилардир… Улар ўша ҳукмдор Исломдан чиққани ва унга итоат қилиб бўлмаслигини, ёки у Исломдан чиқмагани ва унга осийлик қилиш мумкин эмаслигини тасдиқлашади. Уламоларга мурожаат қилинглар, улардан сўранглар. Ҳа (шундай).
|