muhammad   05-03-2012, 09:50 AM
#1
assalomu alaykum

arsh suvning ustidami?
Муслим   05-03-2012, 11:08 AM
#2
(05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: arsh suvning ustidami?
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Аввалги ва кейинги осмон ораси – беш юз йил. Еттинчи осмон ва Курсий ораси – беш юз йил. Курсий ва сув ораси эса – у ҳам беш юз йил. Арш эса сув устида жойлашган. Аллоҳ эса Аршнинг юқорисида ва сизнинг амалларингиздан Унга ҳеч нарса махфий эмас” (Усмон Доримий «ар-Радд алал жаҳмия» 81, Ибн Ҳузайма «Китаб ат-тавҳид» 594, Табароний «ал-Кабир» 8987. Аллома Ибнул Қоййим ва имом Заҳабий саҳиҳ дейишди. Қаранг: “Ижтимаъу жуюш ал-исломий” 100, “Китаб ал-Арш” 105).
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ деди: “Бу Ибн Масъуддан бўлган хабар, аммо бу ўз фикрига суянган ҳолда айтиладиган нарсалар сарасидан эмас. Ва бу (ривоят) Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинадиган нарсалар ҳукмига эга. Айниқса Ибн Масъуд исроилиётдан ривоят қилгани билан танилмаган” (Қаранг: “ал-Қавл ал-муфид” 3/379).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   05-22-2012, 08:33 PM
#3
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: arsh suvning ustidami?
Бу борада ҳадис ҳам учратиб қолдим. Шуни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

العرش فوق الماء و الله فوق العرش

"Арш сув устида. Аллоҳ эса Арш устидадир".

Ҳадисни Ибн Ҳузайма "ат-Тавҳид"да, 105-106 бетлар, Байҳақий "Асма ва сифат" 397, 399 бетлар, Лалакаий, Абул Шайх, Табароний ривоят қилишди. Ҳайсамий айтдики: "Барча ровийлар "ас-Саҳиҳ"нинг ровийларидир". Қаранг: "ал-Мажмаъ", 284. Яна ушбу ривоятни Заҳабий келтирган. Шайх Албоний ушбу ривоятларнинг исноди бир-бирини қувватлайди деб айтдилар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.