Арш сувнинг устидами? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2) +--- Thread: Арш сувнинг устидами? (/showthread.php?tid=1258) |
Арш сувнинг устидами? - muhammad - 05-03-2012 assalomu alaykum arsh suvning ustidami? RE: Арш сувнинг устидами? - Муслим - 05-03-2012 (05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: assalomu alaykumВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: arsh suvning ustidami?Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Аввалги ва кейинги осмон ораси – беш юз йил. Еттинчи осмон ва Курсий ораси – беш юз йил. Курсий ва сув ораси эса – у ҳам беш юз йил. Арш эса сув устида жойлашган. Аллоҳ эса Аршнинг юқорисида ва сизнинг амалларингиздан Унга ҳеч нарса махфий эмас” (Усмон Доримий «ар-Радд алал жаҳмия» 81, Ибн Ҳузайма «Китаб ат-тавҳид» 594, Табароний «ал-Кабир» 8987. Аллома Ибнул Қоййим ва имом Заҳабий саҳиҳ дейишди. Қаранг: “Ижтимаъу жуюш ал-исломий” 100, “Китаб ал-Арш” 105). Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ деди: “Бу Ибн Масъуддан бўлган хабар, аммо бу ўз фикрига суянган ҳолда айтиладиган нарсалар сарасидан эмас. Ва бу (ривоят) Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинадиган нарсалар ҳукмига эга. Айниқса Ибн Масъуд исроилиётдан ривоят қилгани билан танилмаган” (Қаранг: “ал-Қавл ал-муфид” 3/379). Валлоҳу аълам. RE: Арш сувнинг устидами? - Муслим - 05-22-2012 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (05-03-2012, 09:50 AM)muhammad Wrote: arsh suvning ustidami?Бу борада ҳадис ҳам учратиб қолдим. Шуни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: العرش فوق الماء و الله فوق العرش
"Арш сув устида. Аллоҳ эса Арш устидадир".
Ҳадисни Ибн Ҳузайма "ат-Тавҳид"да, 105-106 бетлар, Байҳақий "Асма ва сифат" 397, 399 бетлар, Лалакаий, Абул Шайх, Табароний ривоят қилишди. Ҳайсамий айтдики: "Барча ровийлар "ас-Саҳиҳ"нинг ровийларидир". Қаранг: "ал-Мажмаъ", 284. Яна ушбу ривоятни Заҳабий келтирган. Шайх Албоний ушбу ривоятларнинг исноди бир-бирини қувватлайди деб айтдилар. |