Admin   12-06-2011, 03:52 PM
#1
БИДЪАТ АҲЛИ ФОСИҚЛАРДАН-ДА ЁМОНРОҚДИР

Бидъат аҳли фосиқлардан ва маъсиятларга ботганлардан-да ёмонроқдир. Шунинг учун ҳам Басранинг фақиҳи ва аҳли дониши бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ айтдики: «Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишим, Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир».
Quote:У киши имом, сиқо (ишончли) ва пешво бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ Абу Саид ал-Хузаъийди («Сияр Аълам ан-Нубала» 7/428).

У Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофийдир. У золим, зўравон ва кўп қон тўкувчи киши бўлган. 95-ҳижрий йили вафот этган («Сияр Аълам ан-Нубала» 6/104).

Амр ибн Убайд зоҳид ва ибодатгўй бўлиб, мўътазилаларнинг катталаридан ва аввалгиларидан эди. 143 ёки 144 ҳижрий йили вафот этган («Сияр Аълам ан-Нубала» 6/104).

Салломнинг ушбу сўзлари «Суалат ал-Ажуррий ли Абу Довуд» (1/408)да келган. Айтадики: «Абу Довудни шундай деяётганини эшитдим: «Абу Салама Мусонинг шундай деяётганларини эшитдим: «Саллом ибн Абу Мутиънинг (у киши Басра аҳлининг донишмандларидан ва суннат асосида ҳаёт кечирганларидан эди) шундай деяётганини эшитдим: «Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишим, Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир».
Мансур шундай дерди: «Ҳаммангиз аста-секинлик билан юрасизлар. Барчангиз ов талабидадирсиз. Амр ибн Убайд эса бундан мустасно». Имом Заҳабий «Сияр Аълам ан-Нубала» (6/105)да унинг ушбу сўзига қисқача шарҳ бериб айтадики: «Унинг зоҳидлиги ва ихлосмандлигига алданиб, бидъатидан ғофил қолишди».
Амр ибн Убайд машааллоҳ ишқилиб ибодатгўй, зоҳид эди. Бироқ у залолатга кетган бидъатчи эди. Ҳажжож эса фожир, кўп қон тўкувчи ва мужрим эди. (Саллом ибн Абу Мутиъ)га Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг саҳифаси биланми ёки Амр ибн Убайднинг саҳифаси билан йўлиқиш ихтиёри бериладиган бўлса, албатта Аллоҳ таолога кўп қон тўкувчи, золим ва фожир бўлмиш Ҳажжожнинг амал саҳифаси билан йўлиқишни ихтиёр қилишини айтди. Нима учун?! Чунки у киши бидъат нақадар хатарли ва қабиҳ эканини жуда яхши билади.
Бизга ўзи Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбаларининг барчасида, ёки аксарида, бидъатни - у ишларнинг энг ёмонидир деб сифатлаганлари етарлидир. Жобир розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қиладиган бўлсалар овозларини баланд кўтарардилар ва юзлари қизарарди. Гўёки у киши эрталаб ёки кечки пайт устингизга бир қўшин (бостириб келяпти) деб огоҳлантирган киши каби бўлардилар. Сўнг айтардиларки: «Аммо баъд. Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир» (Муслим 867). Аллоҳ табарока ва таоло ҳам бидъатни Ўзининг қовлида шундай деб айтди: «Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари – бутлари бордир?!» (Шўро: 21).
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир» (Тавба: 31).

Admin   12-06-2011, 03:56 PM
#2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.