Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Бидъат аҳлига муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=53) +--- Thread: Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир (/showthread.php?tid=2340) |
Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир - Admin - 12-06-2011 БИДЪАТ АҲЛИ ФОСИҚЛАРДАН-ДА ЁМОНРОҚДИР
Бидъат аҳли фосиқлардан ва маъсиятларга ботганлардан-да ёмонроқдир. Шунинг учун ҳам Басранинг фақиҳи ва аҳли дониши бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ айтдики: «Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишим, Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир».
Quote:У киши имом, сиқо (ишончли) ва пешво бўлмиш Саллом ибн Абу Мутиъ Абу Саид ал-Хузаъийди («Сияр Аълам ан-Нубала» 7/428).Амр ибн Убайд машааллоҳ ишқилиб ибодатгўй, зоҳид эди. Бироқ у залолатга кетган бидъатчи эди. Ҳажжож эса фожир, кўп қон тўкувчи ва мужрим эди. (Саллом ибн Абу Мутиъ)га Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг саҳифаси биланми ёки Амр ибн Убайднинг саҳифаси билан йўлиқиш ихтиёри бериладиган бўлса, албатта Аллоҳ таолога кўп қон тўкувчи, золим ва фожир бўлмиш Ҳажжожнинг амал саҳифаси билан йўлиқишни ихтиёр қилишини айтди. Нима учун?! Чунки у киши бидъат нақадар хатарли ва қабиҳ эканини жуда яхши билади. Бизга ўзи Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбаларининг барчасида, ёки аксарида, бидъатни - у ишларнинг энг ёмонидир деб сифатлаганлари етарлидир. Жобир розияллоҳу анҳу ҳадисида келганидек: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қиладиган бўлсалар овозларини баланд кўтарардилар ва юзлари қизарарди. Гўёки у киши эрталаб ёки кечки пайт устингизга бир қўшин (бостириб келяпти) деб огоҳлантирган киши каби бўлардилар. Сўнг айтардиларки: «Аммо баъд. Сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир» (Муслим 867). Аллоҳ табарока ва таоло ҳам бидъатни Ўзининг қовлида шундай деб айтди: «Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари – бутлари бордир?!» (Шўро: 21). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир» (Тавба: 31). RE: Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир - Admin - 12-06-2011 |