Оқ туклар ранггини ўзгартиришнинг ҳукми нима?
Савол: Оқ туклар ранггини ўзгартиришнинг ҳукми нима? Уни қандай ўзгартириш керак?
Жавоб: Оқ туклар ранггини ўзгартириш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган суннатдир. Унинг ранггини қорадан бошқа барча рангга ўзгартириш мумкин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қора рангга ўзгартиришни таъқиқлаган ва:
«Бўяшда қора рангдан сақланинглар!» – деганлар (Шу маънодаги ҳадислар: Имом Муслим 2102; Ибн Можа 3614).
Ҳадисларда қора рангга бўяшнинг оғир жазолари борлиги ҳам айтиб ўтилган. Таъқиқлангани ва оғир жазолар белгилангани учун мўъмин одам (тукларига) қора бўёқни ишлатмаслиги керак. Агар уни ишлатса, Аллоҳ таолонинг махлуқларидаги суннати – қонуниятига қарши чиққан бўлади. Аслида, сочлар ёшлик чоғида қора бўлади. Ёш каттайгани ёки бошқа бирон омил боис, оқара бошлайди. Инсон оқарган сочини ўзининг ҳақиқий ранггига қайтармоқчи бўлади. Шунинг учун ҳам қора рангда бўяш Аллоҳнинг суннатини бузиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам агар қора рангга бўяшга мажбур бўлиб қолган бўлса, сочнинг қуйи қисмларидаги оқ рангларни бўямаслиги керак. Чунки сочнинг теридан чиққан қисми оқ рангда бўлади. Шунинг учун ҳам шоир шундай деган:
Таглари доим оқ рангда қолди.
Қора рангга бўясак соч толасини.
Илдизи доимо бир рангда бўлса,
Фойдалими, бўясак, у толасини?