Тавҳид форуми
Сочларни бўяш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Сочларни бўяш (/showthread.php?tid=341)



Сочларни бўяш - Admin - 11-21-2010

Хотиннинг сочларини жигар рангга бўяши

Савол: Хотин кишининг сочларини жигар рангга ёки соч рангига бўяшининг ҳукми қандай?
Жавоб: Бўяш, аслида, жоиздир. Бироқ, кофиралар, фоҳишалар ва фожираларга ўхшайдиган даражада бўяш, ҳаромдир.




Сочни қора рангга бўяш - Admin - 11-21-2010

Сочни қора рангга бўяш

Савол: Сочни қора рангга хина қориштириб бўяса бўладими?
Жавоб: Сочларни соф қора ранг билан бўяш ҳаромдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Тукларнинг) оқ ранг(ги)ни ўзгартиринглар (бўянглар)! Бўяшда қора рангдан сақланинглар!» – деганлар (Шу маънодаги ҳадислар: Имом Муслим 2102; Ибн Можа 3614).




Сочни қора рангга бўяш - Admin - 11-21-2010

Сочни қора рангга бўяш

Риёзлик Н. А. М.: Хотин киши сочини қора рангга бўяши мумкинми?
Жавоб: Хотин киши ва бошқаларнинг оқарган тукларини қора рангга бўяшлари жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оқ тукларни(нг ранггини) ўзгартиринглар, бироқ, қора рангдан йироқ туринглар!» – деганлар (Имом Муслим 3925).
Қора рангдан бошқа рангларга бўяшнинг зарари йўқ хина ва катмни қориштириб, бу қоришма қораликдан чиқиб қизил ва қора ранглари ўртасида (жигарранг) бўлса, ишлатса бўлаверади.




Сочнинг бир қисмини бўяш - Admin - 11-21-2010

Сочнинг бир қисмини бўяш

Савол: Сочнинг бир қисмини, маслан: ён ва юқори тарафларини бўяшнинг ҳукми нима?
Жавоб: Сочни қора рангда бўялмоқчи бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ рангни бўяшга буюрган пайтларида, қора рангга бўяшни таъқиқлаганлар ва: «(Тукларнинг) оқ ранг(ги)ни ўзгартиринглар (бўянглар)! Бўяшда қора рангдан сақланинглар!» – деганлар (Шу маънодаги ҳадислар: Имом Муслим 2102; Ибн Можа 3614).
Сочларини қора рангга бўяган кимсалар учун қаттиқ жазолар борлиги ҳақида ривоятлар бор. Бу – сочларни қора рангга бўяшнинг ҳаром эканига далолат қилади. Бошқа рангларда бўяшнинг асли эса, жоизликдир. Фақатгина кофира ва фожира аёлларга ўхшаган тарзда бўялмаслиги керак. Чунки ундай тарзда бўяш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у ҳам улардан биридир!» (Абу Довуд 3512; Баззор 2966; Абдурраззоқ 20986) – деб айтган ҳадисларига кўра, ҳаромдир.




Оқ туклар ранггини ўзгартиришнинг ҳукми нима? - Admin - 11-21-2010

Оқ туклар ранггини ўзгартиришнинг ҳукми нима?

Савол: Оқ туклар ранггини ўзгартиришнинг ҳукми нима? Уни қандай ўзгартириш керак?
Жавоб: Оқ туклар ранггини ўзгартириш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган суннатдир. Унинг ранггини қорадан бошқа барча рангга ўзгартириш мумкин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қора рангга ўзгартиришни таъқиқлаган ва: «Бўяшда қора рангдан сақланинглар!» – деганлар (Шу маънодаги ҳадислар: Имом Муслим 2102; Ибн Можа 3614).
Ҳадисларда қора рангга бўяшнинг оғир жазолари борлиги ҳам айтиб ўтилган. Таъқиқлангани ва оғир жазолар белгилангани учун мўъмин одам (тукларига) қора бўёқни ишлатмаслиги керак. Агар уни ишлатса, Аллоҳ таолонинг махлуқларидаги суннати – қонуниятига қарши чиққан бўлади. Аслида, сочлар ёшлик чоғида қора бўлади. Ёш каттайгани ёки бошқа бирон омил боис, оқара бошлайди. Инсон оқарган сочини ўзининг ҳақиқий ранггига қайтармоқчи бўлади. Шунинг учун ҳам қора рангда бўяш Аллоҳнинг суннатини бузиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам агар қора рангга бўяшга мажбур бўлиб қолган бўлса, сочнинг қуйи қисмларидаги оқ рангларни бўямаслиги керак. Чунки сочнинг теридан чиққан қисми оқ рангда бўлади. Шунинг учун ҳам шоир шундай деган:
Таглари доим оқ рангда қолди.
Қора рангга бўясак соч толасини.
Илдизи доимо бир рангда бўлса,
Фойдалими, бўясак, у толасини?