abu Huzayfa   02-11-2013, 10:55 PM
#1
Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ -
Катта гуноҳлар учун инсондан алоҳида тавба зарур бўлади


Аллоҳ таоло айтади:
إِن تَجْتَنِبُواْ كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُم مُّدْخَلاً كَرِيمًا
"Агар сизлар ман этилган гунохларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз". Нисо 31.

Агар банда катта (кабир, кабаир) гуноҳлардан ўзини сақласа, уни-(бандани) Аллоҳ қолган (кичкина) гуноҳларини мағфират қилиб, уни иззат-икром ҳовлисига-(яъни жаннатга) доҳил қилишлигини ваъда қилди. Унинг бундай иззат-икром, ҳурмат, эҳтиром ҳовлиси дейишлигининг сабаби, чунки жаннатда барча яхшииклар жам бўлгандир. Улар кирадиган жой, қулоқлар эшитмаган, кўзлар кўрмаган ва хатто одамнинг (ҳаёти-дунёда) нафси ҳохламаган ва ҳохласа ҳам бўлмайдиган нарсалар мавжуд Жаннат боғчалари бўлади.
Катта гуноҳлар тарк этишликнинг асоси, бу, динда буюрилган фарз амалларни ўз вақтида адо этишликдир. Чунки у амалларни ўз вақтида адо этмаслик билан одам катта гуноҳ қилган бўлади. бундай амалларга: беш вақт намоз, рамазон ойидаги рўза ва бошқа нарсалар киради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Беш вақт намоз, жума намози ва рамазон оийдаги рўза ўз орасидаги гуноҳларга каффорат бўлади, илло катта гуноҳлар". (Муслим).
Абдурроҳман ас-Саадий роҳимаҳуллоҳ тафсирларидан.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.