Тавҳид форуми
Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба зарур - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2)
+--- Thread: Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба зарур (/showthread.php?tid=1861)



Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба зарур - abu Huzayfa - 02-11-2013

Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ -
Катта гуноҳлар учун инсондан алоҳида тавба зарур бўлади


Аллоҳ таоло айтади:
إِن تَجْتَنِبُواْ كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُم مُّدْخَلاً كَرِيمًا
"Агар сизлар ман этилган гунохларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз". Нисо 31.

Агар банда катта (кабир, кабаир) гуноҳлардан ўзини сақласа, уни-(бандани) Аллоҳ қолган (кичкина) гуноҳларини мағфират қилиб, уни иззат-икром ҳовлисига-(яъни жаннатга) доҳил қилишлигини ваъда қилди. Унинг бундай иззат-икром, ҳурмат, эҳтиром ҳовлиси дейишлигининг сабаби, чунки жаннатда барча яхшииклар жам бўлгандир. Улар кирадиган жой, қулоқлар эшитмаган, кўзлар кўрмаган ва хатто одамнинг (ҳаёти-дунёда) нафси ҳохламаган ва ҳохласа ҳам бўлмайдиган нарсалар мавжуд Жаннат боғчалари бўлади.
Катта гуноҳлар тарк этишликнинг асоси, бу, динда буюрилган фарз амалларни ўз вақтида адо этишликдир. Чунки у амалларни ўз вақтида адо этмаслик билан одам катта гуноҳ қилган бўлади. бундай амалларга: беш вақт намоз, рамазон ойидаги рўза ва бошқа нарсалар киради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Беш вақт намоз, жума намози ва рамазон оийдаги рўза ўз орасидаги гуноҳларга каффорат бўлади, илло катта гуноҳлар". (Муслим).
Абдурроҳман ас-Саадий роҳимаҳуллоҳ тафсирларидан.